Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет58/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

6.2. Қурилиш ишлари бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-
китобларнинг ҳисоби 
Қурилиш ташкилотлари томонидан олиб бориладиган пудрат ишларини 
молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб буюртмачиларнинг маблағлари 
ҳисобланади. Қурилиш ишларининг белгиланган муддатларда бошланиши, 
олиб борилиши ва тугатилиши бевосита буюртмачилар томонидан шартнома 
шартларида кўзда тутилган тўловларни ўз вақтида амалга оширилишига 
боғлиқ. Шунингдек, бажарилган ишлар учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида 
амалга оширилиши қурилиш ташкилотларининг молиявий ҳолатига, 
чунончи, уларнинг ўз мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятига тўғридан-
тўғри таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам қурилиш ташкилотларида 
буюртмачилар билан бўладиган ҳисоб-китоблар устидан доимий назоратни 
олиб бориш, уларни ўз вақтида амалга ошишини таъминлаш муҳим аҳамият 
касб этади. 
Қурилиш ташкилотлари бажариладиган ва ҳақиқатда бажарилган ишлар 
бўйича ўз буюртмачилари билан учта турдаги ҳисоб-китобларни олиб 
боришлари мумкин. Булар: 
(1) бўнак сифатида олинган пул маблағлари бўйича ҳисоб-китоблар;
(2) қурилиш ишлари учун олинган материаллар бўйича ҳисоб-китоблар;
(3) бажарилган ишлар учун якуний ҳисоб-китоблар. 


89 
Қурилиш ишларининг бошланиши олдидан буюртмачилар шартномада 
белгиланган шартларга кўра қурилиш ишлари лойиҳа-смета қийматининг 
камида 15 фоиз миқдорини пудратчи ташкилот счётига олдиндан тўлов, яъни 
бўнак сифатида ўтказиб беришлари лозим. Қурилиш ташкилотларида 
буюртмачилар билан олинган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар 6310 
«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётида ҳисобга 
олинади. Қурилиш ташкилоти счётига буюртмачилардан келиб тушган бўнак
суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» 
Кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» 
Олинган бўнаклар буюртмачилар томонидан ҳақиқатда бажарилган 
ишлар учун якуний ҳисоб-китоблар қилинишида камайтиришга олиб 
борилади. Ушбу камайтириш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс 
эттирилади: 
Дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
Кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Қурилиш ишларини бажариш буюртмачиларнинг материаллари асосида 
амалга оширилиши мумкин. Республикамизнинг солиқ қонунчилиги 
ҳужжатларига кўра буюртмачиларнинг пудратчиларга қурилиш ишлари учун 
берган материаллари буюртмачилар учун бошқа активларни сотиш сифатида 
(Дебет 4010 Кредит 9220, 6410), пудратчи ташкилотлар учун эса сотиб олиш 
операцияси сифатида (Дебет 1050, 4410 Кредит 6010) тан олинади. Бундай 
ҳолатларда 
қурилиш 
ташкилотларида 
буюртмачилардан 
олинган 
материаллар учун кредиторлик қарзларини бажарган ишлари учун вужудга 
келган дебиторлик қарзлари билан қоплашлари таъқиқланади. Ушбу 
мазмундаги бартер операцияларига фақатгина инқирозга учраган ҳолларда 
суд қарори асосида ўзаро қарзларни қоплаш мақсадида рухсат этилиши 
мумкин. Суд қарорига асосан пудратчилар ва буюртмачилар ўртасидаги 
ўзаро қопланган қарзлар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс 
эттирилади: 
Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
Кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Қурилиш ташкилотларининг буюртмачилар билан ҳисоб-китобларининг 
аналитик ҳисобига доир маълумотлар турли регистрларда ўз аксини топади. 
Чунончи, буюртмачилар билан якуний ҳисоб-китоблар тўғрисидаги барча 
таҳлилий маълумотлар 5-с ва 16-с қайдномаларида, олинган бўнаклар 8-с 
журнал-ордер ва 2-қайдномада, олинган материаллар бўйича ҳисоб-китоблар 
6-с журнал-ордер ва 10-с қайдномада келтирилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет