Новейшая история узбекистана



бет102/114
Дата15.02.2023
өлшемі2.84 Mb.
#469606
түріУчебно-методический комплекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   114
Kitob 6313 uzsmart.uz

Тақризчилар:


Р.Э.Холикова – И.Каримов номидаги ТДТУ Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, профессор, т.ф.д.


Х.Э. Юнусова – ЎзМУ Тарих факультети ―Ўзбекистон тарихи‖ кафедраси профессори, тарих фанлари доктори
Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Миллий университети Кенгашида кўриб чиқилди ва тавсия қилинган (2020 йил даги ― ‖ – сонли баѐннома).
  1. Ўкув фанининг долзарблиги


Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарув тизими, ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва маънавий соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Шунингдек, таълим соҳасида ҳам бир қатор ислоҳотлар ўтказилиб, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган ислоҳотлар ривожлантирилиб борилмоқда. Бугун жаҳонда юз бераѐтган воқеа ва ҳодисалар, мафкуравий қарама-қаршиликларнинг мазмун-моҳиятини таҳлил этиш, турли хил ѐт ғоялардан ѐшларни ҳимоя қилиш учун тарихий тафаккурни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Олий ўқув юртларида Ўзбекистоннинг энг янги даври тарихини чуқур ўрганиш ѐш мутахассисларнинг бугунги давр сиѐсатини, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини, давр қаҳрамонларини, айниқса ўзининг ҳам шу жараѐн иштирокчиси эканлигини тўғри ва тўлиқ англаши жамият тарақиѐтида муҳим аҳамият касб этади.


Ўзбекистоннинг энг янги тарихи хақида сўз кетганда, аввало 1991 йилдан бери мамлакатимиз босиб ўтган тарихий йўлнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш керак. Ушбу жараѐн қандай ўтганини, мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар ва мустақилликнинг дастлабки йилларида қандай муаммоларга дуч келганлигини тушуниш муҳимдир.
Ушбу дастурда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, яъни Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши арафасида юзага келган мураккаб вазият, республика мустақиллигининг эълон қилиниши, мустақиллик йилларида мамлакатда амалга оширилаѐтган ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, маънавий соҳалардаги ислоҳотлар ва уларнинг босқичларини, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига ҳар томонлама интеграциясини, халқаро муносабатлар, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, тинчликсевар ташқи сиѐсат каби масалаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилади.




  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   114




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет