Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет42/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
4.3. Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш 
харажатларининг тақсимоти 
 
Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлашга кетган сарф-
харажатларни иккита гуруҳга ажратиш мумкин: (1) қурилиш ишлари 
таннархига киритиладиган харажатлар; (2) қурилиш ишлари таннархига 
киритилмайдиган харажатлар. 


70 
Қурилиш ишлари таннархига киритиладиган меҳнат ҳақи 
харажатлариБу гуруҳга кирувчи харажатлар, ўз навбатида, яна икки турга 
бўлинади: (1) қурилиш ишлари таннархига олиб бориладиган бевосита 
меҳнат ҳақи харажатлари; (2) қурилиш ишлари таннархига олиб бориладиган 
билвосита меҳнат ҳақи харажатлари.
Қурилиш ишлари таннархига олиб бориладиган бевосита меҳнат ҳақи 
харажатларига аниқ қурилиш иши учун уни олиб борган ишчи ходимларга 
ҳисобланган тўғридан-тўғри меҳнат ҳақлари киритилади. Битта қурилиш 
объекти бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи харажатлари бошқа қурилиш 
объектига доир меҳнат ҳақи харажатларига киритилиши мумкин эмас. 
Бундай харажатлар бухгалтерияда 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти 
доирасида ҳар бир қурилиш ишлари объекти учун очилган мос аналитик 
счётларда акс эттирилиши лозим.
Қурилиш ишлари таннархига олиб бориладиган билвосита меҳнат ҳақи 
харажатларига барча қурилиш объектларига тааллуқли бўлган ҳамда улар 
ўртасида тақсимланиши лозим бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари 
киради. Бундай харажатлар бўлиб, жумладан, қурилиш машина ва 
механизларининг бошқарувчиларига (машинстларга) ҳисобланган иш ҳақи, 
ёрдамчи автохўжалик ходимларига ҳисобланган иш ҳақи ва шу кабилар 
ҳисобланади. Ушбу турдаги ёрдамчи хўжаликлар ҳисобот ойида турли 
қурилиш объектларига хизмат кўрсатганлиги учун ҳисобланган иш ҳақи 
харажатларини у ёки бу қурилиш объекти таннархига тўғридан-тўғри олиб 
бориб бўлмайди. Шунинг учун бу хўжаликлар бўйича ҳисобланган иш ҳақ 
харажатлари дастлаб 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ва 2510 «Умумишлаб 
чиқариш харажатлари» счётларида тўпланади, сўнгра эса ҳисоб сиёсатида 
белгиланган тартибга кўра тегишли қурилиш ишлари ўртасида тақсимланади 
ҳамда мос равишда уларнинг таннархига киритилади. 
Ҳисобот ойида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини қурилиш ишлари 
ўртасида қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади (4.4-жадвал). Ушбу маълумотлар 
РТ-2 ҳамда РТ-5с шаклли ишлов қайдномаларида ўз акини топади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет