Молия тизими тарақҚиёти ва молиявий менежмент назарияси шаклланишининг фундаментал асослари



Pdf көрінісі
бет4/7
Дата15.11.2023
өлшемі437.62 Kb.
#483318
1   2   3   4   5   6   7
www.interfinance.uz 

4
ЯИМга нисбатан 1980 йилда 6,0%ни ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб 42-
47%ни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. 
Ушбу тенденциялардан хулоса қилиш мумкинки, замонавий иқтисодий 
макон ва унинг асосий таркибий элементи ҳисобланган глобал молия 
мамлакатлар миллий молия тизимининг ўзаро конвергенцияси натижасида 
шаклланиб боради. Бу ўз навбатида замонавий молия назариясининг 
фундаментал асосини ташкил этади.
Демак, инқирознинг манбаи, биринчи қарашда жаҳон иқтисодиётига молия 
тизимининг глобал масштабдаги негатив таъсирини тасдиқлаб, ўз навбатида 
молия фанидаги маълум назарий концепциялар билан уни амалиётга жорий 
этиш имкониятлари ўртасидаги номувофиқликни ифодалаши эътироф этилади. 
Яъни, молияга фан сифатида ва амалий фаолиятда молия фани тадқиқотлари 
натижаларини синтез қилиш жараёнларига етарли даражада баҳо берилмаслиги, 
мавжуд иқтисодий тизимнинг асосий ва ҳаракатга келтирувчи элементи 
сифатида унинг ролини эътиборга олинмаслиги билан ҳам изоҳланади.
Америкалик иқтисодчи Е.Банкснинг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиётини 
қамраб олган глобаллашув жараёнлари, ривожланган мамлакатлар иқтисодий 
тараққиётидаги янги курс ҳисобланувчи “Ахборот иқтисодиёти”нинг янги 
моделини ташкил этиш, молия тизими бўғинларининг тараққиёт нисбатларига 
таъсир этаётганлигини таъкидлайди [3]. 
Россиялик иқтисодчилар М. В.Романовский, О. В.Врублевскаяларнинг 
таъкидлашларича, “2008-2009 йилларда бошланган инқироз инсонларнинг 
молиявий масалаларга нисбатан муносабатларини янада кучайтирди. Бу 
шубҳасиз, жаҳон мамлакатларининг ҳар бир фуқароси солиқлар тўлайди, 
давлатдан турли нафақалар олади, ўзининг мулкий ҳолатини сақлаб қолиш 
учун хусусий молиявий қарорлар қабул қилади, миллий ва халқаро валюта 
курслари билан қизиқиши орқали маълум миқдордаги ва баъзида жуда катта 
миқдордаги пул маблағларини инфляция рискидан сақлаш мақсадида интуитив 
қарорлар қабул қилади [4]. 
Иқтисодиёти 
бозор 
муносабатларига 
асосланган 
мамлакатларда 
менежментнинг махсус соҳаси сифатида ўзига хос бошқарув тамойиллари ва 
принципларига асосланган молиявий менежмент XIX-XX асрларда махсус 
билимлар соҳаси сифатида шаклланди. Бу борада америкалик мутахассис 
Ю.Брикхем молиявий менежментни махсус фан сифатида XIX асрнинг 90- 
йилларида шаклланганлиги тўғрисида фикр билдириб ўтган. 
Профессор И.Т. Бланк таъкидлайдики, молиявий менежмент соҳасида 
ўрганилиши лозим бўлган муаммоларнинг доимий равишда кенгайиб 
борганлиги ва натижада тадқиқотнинг методологик аппаратини тобора 


“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4, август, 2017 йил 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет