Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида


Маълумот 1900 йилда Нобель фонди ташкил этилиб, фондида 31 млн. швед крони бўлган



бет12/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28

Маълумот


  • 1900 йилда Нобель фонди ташкил этилиб, фондида 31 млн. швед крони бўлган.

  • Бугунги кунда Нобель мукофоти 10 млн. швед крони (1,5 млн. доллар) миқдорида.

  • Нобель оламшумул воқеа бўлган динамитни кашф этган.

  • Оламшумул кашфиётлар қачон яратилган?


ФИЛДОВ МУКОФОТИ
Бу мукофат халыаро математика конгресси томонидан хар тўрт йилда ёш математика олимларининг ютуқлари учун берилади. Уни, одатда математика бўйича Нобель мукофати деб аташади. Маьлумки Нобель мукофати 1901- йилдан бошлаб Швециялик инжнер- химик, динамит ихтирочиси миланер Альфред Бернхард (1833-1896) Нобельнинг васияти бўйича берила бошлаган эди. Мукофат физика, кимё, тиббиёт, физология, иқтисод ва адабиёт соҳасидаги юксак ихтиролари учун берилган. Кейинчалик эса Нобельнинг ўзи убу рўйхатдан математикларни олиб ташлаган. Илмий йўналишда бу харакатни ғалати хатти харакат деб бахолашган. Нобель қароинни сабабларни тушунтириш бўйича тахминлар мавжуд бўлган. Лекин бирончаси хам хужатти исботланмаган. Математиклар ўртасида шундай фикр мавжуд эдики миланер Нобельнинг Швит математиги М.Г.Миттаг- Лефорлерга нисбатан шахсий совиқчилиги вужудга келган эди. Айнан Леферлер София Ковалевская Стокгольим унверситетига марузалар ўқиш учун таклиф қилинган. Бу таклиф математик Ковалевскаянинг қлбилятларини ривожлантиришга олиб келган эди. Меттог – Леворрген математик журналини асослаган ва буюк математикларни ушга жалб қила олган, фақатгина шу асос унинг тапшабускор ва киришимлик одам эканлигини тастиқлайди. Маьлум бўлишича, у жуда яхши инсон бўлган. Бунқа одамлар ўзларига қандай дўст ортирса шундай тезкорликда душман ортиришга қодирдир.

Меттег – Леворген ва Канада математиги Дж.Ч.Филдеснинг мустакам дўстлиги узоқ давом этди. Котиб Дж. Л. Сайн: “Айнан” Фиддан Нобель ва Дж.Ч. Филдс ўртасида келишмовчиликлар нақида эшитганман. Менинг фикримча, бу уларнинг бир бирини кўра олмослиги эди, - деб айтади.

Дж. Ч. Филдс (1863-1932) йилда Канада Жанубидаги Гамильтон шахрида тўғилган. Торонто инвиерсиетини битириб йевропада ўн йил ўмрини ўтказиб ўқишни давом эттирган ва буюк математиклар билан дўстона (профессор ) бўлиб ишлаган асосий ишлар алгебра функциялари ва назарий абелер интеграллари дан ташкил топган. Дж.Ч.Филдс Канада қироллигининг жамият призденти эди. 1924- йилдан 1932-йилгача математиклар уюшмаси призденти ўрнини эгаллаган. Бу вақтда математиклар хар хил давлатлардан бўлгани ва биринчи жахон уриши сабабли улар бирлаша олишмаган эди.

1897-1913-йиллларда одатий математик конгресси ўтказилган мажлис интизоми бўзилган ва Филдс ўзининг таклифи билан бошқа мамлакатларнинг математикларни буюк ишлар учучн тақдирлади хамда Америка Франция, Шведцария ва Германия малакатларининг математикларини қўллаб қувватлади..

Биринчи Филдс комитетининг (1932) таркибига 5 та буюк олимлар кирган булар: Ф. Севери (раис) Дж. Бирхгоф, К. Каратеодори, Э. Картан ва Т. Такаги. Биринчи номзодларининг танлаш жуда катта аҳамиятга эга эди, чунки номзодларнинг ёши чегараланиши ва келажакда тўғри ва аниқ номзодларни танлаб беришга келажакда рецедент яратилар эди: математика сохасини кенг қўллаш , мукаммал муаммоларнинг ечими сифатида фойдаланиш ва янги назария ва методларни ишлаб чиқиш кабилар.

1950 йилда Филдс комитети 8 та одамга кенгайтирилди. Комитетнинг таркиби ҳар бир конгрессдан сўнг муҳокама қилинарди. Комитет аъзоларининг исмлари ҳалқаро президентидан ташқари сир сақланарди. Уларнинг қаторига катта математик авлодлари ҳам кирарди. 1958 – 1986 йил Филдс комитети ишлари бўйича буюк ва таниқли Россия матиматиклар ёрдам берган булар: А.Н.Колмогоров, П.С.Александров, М.А. Лаврентьев, И.Р.Шафаревич, Л.С.Понтрагин, Ю.В.Прохоров, А.Н.Боголюбов, С.П.Новиков.

Филдс комитети номзодини танлаш жуда синчковлик билан амалга оширилади. Якуний қарор ёпиқ танлов (сайлов) асосида амалга оширилади. Тақдирлаш маросими очиқ равишда буюк ва таниқли математиклар конгрессида топширилади. Медал ва мукофотни конгресс президенти мукофотлайди. Масалан 1962 йилда Швеция қироли эди, 1966 – Собиқ СССР. Ф.А. М.В.Келдыш президенти тақдирлаш маросимларини ўтказган.

Бошида фақат 2 номзод тақдирланган эди, 1936-1950 йиллар мукофот берилмайди, аммо кейинчалик фонд маблағи хайрия қилганлар ҳисобига кенгайиб 1966, 1970, 1978 йилларда 4 ва 1983-1986 йиллар 3 номзодлар тақдирланади. Ҳар бир номзод ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз.


1936 йил IX ҳалқаро математик конгрессида Л.В.Альфорс (Финлнндел) ва Дж.Дуглас (БМТ) асло мукофотини олишган.

Альфорс Валериан Ларс 1907 йилда Хельсинки шаҳрида туғилган. Хельсинк университетининг ҳамкори бўлганди. У мукофотни олаётган вақтида Гарвард университетининг ҳамкори бўлганди. У мукофотни риман юзалари назарияси учун олган. М.А.Лаврентьев билан биргаликда квазиконформ назариясини акс эттирган.
Джесс Дуглас (1897-1965) Нью-Йорк шаҳрида туғилган. Массачусетс технология институтида ишлаган. Мукофотни Плато масаласини ечгани учун тақдирланган. Асосий ишлари бу – вариация ечими; Дуглас масаласи ҳаммага маълум. 1950 йилда Х ҳалқаро математик конгрессида Кембреж шаҳрида А.Сельберг (Норвегия) ва Л.Шварц (Франция) номзодлари тақдирланди.

Сельберг Атле 1917 йилда Лангесун шаҳрида профессор – математик оиласида тўғилган, Осло университетини битирган ва ўша пайтда дарс берган. Виго Брун буюк норвег математикининг ўқувчиси. Мукофотни олаётган вақтида у институтда ишлаган. Асосий ишлари бу назарий саналар (саналар назарияси) П.Эрдёш билан мураккаб ўзгарувчан назарий функциялар асосида оддий сонлар тарқалишини исботлаган ва математика соҳасида бошқа кўп ютуқларга эришган.
Шварц Лорон 1915 йилда Париж шаҳрида тўғилган. Париж университетини тамомлаган, 1953 йил ўша университетда профессор бўлиб ишлаган. Асосий ишлари – топология, гармония ва функционал анализи бўйича ва математика физикаси назариялари исботланган. Мукофотни умумий функциялар назарияси учун олган. XI ҳалқаро конгресс 1954 йилда Амстердамда бўлиб ўтган. К.Кодаир (Япония) ва Ж.П.Серр (Франция) олимлари қатнашдилар.
Кодаир Кунихико 1915 йилда Токио шаҳрида тўғилган. Токио университетининг битирувчиси. 1949-1967 йил. Принстонда перспектив текшириш институтида фаолият кўрсатган. Асосий ишлари – топология, дифференциал геометрия бўйичадир. Кадаиранинг машҳур ўлчовлари ҳаммага маълум.
Жан Пьер Серр 1926 йил Баж шаҳрида тўғилган. Парижда энг обрўли мактаблардан бирини тугатган. Асосий ишлари – алгебра топологияси, алгебрик геометрия (Серра гипотези) учун тақдирланган. Монографик китобларнинг муаллифи ва бир неча китоблари рус тилига таржима қилинган. XII ҳалқаро конгрессида 1958 йил Эдинбург шаҳрида К.Ф.Рот (Буюк Британия) ва Р.Том (Франция) олимлари мукофотланган.
Рот Фридрих Клаус 1925 йил Бреслау шаҳрида тўғилган. Лондон ва Кембрежда таҳсил олган. Лондон университетининг профессори. Асосий ишлари – алгебра ва сонлар назарияси бўйича. Мукофотни аниқ Туэ – теоремасини ва Зигелнинг алгебрик ва рационал соналарни исботлагани учун олган.
Рене Фредерик Том 1923 йил Монбальер шаҳрида тўғилган. Мукофотланаётганда Страсбург университетида профессор бўлиб ишлаган. Асосий ишлари – алгебра ва дифференциал топологияси бўйича тақдирланган. Ҳозирги пайтда профессор. Мукофотни кобордизм назариясининг тузилиши учун олган, бу эса математикларнинг Л.С.Понтрегин ва Р.А. Рохлин ўз ишларини давом эттириш учун катта ёрдам берган.

XIII ҳалқаро конгресси 1962 йил Стокгольм шаҳрида ўтказилди. Дж.Милнор (БМТ) ва Л.Хёрмандер (Швеция) тақдирлади.


Джан Уиллард Милнор (Нью Джерси штатининг) Ориндж шаҳрида 1931 йилда тўғилган. Принстон университетининг профессори. Асосий ишлари – алгебраик ва дифференциал топологиясидир. (Милнора сфера). У жуда кўп исботларни исботланган ва бошқа математиклар ривожланишига катта ҳисса қўшган. Унинг асосий иши семимер шарида 28 ҳар хил модда мавжутлигини исботлаган.
Ларс Хёрмандер 1935 йили Мьёльбю шаҳрида тўғилган. Лунд университетида ўқиган. Мукофотни бериш пайтида Стокгольм университетида ишлаган. Асосий ишлари – дифференциал операторнинг умумий назарияси (Хёрмандер назарияси) ва дифференциал тенгламалари берилган.

Муҳим ишлари унинг математика замонавийликлари рус тилига таржима қилинган.

XIV ММК (1966 йил Москва) у тўртта номзодни айтган. Улар: М.Ф.Атья (Буюк Британия), АК.Гротендик, П.Ж.Коэн, С.Смейл.
Майкл Фрэнсис Атья – инглиз математиги 1929 йил Лондон шаҳрида тўғилган. Кембридж университетини тугатган, 1957 йилдан 1969 йилгача Оксфорд университетида ва 1969 йилдан бошлаб Принстон институтида перспектив текширишларини олиб борган. (АҚШ).

Асосий ишлари алгебра топологияси ва дифференциал тенгламаларга тегишли. 1963 йилда у АҚШ математиги И. Зингер билан биргаликда индекс теоремасини исботлаган, Атьи – Зингер натижалари янги математика бобини – аналитик, топологиясини яратганлар.


Александр Гротендик 1928 йили Берлинда тўғилган, Фашистлар томонидан гетто, Голландияга юборилган. 1944 йил озод бўлиш пайтида очликдан ўлаётганда у ўзи ҳақида, ҳатто ўз исмини ҳам билмасди. Уни голландиялик Гротендик асраб олганди ва унга Александр исмини қўйганди. А. Гротендик – Парижнинг университетида – профессор, унинг аризаси бўйича ООН унга дунё фуқароси паспортини берганди. Асосий ишлари – топология бўйича (Гратендик топологияси) гомологик алгебра ва алгебраик геометрияси бўйича.

Пол Джозеф Коэн 1934 йили Лонг-Бранчда тўғилган. Бруклин коллежини тугатган. 1964 йилдан бошлаб Станфорд университетининг профессори, асосий ишлари математик логика ва талай назарияси. Коэннинг таниқли натижаси учун унга Филдс мукофоти берилди у континуум – гипотезаси исботи учун мукофотланган.
Стефан Смейл 1930 йил Флинт шаҳрида тўғилган. Мичиган университетини битирган. 1961 йил Колумб университетида профессор бўлиб ишлаган. Асосий ишлари – топология ва динамик тартиб назарияси Кобордизм теоремасини исботлаган.

Тўртта Филдовс мукофотлари соҳиблари 1970 йил Ницца шаҳрида XV ҳалқаро конгресида ўтказилган. Булар А.Бейкер (Буюк Британия), Дж.Г.Томпсон (АҚШ), С.П.Новиков, Х.Хронака (Япония).


Бейкер Алан 1939 йил Лондон шаҳрида тўғилган. Лондон университетини тамомлаган. Кембридж университетининг профессори. Асосий ишлари – трансцендент сонлари ва диофант анализи. А.О.Гельфондага ва К.Зегельга унинг исботлари катта ривожлантиришга олиб келган.
Сергей Петрович Новиков 1938 йилда Горький шаҳрида математиклар П.С. Новикова ва Л.В.Келдиш оиласида тўғилган. Москва Давлат Университетини битирган ва ўша университетда ишлаган. 1985 йил Москва математик жамиятининг президенти деб сайланган. Асосий ишлари – геометрия ва топология назариялари. Кўплик функцияларини исботлаган.
Джон Григс Томпсон 1932 йил тўғилган. Мукофот берилган пайтда Кембридж университетида ишлаган. Кембридж университетининг профессори. Асосий ишлари – алгебра назарияси, В.Фейсом билан биргаликда фундаментал теоремасини исботлаган.
Хейсук Хронака 1931 йил Ямагути шаҳрида тўғилган. Гарвард университетининг профессори. Асосий ишлари – алгебрик геометрия назарияси. Кўпгина ечимларни ечгани учун медал билан тақдирланган.

XVI (1974 йил Ванкувер) ҳалқаро конгрессида Э.Бомьбери (Италия) ва Д.Мамфордалар (АҚШ) тақдирланган.


Бомьбери Эрнико 1940 йил Милан шаҳрида Пизе университетининг профессори. Асосий ишлари – алгебрик сонлар, комплекс ва классик анализи, алгебрик ва дифференциал геометрия назариясини исботланишлари. Унинг номи билан асимптот оддий сонлар қонуни аталган.
Дейвид Брайант Мамфорд 1937 йил тўғилган. Гарвард университетининг профессори. Асосий ишлари – алгебрик геометрияси модуль турларини исботлаган.

XVII (1978 йил Хельсинки) номзодлари: П.Делинь (Бельгия), Д.Квиллен (АҚШ), Г.Маргулис, Ч.Фефферман (АҚШ).



Пьер Рене Делинь 1944 йил Брюсселда тўғилган. 14 ёшида математика сирларини ўргана бошлаган. Брюссел университетида таҳсил олган. Кейинчалик Парижда Гротендик ва Серранингда таҳсил олади. 26 ёшида Европа институтининг профессори бўлади. Асосий ишлари – алгебрик геометриясининг назарияси (Делиннинг формулалари). Гепотезаларнинг исботлагани учун мукофотланган.
Даниел Квиллен 1940 йил Оринже шаҳрида тўғилган. Гарвард университетини тамомлаган. Массачусетс технологияси университетининг профессори. Асосий ишлари – гомологик алгебра ва алгебра топологияси назарияси исботлаган. Фундаментал ишларнинг муаллифи К-теоремаси бўйича, Адамсга топология назариясини исбот қилиб берган.
Григорий Александрович Маргулис 1946 йил Москвада тўғилган. Москва университетини битирган. Асосий ишлари – математик группаларини исботлаган. Маргулис комбинатор, дифференциал геометрия, эргодик назарияси ва назарий динамик тузулишида катта ҳисса қўшган.
Чарльз Луиз Феферман 1949 йил Вашингтонда туғилган. 20 ёшида фалсафадан докторлик даражасини олган. 22 ёшида Чикаго университетининг профессори бўлиб тайинланган. Принстон университетида ишлаган. Асосий ишлари – замонавий анализ бўйича бўлимларини таққослаш, ҳамда дифференциал тенгламаларни исботлаш.

XVIII ҳалқаро конгрессида учта математик тақдирланган. (1983 йил Варшава). Бу А.Конн (Франция), У.Тэрстон (АҚШ), Ш.ЯУ (АҚШ).


Ален Конн 1947 йил Даргеньян шаҳрида тўғилган. Европа институтининг профессори. Асосий ишлари – алгебра бўлимлари (С*-алгебра, К-назарияси) ва бошқалар. Коннинг модуллари ҳаммага маълум.
Уильям Тэрстон 1949 йил Вашингтон шаҳрида тўғилган. Пристон университетининг профессори. Асосий ишлари – топология бўлимлари.
Шинтан Яу (Яо) 1949 йил Хитойда тўғилган. Пристон институтининг профессори. Асосий меҳнатлари – дефференциал тенгламалари, алгебрик геометрияси ва назарияси, топология, дифференциал геометрия ва назарий (нисбийлик назарияси).

XIX ҳалқаро конгрессининг 1986 йил Беркли шаҳрида ўтказилган конгрессининг мукофотланган буюк математеклари С.Даналдсон (Буюк Британия), Г.Фалтингс (АҚШ).


Саймон Кёрдан Доналдсон 1957 йил Кембридж шаҳрида тўғилган. Кембридж университетида профессор бўлиб ишлаган. Асосий ишлари – топология (тўрт ўлчов бирликлари).
Герт Фалтингс 1954 йил Гельзенкирхен шаҳрида туғилган. Мюнстер университетини тамомлаган. 1985 йил Пристон университетида ишлайди. Асосий ишлари – диофант тенгламалари. 1983 йил натижаларга эришади.
Майкл Фридман 1951йилда Лос – Анжелесда туғилган. Пристон университетини тамомлаган. Сан – Диего Калифорния университетининг профессори. Алгебра топология назарияси бўйича мукофотланган.

Филдовс мукофоти ёш математикларга жуда катта таъсир қилади. Филдс мукофотларининг номзодлари бутун дунёга машҳур. Навбатдаги номзодларнинг мукофотланиши кейинги математика конгрессида айтиб ўтилади. Конгресс Киото (Хитой) 1990 йилга режалаштирилмоқда.



III-БЎЛИМ

ФИЗИКА ВА ХИМИЯ ФАНЛАРИНИНГ БОҒЛИҚЛИГИ.
Физика ва химия фанлари доимо ўзаро чамбарчас боғлангандир. Химия ва физика ўзаро шундай боғланганки, бири иккинчисисиз ривожлана олмайди. Мустақил фан сифатида физикавий химия ва химиявий физика фанлари мавжуд, атом ва ядро физикасида икки фанда билимлар синтезлаштирилган ва кўп ҳодисаларнинг механизмини фақат икки фан билимларини қўллаш билангина амалга оширилади.

“ Турли муҳитларда электр токи”, “ Атом ва атом ядроси”ни ўрганишда физика ва химия фанларининг ҳамма боғланиш назарияларини кўриш мумкин. Бу назарияларни ўрганишда Д.М. Менделеев даврий қонунидан фойдаланмаслик мумкин эмас.


Электр заряди тушунчаси физика тушунча, у даврий қонунни ўрганиш билан боғлангандир. Даврий системада элементларнинг тартиб номери ва хоссаси атом ядросининг электр зарядига боғлиқ, изотопларнинг мавжудлиги заряд билан боғланган; Атом ва атом ядросининг сони ҳам ўзаро боғланишда бўлади.

Электролетик диссациация электролиз, токнинг химиявий манбаларини ўрганишда химиядан олинган билимларни қўллаш ва талқин этишнинг қатъий мос келишини алоҳида таъкидлаш мумкин.




1.Аккумуляторнинг қандай турлари мавжуд.
Аккумуляторлар, бу асбобдан исталган вақтда ўзгармас электр токи олиш мумкин. Аккумуляторга энергия тўплаш учун унга ўзгармас электр токи берилади, бунинг натижасида химиявий процесс боради ва ютилган электр энергияси химиявий энергияга айланади, яъни аккумулятор зарядланади. Электр энергияси лозим бўлганда, зарядланган шундай аккумулятордан фойдаланилади, бунда, аккумулятор зарядланишида борадиган реакцияга тескари реакция бўлади ва аккумуляторнинг химиявий энергияси электр энергиясига айланади. Энергия сарф бўлиши билан бирга аккумулятор зарядсизлана боради.

Темир-никельли аккумуляторлар. Зарядланган темир-никелли аккумуляторнинг бир пластинкаси прессланган темир порошоклардан, иккинчи пластинкаси никельнинт сувли оксидидан иборат. Электролит сифатида КОН нинг 30% ли эритмаси ишлатилади. Бундай аккумуляторнинг электр юритувчи кучи—зарядсизланганда тахминан 1,3 V, зарядланганда эса 1,7 V, баъзан ундан ортикрок ҳам бўлади. Бўлар қўрғошинли аккумуляторга қараганда узоқроқ хизмат қилади. Зарядланиш ва зарядсизланиш процесси:


Кислотали аккумуляторлар. Агар аккумуляторнинг электролити кислота бўлса, бундай аккумулятор кислотали аккумулятор деб аталади. Масалан, қўрғошинли аккумулятор кислотали аккумулятордир (бундай аккумуляторларда ҳамма вақт сульфат кислота ишлатилади).

Қўғошинли аккумуляторлар, бундай аккумулятор қўғошиндан ясалган икки тўр пластинкадан иборат бўлиб, бўларнинг тўрларига сувга қорилган қўрғошин (II) -оксид тўлатилади. Электролит нинг солиштирма оғирлиги бўлган, ли эритмасидир. Бунда тубандаги реакция боради:

РЬО = = РЬSO4 = Н2О. Бундай аккумуляторнинг зарядланиш ва зарядсизланиш процесси:


Зарядсизланиш электр юритувчи кучи 2 V.



Ишқорли аккумуляторлар. Агар аккумуляторнинг электролити ишқор бўлса, бундай аккумулятор ишқорли аккумулятор дейилади. Масалан, темир-никелли аккумулятор ишқорли аккумулятордир.

2.Актив молекула. Молекуланинг активлиги унинг ортиқча энергияга эга бўлишидан иборат. Активлик – ҳаракат кинетик энергиясининг кўплиги ё молекулада атомларнинг кучли тебраниши ёки модданингг ички тузилиши жиҳатдан беқарор бўлишидан иборат; бўларнинг ҳаммаси химиявий активликка сабаб бўлади.

3. Оптик активлик. Кўпгина органик моддаларнинг қутбланиш текислигини ўнгга ёки чапга буриш қобилияти. Бурилиш бурчаги поляриметр деган асбоб билан ўлчанади.

4. Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимликлар икки гуруҳга бўлинади: 1) дессерт спиртли ичимликлар, 2) диссертмас спиртли ичимликлар. Ароқ, коньяк, портвейн, мадера ва шунга ўхшаш, спирт қўшиб кучайтирилган ичимликлар биринчи группага киради, спиртли пиво, спиртли узум винолари ва спиртли шампанскилар иккинчи группага киради.

5. Олмос. Бу модда углероднинг аллотропик шакл ўзгариши бўлиб, табиатда учрайдиган оддий моддадир. Энг қаттиқ модда бўлгани учун олмос деб аталади, олмос сўзи арабча бўлиб, энг қаттиқ демакдир; аммо олмос мўрт бўлади, нурларни кучли даражада синдиради, химиявий жиҳатдан ниҳоятда инерт, электр токини ўтказмайди, иссиқликни ёмон ўтказади. Рангсиз ва тиниқ олмос табиатда кам учрайди, кўпинча, олмосга алюминий, кальций, кремний, магний аралашганлиги учун у турли рангларда бўлади; дан 3,5585 гача. Олмос порлоклиги, гўзаллиги ва қаттиқлиги жиҳатидан жавоҳирлар, яъни қимматбаҳо тошлар орасида биринчи ўринни олади. Тарашланган олмос гавар (бриллиант) деб аталади ва қадимдан безак буюми сифатида ишлатилиб келади. Олмоснинг техникадаги аҳамияти тобора ошиб бормоқда, у қаттиқ тоғ жинсларни пармалашда қўлланилади, ундан олмос-парма, олмос-қайротош каби асбоблар тайёрланади.

6. Альфа нурлар. Радиактив моддалардан чиқадиган нурлар уч хил бўлади, шу нурларнинг бир хили -нурлардир. Бўлар гелий атомлари ядролари оқимидан иборат, бўлиб атом оғирликлари 4, зарядлари 2қ дир. Бўларнинг бошланғич тезликлари 14 – 20 минг.км/сек, аммо -нурлар ўз йўлида ҳаводаги минглаб молекулаларга тўқнашганликларидан тезликларини йўқотади. Уларнинг учиш узунлиги тахминан 2,5 – 8,5 см (150 ва 760 мм да).

7. Ампер. Электр ток кучи бирлиги; ўтказгич орқали бир секундда бир кулон электр миқдори ўтганда электр ток кучи бир ампер бўлади. қ.. Кулон.

8. Ангстрем – Ангстрем А, узунлик ўлчов бирлиги 1А0қ0,1mnқ 10см -8 масалан, қаттиқ нурларнинг тўлқин узунликлари, молекулалар ва атомлар оралиқлари ангстрем билан ўлчанади.

9. Анизоторплик. Қаттиқ кристаллар хоссаларининг векториаллиги, яъни йўналишга боғлиқлиги анизотроплик дейилади; суюқ ва газ ҳолатдаги моддаларнинг хоссалари эса йўналишга боғлиқ бўлмайди.

10. Анионлар. Бўлар манфий зарядли ионлардир. Анионлар электр токи таъсирида анодга қараб боради.

11. Анод. Ҳар хил электр ва радиотехника асбобларининг металлдан ясалган электродидир, бу электрод ток манбаининг мусбат қутбига уланади. Гальвани элементининг мусбат қутбини, масалан Лекланше элементининг кўмирдан ясалган мусбат қутбини ҳам анод деб аташ расм бўлган.

12.Кипп аппарати. Лабораторияда Н2, SO2, H2S каби газлар олишда кипп аппарати ишлатилади. Бу аппаратдан исталган вақтда газ олиб, керак бўлмаганда уни тўхтатиб қўйиш мумкин бўлгани учун у, ниҳоятда қулай асбобдир.

13. Ареометр. Суюқликларнинг солиштирма оғирлигини ўлчаш асбоби. Ареометрларнинг сут сифатини аниқлаш учун ишлатиладиган хили ҳам бор, бундай ареометр лактометр дейилади. Сувдаги спирт миқдорини ўлчайдиган ареометр – спиртометр, шакар эритмаларининг солиштирма оғирлигини ўлчайдиган ареометр – маҳарометр дейилади.

14. Асфальт. (тоғ смоласи), катта молекуляр оғирликка эга бўлган углеводородлар аралашмасидир, унда оз миқдорда кислород, олтингугурт, азот бирикмалари бор. Сунъий асфальт нефтьнинг юқори температурада қайновчи қисмларидан ёки тошкўмир смоласидан тайёрланади ва қум ҳамда шағал билан аралаштирилиб, кўчаларни асфальтлаш учун ишлатилади.

15. Атом — Атом, оддий ва мураккаб моддалардаги элементларнинг энг кичик заррачалари, бу заррача шу элементларнинг ҳамма хоссаларига эга. Атомлар ўзаро бирикиб, молекулалар ҳосил килади.

Атом бўлинмайдиган заррачадир деган фикр ХIХ асрнинг охирларигача ҳукм суриб келди, ХIХ аср охирида катод нурлари ва радиоактивлик ҳодисаси кашф этилгандан сўнг, атом тузилишининг мураккаблиги аниқланди, аммо химиявий валентлик ва модда тузилиши устида ишлаган ва зўр муваффакиятларга эришган буюк рус олими А.М. Бутлеров 1866 йилдаёқ атомларнииг майда заррачаларга бўлиниши ва атомлар бўлиниш процессларининг топилиши мумкинлигини бундан кўп йиллар илгари, айтган эди. Атомнинг марказида мусбат зарядли ядро бўлиб, унинг атрофида манфий зарядли электронлар айланади.



16. Атома модели — Атом модельлари. Атомнинг тузилишини кўрсатувчи бир неча хил модельлар бор. Атомнинг марказида ядро бўлиб, унинг атрофида айланиб юрувчи электронлар қаватлари бўлади. Бу модельларнинг ҳаммаси ниҳоятда содда схематик ва ҳақиқатдан анча узоқдир, аммо ҳар хил химиявий реакцияларни тушуниш учун бу модельлар кўп ёрдам беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет