Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет93/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

10.3. Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий подани шакллантириш ва 
улар киримининг ҳисоби 
 
Қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан олиб бориладиган капитал 
инвестицияларнинг муҳим турларидан бири бўлиб асосий подани 
шакллантиришга қилинган капитал сарфлар ҳисобланади. 
Асосий подани шакллантиришга капитал инвестициялар деганда 
молларни ёш ҳайвонлар гуруҳидан катта ҳайвонлар гуруҳига ўтказишгача 
уларни ўстириш ва парваришлашга қилинган харажатлар, шунингдек катта 
ҳайвонларни четдан харид қилиш, ташиб келтириш ва бу билан боғлиқ барча 
бошқа харажатларнинг мажмуаси тушунилади.
Асосий 
подани 
шакллантиришга 
йўналтирилган 
капитал 
инвестицияларнинг ҳисоби 0840 «Асосий подани шакллантириш» счётида 
юритилади. Ушбу счётда, чунончи, қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади: 
-асосий подага ўтказиладиган хўжаликдаги ёш маҳсулдор ва ишчи 
ҳайвонларни ўстириш бўйича харажатлар;
-асосий пода учун харид қилинган катта ёшдаги ва ишчи ҳайвонларнинг 
сотиб олиш қиймати; 
-ҳайвонларни етказиб келиш билан боғлиқ сарфлар; 
-бошқа шахслардан текинга олинган катта ёшдаги ҳайвонларни 
хўжаликка олиб келиш билан боғлиқ сарфлар.
Ёш ҳайвонлар асосий подага ўтқазилгунга қадар 1110 «Ўстиришдаги ва 
боқувдаги ҳайвонлар» счётида ҳисобга олинади. Ҳисобот даврида уларни 
асосий подага ўтказиш ҳақиқий вазнига кўра режа таннархи бўйича амалга 
оширилади Ўстиришдаги ва боқувдаги молларни асосий подага ўтказиш 
махсус далолатнома билан расмийлаштирилади. Тузилган далолатнома 
асосида бухгалтерияда қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 0840 «Асосий подани шакллантириш» 
Кредит 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар» 
Бир пайтнинг ўзида асосий подага ўтқазилган ёш моллар мос равишда 
уларнинг гуруҳларига қараб ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: 

ишчи ҳайвонлар гуруҳига ўтқазилган молларга: 
Дебет 0170 «Ишчи ҳайвонлари»
Кредит 0840 «Асосий подани шакллантириш» 

маҳсулдор ҳайвонлар гуруҳига ўтқазилган молларга: 
Дебет 0171 «Маҳсулдор ҳайвонлари»
Кредит 0840 «Асосий подани шакллантириш» 
Ҳисобот йили охирида ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг ҳақиқий 
таннархи аниқ бўлгач, уларнинг асосий пода таркибига кирим қилинган режа 
таннархидан фарқи топилади. Ушбу фарқ суммасига мос равишда қўшимча 
ёзув ёки сторно усулларидан бири бўйича юқоридаги бухгалтерия ёзувлари 
берилади. Айнан шу йўл билан асосий подани шакллантириш харажатлари
кирим қилинган ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар қиймати уларнинг ҳаққоний 
таннархига етказилади.


150
Асосий подани четдан харид қилиш йўли билан шакллантириш 
харажатлари бевосита 0840 «Асосий подани шакллантириш» счётининг 
дебетида тўпланади. Чунончи, асосий подага киритиладиган молларни бошқа 
қишлоқ хўжалик корхоналаридан тузилган шартномалар асосида сотиб 
олинишига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет 0840 «Асосий подани шакллантириш» 
Кредит 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 
Сотиб олишга доир сарфланган қўшимча ҳақлар, масалан тендерда 
қатнашиш, воситачилик, транспорт хизматлари ҳақлари суммасига қуйидаги 
бухгалтерия ёзуви берилади: 
Дебет 0840 «Асосий подани шакллантириш» 
Кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» 
Асосий пода аҳолидан бевосита бозорлардан ҳам нақд пулга сотиб 
олиниши мумкин. Бу операциялар ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс 
эттирилади. 
1.Асосий подани сотиб олиш учун кассадан ҳисобдор шахсга бўнак 
суммасини берилишига
Дебет 4290 «Ходимга берилган бошқа бўнаклар» 
Кредит 5010 «Касса» 
2.Ҳисобдор шахсга берилган бўнак суммасини капитал инвестиция
сифатида тан олинишига
Дебет 0840 «Асосий подани шакллантириш» 
Кредит 4290 ««Ходимга берилган бошқа бўнаклар» 
3.Бир вақтнинг ўзида сарфланган капитал инвестицияларни кирим 
қилинган ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг бошланғич қийматига 
киритилишиг
Дебет 0170 «Ишчи ҳайвонлари»
Кредит 0840 «Асосий подани шакллантириш» 
Асосий подани шакллантиришга қилинган капитал сарфларнинг 
аналитик ҳисобини турли мақсадларда турлича юритиш мақсадга мувофиқ. 
Чунончи, бундай аналитик ҳисоб қилинган харажатларни ишчи ва маҳсулдор 
ҳайвонларнинг турлари бўйича (йирик шоҳли ҳайвонлар, чўчқалар, қўйлар, 
отлар ва бошқалар) ахборотларни олиш имконини бериши керак. 
Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалик корхоналарининг айрим 
ҳайвонларни сотиб олишга сарфлаган маблағлари асосий подани 
шакллантириш харажатлари сифатида тан олинмайди. Чунончи, паррандалар, 
қуёнлар, қимматбағо мўйнали ҳайвонлар, асаларилар, қўриқчи итлар ва
бошқа шу каби ҳайвонлар, уларнинг қийматидан қатъий назар, асосий пода 
таркибида ҳисобга олинмайди. Улар жорий активлар таркибига киритилади 
ва мос равишда 1100 «Ўстиришда ва боқувда моллар» счётида ҳисобга 
олинади.


151


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет