4. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги” нинг тузилишини кластер усулида ёритиб бериш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябридаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 5229-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ташкил этилди.
Фармонга асосан, қуйидаги давлат муассасалари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги таркибига киритилди:
Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
➖ фармацевтика тармоғини, жумладан уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
➖ фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва унинг асосида ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
➖ тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш;
➖ фармацевтика тармоғини, шу жумладан фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш бундан мустасно) йўли билан давлат томонидан бошқариш;
➖ фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
➖ импорт қилинаётган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ ахборот йиғишни таъминловчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий қилишда иштирок этиш;
➖ инновацион ва юқори сифатли дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, фармацевтика соҳаси мутахассисларини халқаро таълим стандартлари асосида ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлашни, фармацевтика таълимининг халқаро илмий ҳамжамият тизимига изчил интеграциялашувини таъминлаш ва республикада фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери Дирекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш.
Достарыңызбен бөлісу: |