Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети



бет4/8
Дата23.07.2016
өлшемі10.86 Mb.
#216709
1   2   3   4   5   6   7   8

Ўқув дастуридаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беришдан келиб чиқиб, тегишли мавзулар бўйича фойдаланиш имконияти бўлган техник воситалар ёрдамида намойиш тажрибалари, фанга тегишли қонуниятларни акс эттирувчи ўқув фильмлари, кўргазмали материаллар ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган.


Тавсия этилаётган намойиш тажрибалари:

  1. Ёруғликнинг тўла ички қайтиши. Нуртола оптикаси мавзулари бўйича намоиш тажрибаларини кўрсатиш

  2. Ёруғликнинг интерференцияси ходисасига тегишли намоиш экспериментларини кўрсатиш. Фабри-Перо интерферометрини ишлаш принцплари билан таништириш.

  3. Интерференция ходисасини амалиётдаги тадбиғига тегишли ўқув-илмий филм намойиши.

  4. Ёруғликнинг дифракция ходисасига бағишланган намойиш тажрибалари ва ўқув илмий филмлар. Ясси, қайтарувчи дифракцион панжараларни кўрсатиш ва таништириш.

  5. Ёруғликнинг иккиламчи синиш ходисасига тегишли намойиш тажрибалари. Одатдаги ва одатдаги бўлмаган нурларни анизотроп кристаллардаги йўлини намойиш қилиш. Физик жараёнларни талабалар билан ўзаро мулоқат куринишда мухокама қилиш.

  6. Фотоэлектрон кўпайтиргичлар билан таништириш

  7. Оптик квант генираторларининг ишлаш принцплари билан таништириш

  8. Лаборатория ва амалий машғулотларни махсус тайёрланган дастурлар асосида ЭХМ да электрон машғулотларини ўтказиш.

  9. Фанга тегишли плакатлардан фойдаланиш

  10. Электрон дарсликлар ва интернет материалларидан фойдаланиш.



Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув

қўлланмалар рўйҳати
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

  1. Каримов И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори, Тошкент, 1997

  2. Каримов И.А. Энг асосий мезон-хаёт хақиқатини акс эттириш, Тошкент, 2009

  3. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч, Тошкент, 2008

  4. Оптика фанидан ўқув-услубий мажмуа, ЎзМУ, 2011.

  5. Ландсберг Г.С. "Оптика" Т 1981.

  6. Калитеевский Н.И. "Волновая оптика" М.1971. М. 2006.

  7. Матвеев А.П. «Оптика» М.1985.

  8. Савельев И.В. «Умумий физика курси» Т.3. Т.1976.

  9. Звелто О. «Принципы лазеров» М. 1989.

  10. Бўрибаев И., Каримов Р. «Оптика физпрактикум» Т. 2004.

  11. Отажонов Ш. «Молекуляр оптика» Т.1994.

  12. Сахаров Д.М. «Сборник задач по физике» М.1973.

  13. Грибов Л.А., Прокофьева Н.И. «Основы физики» М.1998.

  14. Иродов И.Е. «Задачи по общей физике» М. 2003.

  15. Парпиев Қ., Отажонов Ш., Маматисоқов Д., Ортиқов А. «Умумий физикадан практикум» Андижон 2002.

  16. Цедрик М.С. «Сборник задач по курсу общей физики» М. 1989.

  17. Сивухин Д.В. «Оптика» «Физмат» М. 2005.

  18. Савельев И.В «Курс общей физики». Волны. Оптика. М. 2002.

  19. Коршунова Л.Н. «Оптические явления». М.2005.


Қўшимча адабиётлар

  1. Qo’yliyev B.T. “Optika” “Fan” T. 2009.

  2. Носенко Б.М., Ясколко В.Я., Айвазова А.А., «Оптика» Интерференция, дифракция. Т. 1983.

  3. Фриш С.Э., Тиморева А.П. "Умумий физика курси" Т-3. Т. 1962.

  4. Дитчберн Р. «Физическая оптика» М. 1965.

  5. Под редакций Чертова А.Г. "Задачник по курсу общей физики" М. 1989.

  6. Каримов Р. "Оптика» маъруза матни Т. 2000.

  7. Волькенштейн В.С. "Умумий физика курсидан масалалар тўплами" Т. 1969.

  8. Крауфорд Ф. «Волны» М. 1976.

  9. Хабибуллаев П.Қ., Назиров Э.Н., Отажонов Ш., Назиров Д. «Физика изохли лyғати» Узбекистон Миллий Энциклопедия нашириёти 2002.

  10. Гвоздева Н.П., Кульянова В.И., Леушина Т.Н. «Физическая оптика» М.1991.

  11. Бутиков Е.И. «Оптика» Санкт-Петербург 2003.

  12. Волькенштейн В.С. «Сборник задач по общему курсу физики» Санкт- Петербург 2004.

  13. Илмий журналлар WWW.infomag.ru.




Кириш

Атом ва ядро физикаси фани замонавий физика фанининг энг муҳим йўналшларидан бири бўлиб, у амалий ва фундаментал аҳамиятга эгадир. Атом ва ядро физикаси фанида модда атом тузилиши, атомнинг электрон қобиқлари, атом ядросининг тузилиши ва хусусиятлари ўрганилади.

Ушбу дастур атом ва ядро физикаси бўйича қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: электромагнит нурланишнинг корпускуляр хусусиятлари, водород атомининг Бор назарияси, зарралар ва тўлқинлар, бир ва кўп электронли атомлар, молекулалар, атом ядросининг асосий хусусиятлари, радиоактивлик, ядро реакциялар, элементар зарралар физикаси.

.
Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари

Мазкур фаннинг асосий мақсади атом тузилиши, атомнинг электрон қобиқлари ва уларнинг хусусиятларини, атом ядросининг тузилиши, хусусиятлари ва радиоактив парчаланишлари ҳақида талабаларга билим беришдан иборат. Талабалар атом физикаси фанини ўрганиш давомида зарралар тўлқин хусусиятлари, квант механикасининг асослари, бир ва кўп электронли атомлар хусусиятлари, молекулалар ва уларнинг хусусиятлари, атом ядроси таркиби, ядро реакциялари, радиоактив парчаланишлар, элементар зарралар хусусиятлари ҳақида маълумотлар бериш ва бу хусусиятларни ифодаловчи катталикларни хисоблашни ўргатишдан иборатдир.

Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

“Атом ва ядро физикаси” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар қуйидагилар:



- атом ва ядро физикаси соҳасига тегишли асосий физик қонуниятларни, уларнинг амалиётдаги ўрнини, физик катталиклариннг маъносини, бирликларини ва уларни таққослашни, асосий физик қонун ва принципларни микроолам ҳодисаларга қўллай билиши керак;

- атом ва ядро физикаси қонун ва формулаларни ностандарт масалаларга тадбиқ этиш кўникмаларига эга бўлиши керак;

- атом ва ядро физикаси фани бўйича лаборатория асбоб ва қурилмаларни созлаш, ўлчаш, улардан тўғри ва аниқ фойдаланиш малакасига эга бўлиши керак.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро

боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвий кетма-кетлиги

Атом ва ядро физикаси фани умумкасбий фани ҳисобланиб, уни ўрганишдан олдин талабалар математик анализ, дифференциал тенгламалар, молекуляр физика, электр ва магнитизм фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари лозим.



Фаннинг ишлаб чиқаришда ўрни

Атом ва ядро физикаси фани бакалавр йўналишининг умумкасбий фанлар туркимига тегишли бўлиб, атом ва ядро физикаси соҳасидаги бир қатор қонуниятларни амалиётга тадбиқ қилиш учун хизмат қилади. Ушбу фан бўйича талабалар олган билим ва кўникмалари уларнинг меҳнат фаолиятида катта аҳамиятга эгадир.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг атом ва ядро физикаси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув-услубий мажмуалар, ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон дарсликлар, интернет тармоғидан, кўргазмали материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларида мос равишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади.


Асосий қисм
Электромагнит нурланишнинг корпускуляр хусусиятлари

Рентген спектрнинг қисқа тўлқин чегараси. Ташқи фотоэффект ва унинг асосий қонунлари. Фотонлар. Комптон эффект.



Водород атомининг Бор назарияси

Водород атом спектридаги қонуниятлар. Томсон атом модели. Резерфорд тажрибалари. Комбинацион принцип. Бор постулатлари. Франк ва Герц тажрибалари. Водород атомининг Бор назарияси. Бор назариясининг асосий камчиликлари.



Тўлқинлар ва зарралар

Де-Бройль гипотезаси. Ноаниқлик принципи. Шредингер тенгламаси. Пси функциянинг маъноси. Энергияни квантлаш. Зарранинг потенциал тўсиқдан ўтиши. Гармоник осциллятор.



Атом тузилиши ҳақидаги замонавий тассавурлар

Водород атоми. Ишқорий металлар спектри. Штерн-Герлах тажрибаси. Электрон спини. Гиромагнит нисбат. Атомнинг тўла механик ва магнит моментлари. Спектрал термнинг мультиплетлиги. Зееман эффекти. Паули принципи. Менделеевнинг элементлар даврий системаси.



Атом ядросининг тузилиши ва хусусиятлари

Атом ядросининг массаси ва заряди. Изотоп, изотон ва изобар. Ядро спини ва магнит моменти. Ядро таркиби. Ядро боғланиш энергияси. Масса дефекти. Ядро кучлари. Ядро ўлчами ва шакли.



Радиоактивлик

Радиоактив нурланиш. Радиоактивлик парчаланиш қонуни. Табиий ва сунъий радиоактивлик. Радиоактивлик оилалари. Альфа ва бета парчаланиш қонунлари. Гамма нурланиш.



Ядро реакцияси

Ядро реакцияси таърифи ва турлари. Ядро реакцияларидаги сақланиш қонунлари. Ядро реакцияси механизми.


Элементар зарралар физикаси

Элементар зарраларнинг асосий хусусиятлари ва классификацияси. Элементар зарраларнинг манбалари: космик нурлар, замонавий тезлатгичлар. Зарра ва антизарралар. Элементар зарралар ва сақланиш қонунлари. Кучсиз ўзаро таъсир, электромагнит ўзаро таъсир. Кучли ўзаро таъсир. Кварклар. Енгил барион ва мезонларнинг кварк структураси.


Амалий машғулотларни ташкил этиш

бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Ушбу машғулот тури ўқув дастуридаги бўлимлар бўйича масалалар ечиш ва улардан тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади.

Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулар:


  1. Фотонлар. Рентген спектрнинг қисқа тўлқин чегараси. Ташқи фотоэффект ва унинг асосий қонунлари. Фотонлар. Комптон эффект.

  2. Водород атом спектридаги қонуниятлар. Бор постулатлари. Водород атомининг Бор назарияси.

  3. Зарралар ва тўлқинлар. Де-Бройль тўлқинлари. Ноаниқлик принципи.

  4. Квант меҳаникасининг асослари. Шредингер тенгламаси.

  5. Характеристик рентген нурланиш. Мозли қонуни. Оже эффекти.

  6. Водород молекуласи. Икки атомли молекулалар термлари. Химиявий боғланиш. Ковалент ва ион боғланишлар.

  7. Ядронинг массаси ва боғланиш энергияси. Ядро спини. Ядронинг магнит диполь моменти. Ядро ўлчами ва зичлиги. Ядронинг электр квадруполь моменти.

  8. Радиоактив емирилишнинг асосий қонунлари. Кетма-кет парчаланиш. Альфа емирилиши. Бета емирилиши. Ядроларнинг гамма-нурланиши. Гамма-ўтишлар тавсифи. Танлаш коидалари.

  9. Ядро реакцияларининг кинематикаси. Ядро реакцияларида сақланиш қонунлари. Ядро реакцияларининг кесими ва чиқиши. Ядро реакцияларининг механизми.

  10. Элементар зарраларнинг асосий хусусиятлари ва классификацияси. Зарра ва антизарралар. Элементар зарралар ва сақланиш қонунлари. Кварклар.

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билими ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш ва бошқалар тавсия этилади.

Изоҳ: Ўқув режадаги соат ҳажмига мос мавзулар тавсия қилинади.
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсаталар

Ушбу машғулот тури ўқув дастуридаги бўлимларга тегишли лаборатория ишларини бажариш, ядро физикасига оид лаборатория қурилмалари билан бевосита танишиш, натижалар олиш, тажриба натижаларини ишларини қайта ишлаш, натижаларни таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади.

Лаборатория ишлари мавзулари:


  1. Фотоэффект қонунларини ўрганиш.

  2. Тез электронларни моддада сочилиши.

  3. Магнетрон усули билан электроннинг солиштирма зарядини аниқлаш.

  4. Электроннинг чиқиш ишини аниқлаш.

  5. Бета-зарралар энергиясини ютилиш усули билан аниқлаш.

  6. Ядровий жараёнларнинг статистик характерини ўрганиш.

Изоҳ: Талаба семестр давомида 4-6 та лабаратория ишларини бажаради.
Мустақил ишни ташкил этишнинг

шакли ва мазмуни

Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга авалдан бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил қилинади. Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:



  • амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

  • лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриш ва олинган натижаларни қайта ишлаш;

  • дарслик ва ўқув қўлланмалари бўйича фан боблари ва мавзуларини

ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлари бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услуидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлар.

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:

  1. Комптон эффекти.

  2. Фотоэффект қонунлари.

  3. Де-Бройль тўлқинлари.

  4. Франк ва Герц тажрибалари.

  5. Водород атомининг Бор назарияси.

  6. Электронни ҳаракат миқдори моменти.

  7. Электронни магнит моменти. Штерн ва Герлах тажрибаси.

  8. Характеристик рентген нурланиш.

  9. Электрон парамагнит резонанс.

  10. Водород молекуласи.

  11. Ядро ўлчами ва зичлиги.

  12. Ядронинг электр квадруполь моменти ва шакли.

  13. Ядро массасини аниқлаш усуллари.

  14. Ядро радиусларини аниқлаш усуллари.

  15. Радиоактив фон.

Изоҳ: Ўқув режадаги соат ҳажмига мос мавзулар тавсия қилинади.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг янги замонавий педагогик ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланилади. Мазкур фан бўлимларига тегишли маъруза дарсларида, замонавий компьютер технологиялари, яъни электрон дарсликлар, презентациялар, анимацион материаллар қўлланилади. Педагогик технологиялардан қуйидагиларни қўллаш мумкин: моделлаштириш, ақлий ҳужумлар, танқидий тафаккур, дебатлар, модуляцияланган маъруза, бумеранг, кластер, фикрлай оласанми? ва ҳ.к.



Қуйидаги сайтлардаги электрон дарсликлар ва интернет материалларидан фойдаланиш тавсия этилади:

  1. http://www.phys.msu.ru

  2. http://nuclphys.sinp.msu.ru

  3. http://cdfe.sinp.msu.ru/index.ru.html


Фойдаланиладиган асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати
Асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар

  1. Шпольский Э.В. Атомная физика, т.1,2. М.: Наука, 1974

  2. Матеев А.Н. Атомная физика, М.: Высшая школа, 1989.

  3. Мухин К.Н. Экспериментальная ядерная физика. Кн. 1: Физика атомного ядра. М.: Энергоатомиздат, 1993.

  4. Полвонов С.Р. Атом физикаси, ўқув-услубий мажмуа, ЎзМУ, 2010.

  5. Полвонов С.Р. Ядро физикаси, ўқув-услубий мажмуа, ЎзМУ, 2011


Қўшимча адабиётлар

  1. Полвонов С.Р., Каноков З., Караходжаев А., Рузимов Ш.М. Атом физикасидан масалалар тўплами. Ўқув қўлланма. Тошкент, ЎзМУ, 2006, 75 б.

  2. Каноков З., Караходжаев А., Нариддинов К., Полвонов С.Р. Атом ва ядро физикасидан лаборатория ишлари. Ўқув қўлланма. Тошкент, ЎзМУ, 2006, 148 б.

  3. Борн М. Атомная физика, М.: Мир, 1965.

  4. Широков Ю.М., Юдин Н.П. Ядерная физика. М.: Наука, 1980.

  5. Иродов И.Е. Сборник задач по атомной и ядерной физике. М.: Энергоатомиздат, 1984.

  6. Сивухин Л.В. Общий курс физики. Том 5, часть 2. М.: Наука. 1989.

  7. Бекжонов Р.Д. Атом ядроси ва зарралар физикаси. Тошкент, Укитувчи, 1994.







Кириш
Космик фазода материянинг барча турлари мавжуд бўлиб, уларнинг қатор хиллари бизнинг сайёрамизда йўқ ёки ҳали кашф ҳам қилинмаган. Осмон ёритгичлари ҳақидаги фан, яъни астрономия табиий фанлар ичида анча илгари пайдо бўлган бўлсада доим энг фаол ривожланувчи ёш фанга ўхшаб қолаверади, чунки деярли ҳар куни инсонни ҳайратга соладиган янгилик кашф қилинади унда. Кўпчилик замонавий фанлар қатори астрономия ҳам кейинги йилларда янада улкан ютуқларга эришмоқда. Космосга, аниқроғи Ер атмосферасидан ташқарисига турли астрофизик телескоплар чиқарилиб, Ерда эса янги гигант телескоплар қурилиб, улар ёрдамида Коинотнинг кузатиладиган қисми кескин даражада кенгайтирилди, янги тур космик объектлар кашф қилинди, улар табиати ўрганилди. Маданиятли ҳамма қадимий халқлар ўз тарихларининг биринчи босқичларидаёқ осмон ҳодисаларини шунчалик ўргандиларки, улар йил фасллари билан Ой фазаларинигина эмас, балки тутилишлар вақтини ва сайёралар кўриниш вақтини ҳам олдиндан айтиб бера олганлар. Аммо у вақтлар уларнинг бошқа табиий фанлардан билимлари етарлича бўлмаган. Вақт ўтиши билан астрономия соҳасида қилинган кашфиётлар бизга осмон жисмларини ҳаракатини, улардаги физик шариотни, уларнинг кимёвий таркибини ва ривожланиш жараёнини билишга ёрдам берди. Масалан, биргина Қуёш системасидаги Плутон сайёрасининг кичик сайёралар гуруҳига қўшилиши жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Шунинг учун астрономия фанини ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларини ўрганишга ёрдам беради.

Сўнгги йилларда сунъий космик жисмлар оламни ўрганишда катта қизиқиш уйғотган вақтда астрономия фанининг ўрни беқиёс дейишимиз мумкин. Масалан, Ернинг яқин атрофидаги космик фазони ўзлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар астрономия фанининг ривожланиш имконини янада оширди ва ҳакозо. Астрономия соҳасидаги бундай ўзгаришларни талабаларга тушунтириш, уларда осмон жисмлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, уларга осмон жисмларини тузилиши, ҳаракати, эволюцияси ва инсон ҳаётидаги ўрнини ўргатиш муҳим аҳамият касб этади.

Аниқ вақтни билиш ҳозирги ҳамма давлатларнинг ишларида зарурдир. Қурилишларни бошлашдан олдин шу жойнинг харитасини тузиш талаб этилади. Харитаси олинадиган жойларнинг географик координаталарини олдиндан аниқлаб олмасдан, шу жойнинг аниқ харитасини тузиш мумкин эмас. Булар эса астрономия усуллари орқали амалга оширилади. Турли осмон жисмларида кузатиладиган жараёнларни ўрганиш материянинг Ердаги лабораторияларида эришиб бўлмайдиган ҳолатларини ўрганишга имкон беради. Бу ҳозирги техниканинг ривожланиш базаси бўлган физика, механика, кимёга жуда катта ёрдам беради.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Ушбу фаннинг мақсади талабаларни Коинотда мавжуд осмон жисмларининг келиб чиқиши, тузилиши, ривожланиши, эволюцияси, Коинотда электромагнит тўлқинлар спектрининг барча диапазонларида кузатилувчи объект ва жараёнларнинг физик тамойиллари, замонавий астрономик кашфиётлар билан таништириш.

Фанни ўқитишнинг вазифалари:

оламнинг умумий манзараси ҳақида тушунча бериш;

осмон жисмлари ва уларнинг эволюцияси ҳақида тушунчалар бериш;

осмон жисмларини ҳаракатини ифодалашда қўлланиладиган координаталар системаларини;

кундалик ҳаётда юз берадиган Қуёшнинг чиқиш ва ботиш жараёнларини;

вақт тушунчаси ва унинг турларини;

сферик тригонометрия ва унинг айрим амалий масалаларини;

астрономик ва айниқса астрофизик телескоплар, асбоблар ҳамда уларнинг қўлланилишини;

астрофизик тадқиқотларнинг асосий методларини;

сайёралар, юлдузлар, галактикалар физикасини

Қуёш ҳақидаги умумий тушунчаларни талабаларга тушунтириш;

Ой, сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ҳақидаги маълумотларни;

Қуёш системасидаги кичик жисмлар табиатини;

юлдузлар ва уларнинг турларини;

юлдузлар системаси , галактикалар таркиби ва уларнинг тузилишини;

Коинот жисмларининг пайдо бўлиши ва ривожланишини;

Коинотнинг пайдо бҳлиши, динамикаси ва катта масштабдаги замонавий тузилиши

астрономия ва унинг энг йирик бўлими астрофизика соҳасида олиб борилган ҳамда олиб блрилаётган муҳим тадқиқотлар ва бу борада қўлга киритилган ютуқлар ҳақида маълумотлар беришдан иборат.

Ушбу фанни ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари кўринишида олиб борилади.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига

қўйиладиган талаблар
Умумий астрономия фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

- Коинотни яхлит физик объект сифатида ва унинг эволюцияси;

- Ер, Ой, сайёралар, Қуёш, юлдузлар, Галактикамиз ва яқин галактикалар тузилиши ва таркиби;

- сайёралар ва юлдузлар пайдо бўлиш муаммолари;

- Коинотнинг дискретлиги ва узлуксизлиги;

- табиатда тартиб ва тартибсизлик орасидаги муносабат, Коинотдаги объектларнинг тузилиши тартиблилиги;

- Метагалактиканинг иерархик тузилиши;

- Қуёш тизими ва Сомон Йўлидаги динамик ва статистик қонуниятлар;

- Коинот объектларининг хусусияти ва хоссаларини тушунтиришда физика ва кимё фундаментал қонунларидан фойдаланиш имконлари;

- табиатнинг ҳолатлари ва уларнинг вақт ўтиши билан ўзгаришлари;

- астрономиядаги янгидан-янги кашфиётлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- сайёралар, Қуёш физикаси, Қуёш-Ер алоқаси;

- астрономик кузатувлар усуллари;

- осмон механикаси, галактик астрономия, назарий механика ва астрометриянинг асосий тушунчалари ва қонунлари;

- Ер ва қуёш тизимидаги сайёраларнинг гравитацион потенциалини билиши ва улардан фойдалана олиши;

- кузатиш ва олинган информатив материални ўлчай олиши;

- физик катталик ва параметрларни ўлчай олиши;

- кўпрангли кузатувларни ташкил этиш усуллари ва улардан фойдалана олиши;



- у ёки бу космик объектнинг кўриниш шароитларини чамалай олиши бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Умумий астрономия фани йўналишнинг асосий таянч фани ҳисобланиб, у 1 ва 2-семестрда ўқитилади. Мазкур фанни ўзлаштириш учун математик-табиий фанлар, механика, молекуляр физика, кимё ва талабаларни ўрта махсус таълим даргоҳларида математика, физика, география, кимё каби қатор фанлардан олган етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади. Шунингдек, умумий астрономия фани ўқув режадаги бошқа ихтисослик фанларини ўзлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ушбу фан бакалавр талим йўналишининг умумкасбий фанлар туркумига тегишли бўлиб, астрофизиканинг турли йўналишлари орасидаги боғлиқларини очиб беришда ёрдам беради. Кузатув астрономия, юлдузлар ва бошқа астрономик объектлари билан боғлиқ бўлган муаммолар билан таништиради ва ЎзР ФА Астрономия институти, Китоб кенглик станцияси, Майданак Баланд Тоғ обсерваторияси ва бошқа университет ва обсерваторияларда ишлай оладиган малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади.

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот, лаборатория ва семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фанни ўқитишда илғор ва замонавий педагогик технология усулларидан фойдаланиш, шунингдек, слайдлар, мультимедиа намойишлари, Қуёш ҳақидаги диафилъмлар, сайёраларнинг ҳар хил кўринишларини ифодаловчи анимацион ҳаракатлар, кўргазмали рангли фотосуратлар, кинофильмлардан фойдаланиш орқали ўқитилади.

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет