Олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ички аудитини такомиллаштириш муаммолари



бет3/10
Дата02.01.2022
өлшемі43.58 Kb.
#452428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Журналга маыола

Тадқиқот методологияси

Мақолани тайёрлаш мобайнида бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ички аудитини хорижий тажрибалар асосида ташкил этиш ва режалаштириш, соҳага оид илмий адабиётларни қиёсий таҳлил қилиш орқали бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ички аудит режасини тузиш ва ички аудитни ўтказиш тартибларини очиб бериш, мавжуд муаммоларни ҳал этишга тизимли ёндашув асосида таҳлиллар ўтказилган.



Таҳлил ва натижалар

Умуман олганда, олий таълим муассасанинг ички аудит хизматини ташкил этишда йиллик ички аудит иш режаси муҳим ўрин тутади. Ушбу ички аудит режаси ички аудит бўлими бошлиғи томонидан тузилади ва Кузатув Кенгаши ёки Васийлик Кенгаши томонидан тасдиқланади. Шунга кўра, Васийлик Кенгаши ёки Кузатув Кенгаши айнан бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳолатлари бўйича тўлиқ назоратни ўрнатишида, ички аудитнинг иш режасида буни алоҳида қайд этилишини талаб этиши зарур.

Масалан, АҚШнинг Канзас университетида ички аудит ўтказишда уни режалаштириш тартиблари ҳар бир лойиҳани режалаштириш босқичида ички аудит хизмати ходимлари тегишли маълумот тўплайди. Ички аудиторлар университет раҳбарияти ва мижозлари билан хатарларни аниқлаш ва баҳолашдан келиб чиқиб аудитнинг мақсади ва ҳажмини аниқлайдилар [7].

Канаданинг Рейрсон университетида эса, ички аудитни режалаштириш - ички аудит жараён, муддатлари ва ўтказиш тартиби бўйича ички аудит режаси ва дастури тузилади ҳамда Кенгаш томонидан тасдиқланади. Ички аудит жараёнида аниқланган камчилик ва муаммолар таркибини аниқлаш. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит текшируви давомида бажариши керак бўлган процедураларни шакллантиришга ёрдам берадиган барча ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилиши мумкин [8].

Энди, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ички аудит бўлими иш режаси бўйича олий таълим муассаса бўлим ва бўлинмаларини айнан бюджетдан ташқари маблағлари юзасидан ички аудит текширувлари тартибларини кўриб чиқсак.

Қуйидаги 1-жадвалда олий таълим муассасасининг таркибий бўлим ва бўлинмаларида бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ўтказиладиган ички аудит текширувлари тартиблари батафсил келтирилган.



1-жадвал



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет