Объединение юридических лиц в форме ассоциации



Pdf көрінісі
бет126/199
Дата28.02.2023
өлшемі3.95 Mb.
#470155
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   199
1 3 ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ НАУКИ

Мавзунинг долзарблиги: Малакали тиббиёт мутахассисларни тайёрлашда, замонавий ўқув 
жараёнларини ташкил қила билиш ва таълим беришда бўлган янгича ёндошиш, инновацион 
таълим технологияларини қуллаб ,фанни интеграция қилишни талаб этади. 
Ҳозирги замон ўқитувчиси илмий билим берувчи бўлибгина қолмай ўзи мустақил равишда 
дарс беришни оптимал стратегиясини танлай олиши,замонавий таълим ва ахборот 
технологияларини қўллай олиши, талим жараёнида ижодий, интерфаол муҳитни ташкил қила 
олиши керак.[1] 
Талабаларнинг интелектуал ва танқидий фикрлашларини ривожлантириш талабалар 
томонидан муаммоларни ҳал этиш учун мустақил қарор қабул қилишни шакллантириш замонавий 
таълим вазифаларига киради. [2] 
Ишнинг мақсади:Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиали 2-тиббий биологик 
фанлар кафедраси проф-уқитувчилари Сурхондарё вилояти тиббиёт коллежларида ўқувчиларни 
келажакда юқори малакали мутахассис, ҳозирги замон талаблари даражасида тайёрлаш ва ўқув 
сифатини ошириш мақсадида клиник фундаментал фанларни интеграция қилиб мастер класс 
дарсларни ташкил қилиш. 
Материал ва усуллар: Ҳозирги даврда ўқувчиларга тиббиётни клиник фундаментал 
фанларига булган қизиқишларинини ошириш жумладан Анатомия, Физиология, Гистология, 
Патофизиолгия фанларига нисбатан қизиқиш уйғотиш, уларнинг билимларини чуқурлаштириш 
назарий ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш, келажакда клиник фанларни яхши ўзлаштиришда 
пойдевор бўлишлигини ўқувчиларга уқтириш лозим. Таълим усулларини танлашнинг асосий 
қоидаси таълим бериш мақсадига мос келишидир ва бунда натижа берадиган замонавий педагогик 
технология усулларидан фойдаланиш лозим. 
Замонавий педагогик технологияларни қўлланилишидан асосий мақсад, олдиндан 
лойиҳаланган ва кафолатланган аниқ натижага эришиш, яъни ўқитиш жараёнида,мақсад бўйича 
кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва 
ўқувчи ўртасида хамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша 
олса, ўқув жараёнида ўқувчилар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, гуруҳ ташкил 
этиб гуруҳда ишлай олсалар, педагог эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит 
яратиб берса уларни рағбатлантира олса ана шу ўқитиш жараёнининг асоси ҳисобланади. 
Дидактика тарихида турли хил таълимни ташкиллаштириш усулларидан фойдаланилади, шу 
жумладан, индивидуал, гуруҳли, фронтал, ва коллектив. Уларнинг барчаси асосида ўргатувчи ва 
таълим олувчилар орасида турлича ўзига хос бўлган коммуникатив алоқаларнинг мавжудлиги 
ётади. 
Натижа: Жумладан ТТА Термиз филиали профессор-ўқитувчилари Термиз шахар тиббиёт 
коллежида, Шеробод туман тиббиёт коллежларида тиббиётнинг фундаментал фанларидан мастер-
класс дарсларини ташкиллаштиришди. Уларда хар бир ўтиладиган дарс мавзуси юзасидан кўникма 
ва малака хосил қилиш учун янгича инновацион таълим технологияларидан фойдаланилди. 
Шунингдек “Бахс-мунозара”, “Гуруҳчалар ўртасида ақлий хужум”, “Кластер” методларидан 
дарсларда фойдаланиш ўз самарасини бермоқда. Яни юрак қон-томир системаси 
анатомияси,физиологияси, гистологиясини юрак қон-томир системаси касалликлари билан қисқача 
баён қилиб дарс ўтилганида гуруҳдаги талабалар айнан шу тизимнинг зарарланиши билан ўтадиган 
касалликлари тизими ҳақида турли фикрларни билдиришади ёки артралогия бўлимида бўғимларни 
тузилиши шаклини палогик бўғимлар тузилиши билин солиштириб ургатилганда талабаларимизда 
клиник фикрлаш самарадорлиги ошганлиги аниқланди. Билдирилаётган барча фикр-мулоҳазалар 
тингланади ва педагог бошчилигида таҳлил қилинади. Муаммонинг ечимини хал қилувчи аниқ ва 
мақбул ечим танлаб олинади ва бу усул талабаларга ўз фикрларини баён этиш, гуруҳдаги бошқа 
талабаларнинг фикрини эшитишга, баҳслашаётган суҳбатдошини ҳурмат қилишга ўргатади. 
Хулоса: Демак, Таълим беришда инновацион технология усулларидан фойдаланиб дарслар 
ўтилганида,айниқса тиббиётни фундаментал фанларини мастер класс қилиб боғлаб интеграцион 
усулда ташкил қилиш ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, муаммоли 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   199




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет