Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет50/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

5.3. Қурилиш ташкилотларида умумишлаб чиқариш 
харажатларининг ҳисоби ва уларнинг тақсимоти 
 
Қурилиш ташкилотлари ўзларининг ҳисоб сиёсатида белгиланган 
тартибга мувофиқ умумишлаб чиқариш характерига эга бўлган харажатлар 
ҳисобини 2500 «Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи
счётлар» тизимидаа алоҳида олиб боришлари мумкин. Ушбу счётлар 
тизимида очиладиган махсус счётларда, чунончи, қуйидаги харажатлар акс 
эттирилади: 
а) қурилиш машиналари ва ускуналарини сақлаш ҳамда уларни 
эксплуатация қилиш харажатлари; 


80 
б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий 
активларнинг амортизация ажратмалари; 
б) ишлаб чиқарига доир асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари; 
в) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкни суғурталаш харажатлари; 
г) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари; 
д) ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага 
олиш харажатлари; 
е) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш 
ходимларига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар; 
ж) умумишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Ҳисобот ойи мобойнида 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 
счётининг дебетида ва мос равишдаги бошқа счётларнинг кредитида номлари 
юқорида зикр этилган харажат моддалари бўйича маълумотлар жамланади. 
Ой охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган харажатлар қурилиш 
ташкилоти ҳисоб сиёсатида келтирилган тартибга мувофиқ асосий ишлаб 
чиқариш (2010 счёт) ва ёрдамчи ишлаб чиқариш (2310 счёт) харажатларига 
олиб борилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш тартибини 
уларнинг алоҳида моддалари, чунончи, қурилиш машиналари ва 
ускуналарини сақлаш ҳамда уларни эксплуатация қилиш харажатлари,
ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий 
активларнинг амортизация ажратмалари мисолида 2-бобда кўриб чиққан 
эдик. Худди шунга ўхшаш ёки қабул қилинган бошқа тартибларга кўра 
умумишлаб чиқариш харажатларининг қолган моддалари ҳам мос равишдаги 
қурилиш объектлари ўртасида тақсимланиши лозим.
Умумишлаб чиқариш харажатлари ва улар тақсимотининг аналитик 
ҳисоби умумишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари бўйича 10-с 
журнал-ордерда алоҳида моддалари бўйича юритилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет