142
бўйича тасдиқланган лимитнинг мавжудлиги, бутлиги ва сифатига бевосита
боғлиқдир. Бундан ташқари келиб тушаётган материаллар қийматини
(таннархини) тўғри баҳолаш, улар ҳисобини баҳолашнинг у ёки бу усулда
юритилиши етиштирилаётган маҳсулотларнинг таннархига, уларни сотишдан
олинадиган даромадларга, фермер хўжаликларининг соф фойдасига бевосита
таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси қишлоқ хўжалиги
корхоналарида
материаллар ҳисоби олдига улар қийматини тўғри баҳолаш, материаллар
ҳолати ва ҳаракати устидан усликсиз назоратни олиб бориш, улар кирими ва
чиқимига доир ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш, ушбу
бойликлар омбор ва бухгалтерия ҳисоби регистрларини белгиланган
тартибда юритишдек муҳим вазифани қўяди.
Қишлоқ хўжалиги ишлари бошқа ишлардан фарқли ўлароқ
коллектив
меҳнатга таянади, яъни уларни олиб боришда меҳнатни ташкил қилишнинг
бригада шакли кенг қўлланилади. Мос равишда бажарилган иш ва
хизматларга ҳақ тўлашда ҳам меҳнатнинг бригада шакли асос қилиб олинади.
Қишлоқ хўжалик ишларининг яхлит бригада аъзолари томонидан
бажарилиши жами ҳисобланган иш ҳақини, унга қўшимчаларни
бригада
аъзолари ўртасида уларнинг меҳнатдаги ҳақиқий иштирокига мос тарзда
тўғри тақсимлаб чиқиш ва ҳисобини юритиш вазифасини қўяди.
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўз фаолиятини юритишда хўжалик
ҳисоби тамойилига асосланувчи субъектлар ҳисобланади, яъни улар ўзини
ўзи маблағ билан таъминлашлари, олган даромадлари эвазига харажатларини
тўлиқ қоплашлари ва пировардида фойда олишлари лозим. Бу тамойилга
амал қилиш талаби бухгалтерия ҳисоби тизими олдига даромадлар,
харажатлар ва якуний молиявий натижалар кўрсаткичларини
миллий пул
бирлигида тизимли акс эттиришдек муҳим вазифани қўяди.
Қишлоқ
хўжалик
корхоналари
бошқа
корхоналар
сингари
давлатимизнинг солиқ қонунчилигида назарда тутилган солиқлар ва
ажратмаларнинг тўловчилари ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби тизими
қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан тўланадиган тегишли солиқлар ва
мажбурий ажратмаларни тўғри ҳисобланиши, уларни ўз
вақтида бюджетга
ўтказиб берилишига хизмат қилиши лозим.
МАВЗУГА
ОИД
ТАЯНЧ
ИБОРАЛАР
Достарыңызбен бөлісу: