Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети



бет6/8
Дата23.07.2016
өлшемі10.86 Mb.
#216709
1   2   3   4   5   6   7   8

Кириш
Ушбу махсус фан бакалавр таълими босқичининг астрономия йўналиши талабалари учун режалаштирилган бўлиб, умумкасбий фанлари таркибига киради.

Ҳозирги кунда астрофизика фани жадаллик билан ривожланиши натижасида у ўз олдига замонавий муаммоларни қўйяпти ва бунинг оқибатида ушбу фан масалаларининг долзарблиги намоён бўлади ва “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури”да кўрсатиб ўтилган талаба ёшларнинг билимини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, жамиятимизга етук мутахассис етиштиришга қаратилганлиги билан белгиланади.

Фаннинг аҳамияти астрономия ва астрофизика бўлимларини ўқитишда маълумотлар беради, осмон объектларининг физик характеристикаларини аниқлаш масалалари кўриб чиқилади, шу объектларнинг физик характеристикаларини аниқлашнинг усулларини ўрганиш учун амалий ва назарий кўрсатмалар беради.
Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишнинг мақсади – талабаларга астрофизик билим бериш, осмон объектларини кузатишнинг турли усулларини ўргатиш, астрофизик тадқиқотларда қўлланиладиган детекторлар билан ишлашни, уларнинг турлари ва фойдаланишнинг йўл-йўриқларини кўрсатиш, замонавий астрофизика фанининг ютуқлари билан таништиришдан иборат. Кўрсатилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда фан олдига қуйидаги вазифалар қўйилган - астрономия соҳасидаги муаммоларини ўрганишда астрофизиканинг ўрнини талабаларга тушунтириш; бундан ташқари шу масалаларни ечишда маълум бўлган математик усулларни ва физик қонунларни ишлатишни ўргатилиши кўзда тутилганлиги ҳақидаги билимлар билан таништиришдан иборат.

Ушбу фан ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари кўринишида олиб борилади.


Фан бўйича билим, малака ва кўникмага

қўйиладиган талаблар
«Амалий ва умумий астрофизика» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

Қуёш ва Қуёш тизими физикаси, юлдузлар физикаси, гравитацион линзалар ва улар физикаси, протогалактика ва шаклланаётган галактика марказий қисми – квазарлар физикаси ҳамда замонавий кузатув ютуқлари ва уларнинг тахлили учун юзага келган муаммолар ҳақидаги билимларни билишлари керак.

- Атрономик кузатув маълумотларини қайта ишлаш; замонавий дастурий пакетлари билан ишлаш; фотометрик усулларини қуллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

- Қуёш тизими сайёралари, кўринмас масса тущунчаси, гравитацион линзаланган квазарларнинг кузатув маълумотлари ҳақидаги кўникмаларга, замонавий астрофизика муаммолари, ушбу фанга доир масалаларни ечиш ва таҳлил қилиш, математик усулларни, физик қонун ва формулаларни астрофизик масалаларга тадбиқ эта олишлиги керак ва шундай малакаларга эга бўлишлари лозим.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги
Ушбу фан 3 ва 4 семестрларда ўтилиши мақсадга мувофиқдир. Астрофизика фани астрономиянинг замонавий ва энг асосий қисми бўлиб, ушбу фанни ўрганишда талабаларнинг “Умумий астрономия”, “Астрометрия”, «Қуёш физикаси», «Галактикалар физикаси» фанларидан олган билимларига таянилади. Бу фан «Физика» ва «Астрономия» таълим йўналишидаги бошқа фанлар билан жумладан, “Умумий астрономия” ва математик туркумидаги фанлари билан ҳам узвий боғлиқдир.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ушбу фан бакалавр таълим йўналишининг ихтисослик фанлар туркумига тегишли бўлиб, астрофизиканинг турли йўналишлари орасидаги боғланишларини очиб беришда ёрдам беради. Кузатув астрономия, юлдузлар ва бошқа астрономик объектлари билан боғлиқ бўлган муаммолар билан таништиради ва ЎзР ФА Астрономия институти, Китоб кенглик станцияси, Майданак Баланд Тоғ обсерваторияси, Паркент ва Зомин обсерваторияларида ҳамда бошқа университет ва обсерваторияларда ишлай оладиган малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва

педагогик техналогиялар
Талабаларнинг умумий ва амалий астрофизикаси фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, тажриба намойишлари, интернет тармоғидан, кўргазмали материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, маъруза, семинар ва лаборатория машғулотларида мос равишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, фаннинг айрим мавзулари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Интернет маълумотларидан фойдаланиш орқали ўқитилади.
Асосий қисм

Фанининг назарий машғулотлари мазмуни
Амалий ва умумий астрофизика фанининг ривожланиш тарихи ва бошқа бўлимлар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Ушбу фаннинг астрономия ва физика бўлимлари ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги ўрни. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиалардан фойдаланиш. Интернет тизимидан фойдаланиш ва улардан олинадиган маълумотларни ўрганиш ҳусусиятлари. Баҳолаш мезонлари. Замонавий астрофизика тадқиқотларини амалиётга, фан ва техника соҳаларига тадбиқи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот институтлари хамда олий ўқув юртлари илмий лабораторияларида астрофизика сохалари бўйича фан ютуқлари. Фаннинг вазифалари.
Асосий астрофизик асбоблар
Телескоплар. Кўриш майдони, катталаштириш, тасвир кўлами. Телескопнинг ажрата олиш қобилияти. Оптик тизимларнинг аберрацияси (хроматик ва сферик аберрациялар, кома, астигматизм). Замонавий телескопни бошқариш. Қуёшни кузатиш учун мўлжалланган асбоблар. Ёруғлик фильтрлари. Қутблагичлар. Спектрал аппаратлар. Коллиматор ва камера. Спектрографни телескоп билан мувофиқлаштириш. Радиотелескоплар. Уларнинг ажрата олиш қобилиятлари. Интерферометрлар. Апертуравий синтез. Замонавий астрофизика имкониятлари.
Нурланиш детекторлари
Асосий фотометрик тушунчалар. Юлдуз катталиклари шкаласи. Погсон қонуни. Фотографик эмульсия ёруғлик детекторлари сифатида. Фотографик жараён асослари. Эмульсияни танлаш хусусиятлари. Тавсифий эгри чизиқ ва унинг хусусиятлари. Фотоэлектрик нурланиш қабул қилгичлари. Фотоэлектрон купайтиргичлар ва уларнинг турлари. Кучсиз ёруғлик оқимларини ўлчаш. Сигнал-шовқин нисбати. Иссиқлик нурланиш қабул қилгичлари. Болометр, термоэлемент ва радиометрлар. Инфрақизил диапазондаги детекторлар. Ультрабинафша, рентген ва гамма нурланиш диапазонларда детекторларнинг ишлаш хусусиятлари. Дифракциявий ҳодисалар. Кузатувларга атмосферанинг таъсири. Телескоп турлари ва ўрнатиш. Интерференциявий қутблагич фильтрлар.
Астрофизик тадқиқотлар усуллари
Фотографик фотометрия. Нуқтавий ва ёйилган объектлар фотометрияси. Фотоэлектрик фотометрия. Юлдуз электрофотометри. Фотонлар саноғи. Юлдуз катталиги ва ранг кўрсатгичларини аниқлаш. Поляриметрия. Осмон жисмлари нурланиши қутбланишини аниқлаш усуллари. Қутбланиш электрофотометрлари. Спектрофотометрия. Мутлоқ ва нисбий ўлчашлар. Спектрал чизиқлар спектрофотометрияси, чизиқнинг эквивалент кенглиги тушунчаси. Ўзи қайд қилувчи микрофотометрлар. Юлдуз диаметрларини ўлчаш. Интерферометрия. Майкельсон ва Браун-Твисс интерферометрлари. Спекл-интерферометрия тўғрисида тушунча. Атмосферадан ташкарида ультрабинафша, рентген ва гамма диапазонларда бажариладиган кузатувлар. Космик аппаратлардан фойдаланиш. Кўриниш эгри чизиғи. Столетов қонуни. Эйнштейн тенгламаси. Фотометрия хатоликлари. Ёруғликнинг сусайишини ҳисобга олиш. Колориметрия. Спектрларни фотоэлектрик усулда қайд қилиш.
Қуёш
Қуёш. Умумий тушунчалар. Қуёш атмосфераси назарияси. Қуёш атмосфераси модели. Қуёш спектри, кимёвий таркиби. Хромосфера, унинг кузатилиши. Хромосферадаги актив ўзгаришлар. Хромосферанинг физик шароити. Тожнинг физик шароити. Тожнинг спектри. Қуёшдаги беқарор ҳодисалар. Қуёшдаги магнит майдони. Қуёш доғлари ва унинг магнит майдони. Қуёшдаги актив соҳалар. Қуёш плазмаси ва унинг магнит майдон билан таъсири. Тож ва хромосферанинг радионурланиши. Қуёш ва Ердаги ҳодисаларни бир-бири билан алоқаси.
Қуёш тизими
Қуёш тизими тузилишининг умумий қонуниятлари. Сайёраларнинг икки гуруҳи. Сайёраларнинг йўлдошлари. Қуёш тизимининг майда жисмлари: кометалар, астероидлар, метеоритлар. Сайёралараро модда. Сайёралар тузилиши ҳусусиятлари ва улар атрофидаги халқалар. Қуёш тизимидаги вулқоний фаолиятлар. Сайёраларнинг атмосфера ва магнетосфералари. Қуёш тизимидаги жисмларнинг магнитик майдонлари, уларнинг Қуёш шамоли билан ўзаро таъсири. Қуёш тизимининг вужудга келиши масалалари.

Юлдузлар
Юлдузлар атмосфераси. Юлдузлар спектри. Юлдузлар спектрларидаги фарқлар. Юлдузлар кимёвий таркиби. Юлдузлар кимёвий таркибининг ўртача кимёвий таркибдан четлашиши. Юлдузлар спектри орқали унинг айланишини аниқлаш. Юлдузлар ташқи характеристикалари орасидаги муносабат. Сфера ва текислик ташкил этувчи юлдузлар.
Қўшалоқ юлдузлар
Қўшалоқ юлдузлар. Қўшалоқ юлдузлар ва уларни топиш усуллари. Қўшалоқ юлдузларнинг турлари. Қўшалоқ юлдузларнинг сонли характеристикаларини аниқлаш. Нурий тезлик ва ёрқинлик эгри чизиқлари. Қўшалоқ юлдузлар орбита элементлари ва уларни аниқлаш. Тиғиз Қўшалоқ системаларда юлдуз физик тавсифлари. Юлдузлар массасини аниқлаш. Юлдузлар сиртига модданинг чиқиши.

Юлдузлар ички тузилиши. Юлдузлар ичидаги физик жараёнлар. Юлдузлардаги ёруғлик босими. Юлдузлар ичидаги зичлик, босим ва температура. Политроплар. Эмден тенгламаси. Юлдузларнинг ёруғлик тарқатиши. Юлдузлар энергия манбалари. Термоядро реакциялари: водород ва гелийнинг ёниши.


Юлдузлар тузилиши ва эволюцияси
Юлдузлар тузилиши ва эволюцияси. Юлдузларнинг бош кетма-кетликгача ва ундан кейинги эволюцияси. Митти юлдузлар: оқ карликлар, нейтрон юлдузлар, “қора ўралар”. Ёруғлик ва конвектив иссиқлик ўтказиш. Юлдузнинг гравитацион энергияси. Ҳар хил ёшдаги юлдузлар ва уларнинг кимёвий таркиби.
Ностационар юлдузлар
Ностационар юлдузлар. Цефеидалар асосий тавсифлари. Уларнинг турлари. Беқарорлик жараёнлар. Юлдузларда модда алмашинуви. Янги ва ўта Янги юлдузлар. Пульсарлар. Чақновчи юлдузлар. Юлдузлар айланишининг келиб чиқиши. Янги юлдузларгача бўлган масофани аниқлаш.
Юлдузлараро муҳит
Юлдузлараро муҳит. Юлдуз ва чанг туманликлари орасидаги боғланиш. Чанг зарраларининг табиати. Юлдузлараро водород ва бошқа атомларнинг ионланиши. Юлдузлараро ютилиш чизиқлари. Туманликларнинг нурланиш механизми. Водород чизиқлари бўйича юлдуз температурасини аниқлаш. Атомларнинг ионланиши. Туманликдаги ионланиш даражаси. Атомларнинг фотоионланиш ва рекомбинация пайтидаги уйғонишлар.


Галактика
Галактикада юлдузлараро чанг ва газ тақсимоти. HII соҳалари. Планетар туманликлар. Галактиканинг марказий соҳаси.
Галактикалар ва Метагалактика
Галактикалар ва Метагалактика. Галактикалардаги физикавий тавсифлар. Галактикаларнинг айланиши. Хаббл қонуни. Метагалактика тартиби. Галактикалар тўдалари. Галактикаларнинг радионурланиши. Квазарлар. Галактикалар ёши. Космогония. Галактикалардаги кўринмас модда, у ерда юлдуз пайдо бўлиш соҳалари. Галактикаларнинг тўдалари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш

бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадалар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп эттириш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
1. Телескоп тавсифлари.

2. Спектрал аппаратлар.

3. Нурланиш детекторлари.

4. Фотометрик катталиклар.

5. Ёруғлик қабул қилгичлари тавсифларини ҳисоблаш.

6. Астрофизик тадқиқотлар усуллари.

7. Нурланиш қонунлари.

8. Қуёш доғлари ва унинг магнит майдони.

9. Қуёшдаги актив соҳалар.

10. Юлдузлар спектри. Юлдузлар спектрларидаги фарқлар.

11. HII соҳалари.

12. Галактикаларнинг радионурланишлари.

13. Спектр. Допплер эффекти.

14. Юлдузлараро мущит характеристикалари.

15. Юлдузларнинг асосий характеристикаларини щисоблаш.

16. Юлдузларгача масофани чамалаш усуллари.


Лаборатория ишларини ташкил этиш

бўйича кўрсатмалар
Ушбу машғулот тури ўқув дастуридаги бўлимларга тегишли лаборатория ишларини бажариш, оптик қурилмалар билан бевосита танишиш, юқори аниқликда натижалар олиш, тажриба натижаларини ҳисоблаш, графиклар чизиш ва тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади. Лаборатория ишлари талабанинг ушбу фандан олган билимларга таянилган ҳолда бевосита ўқитувчининг рухсати билан амалга оширилади.

Лаборатория ишлари сифатида қуйидагилар тавсия этилади:

1. Фотоэлектрон кўпайтиргични ўрганиш.

2. Тақрибий ҳисоблашларнинг хатоликларини аниқлаш.

3. Юлдузлар физик параметрларини аниқлаш.

4. Қуёш активлиги.

5. Юлдузлар спектри.

6. HII водород чизиқлари


Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • Амалий машғулотлар бўйича уй вазифалари

  • Лаборатория ишларига тайёргарлик кўриш ва олинган натижаларни қайта ишлаш.

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;

  • фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;

  • танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;

Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

1. Замонавий астрофизика имкониятлари.

2. Дифракциявий ҳодисалар.

3. Кузатувларга атмосферанинг таъсири.

4. Телескоп турлари ва ўрнатиш.

5. Интерференциявий қутблагич фильтрлар.

6. Кўриниш эгри чизиғи.

7. Столетов қонуни.

8. Эйнштейн тенгламаси.

9. Фотометрия хатоликлари.

10. Ёруғликнинг сусайишини ҳисобга олиш.

11. Колориметрия.

12. Спектрларни фотоэлектрик усулда қайд қилиш.

13. Қуёшнинг умумий характеристикалари.

14. Қуёшнинг умумий тузилиши.

15. Юлдузлар. Уларнинг турлари. Спектрал синфлаш.

16. Юлдузларнинг тузилиши.

17. Герцшпрунг – Рессел диаграммаси.

18. Юлдузларда ядровий реакциялар.

19. Қўшалоқ юлдузлар.

20. Ностационар юлдузлар.

21. Галактикаларнинг турлари. Хаббл камертони.

22. Галактиканинг тузилиши.

23. Катта масштабли Коинотнинг тузилиши.

24. Реликт нурланиш ва унинг ҳарорати.

25. Галактикаларнинг радионурланиши.
Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Ўқув дастуридаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беришдан келиб чиқиб, тегишли мавзулар бўйича фойдаланиш имконияти бўлган техник воситалар ёрдамида намойиш тажрибалари, кўргазмали материаллар ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган. Хусусан, фанни ўқитишда диафильмлар, сайёралар ва бошқа осмон жисмларининг ҳаракатини ифодаловчи аннимацион дастурлар, рангли фотосуратлар, кўргазмали материаллардан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари, фанни ўрганишда Интернет тизими ва мультимедия воситаларидан фойдаланиш мумкин. Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар “Кластер”, “Бумеранг”, “Ақлий ҳужум” сингари методлари асосида ташкил этиш самарали натижа беради.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар


  1. Sattarov I.S. Astrofizika, Toshkent, 2007

  2. Мартынов Д.Я. Курс практической астрофизики. М.: Наука, 1985

  3. Мартынов Д.Я. Курс общей астрофизики М.; Наука, 1988

  4. Воронцов-Вельяминов Б.А. Сборник задач и практических упражнений по астрономии; М, Наука, 1977

  5. Мартынов Д.Я., Липунов В.М. Сборник задач по астрофизике. М.: Наука, 1986

  6. Mamadazimov M.M. Umumiy Astronomiya. Toshkent “Yangi asr avlodi’, 2008


Қўшимча адабиётлар

  1. Физика Космоса. Маленькая энциклопедия. Под. ред. Р.Сюняева, М.: Наука, 1986

  2. Мирзаев А. Астрономия ва астрофизика асослари, маърузалар матни, Т., ЎзМУ, 2000

  3. Даффет-Смит П. Практическая астрономия с калькулятором М.: Мир, 1987

  4. Каплан С.А., Пикельнер С.Б. Межзвездная среда. М.: Ил, 1975

  5. Зельдович Я.Б. и др. Физические основы строения и эволюции звезд, М.: Наука, 1980

  6. Ziyahanov R.F., Astrometriya va kosmik dasturlar, UzMU, 2005

12. Миртаджиева К.Т. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2002

13. Зияханов Р.Ф. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2005

14. Таджибаев И.У. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2006

15. Эшонкулова М.У. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2006

16. Жалалова Н.И. Магистрская диссертация, Ташкент, 2007

17. Артеменко С. Магистрская диссертация, Ташкент, 2007

18. Карачик Н.В. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2008

19. Ахунов Т.А. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2008

20. Общая астрофизика, http://www2.usu.ru/physics/astron/win/genaph_r.htm


  1. Лекции по общей астрофизике для физиков, К.А.Постнов http://www.astronet.ru/db/msg/1176797/

  2. В.Е. Жаров, Сферическая астрономия, Москва, 2002, http://www.astronet.ru/db/msg/1190817

  3. Мирзаев А.Т. Умумий астрономия ва астрофизика, маърузалар матни, ЎзМУ, 2000 (электрон вариант, кафедра)

  4. Нуритдинов С.Н. Галактикалар физикаси асослари. Тошкент, 2002. (электрон ўқув қўлланма)

  5. Зияханов Р.Ф. Амалий ва умумий астрофизика. Тошкент, 2008. (электрон ўқув қўлланма, кафедра компьютерида)

  6. Dynamical evolution of star clusters. Symp. 174, 1995

  7. Thomas Arny. Explorations: an introduction to astronomy. New York, 1998 (электрон дарслик).




Кириш

Ушбу махсус фан бакалавр таълими босқичининг астрономия йўналиши талабалари учун режалаштирилган бўлиб, умумкасбий фанлари таркибига киради. Астрономия сохасида эришилаётган ютуқлар на фақат кузатув ёрдамида қўлга киритилаяпти, балки бунда назарий ёндашиш ҳам ўз ўрнига эга. Шу сабабли талабалар келажакда астрофизикадаги тенгламаларни ва уларни ечиш усулларини жуда яхши билишлари ҳозирги куннинг талаби ҳисобланади. Назарий билимлар билан қуролланиш асосида биз хаттоки замонавий телескоплар ёрдамида ҳам кузата олиш имкониятига эга бўлмаётган мураккаб жараёнлар ҳақида фикр юритиш имкониятига эга бўламиз. Бундан ташқари, кузатув ёрдамида олинган маълумотлар асосида маълум бир эмперик муносабатларни топиш ҳам талабалардан маълум бир метематик усулларни билишни талаб қилади.


Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишнинг мақсади – талабаларга аналитик функциялар назарияси, операцион ҳисоб ва махсус функциялар ҳақидаги билимлар, астрофизиканинг математик тенгламалари ва уларни ечиш усуллари хақида тўлиқ маълумот беришдан иборатдир. Фанни ўқитишнинг вазифалари –талабаларда астрофизика математик усулларининг пойдеворини хосил қилишдан иборат бўлиб, бунда уларни астрфизик тадқиқотларининг назарий асослари, юлдузлар ва юлдузлараро мухит физикаси билан таништириш, комплекс ўзгарувчан вункциялар, махсус функциялар, математик физика тенгламалари ва уларни юлдузлар атмосферасини, юлдузларнинг ички тузилишини ва эволюциясини, юлдузлараро мухит физикасини, нур ўтказиш қонуниятларини ўрганишда қўллашни ўргатишдан иборат.

Ушбу фан ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза, амалий ва семинар машғулотлар кўринишида олиб борилади.
Фан бўйича билим, малака ва кўникмага

қўйиладиган талаблар

«Астрофизиканинг математик усуллари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

– Юлдузлар атмосфераси ва термодинамик мувозанат, нурланиш механизмлари ва атом ўтишларининг эхтимолликларини, митти юлдузлар физикаси, нур ўтказиш тенгламаси, юлдуз атмосфераси моделларининг асосий тенгламалари, юлдузлар тузилиши ва эволюцияси, нур ўтказиш масалаларини ечишининг тақрибий усуллари ҳақидаги билимларни билишлари керак.

– Атрономик кузатув маълумотларини қайта ишлаш; замонавий дастурий пакетлари билан ишлаш; фотометрик усулларини қуллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

– Ушбу фанга доир масалаларни ечиш ва таҳлил қилиш, математик усулларни, физик қонун ва формулаларни астрофизик масалаларга тадбиқ эта олишлиги бўйича малакаларга эга бўлишлари лозим.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги

Ушбу фан 5 ва 6 семестрларда ўтилиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу фанни ўрганишда талабаларнинг “Математик таҳлил,” “Амалий ва умумий астрофизика” фанларидан олган билимларига таянилади. Бу фан «Физика» ва «Астрономия» таълим йўналиши бошқа фанлар билан жумладан, “Умумий астрономия”, “Галактик астрономия” фанлари билан узвий боғлиқдир.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Ушбу фан бакалавр талим йўналишининг умумкасбий фанлар туркимига тегишли бўлиб, астрофизиканинг турли йўналишлари орасидаги боғлиқларини очиб беришда ёрдам беради. Кузатув астрономия, галактикалар физикаси, квазарлар ва гравитацион линзалар, юлдузлар ва бошқа астрономик объектлари билан биоғлиқ бўлган муаммолар билан таништиради ва ЎзР ФА Астрономия институти, Китоб кенглик станцияси, Майданак баланд тоғ обсерваторияси ва бошқа университет ва обсерваторияларда ишлай оладиган малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва

педагогик технологиялар

Талабаларнинг астрофизиканинг замонавий муаммолари фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, тажриба намоишлари, интернет тармоғидан, кўргазмали материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, маъруза, семинар ва лаборатория машғулотларида мос равишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, фаннинг айрим мавзулари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Интернет маълумотларидан фойдаланиш орқали ўқитилади.



Асосий қисм

Фанининг назарий машғулотлари мазмуни

Астрофизиканинг математик усуллари фанининг ривожланиш тарихи ва бошқа бўлимлар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Астрофизиканинг математик усуллари фанининг астрономия ва физика бўлимлари ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги ўрни. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиалардан фойдаланиш. Интернет тизимидан фойдаланиш ва улардан олинадиган маълумотларни ўрганиш ҳусусиятлари. Баҳолаш мезонлари. Замонавий астрофизик тадқиқотларини амалиётга, фан ва техника соҳаларига тадбиқи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот институтлари хамда олий ўқув юртлари илмий лабораторияларида астрофизика бўйича фан ютуқлари. Фаннинг вазифалари.


Операцион ҳисоб ва махсус функциялар

Лаплас алмаштириши ва унинг асосий хоссалари. Тескари алмаштириш формулалари. Операцион ҳисобнинг дифферанциал тенгламаларни ечишга тадбиқи. Цилиндрик функциялар ва улар учун қаторлар ва интеграллар. Лежандр полиномлари. Сферик функциялар. Эрмит полиномлари.


Ўзгарувчиларни ажратиш

Хос функциялар ва хос қийматлар масаласи. Гиперболик тенгламаларни Фурье методи билан ечиш. Параболик тенгламалар. Эллиптик тенгламалар учун чегаравий масалаларнинг қўйилиши. Доира учун Дирихле ва Нейман масалалари. Дельта функция. Лаплас операторининг фундаментал ечими.


Астрофизика математик тенгламалари

Икки ўзгарувчили хусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларни каноник кўринишга келтириш. Гиперболик ҳол. Параболик ва эллиптик ҳоллар. Тўлқин тарқалиши тенгламаси. Диффузия ва иссиқлик тарқалиши тенгламалари. Чегараваий шартларнинг қўйилиши. Тарқалаётган тўлқинлар (Даламбер) методи. Нурланиш майдони. Нур узатиш тенгламаси. Нурий мувозанат тенгламаси. Ютилиш коэффициенти частотага боғлиқ бўлмаган холда фотосфера назарияси. Фотосферадан чиқаётган нурланиш. Температура ва зичликнинг чуқурликка боғлиқлиги. Спектрал чизиқлардаги ютилиш коэффициенти. Атом ўтишлари ва тўқнашишлар эҳтимолликлари. Юлдуз атмосферасидаги физик шароитлар. Туманликларнинг нурланиш механизми. Водород чизиқлари бўйича юлдуз ҳароратини аниқлаш усули. Атомларнинг уйғониши ва ионланиши. Туманликдаги ионланиш даражаси. Атомларнинг фотоионланиш ва рекомбинация пайтидаги уйғонишлари.


Ностационар юлдузлар

Эрта ва кеч спектрал синфлардаги ёрқин эмиссион чизиқларга эга бўлган юлдузлар. Чақновчи юлдузлар. Янги юлдузлар. Чақнашнинг тушунтирилиши. Янги юлдузларгача бўлган масофани аниқлаш усули. Янги юлдуз қобиғи ҳаракати ва нурланиши. Ўта янги юлдузлар ва уларнинг I ҳамда II турлари.


Юлдузлараро муҳит

Юлдузлараро чанг ва газ. Юлдуз ва чанг туманликлар орасидаги боғланиш. Чанг зарраларининг табиати. Юлдузлараро ютилиш чизиқлари. Юлдузлараро газнинг физик ҳолати.


Юлдузларнинг ички тузилиши
Политроплар. Эмден тенгламаси. Юлдузлар ичидаги зичлик, босим ва температура. Юлдузнинг гравитациион энергияси. Юлдузлардаги физик жараёнлар. Юлдуз моделларини ҳисоблаш усуллари. Юлдузлар тузилиши ва эволюцияси. Митти юлдузлар: оқ карликлар, нейтрон юлдузлар, “қора ўралар”.
Амалий машғулотларни ташкил этиш

бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Астрофизиканинг математик усуллари фанидан амалий машғулотларининг уствор мақсади назарий билимларни амалий масалаларга тадбиқ қилишга қаратилган бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • Хар бир масалани ечишга тегишли назарий билимларга эга бўлиш.

  • Масаланинг мақсадидан келиб чиқиб, унинг ечиш методикаси билан танишиш

  • Тўғри натижаларн олиш ва уларни тахлил қилиш

  • Хисобот жараёнидаги хатоликларни аниқлаш ва сабабларини ўрганиш

  • Ечилган масалалар бўйича қўшимча маълумотлар тўплаш

Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари:




  1. Манба функциясини ҳисоблаш.

  2. Оптик қалинлигини ҳар хил температуралардаги қийматларини аниқлаш.

  3. Спектр чизиқлар профилини ҳисоблаш.

  4. Газ туманликларини массасини ва зичлигини аниқлаш.

  5. Янги ва ўта янги юлдузлар чақнашида нурланиш энергиясини топиш.

  6. Юлдузлараро газ зичлигини топиш.

  7. Водород чизиқлари ёрдамида юлдуз температурасини хисоблаш.

  8. Янги юлдузларгача бўлган масофани аниқлаш.

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадалар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп эттириш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.


Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:



  • Амалий машғулотлар бўйича уй вазифалари

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;

  • фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;

  • танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;

Тавсия этилаётган мустақил ишларни мавзулари:



  1. Комплекс ўзгарувчан функцияларнинг астрофизикадаги ўрни.

  2. Астрофизиканинг нокоррект масалалари.

  3. Тармоқланиш нуқталари.

  4. Лаплас алмаштиришининг хоссалари ва астрофизикадаги айрим қўлланишлари.

  5. Цилиндрик ва сферик координаталар системаларида Лаплас оператори.

  6. Астрофизикада қўлланиладиган асосий дифференциал тенгламалар.

  7. Чекланган тўрлар учун Даламбер методи.

  8. Математик физика ва астрофизиканинг айрим операторлари учун фундаментал ечимлар.


Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти

Ўқув дастуридаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беришдан келиб чиқиб, тегишли мавзулар бўйича фойдаланиш имконияти бўлган техник воситалар ёрдамида намойиш тажрибалари, кўргазмали материаллар ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган. Хусусан, фанни ўқитишда диафильмлар, кўргазмали материаллардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, фанни ўрганишда Интернет тизими, мульмедия воситалари, диссертациялар, даврий журналлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологияларнинг “Ақлий ҳужумлар”, “Танқидий тафаккур”, “Бумеранг” сингари методлари асосида ташкил этиш самарали натижа беради.


Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар


  1. Ашуров А.Е., Назарий астрофизика, маърузалар матни, ЎзМУ 2001

  2. Sattarov I. Astrofizika, 2-qism, Toshkent, 2007

  3. Терребиж А. Анализ временных рядов, изд. С.ПбГУ, 2000

  4. Тешабаева Н.Х. Математик физика методлари. Т. 1980

  5. Салахитдинов М.С. ва бош. Комплекс ўзгарувчи функциясининг назарияси. Т., 1982

  6. Соболев В.В. Курс теоретической астрофизики. М.: Наука, 1985.


Қўшимча адабиётлар

  1. Ашуров А.Е., Назарий астрофизика. ЎзМУ 2000, (электрон версия, кафедра).

  2. Астрономия: проблемы и традиции, Сб.трудов конференции, С.-Петербург, 2003

  3. Сурдин В. Физика звезд, МГУ, М., 2005

  4. Горбацкий В.Г. Космическая газодинамика. М.: Наука,1985.

  5. http://www.astrolab.ru

  6. http://www.astronet.ru

  7. Dynamical evolution of star clusters. Symp. 174, 1995

  8. Dynamics of star clusters and the Milky Way, ASPC, Vol.228, 2000

  9. Galaxy Dinamics, ASPC, Vol.182, 1999.




Кириш
Ушбу махсус фан бакалавр таълими босқичининг астрономия йўналиши талабалари учун режалаштирилган бўлиб, умумкасбий фанлар таркибига киради. Талабалар Галактикамиз тузилишига оид статистика, кинематика ва эволюция масалалари ҳақида керакли билим малакаларига эга бўлишлари билан белгиланади. Хусусан, Галактикамиз таркибий қисмлари, дифференциал айланиши ҳақидаги маълумотлар ва юлдузларнинг турли системалари эволюцияси масалаларини ўрганиш ҳозирги куннинг талаби ҳисобланади. Галактик концентрация ҳодисаси, статистик функциялар, юлдузлар статистикаси тенгламалари ва уларни ечиш усуллари, ёруғлик ютилиши ва бунда қора туманликларнинг роли, Галактикамиз тузилиши ва унинг таркибий қисмлари, кинематикаси, айланиши ҳақидаги маълумотлар, юлдуз системасининг гравитацион майдон тузилиши, юлдузлар системалари динамикаси ва эволюциясининг асосий тенгламаси ва уларни ечиш усуллари ҳамда бошқа масалалар кўрилиши билан белгиланади.
Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари
Ўқув фаннинг мақсади Галактик астрономия фанининг мақсади талабаларни бизнинг Галактикамиз хақида тўлиқ маълумот билан таништиришдан иборатдир. Вазифалари эса талабаларни Галактиканинг тузилиши, Галактикамизни ташкил этувчи юлдузлар статистикаси, улар тақсимоти, келиб чиқиш муаммоси, кинематикаси ва динамик эволюцияси ҳақидаги билимлар билан таништиришдан иборат.

Ушбу фан ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза, лаборатория ишлари ва семинар машғулотлар кўринишида олиб борилади.


Фан бўйича билим, малака ва кўникмага

қўйиладиган талаблар
«Галактик астрономия» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

– Галактикамизга тегишли кузатув маълумотларини, юлдузлар классификациясини, статистик усулларни, юлдузлар статистикасининг асосий тенгламаларини ва уларни ечиш усулларини, юлдузлар ва улар системалари динамик эволюцияси, асосий тенгламалари ва улар ечимлари ҳақидаги билимларни билишлари керак.

– Атрономик кузатув маълумотларини қайта ишлаш; замонавий дастурий пакетлари билан ишлаш; фотометрик усулларини қуллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

– Ушбу фанга доир масалаларни ечиш ва таҳлил қилиш, математик усулларни, физик қонун ва формулаларни астрофизик масалаларга тадбиқ эта олишлиги бўйича малакага эга бўлишлари лозим.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги
Ушбу фан 6 семестрда ўтилиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу фанни ўрганишда талабаларнинг “Назарий астрофизика” ва “Умумий астрофизика” фанларидан олган билимларига таянилади. Бу фан «Физика» ва «Астрономия» таълим йўналиши бошқа фанлар билан жумладан, “Умумий астрономия”, “Амалий астрофизика” фанлари билан узвий боғлиқдир.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ушбу фан бакалавр талим йўналишининг умумкасбий фанлар туркимига тегишли бўлиб, астрофизиканинг турли йўналишлари орасидаги боғлиқларини очиб беришда ёрдам беради. Кузатув астрономия, галактикалар физикаси, квазарлар ва гравитацион линзалар, юлдузлар ва бошқа астрономик объектлари билан биоғлиқ бўлган муаммолар билан таништиради ва ЎзР ФА Астрономия институти, Китоб кенглик станцияси, Майданак баланд тоғ обсерваторияси ва бошқа университет ва обсерваторияларда ишлай оладиган малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва

педагогик техналогиялар
Талабаларнинг астрофизиканинг замонавий муаммолари фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, тажриба намоишлари, интернет тармоғидан, кўргазмали материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, маъруза, семинар ва лаборатория машғулотларида мос равишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади. Бундан ташқари, фаннинг айрим мавзулари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Интернет маълумотларидан фойдаланиш орқали ўқитилади.
Асосий қисм

Фанининг назарий машғулотлари мазмуни
Галактик астрономия фанининг ривожланиш тарихи ва бошқа бўлимлар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Галактик астрономия фанининг астрономия ва физика бўлимлари ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги ўрни. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиалардан фойдаланиш. Интернет тизимидан фойдаланиш ва улардан олинадиган маълумотларни ўрганиш ҳусусиятлари. Баҳолаш мезонлари. Замонавий астрофизик тадқиқотларини амалиётга, фан ва техника соҳаларига тадбиқи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот институтлари хамда олий ўқув юртлари илмий лабораторияларида астрофизика бўйича фан ютуқлари. Фаннинг вазифалари.
Юлдузлар статистикаси
Галактик концентрация ҳодисаси. Галактик координаталар тизими. Юлдузларнинг спектрал, фотометрик ва физик характеристикалари. Кўп рангли фотометрия. Юлдузларнинг спектал классификацияси. Икки ўлчовли ва бошқа классификациялар. Юлдузларнинг параметрлари. Юлдузларгача масофани аниқлаш усуллари. Статистик функциялар. Галактикамиздаги юлдузларнинг умумий сонини баҳолаш. Юлдузларнинг зичлик функцияси. Статистиканинг асосий тенгламаси. Ечимларни топиш усуллари. Ҳақиқий ва кўринма зичликлар орасидаги боғланиш. Паренаго формуласи.
Галактика таркибий қисмлари ва юлдузлар кинематикаси
Қуёш ва юлдузларнинг фазовий тезликлари, уларнинг компоненталари ва орасидаги статистик муносабатлар. Параллактик силжиш. Қуёшнинг кинематик параметрларини аниқлаш. Юлдузларнинг қолдиқ тезликларини аниқлаш. Юлдузлар ҳаракати асиметрияси. Ботлингер ва Орт формулалари. HI булутларининг радионурланиши бўйича Галактикамиз спиралсимон тузилиши.

Юлдуз ва юлдузлар системасининг динамикаси
Регуляр ва иррегуляр кучлар. Регуляр майдонда юлдузлар динамикасининг асосий тенгламаси. Жинснинг тўғри ва тескари масалалари. Ҳаракат интеграллари. Юлдуз системасининг гидродинамик тенгламалари. Вириал теоремаси ва унинг тадбиқи. Релаксация вақти. Юлдуз системасидаги диссипация. Фазавий зичликни ҳаракат интеграллари орқали ифодалаш. Юлдуз тизимларининг тезлик-координата фазосидаги моделлари. Джинс мезони ва моделлар турғунлигини таҳлил қилиш усуллари.
Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича

кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари фанга тегишли бўлимлар бўйича маърузалар қилиш, рефератлар ёзиш ва уларни ҳимоя қилиш орқали амлга оширилиб, қуйдаги мақсадга қаратилган бўлиши лозим:

  • Ўқитувчи томонидан тавсия қилинган адабиётлар билан мустақил ишлаш.

  • Семинар мавзусига тегишли маъруза жараёнида физик қонуниятлар бўйича кенгроқ ва чуқурроқ мулохаза килиш.

  • Фанга тегишли мавзуларни амалиётдаги ўрни тўғрисида маълумотларга эга бўлиш.

  • Семинар мавзулари бўйича юқори савияда ва мантиқан кетма-кетликда маърузалар қилиш.

  • Семинар мавзулари бўйича талаб даражасида рефератлар ёзиш.

  • Ўзаро савол-жавоб ва мулоқатларда юқори кўрсаткичларга эга бўлиш.

Семинар машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:

1. Юлдузларнинг асосий боғланиш ва статистик диаграммалари.

2. Юлдузлар ташкил этувчилари типлари.

3. Юлдуз тўдалари аъзоларини ажратиш усуллари

4. Нейтрал водород тақсимоти.

5. Оорт доимийлари.

7. Иррегуляр кучлар ва юлдузларнинг яқинлашиши.

8. Галактиканинг кимёвий эволюцияси

Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билими ва кўникмаларини маъруза қилиш, рефератлар ёзиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш ва бошқалар тавсия этилди.



Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • Семинар машғулотлар бўйича уй вазифалари

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;

  • фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;

  • танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;

Тавсия этилаётган мустақил ишларни мавзулари:

1. Масса-ёрқинлик муносабати.

2. Ёруғликнинг ўртача ютилиш формуласи.

3. Галактика ядроси тузилиши.

4. Юлдузлар комплекси ва ассоциациялари.

5. Юлдузларни тўда аъзолигига ажратиш усуллари.

6. Ер ҳаракатини ҳисобга олиш.

7. Центроидлар ҳаракати.


Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Фанни ўқитишда диафильмлар, Галактика ва уни таркибий қимларини ҳаракатини ифодаловчи аннимацион дастурлар, рангли фотосуратлар, кўргазмали материаллардан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари, фанни ўрганишда Интернет тизими, мультимедия воситалари, диссертациялар, даврий журналлардан фойдаланиш мумкин. Даструдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар “Ақлий ҳужумлар”, “Танқидий тафаккур”, “Бумеранг” сингари усуллари асосида ташкил этиш самарали натижа беради.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар


  1. А.В.Локтин, В.А.Марсаков Лекции по звёздной астрономии, УралГУ, 2009, 280 стр.

  2. Нуритдинов С.Н., Галактик астрономия курси, маърузалар матни, ЎзМУ 2000

  3. Т.В.Боркова, В.А. Марсаков Избранные задачи по звездной астрономии, Ростов-на-Дону, 2008

  4. Ефремов Ю.Н. Очаги звездообразования в галактиках. М.: Наука,1989

  5. J.Binney, M.Merrifield Galactic Astronomy, Princeton University Press, 1998

  6. J.Binney, Scott Tremaine Galactic Dynamics: Second Edition, Princeton University Press, 2008

  7. Галактическая астрономия (Н.Я.Сотникова, курс лекций) http://www.astro.spbu.ru/staff/nsot/Teaching/Galast/galast.html

  8. www.astronet.ru/db/books/


Қўшимча адабиётлар


  1. Куликовский П.П. Звездная астрономия. М.: Наука,1982

  2. Нуритдинов С.Н. Сомон Йўли (физикаси). Тошкент, ФАН, 1989

  3. Воронцов-Вельяминов Б. А. Сборник задач и практических упражнений по астрономии. М. Наука. 1974

  4. Марочник Л.С. Сучков А.А. Галактика. М.: Наука,1981

  5. Агекян Т.А, Звезды, галактики, Метагалактика, М., Наука, 1982

  6. Физика космоса, Маленькая энциклопедия. Под ред. акад. Р.А.Суняева. М: ИЭ, 1986

  7. Ходж П. Галактики. М.: Наука, 1990

  8. Сучков А.А. Галактики: знакомые и загадочные. М.: Наука, 1988

  9. Миртаджиева К.Т. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2002

  10. Зияханов Р.Ф. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2005

  11. Таджибаев И.У. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2006

  12. Саслау У. Гравитационная физика звездных и галактических систем. М.: Мир, 1989

  13. http://www.astrolab.ru

  14. http://www.astronet.ru

  15. Dynamics of star clusters and the Milky Way, ASPC, Vol.228, 2000




Кириш

Космосда ва умуман Коинотда ҳаракатсиз жисм йўқ. Ҳаракат турлари ва уларни бошқарадиган қонун ва тенгламалар назарий ва осмон механикаси фанида ишлаб чиқилган. Ушбу фан бакалавр таълими босқичининг астрономия йўналиши талабалари учун режалаштирилган бўлиб, умумкасбий фанлар таркибига киради. Унинг асосий мақсади – талабаларга замонавий назарий ва осмон механикаси масалалари бўйича билимларни бериши ҳамда фақат Қуёш тизимидаги барча жисмларнинг ҳаракат назарияларини ишлаб чиқиш билан белгиланади. Бу фан бўйича билимларга эга бўлмасдан туриб, талабалар астрономия йўналишидаги бошқа фанларни мукаммал эгаллай олмайдилар. Фанда ёритиб бериладиган масалалар ўз ўрнида ҳозирги кунда астрономия соҳасида ечилиши зарур бўлган замонавий муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради. Талабалар ушбу фанни ўрганиш билан ҳаракат қонунларини ва уларни ифодаловчи тенгламаларни ҳамда уларнинг ечимларини, сақланиш қонунларини, назарий усулда Кеплер масаларини ўрганиш, кичик тебранишлар қонуниятларини, тортишиш назариясини, икки, уч ва кўп жисм масалаларини ҳал қилиш билимларига эга бўлишлари муҳим аҳамият касб этади.



Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишнинг мақсади – талабаларни назарий ва осмон механикаси масалалари билан ҳамда булар асосида назарий астрономиянинг Қуёш тизимига оид фундаментал асослари билан таништиришдан иборат. Фанни ўқитишнинг вазифалари – Ҳаракат қонунлари ва гравитацион майдон табиати ва Лагранж функцияси тушунча ҳақида бериш; ҳаракат тенгламаларини энг кичик таъсир принципи ёрдамида келтириб чиқариш усулини ўргатиш; ҳаракат интеграллари тушунчаси билан таништириш ҳамда энергия, импульс ва импульс моменти сақланиш қонунларини назарий усулда ёрнитиб бериш; марказий майдондаги ҳаракат ва бунда ҳаракат тенгламасини интеграллаш ҳамда Кеплер масаласини ва унинг ечимидаги хусусий ҳоллар билан талабаларни таништириш; кичик тебраниш қонунларини каноник тенгламалар ҳақидаги тушунчаларни тушунтириш; тортишиш назарияси асослари ва 2, 3 ҳамда кўп жисм масалалари билан таништириш, фан соҳасида олиб борилган муҳим тадқиқотлар ва бу борада қўлга киритилган ютуқлар ҳақида маълумотлар беришдан иборат.



Фан бўйича билим, малака ва кўникмага

қўйиладиган талаблар

«Осмон механикаси» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

– фазо–вақт структураси ва сақланиш қонунлари; Эйлер, Лагранж ва Гамильтон ва Гамильтон-Якоби усуллари; нисбийлик принциплари; тортишиш назарияси; 2та, 3та, Nта жисм масалалари; ғалаёнсиз ва ғалаёнли ҳаракат назарияси ҳақидаги билимларни билишлари керак.

– механиканинг асосий тушунчалари, қонунлари ва моделлари; назарий ва осмон механикасида назарий ва экспериментал тадқиқот усулари ва хоказолар билан ишлаш ва қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

– Ушбу фанга доир масалаларни ечиш ва таҳлил қилиш, математик усулларни, физик қонун ва формулаларни астрофизик масалаларга тадбиқ эта олишлиги бўйича малакага эга бўлишлари лозим.

Ушбу фан ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза, амалий ва семинар машғулотлари кўринишида олиб борилади.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги

Ушбу фан 5 ва 6 семестрларда ўтилиши мақсадга мувофиқдир. “Осмон механикаси” фани математик-табиий фанлар, механика, умумий астрономия ва асрометрия каби қатор фанлар билан ўзаро узвий боғлиқдир. Ушбу фанни ўрганишда талабаларнинг “Математик таҳлил,” “Амалий ва умумий астрофизика” фанларидан олган билимларига таянилади. Бу фан «Физика» ва «Астрономия» таълим йўналишидаги бошқа фанлар билан жумладан, “Умумий астрономия”, “Галактик астрономия” фанлари билан узвий боғлиқдир.



Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Ушбу фан бакалавр талим йўналишининг умумкасбий фанлар туркумига тегишли бўлиб, астрономия ва физиканинг мумтоз бўлимини ўрганишда ёрдам беради. Кузатув астрономия, механика қонунлари, фазодаги жисм харакати, бу харакатга таъсир этувчи кучлар ва бу сохадаги долзарб масалалари билан биғлиқ бўлган муаммолар билан таништиради ва ЎзР ФА Астрономия институти, Китоб кенглик станцияси, Майданак баланд тоғ обсерваторияси ва бошқа университет ва обсерваторияларда ишлай оладиган малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва

педагогик техналогиялар

Талабаларнинг астрофизиканинг замонавий муаммолари фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, тажриба намоишлари, интернет тармоғидан, кўргазмали материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, маъруза, семинар ва лаборатория машғулотларида мос равишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, фаннинг айрим мавзулари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Интернет маълумотларидан фойдаланиш орқали ўқитилади.



Асосий қисм

Фанининг назарий машғулотлари мазмуни

Осмон механикаси фанининг ривожланиш тарихи ва бошқа бўлимлар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Ушбу фаннинг астрономия ва физика бўлимлари ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги ўрни. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиалардан фойдаланиш. Интернет тизимидан фойдаланиш ва улардан олинадиган маълумотларни ўрганиш ҳусусиятлари. Баҳолаш мезонлари. Замонавий астрофизик тадқиқотларини амалиётга, фан ва техника соҳаларига тадбиқи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот институтлари хамда олий ўқув юртлари илмий лабораторияларида механика бўйича фан ютуқлари. Фаннинг вазифалари.



Моддий нуқта динамикаси. Мувозанат ҳолатдаги жисмлар.

Ҳаракат қонунлари. Майдон тушунчаси. Умумлашган координата тушунчаси. Лагранж функцияси. Энг кичик таъсир принципи. Харақат тенгламаларини энг кичик таъсир принципидан келтириб чиқариш. Ўзаро таъсирлашаётган моддий нуқталар системаси динамикаси. Харакат тенгламалари. Гравитацион потенциал хоссалари. Турли геометрияга эга жисмлар потенциали. Мувозанат ҳолатдаги айланувчи жисмлар.


Ҳаракат тенгламаларини интеграллаш ва сақланиш қонунлари

Ҳаракат тенгламаси. Ҳаракат интеграллари тушунчаси. Энергиянинг сақланиш қонуни. Импульснинг сақланиш қонуни. Инерция маркази. Импульс моменти сақланиш қонуни. Марказий майдондаги ҳаракат. Ҳаракат тенгламасини интеграллаш. Кеплер қонунлари билан узвий боғлиқлик. Кеплер масаласи. Кеплер масаласи ечимидаги хусусий ҳоллар.


Кичик тебранишлар

Барқарор мувозанат ҳолати. Бир ўлчамли эркин ва мажбурий тебранишлар. Резонанс. Кичик махражлар. Кўп эркинлик даражасига эга система тебранишлари. Нормал тебранишлар. Диссипатив функция.


Тортишиш назарияси асослари ва икки жисм масаласи

Осмон механикаси ва назарий астрономиянинг ривожланиш босқичлари. Куч функцияси ва унинг хоссалари. Моддий нуқталар системасининг куч функцияси. Абсолют ва барицентрик ҳаракат тенгламалари. Орбита текислигидаги ҳаракат. Ҳаракат траекторияси. Бутун олам тортишиши қонуни. Куч. Бир жинсли шарнинг куч функцияси.


Осмон жисмлари эфемеридаларини ҳисоблаш ва ғалаёнланмаган орбитани аниқлаш

Ўртача ва эксцентрик аномалияни топиш. Орбитани ҳолат ва тезлик бўйича ҳисоблаш. Эйлер теоремаси, Гаусс тенгламасини ечиш формулалари. Ҳисобланган ва кузатилган ёритгичларни ҳолатини солиштириш. Геоцентрик масофани вариация методи.



Уч жисм масаласи

Уч жисм масаласининг дифференциал тенгламалари ва биринчи интеграллари. Лаплас текислиги. Уч жисм масаласини умумий ечими ва хусусий холлари. Чекланган айланма уч жисм масаласини ҳаракат тенгламаси. Якоби интеграли.


Ғалаёнли ҳаракат назарияси ва орбитанинг каноник элементлари

Ғалаёнли ҳаракат назариясининг асослари. Оний элементлар. Эйлер тенгламалари. Лагранж тенгламалари ва уларнинг хоссалари. Ғалаён классификацияси. Асрий ғалаёнлар. Пертурбацион функцияни қаторга ёйиш методлари. Каноник тенгламалар. Гамильтон функцияси ва тенгламалари. Осмон механикасини каноник элементлари ва тенгламалари.



Ер потенциали

Ернинг сунъий йўлдоши орбитаси элементлари учун тенгламалар ва уларни ечиш усуллари. Сунъий йўлдошга таъсир турлари. Атмосфера эффекти ва Қуёш шамоли таъсирини баҳолаш.


Амалий машғулотларни ташкил этиш

бўйича кўрсатмалар

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадалар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп эттириш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.



        • Амалий машғулотлар тегишли бўлимлар бўйича масалалар ечиш орқали амалга оширилади.

  • Хар бир масалани ечишга тегишли назарий билимларга эга бўлиш.

  • Масаланинг мақсадидан келиб чиқиб, унинг ечиш методикаси билан танишиш

  • Тўғри натижаларн олиш ва уларни тахлил қилиш

  • Хисобот жараёнидаги хатоликларни аниқлаш ва сабабларини ўрганиш

  • Ечилган масалалар бўйича қўшимча маълумотлар тўплаш

Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари:

1. Моддий нуқта динамикаси.

2. Сақланиш қонунлари

3. Ҳаракат тенгламаларини интеграллаш

4. Кичик тебранишлар.

5. Каноник тенгламалар

6. Қаттиқ жисм ҳаракати

7. Тортишиш назарияси асослари ва икки жисм масаласи

8. Осмон жисмлари эфемеридаларини ҳисоблаш ва ғалаёнланмаган орбитани аниқлаш

9. Уч жисм масаласи

10. Ғалаёнли ҳаракат назарияси ва орбитанинг каноник элементлари


Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича

кўрсатма ва тавсиялар

Семинар машғулотлари фанга тегишли бўлимлар бўйича маърузалар қилиш, рефератлар ёзиш ва уларни ҳимоя қилиш орқали амлга оширилиб, қуйдаги мақсадга қаратилган бўлиши лозим:



  • Ўқитувчи томонидан тавсия қилинган адабиётлар билан мустақил ишлаш.

  • Семинар мавзусига тегишли маъруза жараёнида физик қонуниятлар бўйича кенгроқ ва чуқурроқ мулохаза килиш.

  • Фанга тегишли мавзуларни амалиётдаги ўрни тўғрисида маълумотларга эга бўлиш.

  • Семинар мавзулари бўйича юқори савияда ва мантиқан кетма-кетликда маърузалар қилиш.

  • Семинар мавзулари бўйича талаб даражасида рефератлар ёзиш.

  • Ўзаро савол-жавоб ва мулоқатларда юқори кўрсаткичларга эга бўлиш.

Семинар машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:

  1. Сайёралар орбита элементлари ва уларни кузатувдан топиш.

  2. Тебраниш даврини энергияга боғлиқ ҳолда аниқлаш

  3. Бир ўлчовли эркин тебранишларда частотани топиш.

  4. Мажбурий тебранишлар амплитудасини ҳисоблаш.

  5. Осмон механикасида тебраниш турлари.

  6. Кеплер тенгламаси ечиш.

  7. Осмон жисмлари эфемеридаларини ҳисоблаш ва ғалаёнланмаган орбитани аниқлаш

  8. Эллипс, гипербола ва парабола бўйлаб ҳаракат.

  9. Орбита параметрини Гаусс методи бўйича аниқлаш

  10. Каноник алмаштиришлар.

Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билими ва кўникмаларини маъруза қилиш, рефератлар ёзиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш ва бошқалар тавсия этилди.
Мустақил ишни ташкил этишнинг

шакли ва мазмуни

Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:




  • Амалий машғулотлар бўйича уй вазифалари

  • Семинарга тайёргарлик кўриш

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;

  • фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;

  • танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;

Тавсия этилаётган мустақил ишларни мавзулари:

  1. Галилей ва Лоренц алмаштиришлари. Саноқ системаси.

  2. Ньютон теоремасининг исботи.

  3. Лангранж тенгламаси.

  4. Кеплер қонунларининг математик ифодалари.

  5. Каноник алмаштиришлар, уларнинг турлари.

  6. Моддий нуқтанинг моддий жисм, юза ва кесма томонидан тортилиши.

  7. Орбитал координаталарни топиш.

  8. Аномалияни қаторга ёйиш.

  9. Эфемеридларни ҳисоблаш.

  10. Параболик орбитани икки ҳолат ва параметр бўйича ҳисоблаш.

  11. Орбитанинг топиш бўйича Гаусс усули.

  12. Ойнинг ҳаракат назарияси.

  13. Нисбий ҳаракат тенгламасининг каноник кўриниши.

  14. Релятивистик осмон механикаси.

Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти

Ўқув дастуридаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беришдан келиб чиқиб, тегишли мавзулар бўйича фойдаланиш имконияти бўлган техник воситалар ёрдамида намойиш тажрибалари, кўргазмали материаллар ва янги педагогик технологиялардан фойдаланиш назарда тутилган. Хусусан, фанни ўқитишда диафильмлар, кўргазмали материаллардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, фанни ўрганишда Интернет тизими, мультимедия воситалари, диссертациялар, даврий журналлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологияларнинг “Ақлий ҳужумлар”, “Танқидий тафаккур”, “Бумеранг” сингари методлари асосида ташкил этиш самарали натижа беради.


Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

  1. Гайнуллина Э.Р, Миртаджиева К.Т., Небесная механика ЎзМУ 2005.

  2. Ландау Л.Д., Лифшиц Е.М. Механика. М: Наука, 1998

  3. Рахимов А., Отақулов У. Классик механика. 1-Т. Тошкент, Ўқитувчи, 1992

  4. Дубошин Г.Н. Небесная механика. 1. М.: Наука, 1975

  5. Гребенников Е.ЯА., Рябов Ю.А. Новые качественные методы в небесной механике, М.: Наука, 1971


Қўшимча адабиётлар

  1. Ольховский И.И. Курс теоретической механики для физиков, М.:Изд. МГУ, 1978

  2. Голдстейн Г. Классическая механика. М: Наука, 1975

  3. Каримхўжаев А., Латипов А. Ш. Назарий механика масалаларда. Тошкент, Университет, 1992.

  4. Коткин Л.Г., Сербо В. Г. Сборник задач по классической механике. М:1977

  5. Субботин М.Ф. Введение в теоретическую астрономию, М.: Наука, 1963

  6. Ландау Л.Д., Лифшиц Е.М. Қисқача назарий физика курси, 1 Т. Тошкент, Ўқитувчи, 1975.

  7. Фозилова Д. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2004

  8. Зияханов Р.Ф. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2006

  9. Машонкина Л.И., Сулейманов В.Ф., Задачи и упражнения по общей астрономии, http://www.astronet.ru/db/msg/1175354




Кириш
Бÿлажак физик, илмий-тадқиқотлар ва тажрибаларни амалга ошириши фаолиятида мураккаб ўлчов қурилмалар, замонавий ахборот алмашув системалари ва технологияларини қўллашни билиши зарур. “Радиоэлектроника асослари” фани айнан шундай кўникма ва билимларни бериши лозим бўлган фан ҳисобланади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишнинг мақсади – Радиоэлектроника, фан ва техниканинг кенг йўналишларини ифодаловчи фан бўлиб, инсон учун маълумотларни электромагнит тўлқинлар ёрдамида узоқ масофаларга узатиш имкониниятларини ўргатади.

Фанни ўқитишнинг вазифалари:

Унинг вазифаси маълумотларни ҳосил қилиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларидан бошлаб мураккаб радиоэлектрон схемалар ишлашининг физик асосларини ва уларни қўлланишини ўрганишдан иборатдир.

Шунингдек, радиоэлектрон схемаларнинг техника ва турмушда қўлланилишини, ярим ўтказгичли элементларда йиғилган радиоэлектрон қурилмаларнинг асосий параметр ва характеристикаларини тажрибалар асосида ўлчаш, улардаги қонунларни ўрганиш, таққослашни ўргатишдан иборатдир.
Фан бўйича билим, малака ва кўникмага

қўйиладиган талаблар
1. Электр занжирлари, ярим ўтказгичли асбоблар, кучайтиргичлар, генераторлардаги жараёнларнинг физик асослари. Физик катталикларнинг маъносини, бирликларини ва уларни таққослаш. Электр занжирлари учун асосий физик қонун ва принципларни радиотехник схемаларга қўллашни билиши керак.

2 Электр занжирларининг асосий параметр ва хоссаларини экспериментал ўлчаш ҳамда радиотехник ва ўлчов қурилмаларини эксплуатация қилиш. Электр ва магнетизмнинг асосий қонунлари ва уларни радиоэлектроникада қўллаш кÿникмаларига эга бÿлиши керак.

3.. Маълумотларни узатувчи, қабул қилувчи радиоэлектрон қурилмаларнинг асосий блок ва модулларини, улардан ташкил топган лаборатория ишларини созлаш, ўлчашларни бажариш ва натижаларни ҳисоблаш, эксперимент хатоликларини ҳисоблаш ва тажриба сифатини хулосалаш, тажрибаларда ишлатиладиган ўлчов асбобларидан тўғри ва аниқ фойдаланиш; радиоэлектрон қурилмаларнинг ишлаш принципини физик қонунлар асосида тавсифлаш малакаларига эга бÿлиши керак.
Фаннинг ÿқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатидан узвий кетма-кетлиги
«Радиоэлектроника асослари» фани умумий касбий фанлардан бири бўлиб, 4-семестрда ўқитилади. Мазкур фанни ўрганиш учун талабалар ўқув режадан ўрин олган “Математик таҳлил”, “Аналитик геометрия”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Молекуляр физика”, “Электр ва магнетизм” фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари талаб этилади. Мазкур фандан олинган билимлар эса “Оптика”, “Атом физикаси”, “Ядро физикаси”, “Назарий механика”, “Квант механикаси” ҳамда ихтисослик фанларидан лаборатория машғулотларини бажаришда кенг қўлланилиб, бўлғуси мутахассисларда кўникма ва малака шаклланишида муҳим ўрин тутади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ÿрни

Жамиятнинг социал-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришнинг барча кÿринишларидаги техно-иқтисодий ва экологик кÿрсаткичларини тубдан яхшилаш, таълим, фан, техника, медицина, космик тадқиқотларнинг ва телекоммуникацион тизимларнинг ривожланиши замонавий аппаруталар ва радиоэлектрон тизимлар, ахборот-коммуникацион технологияларнинг кенг қÿлланишига асосланган. Дунёдаги етакчи давлатлар ÿзларининг техникавий, молиявий, сиёсий ва харбий устунликларини сақлаб туришида радиоэлектрониканинг ÿрни беқиёсдир. Давлат даражасида электрон ва радиоэлектрон ишлаб чиқаришни қÿллаб-қувватлаш иқтисодиётни кÿтариш ва жаҳон бозорига кириб боришнинг энг эффектив омили ҳисобланади.


Фани ÿқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг радиоэлектроника асослари фанини ÿзлаштиришлари учун ÿқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фани ÿзлаштиришда дарслик, ÿқув ва услубий қÿлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда радиоэлектрон қурилмалар ва ярим ÿтказгичли асбобларнинг намуналари ва макетларидан, замонавий технологиялар ҳақидаги таҳлилий мақолалардан, Фанлар Академияси институтларининг лабораторияларига ташриф буюришлардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Радиоэлектроника фанининг предмети, вазифаси ва манбалари

Радиоэлектроника фани. Фаннинг вазифаси. Фанининг физиканинг бошқа бўлимлари билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиялардан фойдаланиш. Интернет тизимидан фойдаланиш ва улардан олинадиган маълумотларни ўрганиш хусусиятлари. Предметлараро боғланиш. Радиоэлектрониканинг физика ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги роли. Баҳолаш мезонлари.


Сигналлар

Маълумотлар узатиш системалари. Сигналларни классификацияси. Хабар, маълумот, маълумот манбаи, маълумотни қабул қилувчи манба, боғловчи тизимлар. Сигналларни математик тавсифлаш. Фурье қаторлари. Суперпозиция прнципи. Сигналлар спектрлари. Сигнал спектри кенглиги Спектри чегараланган сигналлар. Сигналларни дискрет қийматлари орқали тавсифлаш.


Электр занжирлари

Электр занжирлари ва уларнинг турлари. Чизиқли. чизиқли бўлмаган, параметрик занжирлар. Электр занжири элементлари ва уларнинг хусусиятлари. Эквивалент алмаштиришлар, эквивалент қаршиликни ҳисоблаш. Занжирнинг ночизиқли элементлари. Ночизиқли залжирларни ҳисоблаш. Аналитик ва график ҳисоблаш усуллари. Дифференциалловчи ва интегралловчи занжирлар. Тебраниш контурлари. Контурларда эркин ва мажбурий тебранишлар. Кетма-кет тебраниш контури. Кучланиш резонанси. Параллел тебраниш контурлари. Ток резонанси. Боғланган контурлар турлари ва улар учун боғланиш коэффициентлари. Турли боғланиш тизимлари учун узатиш коэффициентлари. Боғланган тебраниш контуридаги мажбурий тебранишлар. Узатиш механизми, киритувчи қаршилик. Боғланган контурларда киритилувчи қаршилик ва критик боғланиш. Боғланиш фактори. Боғланган тебраниш контури АЧХси ва ўтказиш соҳасини сунъий ўзгартириш усуллари.


Ярим ўтказгичли асбоблар

Ярим ўтказгичлар. Зоналар назарияси. Ярим ўтказгичли материаллар. Ярим ўтказгич ҳамда ўтказгичларда ток ташувчилар ва улардаги фарқ. Ярим ўтказгичларда ўтказувчанлик. Яримўтказгичлар турлари: n- тип; р-тип; n-р – ўтиш. Потенциал тўсиқ, ёпилиш соҳаси, n-р – ўтишдан электр токининг ўтиши. Инжекция ва экстракция. Тўғри ва тескари ўтиш. n-р –ўтиш вольт-ампер характеристикаси. Ярим ўтказгичли диод. Диоднинг иш режими. Ярим ўтказгичли диодлар классификацияси. Тўғрилагичлар. Ярим ўтказгичли диодларнинг ўзгарувчи токни тўғрилашда ишлатилиши. Бир ярим даврли ва икки ярим даврли тўғрилагичлар. Тўғрилаш системаларида текисловчи фильтрлар. Тўғрилаш сифатини белгиловчи катталиклар: кесиш бурчаги, пульсация коэффициенти. Транзисторлар. Транзисторлар турлари. Биполяр транзисторларнинг тузилиши, турлари, ишлаши, статик характеристикалари ва параметрлари. Ток ва кучланиш ўзгаришини стабиллаш. Кириш ва чиқишдан бошқарилувчи стабилизаторлар.



Кучайтиргичлар. Генераторлар

Электр сигналларни кучайтириш. Кучайтиргичлар: ишлаши, асосий характеристика ва параметрлари. Турлари: паст, ўрта, юқори частота, доимий ток кучайтиргичлари. қаршиликлардан тузилган кучайтиргични ўрганиш. Ўзгармас ток кучайтиргичи. Кучайтиргичларда бузилишлар: чизиқли ва ночизиқли. Кўп каскадли кучайтиргичлар. Кучайтиргичларда тескари боғланишлар: мусбат ва манфий тескари боғланишлар. Тескари боғланишнинг кучайтиргич характеристика ва параметрларига таъсири. Генераторлар. Схемаси ва ишлаш принципи. Генерация шартлари Гармоник тебраниш генераторлари. LC–генератор. RC-генератор. Релаксацион тебраниш генератори. Мультивибратор. Рақамли техника.


Лаборатория ишларини ташкил этиш бÿйича кÿрсатмалар

Лаборатория машғулотларида талабалар Радиоэлектроника фанининг муҳим қисмларини чуқурроқ ўрганиш учун керак бўлган радиоэлектрон қурилма тузилиши, схемаси ва ишлаш принципини таҳлил қиладилар, уларни тушунтириш учун керак бўлган тенгламаларни ёзадилар ва лаборатория ишини амалда бажарадилар.

“Радиоэлектроника асослари” фани бўйича лаборатория ишларининг тавсия этиладиган мавзулари.


  1. Транзисторнинг тузилиши ва характеристикалари

  2. Ўзгарувчан токни тўғрилаш.

  3. Қаршиликлардан тузилган кучайтиргич.

  4. Кучайтиргичларда тескари боғланиш.

  5. Эмиттер қайтаргичи.

  6. Электрон стабилизатор.

  7. Резонанс кучайтиргич.

  8. RC-генератор.

  9. LC-генератор.

  10. Мультивибратор.

Изоҳ: Талабалар семестр давомида 7 та лаборатория ишларини бажаради.


Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил иш учун талабаларнинг билимларини чуқурлаштирадиган, бошқа табиий фанларга ҳам алоқаси бўлиши мумкин бўлган фундаментал мавзулар танланади. Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади.

Талаба мустақил ишни тайёрлаши учун фаннинг муайян хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиши тавсия этилади:



  • дарслик ва ÿқув қÿлланмалар бÿйича фан боблари ва мавзуларини ÿрганиш;

  • тарқатма материаллар бÿйича маърузалар қисмини ÿрганиш;

  • автоматлаштирилган ÿргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • махсус адабиётлар бÿйича фан бÿлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • янги радиоэлектрон қурилма, аппаратураларни, схемалар ва уларнинг ишлашини ÿрганиш;

  • талабанинг ÿқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бÿлган фан бÿлимлари ва мавзуларини чуқур ÿрганиш;

  • фаол ва муаммоли ÿқитиш услубидан фойдаланиладиган ÿқув машғулотлари;

  • масофавий (дистанцион) таълим.



Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:

  1. Амалий машғулотга тайёргарлик ва уй вазифаларини бажариш.

  2. Лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик, ҳисобот тайёрлаш ва лаборатория ишини топширишга тайёргарлик.

  3. Фурье қаторлари. Функцияларни Фурье қаторларига ёйиш. Фурье алмаштиришлари.

  4. Спектри чегараланган сигналлар. Сигналларни дискрет қийматлари орқали тавсифлаш. Котельников теоремаси.

  5. Параллел ва кетма-кет улаш, ўтказгичларларнинг қаршилигини ҳисоблаш. Конденсаторларни улаш.

  6. Гармоник ўзгарувчан ток. Ўзгарувчан токнинг занжир элементларидан ўтиши..

  7. Комплекс катталиклар. Комплекс қаршиликлар. Ўзгарувчан ток занжирида қаршиликни ҳисоблашнинг хусусий ҳоллари.

  8. Ярим ўтказгичларнинг халқ хўжалигида қўлланиши.

  9. Триггерлар, регистрлар, санагичлар, жамлагичлар. Рақамли сигнални узлуксиз сигналга ва узлуксиз сигнални рақамли сигналга айлантирувчи қурилмалар (ЦАП, АЦП.).


Дастурнинг информацион-методик таъминоти



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет