МУҲСИН ҚОДИРОВ – АТОҚЛИ ОЛИМ, ТАБАРРУК ИНСОН,
МЕҲРИБОН УСТОЗ ЭДИ...
Холиқулова Гўзал Эркиновна -
санъатшунослик фанлари номзоди, профессор в.б.
1997 йил сентябрь ойида Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат
санъат институти ректори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Давлат мукофоти совриндори
Муҳсин Қодиров ўз ҳузурига ўттиз беш ѐшгача бўлган институтнинг ѐш
ўқитувчиларини чақиртирди.
Йигирмага яқин ѐш ўқитувчилар ректорнинг хонасини тўлдириб
ўтирдик. М.Қодиров салобат билан секин креслодан турди-да, бизга яқин
турган ўриндиққа келиб ўтирди. “Мен сизларни нимага мажлислар залига
43
эмас, ўз хонамга чақиртирдим, ким нимани англади?” – деб савол берди.
Ҳамма жим, бир-бирига қараб, нима дейишини билмайди.
“Хўш, иккинчи саволим, бугунги кунда сиз институтда дарс беришдан
ташқари қандай илмий ѐки методик иш билан бандсиз?” – деб яна савол
билан бизларга мурожаат қилди. Яна ҳамма жим.
“Учинчи саволим, нега мен ўттиз беш ѐшгача бўлган ўқитувчиларни
чақиртирдим, эллик, олтмиш ѐшли ўқитувчиларни эмас?”
Жавоб беришга ҳеч ким журъат қилолмади. Кейин ҳаммага бирма-бир
саволларга жавоб олиш учун юзланди. Ёш ўқитувчилар ўзлари дарс
бераѐтган курслари, юкламалари ҳақида гапиришди. Навбат менга етиб
келди. Мен ўрнимдан туриб, ҳозирда профессорлар Л.Хўжаева,
А.Сайфиддинов, катта ўқитувчи А.Муродоваларга иккинчи ўқитувчи
сифатида бириктирилганим, дарс беришда уларнинг методикаларини
ўрганаѐтганим,
келажакда
Ўзбекистон
Миллий
университетининг
филология факультетига, иккинчи мутахассисликка ўқишга кириш учун
тайѐргарлик кўриб юрганим, ягона мақсадим аруз вазни тизимини
мукаммал ўрганиш тўғрисида гапирдим.
Домланинг юзида бироз ҳайронлик кайфияти кўринди, пешонасини
кўтариб, “нега, ўзимизнинг аспирантура турганида сиз университетга бориб,
иккинчи мутахассисликда ўқийсиз? Сизда илмга қизиқиш бўлса,
Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг аспирантурасига киринг!”
– деди. Сўнгра юқоридаги қатор саволларига ўзи жавоб бера бошлади:
“Мен эллик, олтмиш ѐшли ўқитувчиларни ўзгартиролмайман, улар дарс
бериш билан шаклланиб бўлган. Кафедраларни ўрганиб чиқдим, ѐшларнинг
бирортасида илмий иш йўқ, қизиқиш кам, ҳамма дарс берувчи. Илмий иш
қилмаган одам қандай қилиб олий таълим муассасида ишлаши мумкин.
Талабаларга яхши дарс бериш учун, методик ва ўқув қўлланмалар яратиш
учун изланишлар олиб боришингиз керак. Талабаларга мукаммал дарс
бериш лозим”.
44
Уйга келиб, мени неча йиллардан бери қийнаб келаѐтган масалалар
тўғрисида ѐзганларимни бир жойга тўплаб, умумий дафтарга кўчириб ѐздим
ва икки ҳафтадан сўнг ректор М.Қодировнинг ҳузурига бордим. Танлаган
мавзуларим ва ѐзган ишларимни кўриб берсангиз, деб ишни қолдирдим.
Муҳсин Ҳалилович гап қилмасдан иккита тўла ѐзилган дафтаримни олиб
қолди.
Яна икки ҳафтадан сўнг мени ҳузурига чақирди-да, дафтарларимни узата
туриб, “кўриб чиқингчи”, деди. Ҳаяжонланиб “раҳмат, домла”дан боқага
ўтолмадим. Дафтарларда ѐзилган мақолалар, эсдаликлар, хотиралар домла
томонидан синчковлик билан қизил ручкада таҳрир қилинган эди. Йирик
олим шунча ишидан ортиб ѐзган ишларимга вақт ажратгани, уларни
жиддий, эринмасдан таҳрир қилиб бергани мени ҳайратга солди ва илмий
иш ѐзишимга туртки бўлди.
Санъатшунослик
илмий-тадқиқот
институтининг
кундузги
асирантурасига ўқишга кирдим. Ўзбек тилининг нуфузини ошириш билан
боғлиқ бўлган “Ўзбек тарихий драмаси талқинида саҳна нутқи масалалари.
(1980-90йй)” мавзусидаги номзодлик диссертациясини домланинг қўл
остида ҳимоя қилдим.
Муҳсин Қодиров тадқиқотчидан қаттиқ ишлашни талаб қилар эди. Кўп
ўқиб, кўп кузатишни ва ўз хулосаларига эга бўлишликни ѐқтирар эди.
Берилган вазифалари ўз вақтида бажармаган, тадқиқотчи сифатида
спектаклларни кўрмаган, муҳокамаларда қатнашмаган шогирд билан
умуман ишламай қўяр эди. Устознинг бу характери мени ишга бўлган
масъулиятимни оширар эди. Кўп ишлашга ҳаракат қилар эдим.
Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти “Театр ва хореография”
бўлимининг раҳбари сифатида М.Қодировнинг ўтказган ҳар бир
мажлисларидан кўп нарсани ўрганар эдим. Бўлимида мустаҳкам тизим,
темир интизом ўрнатилган эди. Драматик театр, мусиқали театр, вилоят
мусиқали театрлари, қўғирчоқ театри, опера театри, оперетта театри, рақс,
цирк, телеспектакллар тизимли ўрганилар эди. Ҳар бир йўналишнинг ўз
45
илмий ходими, тадқиқотчиси бор эди. Ҳисобот даврида яхши ишлаган
олимларни кўкларга кўтариб, уларга яхши тақризлар бериб рағбатлантирар
эди. Бундай ҳолат ѐшларда фақат ҳавас, интилиш ҳиссини уйғотар эди.
Мен театр санъатининг драма театри ва кино актѐрлиги бўлимини
тамомлаганим актѐрлик маҳорати, саҳна нутқи, саҳна ҳаракати, вокал
фанлари методикаларини ўзлаштирганим сабабли тадқиқот ишимда шу
йўлдан юриш ҳолати кўпроқ эди. Домла мени илмий текширишга ўтгатди.
Тадқиқот олиб бориш жараѐнида қунт ва сабот билан тетршунослик илми
асосларини пухта эгаллашга йўналтирди. Спектаклларни, актѐрлар яратган
образларни саҳна нутқи йўналишида таҳлил қилишга ундади. Таҳлилга жалб
қилинган асарларни саҳнада кўриш билангина чекланмасдан, уларнинг аудио
ва видеотасмаларини қайта-қайта кўриш орқали умумлаштириш ва хулосалар
чиқаришга мажбурлади. Режиссѐр ва актѐрлар билан суҳбатлар ўтказишни ва
суҳбат матнларини асос сифатида ҳужжатлаштириш, кутубхоналарга
жойлаштириш йўлларини ўргатди.
Устоз мени қийин йўлдан олиб ўтди. Илмий изланишлар йўлдаги
“тикон”ларни босишга ўргатди. Кутубхонада китоб ўқиб конспект қилиш
билан бирга манбаларни тез ўқиш, маълумотларни хотирага тез жойлаш,
иқтибосларни
тўғри
келтиришда
эринмаслик
йўлларини
билиш
тушунтирди.
Ҳимоя пайтида тадқиқотчи томонидан муваффақиятли якунланган
диссертацияга илмий раҳбар сифатида илмий баҳо берар, ҳимоячини
руҳлантирар эди:
Ҳимоя пайтида илмий раҳбар сифатида ўз хулосаларини ўқир экан,
М.Қодиров ушбу сўзларни ўқиди: “Г.Халикулова актѐрлик факултетини
битирган. Ҳозирги кунда саҳна нутқи педагоги. Шу сабабли актѐрлик
маҳорати, саҳна нутқи методикасини яхши билади. Унга саҳна нутқи
масалаларини мавзу қилиб берилиши шундан. Ўз-ўзидан тушунарлики,
дастлабки даврларда унда спектаклни таҳлил қилиш ва уни қоғозга
тушуриш учун тажриба етишмас эди. Аммо аспирантурада ўқиш ва
46
тадқиқотни яратиш жараѐнида у қунт ва сабот билан тетршунослик илми
асосларини пухта эгаллади. Спектаклларни, актѐрлар яратган образларни
саҳна нутқи йўналишида таҳлил қилишни ўрганди. Таҳлилга жалб қилинган
асарларни саҳнада кўриш билангина чекланмасдан, уларнинг аудио ва
видеотасмаларини қайта-қайта кўриш орқали умумлаштириш ва хулосалар
чиқаришга муваффақ бўлди. Режиссѐр ва актѐрлар билан суҳбатлар ўтказди.
Яна шуни таъкидлаш керакки, Г.Халикулова ўз ишида қийин йўлдан
кетди. Мустақиллик даврида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиб,
миллий тилимиз ривожи учун қонуний асос ва зарур шарт-шароит яратилди.
Ёзувчилар, олимлар ва журналистларнинг саъй-ҳаракатлари, тилга катта
эътибор беришлари натижасида бадиий адабиѐт тили, тадқиқот тили,
матбуот тили хийла ривож топди. Аммо оғзаки нутқ ҳақида бундай деб
бўлмайди. Айниқса, ўзаро сўзлашувларда тилимиз қашшоқлашиб,
нурсизланиб, тўпорилашиб бораѐтгани ачинарлидир. Афсуски, зиѐлилар,
саҳна ижодкорлари ҳам бундан мустасно эмас. Оғзаки нутқда, ўзаро
сўзлашувларда ҳам тилимизнинг бойлигини, гўзаллигини, латофати ва
назокатини тиклашимиз керак. Бунда зиѐлилар ўрнак кўрсатишлари зарур.
Шу жумладан саҳна ижодкорлари ҳам. Янги асарлар репетицияларини
батамом
ўзбек
тилида
олиб
бориш,
санъаткорларнинг
ўзаро
сўзлашувларида, нутқларида адабий нутқ талабларига риоя қилиш,
шевачилик ва ундан ҳам торроқ касбий лаҳжага йўл бермаслик, янги саҳна
асарлари тилини бутун бойлиги ва жозибаси билан ифода қилишга эришиш
натижасидагина актѐрларнинг оғзаки ва саҳнадаги нутқи яхшиланиши
ҳамда унинг жамият ҳаѐтидаги мавқеи ошиши ва томошабинларга таъсири
кучайиши мумкин”.
Узтозимнинг бундай заргарона фикрларини мен ўзимга дастурил амал
қилиб олганман.
Атоқли олим, табаррук инсон, меҳрибон устоз эди М.Қодиров Театрнинг
репертуари ва миллий асарлар хусусида кўплаб илмий мақолалар ѐзган.
Сўнгги йилларда ѐзган “Театримиз истиқболини ўйлаб” номли мақоласида
47
Миллий театрларимиз репертуарларини тарихий, замонавий мавзулардаги
асарлар билан бойитиш, драматургияни ривожлантириш, режиссѐрлар,
актѐрлар, театршуносликдаги муаммоларни ҳал қилиш борасида қатор
ишлар турганини куйиб гапириб ўтган. “Театрларда драматургия муаммоси,
малакали театршуносларнинг етишмаслиги ўз ечимини топиши керак
бўлган муаммолардан. Бизнинг вазифамиз театр равнақига ҳисса қўшадиган
малакали кадрлар тайѐрлаш экан, масалаларга бефарқ бўмаслигимиз керак.
Устознинг мақолани журналимизда чоп этишга сабаб ҳам шунда.
Ўйлаймизки,
институтимиз
профессор-ўқитувчилари
ва
ѐш
тадқиқотчиларимизга ушбу мақоланинг фойдаси катта бўлади”. Шунингдек,
мавжуд муаммоларга тўхталиб, “Ахборот-коммуникация технологияси
ривожланган сайин театр санъатининг компонентлари кучайиб, янгиланиб
бораверади. Шу боисдан театр санъати таркибини ҳосил қилган
драматургия, режиссура, актѐрлик санъати, сценография, театр мусиқаси,
балет ва саҳнавий рақс; шу санъатга алоқадор саҳна мутахассисларини
тайѐрлаш тизими; услубияти, театр танқидчилиги соҳаларида ҳам
ўзгаришлар билан бирга муаммолар ҳам талай”, деган фикрларни
келтиради.
М.Қодиров театр соҳасининг етакчи мунаққиди сифатида машҳур эди.
Унинг илмий асарлари ноѐб библиографик ишлар сирасига киради.
Устознинг ѐзган ва таржима қилган пьесалари Ўзбекистоннинг кўпгина
театрларида қўйилган. Олимнинг илмий ва ижтимоий қизиқишлари қанчалик
кенг кўламли бўлмасин, маданият тарихи ва бадиий мерос муаммоларини
ўрганиш унинг фаолиятида биринчи ўринни эгаллаган эди.
М.Қодиров театрнинг келажаги учун жон куйдириб яшади. Миллий
театрларимиз репертуарларини тарихий, замонавий мавзулардаги асарлар
билан бойитиш, драматургияни ривожлантириш, режиссѐрлик, актѐрлик,
театршуносликдаги муаммоларни ҳал қилиш борасида барча фикрларини
илмий асосланган мақолаларида айта олди. Унинг илмий асарлари ноѐб
библиографик ишлар сирасига киради. Устознинг ѐзган ва таржима қилган
48
пьесалари Ўзбекистоннинг кўпгина театрларида қўйилган. Олимнинг илмий
ва ижтимоий қизиқишлари қанчалик кенг кўламли бўлмасин, маданият
тарихи ва бадиий мерос муаммоларини ўрганиш унинг фаолиятида биринчи
ўринни эгаллаган эди.
Бугун устознинг ўша орзулари ушалмоқда. Тинч ва фаровон
ҳаѐтимизда мамлакатимиз театр бинолари қайта таъмирланиб, кундан-кунга
замонавий қиѐфага кириб бормоқда. Ижодкорларга керагидан зиѐд шарт-
шароитлар, имкониятлар яратиб берилмоқда. Театр аҳли бу имкониятлардан
кенг фойдаланиб, халқаро миқѐсда обрўга эга бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Ижодкорлар хорижий давлатларга гостроллар уюштирмоқдалар, керакли
тажрибаларини оширмоқдалар. Миллий санъатимизни кенг тарғиб қилиб
келмоқдалар. Илмий тадқиқот ишларига қизиқаѐтган ѐшлар сони
кўпаймоқда.
Миллий
театрларимиз
репертуарларини
тарихий,
замонавий
мавзулардаги асарлар билан бойитиш, драматургияни ривожлантириш,
режиссѐрлар, актѐрлар, театршуносликдаги муаммоларни ҳал қилиш
борасида қатор ишлар турибди. Театрларда драматургия муаммоси,
малакали театршуносларнинг етишмаслиги ўз ечимини топиши керак
бўлган муаммолардан. Бизнинг вазифамиз театр равнақига ҳисса қўшадиган
малакали кадрлар тайѐрлаш экан, масалаларга бефарқ бўмаслигимиз керак.
Устознинг илмий меросини меҳр билан ўрганишимиз керак.
|