Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима



бет1/20
Дата08.07.2016
өлшемі1.5 Mb.
#184977
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

Ошиқлар майдони

بسم الله الرحمن الرحيم

МУҚАДДИМА

Бизларни Ўз йўлига ҳидоят қилиб, ўзини таниш билан кўзимизни очиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Кимники, Аллоҳ ҳидоятлаб қўйган бўлса, уни ҳеч ким йўлдан оздира олмайди. Кимники, Аллоҳ йўлдан оздириб қўйган бўлса, уни ҳеч ким йўлга сола олмайди. Саловату саломлар Аллоҳнинг бутун башарият ҳидояти учун танлаб олинган бандаси ва росулига, у зоти баракотнинг оиласига ва барча асҳобларига, уларга эргашган Аллоҳнинг барча солиҳ бандаларига бўлсин. Аммо баъд:



Жиҳод бу Ислом динининг руҳидир, унинг асли, хулосаси, қувватининг сири ва унинг борлиги ва ҳаётлигининг намунасидир. Жиҳод содиқ мўминларнинг аминлигини, эркинлигини таъминловчи, шону шавкатларини тикловчи ва уларни жаннатга етакловчи, Роббил аъламийннинг ризосига олиб борувчи ягона йўлдир.

Қуръонда жиҳодни таърифлайдиган, жиҳод майдонларини, унинг услублари масалаларини баён қилувчи оятлар муҳим ўрин тутади. Росулуллоҳнинг жиҳодга ундайдиган, унга тарғиб қиладиган ва жиҳоднинг ҳақиқатини, унинг фазилатлари даражаларини баён қилувчи ҳадислари жуда кўпдир.

Росулуллоҳнинг сийратлари – жиҳодий сийрат, ҳаётлари эса бошдан-охир Аллоҳга бўлган даъватни ёйиш, Унинг динини таблиғ қилиш учун жиҳоду Аллоҳнинг душманларига ва динни ёйиш учун ғов-тўсиқ бўлганларга қарши жангу жадалдан иборат бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Буни ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч қандай далиллар билан инкор эта олмайди.

Росулуллоҳ ўз саҳобаларини жиҳодий руҳ билан тарбиялаб, жиҳод руҳини уларнинг ҳаётларига чуқур татбиқ этишга уриндилар. Натижада саҳобалар шахсиятларида, уларнинг ҳаракатлари-ю, бутун амалларида жиҳод чуқур илдиз отди. Бу билан улар мужоҳид жангчиларга, кундузи суворий, тунда обидларга, кофирларга ашаддий ва ўзаро раҳмдил-меҳрибон зотларга айландилар.

Ислом тарихи асносида бир қанча муддат жиҳод ўзининг олий кўринишида давом этиб, ўзининг оташин сифатлари билан мусулмонларни безаб, уларнинг ҳайбату шавкатини сақлаб келди. Бу мужоҳидлар уммат душманлари қаршисида юзма-юз мардона туриб, кўплаб жиҳодлар қилдилар, сабру саботда мустаҳкам турдилар. Бир-бирларини сабру матонатга ва эъдодга ундашиб, Аллоҳга берган аҳдларига содиқ турдилар. Уммати исломия мана шундай жиҳодий руҳ билан ўзининг борлигини, динини, ватану диёрини ҳимоя қилиб келди. Ислом шавкатини оламга ёйди.

Сўнгги асрларга келиб уммати исломияни улкан қора кулфат қоплади. Умматга омонлигу ҳимоя соясини солиб турган Ислом халифалигини унинг душманлари маҳв қилишга эришдилар. Мусулмон ўлкаларида ислом низомини воқеликдан четлатдилар. Мусулмонлар ҳаётининг шахсий, жамоий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, илмий, адабий, маданий, фанний ва фикрий жиҳатларда ўз таъсирини ўтказувчи тирик Ислом йўқотилди. Ислом фаолиятини масжидларда, шахсий ҳолатларга тааллуқли бўлган масалаларда ва ижтимоий хайрия муассасаларига чеклаб қўйдилар. Кофир душманлар уммати исломиянинг ахлоқларига, ўғил-қизларига, молу дунёларига, ору номусларига, яхши одатларига, шону шавкатию ғурурларига ва уларнинг ўлкаю шаҳарларига ҳужум бошладилар. Натижада Ислом ўлкалари босиб олиниб, у жойлардаги диндан хабари бор кишиларни бутунлай қириб битириш учун ҳаракат бошладилар. Улар бу ҳаракатлари билан Исломни бизнинг диёрларимиздан тамоман йўқ қилиб юбормоқчи бўлдилар. Улар бунга қисман эришдилар ҳам. Лекин Аллоҳ таоло Ўзи каломи шарифида:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوانُورَاللهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْكَرِهَ الْكَافِرُونَ

Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасаларда, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”. (“Саф” сураси, 8-оят).

– деб хабар берганидек, бизнинг юртларимиздан Ислом нурини батамом ўчириб юбора олмадилар. Қанчадан-қанча қатағону қирғин-баротлар, сургун, қамашлар билан ҳам Аллоҳнинг душманлари унинг нурини ўчира олмадилар. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки XX аср охирларига аниқроғи, сўнгги чорагига келиб, юртимизда Ислом гуркирай бошлади. Буни сезган Ислом душманлари оёғи куйган товуқдай типирчилаб қолдилар, Ислом нури олий бўлиб оламга ёйилиб кетишидан қўрқиб, бу нурни сўндириш учун турли ҳийлаю найранглар устида бош қотира бошладилар. Агар мусулмонлардаги интилиш шундай кетаверса, жиҳод тушунчаси юзага чиқиб, унинг моҳияти англаб етиб қолинса, кофирларнинг ҳоли танглашиб қолар эди. Энди нима қилиб бўлса ҳам, уларни бирлаштирмай, турли оқимларга бўлиб ташлаш керак, деган тўхтамга келишди.

Дин ниқоби остида турли йўллар билан мусулмонлар бирлигини парчалаб, уларни турли хил тоифаларга бўлиб юборишга муваффақ бўлдилар. Натижада, мусулмонлар ўзлари билан ўзлари овора бўлиб, жиҳод қанчалик муҳимлиги ҳақида ўйлаш ўрнига, уни турли ҳужжатлар, турли босқичлар билан инкор этишга урина бошладилар. Уммати исломиядаги жиҳод руҳи йўқолиб бораётган бир пайтда бир китоб назаримга тушиб қолди. Бу китоб ҳижрий VIII - IX асрларда яшаб жиҳод қилиш билан бирга ижод қилган ва ҳижрий 814 йилда шаҳид бўлган Имом Аҳмад ибни Иброҳим ибни Нуҳос Димашқий ҳазратлари қаламига тегишли эди. Уни ўқиб чиқиб, шундай хулосага келдим: Бу китобни диёримиз мусулмонларига етказиш жуда ҳам зарур. Шоядки, уни ўқиган одамларда жиҳод руҳи пайдо бўлиб, куфру зулмга қарши нафратлари кучайиб борса, таваккал деб жиҳод сари отлансалар, деган умидда китобни ўзбек тилига таржима қилишга бел боғладим. Аллоҳ ўзи мададкор бўлсин!

Энди муаллиф ҳақида икки оғиз сўз.

Имом, олим, мужоҳид, шаҳид Абу Закариё Аҳмад ибн Иброҳим бинн Муҳаммад ад-Димашқий ад-Димётий Ибн Нуҳос тахаллуслари билан машҳур бўлган. Ибн Нуҳос ҳижрий 729 ёки 739 йили Димашқда таваллуд топган ва кўплаб устозлардан таълим олган. У асарларида ўзи ҳақида маълумот бермаган, чунки шуҳрат қозониш борасида парҳезкор бўлган. Ибн Нуҳос фиқҳ, ҳадис ва тафсир илмини чуқур эгаллаш билан бирга ҳисоб, ҳандаса ва балоғат-фасоҳат илмида ҳам ўз замондошлари ичида илғор кишилардан эди.

У илм билан амал, даъват билан жиҳод қилишни, амру маъруф ва наҳий анил-мункарни ва одамларни жиҳодга тезлашни жуда яхши кўрар эди. Жиҳод майдонларида ҳамиша олдинги сафда бўлар ва доимо Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан ўз ҳаётининг хотимаси шаҳодат бўлишини сўраб дуо қилар эди. Ҳаётининг кўп қисмини жиҳод билан ўтказган. Ҳижрий 803 йилда Димашқ уламо ва фуқаҳолари Мисрга сафар қилганлар. Булар қатори Ибн Нуҳос ҳам ҳижрий 803 йилда Мисрга ҳижрат қилади ва бир мунча вақт Алманзила деган шаҳарда яшаб туради. Сўнг Димёт шаҳрига кўчиб боради. То шаҳид бўлгунларича ўша жойда яшайди. У пайтда Мисрга салбчилар ҳужум қилиб, босиб олиш учун қаттиқ киришган эди. Ўша пайтда мусулмон диёрларига бир томондан Темурланг, бошқа томондан фаранглар мустамлака қилиш иштиёқида ҳужумга киришган эдилар. 814 ҳижрий йилда Димёт аҳли ҳам босқинчиларга қарши урушга чиқадилар. Имом Ибн Нуҳос ҳам бу мужоҳидларнинг олдинги сафида уларга бош бўлиб жангга отландилар. Салбчилар билан шиддатли жанглар бўлди. Ниҳоят Ибн Нуҳос ушбу маъракада орқага чекинмай, олдинга интилувчи бўлган ҳолда ўзи орзу қилиб юрган шаҳодатга муяссар бўлдилар. Бу вақтда у кишининг ёшлари 85 ёки 75 да эди.

Ўз ҳаётини жиҳодга бағишлаган ва жиҳодни тарғиб қилувчи китоблар тасниф этган буюк олимнинг шаҳодатини Аллоҳ қабул этган бўлсин. Ибн Нуҳос хусусан биз таржима қилиб, фойдаланмоқчи бўлган жиҳоднинг фазилатлари ҳақида ёзган “Машориқул ашвоқ ила масориил ушшоқ”1 китобида жиҳод ва унинг фазилатлари ҳақида саҳиҳ далиллар билан сўз юритади. Бундан ташқари муаллифнинг яна икки китоби ҳам шу мавзуга хосдир.

1. “Байонул мағнами фи Алвирдул Аъзам”2 китоби 26 бобдан иборат бўлиб, биринчи қисми Қуръон фазилатларининг баёни билан бошланади.

2. “Танбихул ғофилийн ан аъмолил жоҳилийн, таҳзирус-соликийн мин афъолил-холикийн”3, Муаллиф бу китобида амру маъруф, наҳий анил-мункар ҳамда мусулмонларнинг гуноҳлардан ва бидъату динга хилоф амалларни қилишдан сақланишлари ва буларнинг ёмон оқибатлари хусусида сўз юритади.

Китобни таржима қилишга киришар эканмиз, Аллоҳ азза ва жалладан уни охиратимиз учун фойдали қилишини сўраймиз. Азиз ўқувчилардан таржимадаги баъзи хато-камчиликлардан кўз юмиб, ўзлари учун фойдали хулоса чиқармоқларини ўтинамиз. Беайб Парвардигорнинг ўзидир. Ва мин Аллоҳит-тавфиқ.

Абу Мансур Аҳмад. 1421 ҳижрий сана. 2000 милодий сана.

I БОБ

КОФИРЛАРГА ҚАРШИ ЖИҲОДГА БУЙРУҚ ВА УНИНГ ВОЖИБЛИГИ ЗИКРИ ҲАМДА ЖИҲОДНИ ТАРК ҚИЛУВЧИЛАРГА БЎЛГАН ВАЪИЙДЛАР ХУСУСИДА.

Аллоҳ таоло айтади:

كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ وَهُوَكُرْهٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تَكْرَهُوشَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَي أَن تُحِبُّوا شَيْئًاوَهُوَشَرٌّلَّكُمْ وَاللهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَتَعْلَمُونَ

Сизларга ёқмасада, жанг қилишингиз фарз қилинди. (Зотан) сизлар сиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва ўзингиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз”. “Бақара” сураси, 216-оят.

وَقَاتِلُوافِي سَبِيلِ اللهِ وَاعْلَمُوأَنَّ اللهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва билингизки, албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир”. “Бақара” сураси, 244-оят.

وَلَوْ لاَدَفْعُ اللهَ النَّاسَ بَعْضَهُم بَبَعْضٍ لَّفَسَدَتِ الْأَرْضُ وَالكِنَّ اللهَ ذُوفَضْلٍ عَلَى الْعَالَمِينَ

( البقرة: 251 )

“…Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Ер фасодга дучор бўлади. Лекин Аллоҳ барча оламлар устида фазлу карам соҳибидир”. “Бақара” сураси, 251-оятдан.

فَاقْتُلُوا الْمُشْرِكِينَ حَيْثُ وَجَدتُّمُوهُمْ وَخُذُوهُمْ وَاحْصُرُوهُمْ وَاقْعُدُوا لَهُم كُلَّ مَرْصَدٍ…

“… Мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!…”. “Тавба” сураси, 5-оятдан.

قاتِلُوا الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِاللهِ وَ لاَ بِالْيَوْمِ الْأَخِرِ وَلاَ يُحَرِّمُنَ مَا حَرَّمِ اللهُ وَرُسُولُهُ, وَلاَ يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتابَ حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَن يَدٍ وَهُمْ صَاغرُونَ (التوبة :29)

Аллоҳ ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз!”. “Тавба” сураси, 29-оят.

وَلَوْلاَدَفْعُ اللهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَّهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وبِيَعٌ وصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُفيهااسْمُ اللهِ كَثِيرًا.وَلَيَنْصُرَنَّ اللهُ مَنْ يَنْصُرُهُ و~ إنَّ اللهَ لَقوىٌّ عَزيزٌ. (سورةالحج:40)

“… Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир”. “Ҳаж” сураси, 40-оят.

Имом Абу Абдуллоҳ ўзининг “Шуабил иймон” номли китобида ушбу оят маъноси ҳақида бундай дейди: “Агар Аллоҳнинг мушрикларни мўминлар билан дафъ қилиб туриши, Исломни ҳимоя қилиш учун мушрикларнинг шавкатини синдириши ва уларнинг жамоаларини парчалаш учун мўминларни мушриклардан ғолиб қилиши бўлмаганда эди, Ер юзида ширк ғолиб бўлиб, ҳақ дин Ер юзидан кўтарилиб кетар эди.

Бундан билинадики диннинг барҳаётлиги, диндорларнинг бемалол ибодатда юришларининг сабаби бу жиҳод экан. Модомики жиҳод мартабаси шундай экан, у иймон рукнларидан бири бўлмоғи лозим. Мўминлар эса жиҳодни ўзларига доим лозим деб билишлари керак. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бундай дейди:

فَإِذَالَقِيتُمُ الَّذِينَ كَفَرُوافَضَرْبَ الرِّقابِ…

Бас (эй мўминлар) қачон сизлар (жанг майдонида) кофир бўлган кимсалар билан тўқнашганларингизда бўйинларига урингиз – ўлдирингиз…”. “Муҳаммад” сураси, 4-оятдан.

Дин душманлари ва мушрикларга қарши жиҳодга буюрувчи оятлар жуда кўп. Энди жиҳод ҳақидаги ҳадис шарифларнинг баёнига ўтамиз.

1. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لاإِلَهَ إِلاَّاللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًارَسُولُ اللَّهِ وَيُقِيمُواالصَّلاةَ وَيُؤْتُواالزَّكَاةَ فَإِذَا فَعَلُواعَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلاَّ بِحَقِّهَا وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ…

Мен одамлар “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб шаҳодат бериб, намозни қойим қилиб ва закотни адо этгунларига қадар жанг қилишга буюрилдим, агар шуларни қилсалар мендан молу жонини омон сақлар, акс ҳолда (унинг ўлдирилмоғи) ҳақли бўлур, уларнинг ҳисоб-китоби Аллоҳга ҳаволадир ”, дедилар.4

2. Имом Байҳақий ва Ал-Ҳоким Башир ибн ал-Хассосиядан:

أَتَيتُ رسولَ الله لأَبايعَهُ علي الإسلام. فاشترطَ عَلَيَّ: تشهدُ أنْ لا إله إلا الله، وأنّ محمداً عبده ورسوله، و تصلّي الخمسَ، وتصومُ رمضان، و تجاهدُ في سبيل الله…

قلت: يارسولَ الله: أمّا اثنتان فلا أَطيقُهما: الزكاة، لأنه ليسَ لي إلاعَشْرُ ذودٍ، هُنَّ رِسْلُ أهلي و حُمولَتُهم. وأمّا الجهادُ فإنهم يزعمون أنه مَنْ وَلَّيَ فقد باءَ بغضبٍ من الله، وأخافُ إن حضرني قتال كرهْتُ الموت، وخَشَعْت نفسي.

فقبضَ رسولُ الله يَدَه، ثم حَرَّكها، ثم قال: لا صَدَقَة، ولاجهاد، فبماذا تدخلُ الجنة؟

قالت: يارسولَ الله: أبايعُك، فبَايعَني عليهن كُلِّهِنّ.

Байъат қилиш учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. У киши менга шарт қўйдилар:

Аллоҳдан ўзга илоҳ – маъбуд йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва росулидир – деб гувоҳлик берасан, беш вақт намоз ўқийсан, рамазон ойи рўзасини тутасан, закот берасан, ҳаж қиласан ва Аллоҳ йўлида жиҳод қиласан, дедилар.

– Ё Росулуллоҳ, иккитасини қила олмайман, - закот беролмайман, чунки менда фақатгина ўнта туя бор, у ҳам бўлса аҳлу аёлимнинг ризқи ва маркабидир ва жиҳод қила олмайман, - дедим.

Айтдиларки:

Кимки ундан орқа ўгирса (яъни қочса) Аллоҳнинг ғазабига учрайди.

– Агар жиҳодга дучор бўлиб қолсам, ўлиб кетишни истамайман,– дедим.

Росулуллоҳ қўлларини мендан тортиб, силтадилар-да дедилар:

Садақасиз, жиҳодсиз қандай қилиб жаннатга кирасан?

– Ё Росулуллоҳ, ундай бўлса ҳаммасига байъат бераман, – дедим.

Мен бу ишларнинг барчасига байъат бердим.5

3. Имом Насоий ва Аҳмад Салама ибн Нуфайл розияллоҳу анҳудан:

Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, бир киши кириб:



- Эй Росулуллоҳ, отлар бекор қолди, қуроллар қўйиб қўйилди, одамлар энди жанглар тугади, уруш ўз юкларини ерга қўйди, деяптилар, – деди. Шунда Росулуллоҳ:

كَذبوا! الآن جاءَ القاتال! وإنه لا تزالُ أمةٌ من أُمتي يقاتلون في سبيل الله، لايَضُرُّهم مَنْ خالَفَهم، يُزيغُ اللهُ بهم قلوبَ أقوام، ليرزُقَهم منهم، يقاتلون حتى تقومَ الساعة. ولا يزالُ الخيرُ معْقوداً في نواصي الخيل إلى يوم القيامة. تَضعُ الحربُ اوزارَها، حين يخرجُ يأجُ ومأجوج..

–“Ёлғон айтадилар! Жанг энди бошланди. Менинг умматларимдан бир уммат то қиёмат қоим бўлгунга қадар Аллоҳ йўлида жанг қиладилар. Уларга қаршилик қилганлар зарар бера олмагай, Аллоҳ ул уммат туфайли бир неча қавмнинг қалбини қорайтириб қўяди. Қиёматгача ажр отнинг ёлларига боғлаб қўйилгандир. Яъжуж-Маъжуж чиққандагина уруш ўз юкини ерга қўяди”, – дедилар.6

4. Абу Довуд, Ан-Насоий ва Ал-Ҳоким Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

جَاهِدُوا الْمُشْرِكِينَ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ وَأَلْسِنَتِكُمْ..

Мушрикларга қарши молларинг, жонларинг ва тилларинг билан жиҳод қилинглар…”, – дедилар.7

Кофирларга тил билан жиҳод қилиш – уларга ўзлари истамаган, эшитиши оғир бўлган танқидий ва ҳажв гапларни қўпол қилиб эшиттириб айтишликдир.

5. Ибн Аби Шийба ва Абдурраззоқ Ҳузайфа бинни Ал-Йамондан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

الإسلام ثمانية أهسم: الإسلام سهم، والصّلاة سهم، والزّكاة سهم ، والحجّ سهم، والجهاد سهم، وصوم رمضان سهم، والأمر بالمعروف سهم والنّهي عن المنكرسهم وقد خاب من لاسهم له..

Ислом саккиз қисмдир: Ислом, намоз, закот, ҳаж, жиҳод, рамазон рўзаси, амру маъруф, наҳи-мункар. Кимдаки шу қисмлардан бирортаси бўлмаса, у ноумид бўлибди”8, – дедилар.

6. Имом Термизий Хорис ибн Ал Хорис Ал-ъашъарий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

و أنا آمركم بخمس، أمرني الله بهنّ: السمع، والطاعة والجهاد والهجرة والجماعة

فإنّ من فارق الجماعة قيد شبر فقد خلع ربقة الإسلام من عنقه إلاّ أن يراجع

“… Мен сизларни Аллоҳ менга буюрган бешта нарсага буюраман: Самъ (эшитиш), тоат, жиҳод, ҳижрат, жамоат. Кимики жамоатдан бир қарич ажралса, то жамоатга қайтгунга қадар бўйнидан Ислом риштасини ечибди“,9 – дедилар.

7. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا هجرة بعد الفتح ولكنّ جهاد و نيّة، وإذا اسْتُنْفِرتُم فانْفِروا

Фатҳдан сўнг ҳижрат тўхтатилди, лекин жиҳод ва ният боқийдир, қачонки жиҳодга чақирилсаларингиз тез қўзғалингиз!”10, – дедилар.

8. Имом Байҳақий ва ад-Доримий Абу-Қатода ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида:

،فذكر الجهاد، فلم يفضّل عليه شئا، إلا المكتوبة.. حطب رسولله

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда хутба қилдиларда, жиҳод ҳақида гапириб, фарз намоздан бошқа ҳеч бир амал жиҳоддан афзал эмаслигини айтдилар”11

САҲОБА ВА ТОБЕЪИЙНЛАРНИНГ ЖИҲОДДАГИ ИШЛАРИ ВА СЎЗЛАРИ.

Ибн Ал-Муборак ўзининг “Ал-Жиҳод” номли китобида Атийя ибн Абу-Атиядан ривоят қилиб: У киши Қодисия жангида сафлар орасида Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳуни кўриб қолди. “У киши қуйма совутини судраб юргандилар”, дейди.12

Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу Аллоҳ рухсат берган, узрли одамлардан эди. Шундай бўлсада, жиҳодга чиқиб, Қодисия жангида иштирок этдилар. У киши байроқ кўтариб юрдилар ва шу маъракада шаҳид бўлдилар.

Ибн ал-Муборак Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: “Абу Талҳа ал-Ансорий ушбу оятни ўқидилар:

انْفِرُواخِفَافًاوَثِقَالاًوَجَاهِدُوابِأَموَالِكُمْ وأنْفُسِكُمْ فيِ سَبِيل اللهِ ذَلِكُمْ خَيْرٌلَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

(سورة اتّوبة:41)

“(Эй мўминлар) хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу-жонларингиз билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилингиз. Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир”. “Тавба” сураси, 41-оят.

Ўғилларига: “Аллоҳ ёшу-қариларни, барчамизни ундаяпти, жиҳод учун менинг жиҳозларимни ҳам тайёрланглар”, деди. Фарзандлари уни жиҳоддан қайтармоқчи бўлишиб: “Росулуллоҳнинг, Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумларнинг даврларида ҳам жиҳод қилдингиз, энди сиз учун биз жиҳод қиламиз”, – дейишди. Уларнинг гапларига қарамай, жиҳодга чиқиб денгизда жанг қилди ва шаҳид бўлди. Кўмиш учун орол топа олмай етти кун юрдилар, сўнг дафн қилдилар. Орадан шунча вақт ўтганига қарамай жасади ҳеч ўзгармаганди.13

Ибн Жарир ат-Табарий ўзининг тафсирида Ибн Шиҳоб аз-Зухарийдан қилган ривоятларида: “Саид ибн ал-Мусайяб жиҳодга чиққанларида бир кўзлари ўйилган эди. Унга: “Сиз узрлисиз-ку”- дейилганида у киши: – “Аллоҳ ёшу қари, оғиру енгилда баробар ундади, агар жанг қила олмасам ҳам мусулмонлар сонини кўпайтириб тураман ёки нарсаларига қараб тураман”, – дедилар.14

Имом Қуртубий ўзининг “Ас-саҳиҳ” номли тафсирида ушбу оят маъноси ҳақида бундай дейди: “Аллоҳ таоло одамларнинг ҳаммаларини жиҳодга қўзғалишга буюрди, хоҳ уларга ҳаракат қилиш осон бўлсин, хоҳ қийин”.

Ат-Табарий ўзининг тафсирида айтадики: “Шом мамлакатини фатҳ қилиш чоғида мужоҳидлар қарилигидан қовоқлари осилиб кўзига тушиб қолган бир чолни учратдилар. Шунда улардан бири: – Эй амаки, Аллоҳ сизни узрлилардан қилган-ку! – дейди. Шунда у: – Эй жияним, Аллоҳ бизларни енгилу-оғиримизни қўзғалишга буюряпти. – дейди”.

ЖИҲОД ФАРЗ АЙНМИ Ё ФАРЗИ КИФОЯ?

Кофирларга қарши уларнинг юртига жиҳод қилиш бил-иттифоқ фарзи кифоядир.

Фарзи кифоя, дегани – агар мусулмонлардан бир жамоа уни адо қилса, қолганлардан унинг гуноҳи соқит бўлади. Агар уни ҳеч ким адо этмаса, барча мусулмонлар баробар гуноҳкор бўладилар. Лоақал йилда бир маротаба жиҳод қилиб туриш керак. Агар мусулмонларда уларнинг заифлиги, душманнинг кўп ва қудратли бўлиши каби узрлар бўлиб, мусулмонлар жиҳод бошлагудек бўлсалар, уларни бутунлай йўқ қилиб юборилиш хавфи бўлса у ҳолда мусулмонлар ўзларига куч тўплаб, эъдод қилишлари керак. Агарда уларда бундай узрлар мавжуд бўлмаса, кўпроқ жиҳод қилишлари керак.

Фақиҳлар: Ҳеч бўлмаганда йилда бир марта жиҳод учун зоди-рохила тайёрлаб, аскарларни эъдод қилдириш шартдур,15 – дейдилар.

Ибн Қудома “Ал-Муғний” китобида: “Энг оз қилинган жиҳод умматнинг узри бўлгандагина, камида бир йилда бир марта бўлади, акс ҳолда кўпроқ жиҳод қилинади. Чунки у фарзи кифоядир. Фарзи кифоя – қачон зарурут бўлса, уни адо этиш вожибдур”,16 – дейди.

Имом Қуртубий ўз тафсирларида: “Душманга қарши йилда ҳеч бўлмаганда бир маротаба ҳужумга бир тоифа мужоҳидларни юбориш Имом (амирул-мўъминин) учун вожибдир. Агар иложи бўлса, ўша мужоҳидлар билан бирга ўзи, йўқса ўзига ишончли бўлган бир одамни улар билан бирга чиқарсин. Токи, улар душманга қуйидаги – таклифларни қўяди: Исломга кириш ва мусулмонларга озор беришдан тийилиш. Динни қабул қилиб мусулмон бўладилар ёки ўзларини хор билиб, ўз қўллари билан жизя (солиқ) тўлайдилар.”17

Жиҳод ёш болага, мажнунга, аёл кишига ва жангдан узрли қоладиган дарди бор беморларга вожиб бўлмайди.

Аммо бир кўзи кўр, бош оғриғи бор, енгил иситмаси бор ва оқсоқ кишиларга ҳам жиҳод вожиб бўлади.18

Уламолар жамоати: Ғазотга чиқиш учун ота-онанинг изни шарт, – дейишади. Бобо ва бувилар ота-она йўқлиги пайтида уларнинг ўрнига ижозат беришга ҳақлидирлар.

Агар ота-она фарзандига изн берсаю, фарзанд жангга кирмасдан олдин фикридан қайтса, агар боланинг орқага қайтишлигида ўзи ёки мол-мулки учун хавф бўлмаса, орқага қайтади.

Агар унинг ортга қайтишида ўзи учун бирор хавф бўлса ёки мусулмонларнинг қалби синиб тушкунликка тушиш хавфи бўлса ва ёки жанг бошланиб қолган бўлса фарзанднинг орқага қайтиши ҳаром бўлади.19



Имом Молик қарзини тўлашга қодир бўлмаган қарздорни ҳам жиҳодга чиқиши учун рухсат берадилар. Имом Авзоъий – Қарздор ҳақдорнинг изнисиз жиҳодга чиқиши мумкин, – дейдилар. Имом Шофеъий – Ҳақдор хоҳ муслим, хоҳ кофир бўлсин қарздорга жиҳодга чиқиши учун унинг изни шарт, – дейди.20

Қарздор ҳақдорнинг изнисиз жиҳодга чиқиши жоизлигига далил:

Абдуллоҳ ибн Ҳаром ал-Ансорийнинг бўйинларида қарзлари бўла туриб Уҳуд ғазотига чиқишларидир. Пайғамбар алайҳис-салом унинг бўйинларида қарзлари борлигини била туриб қайтармадилар. Абдуллоҳ ибн Ҳаром Уҳуд жангида шаҳид бўлдилар, ўғиллари Жобир розияллоҳу анҳу кейинчалик оталарининг қарзини узиб қўйганлар.21

Имом Аҳмад: “Агар қарздор, қарзига етгулик маблағни ёки шунча миқдордаги мулкни аҳлига қарзи учун қолдирса, ҳақдорнинг изнисиз жиҳодга чиқаверади”,– дейдиларда, далил қилиб Абдуллоҳ ибн Ҳаром қиссаларини келтиради.22

Юқоридагиларнинг барчаси жиҳод фарзи кифоя бўлган вақтдаги шартлардир.

Агар мусулмонлар диёрларига кофирлар бостириб кирса, бу ҳолда у ердаги ҳар бир мусулмон эр-хотин учун жиҳод фарз айнга айланиб қолади. Энди ҳеч қандай – ота-она ёки ҳақдорнинг изни шарт бўлмай қолади.

Имом Аъзам Абу Ҳанифа, имом Молик ва имом Аҳмад ибн Ханбал мазҳабларида барча мусулмонлар учун жиҳод қилиш фарзи айн бўлади.23

Агар мусулмон юртларига кофирлар ҳужум қилишса ёки босиб олишса, у ердаги мусулмонларга бирлашиб бир жамоатга жамланиш имконияти бўлмаса, ҳар бир мусулмон учун уларга қарши ўзида бор имкониятини ишга солиб, охирги нафаси қолгунича жанг қилмоқлиги вожиб бўлади.

Бундай ҳолда озод киши билан қулнинг, эркак билан аёлнинг, соғ билан носоғнинг ўртасида фарқ бўлмай қолади. Барча учун жиҳод фарз айнга айланади: агар душман асир тушганларни омон қўйиб, уларга яхши муомала қиладиган бўлса, таслим бўлиш жоиз. Лекин таслим бўлишдан кўра жанг қилишлик афзалдир. Агар вафот топса шаҳид бўлади.

Агар муслима аёл кофирлар қўлига тушса, номуси оёқости бўлишини билса, то ўлгунича олишмоғи лозим, чунки жонини сақлаб қолиш учун зинога таслим бўлиш асло ярамайди.

Агар душман мусулмон ўлкаларидан бирига кирса, бошқа ўлкадаги мусулмонлар учун ёрдамга келиш вожиб бўлади.

Имом Ал-Морудий – бундай ҳолда ўша ўлкадаги ҳар бир жиҳод қилишга ярайдиган муслим учун жиҳод фарз айн бўлади, – дейди, чунки бу жанг мудофаа жанги бўлади, ғазот эмас!

Баъзи уламолар наздида бундай ҳолда қўшни ўлкадаги мусулмонлар учун ҳам, токи ўлка душмандан бутунлай озод этилмагунча жиҳодга ёрдамлашиш вожиб бўлади.

Агар кофирлар Ислом диёридаги бирон тоққа ёки аҳолидан йироқ бўлган бирон даштга тушсалар, ўша ўлкадаги мусулмонларга тезда қўзғалиб ўша ерни тозалаш вожиб бўлади.

Имом Нававий: “Ислом юртида кофирларга олий бўлиш учун асло имконият берилмайди”24 – дейди.

Имом Қуртубий: “Агар кофирлар Ислом юрти чегарасига яқин келиб, куч тўпласа, гарчи бостириб кирмаса ҳам ўша ердаги мусулмонларга дарров қўзғалиб, ўша кофирларга қарши чиқиш вожиб бўлади, токи у ердаги ҳудуд ва чегараларни ҳимоя қилиш учун”, – дейдилар.25



Ал-Бағовий: “Агар кофирлар Ислом юртига бостириб кирса, улар атрофидаги мусулмонлар учун жиҳод фарз айн ва узоқ ўлкадаги мусулмонлар учун фарзи кифоя бўлади”26, – дейдилар.

ЖИҲОДДАН ЮЗ ЎГИРИБ УНИ ТАРК ҚИЛУВЧИЛАРГА БЎЛГАН ВАЪИЙДЛАР ХУСУСИДА

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди:

قُلْ إِن كَانَ ءَابَآؤُكُمْ وَأَبْنَآؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُم وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُم وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَاوَتِجَارَة ٌتَخْشَوْنَ كَسَادَهَاوَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَآ أَحَبَّ إِلَيْكُم مِّنَ اللهِ وَرُسُولِهِ وَجِهَادٍ فِى سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُواحَتَّى يَأْتِيَ اللهُ بِأَمْرِهِ وَاللهُ لاَيَهْدِى الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

“(Эй Муҳаммад) айтинг: “Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас”. “Тавба” сураси, 24-оят.

Ушбу ояти карима жиҳоддан юз ўгириб, молу дунё, аҳлу аёл ва кўркам бинолардаги гўзал ҳаётга берилиб жиҳодни тарк этувчиларга огоҳлантиришу таҳдид жиҳатидан кифоя қилади.

Аллоҳ яна айтадики:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ ءَ امَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الآخِرَةِ فَمَامَتَاعُ الْحَياَوة ِالدُّنْيَا فِى الآخِرَةِ إِلاّ َقَلِيلٌ. إِلا َّتَنْقِرُا يُعَذِّبْكُمْ عَذَابًا أَلِيمًا وَيَستَبْدِلْ قَوْمًاغَيرَكُمْ وَلاَتَضُرُّوهُ شَيْئًا وَاللهُ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ (سُرَةُ التَّوبَة: 38-39)

Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерларингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир”. “Тавба” сураси, 38-39-оятлар.

Жиҳодни ёқтирмасдан, ҳар-хил баҳоналар билан ундан юз ўгириш ва унга қарши далилу ҳужжатлар излаб топиш мўмин-мусулмон одам учун ҳаромдир.



Агар мусулмонлар бошлиғи (Имом) бир қавмни тайин қилиб уларни жиҳод қилишга буюрса ёки барча мусулмонларни даъват қилиб куфрга қарши жиҳод эълон қилса, бу ҳолда жиҳод фарзи айн бўлиб қолади.27

Аллоҳ таоло айтади:

فَرِحَ الْمُخَلَّفُونَ بِمَقْعَدِهِمْ خِلافَ رَسُولِ اللهِ وَكَرِهُواأَنْ يُجَاهِدُوابِأَمْوَا لِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فِي سَبِيلِ اللهِ وَ قَالُوا لاَتَنفِرُوا فِي الحَرِّ قُلْ نَارُجَهَنَّمَ أَشَدُّحَرًّا لَّوْ كَانُوايَفْقَهُونَ. فَلْيَضْحَكُواقَلِيلاًوَلْيَبْكُواكَثِيرًا جَزَآءً بِمَاكَانُوا يَكسِبُونَ. فَإِن رَّجَعَكَ اللهُ إِلَى طَآئِفَتٍ مِّنْهُمْ فَاسْتَئْذَنُوكَ لِلْخُرُوجِ فَقُل لَّن تَخْرُجُوا مَعِىَ أَبَدً اوَلَن تُقَاتِلُوا مَعِيَ عَدُوًّا إِنَّكُمْ رَضِيتُم بِالْقُعُودِ أَوَّلَ مَرَّةٍ فَاقْعُدُوا مَعَ الْخَالِفِينَ. وَلاَتُصَلِّ عَلَى أَحَدٍمِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلاَتَقُمْ عَلَى قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُوا بِا للهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُوا وَهُمْ فَاسِقُونَ

“(Жиҳодга чиқишдан) қолган мунофиқлар Аллоҳнинг пайғамбарига хилоф қилиб қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истамадилар ҳамда (бир-бирларига): “Бу иссиқда урушга чиқманглар”, дедилар. Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар улар англай олсалар жаҳаннам оташи янада иссиқроқдир”. Бас, ўзларининг касб қилган нарсалари (яъни, кофирликни танлаганлари) жазосига (бу дунёда) озгина кулсинлар, (сўнгра охиратда) кўп – абадий йиғласинлар! Энди агар Аллоҳ сизни (Табук жангидан) қайтариб, улардан бирон тоифага (рўбарў) қилса бас, улар сиздан (бундан буён бўладиган ғазотларга) чиқиш учун изн сўрасалар, айтингки: “Мен билан ҳаргиз чиқмайсизлар ва мен билан бирга бирон душманга қарши жанг ҳам қилмайсизлар. Чунки сизлар аввал-бошда чиқмай ўтиришга рози бўлдингиз, бас, яна қолгувчи кимсалар билан бирга ўтираверинглар”. Улардан биронтаси ўлса, зинҳор унинг (жаноза) намозини ўқиманг ва қабри устига ҳам бориб турманг! Чунки улар Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига кофир бўлдилар ва итоатсиз ҳолларида ўлдилар”. “Тавба” сураси, 81-84-оятлар.

Жиҳодга чиқмаган, унинг учун молларини сарфлашни истамаган ва яна ўзгаларни жиҳоддан тўсиш учун ҳаракат қилган одамлар учун – бу қандай қаттиқ ваъийд, гарчи ушбу оятлар Табук ғазотидан қочиб чиқмаган муайян бир мунофиқлар ҳақида нозил бўлган бўлса ҳам, бу оятларда ўша мунофиқлар феълини қилган ва жиҳод қилишдан қочиб турли хил далилу ҳужжат ва баҳоналар истаган ҳар бир мунофиқ учун таҳдид ва ваъийдлар бордир.

ЖИҲОДДАН ҚОЧИБ ЕРГА ЁПИШИБ ОЛИШДАН ҚАЙТАРУВЧИ САҲИҲ ҲАДИСЛАР.

9. Абу Довуд ва Аҳмад ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إِذَا تَبَايَعْتُمْ بِالْعِينَةِ، وَأَخَذْتُمْ أَذْنَابَ الْبَقَرِ، وَرَضِيتُمْ بِالزَّرْعِ، وَتَرَكْتُمُ الْجِهَادَ، سَلَّطَ اللهُ عَلَيْكُمْ ذُلًّا لاً يَنْزِعُهُ حَتَّى تَرْجِعُوا إِلَى دِينِكُمْ…

Агар сизлар олди-сотдига берилиб кетиб, чорва молларининг думига ёпишиб олиб, деҳқончилик зироатларига берилиб кетиб жиҳодни тарк қилиб қўйсангизлар, Аллоҳ сизларга хору-зорликни келтириб қўяди. То динларингга қайтмагунларингизгача уни сизлардан олиб ташламайди,”,28 – дедилар.

Ҳадиснинг маъноси шуки: одамлар (мусулмонлар) қачонки жиҳод қилмасдан, деҳқончилигу чорвачилик ёки савдогарчиликка берилиб кетиб, жиҳод нималигини унутиб, ўтган кунига хурсанд бўлиб, дунё матолари билан фитналаниб қолгудек бўлсалар, Аллоҳ уларга жазо тариқасида устларига ғайри муслимларни ҳоким қилиб қўяди, уларнинг қўллари билан бу мусулмонларнинг бошига турли мусибатларни солиб, хорлайди. Токи, улар динни қоим қилиб, Исломга ва унинг аҳлига ёрдам бериш учун кофирларга қарши жиҳодга қўзғалмас экан, бу хорликдан асло халос бўла олмайдилар.

Ҳадисдаги “…то динларингга қайтмагунларингизгача…” деган иборадан мурод, жиҳодни тарк этиш – диндан чиқиш билан баробар, деган ҳукмдир. Ё Аллоҳ, бундан ҳам ортиқ гуноҳ борми?!

10. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

ليس الغني عن كثرةِ العَرَض، ولَكنَّ الغني غِني النفس…

Бойлик матонинг кўплигида эмас, балки нафс (кўнгил)нинг бойлигидадир…”,29 дейдилар.

Кузатишлар шуни кўрсатадики, қачонки мусулмонлар жиҳодни тарк қилиб, ундан юз ўгириб, турли йўллар билан (ҳалолми-ҳаромми фарқига бормай) касб қилиш кўйига тушиб қолсалар, Аллоҳ уларни қалб қашшоқлиги, ўта харислик каби иллатлар билан фитналаб қўяди. Уларни бу иллатлар кўплаб вожиботларни адо этишдан манъ қилади. Натижада арзимас дунё матолари уларнинг наздида кўп ва улуғ неъмат бўлиб қолади. Уларни ҳирс ва таъма шундай хор қилиб қўядики, буни ўзлари сезмайди. Ўзларини дунё топишига сабаб бўлган шахсларнинг қулларига айланиб қоладилар. Улар бундан маҳрум бўлиб қолишдан жуда қўрқадилар.

Гарчи, улар зоҳиран бой кўринсаларда, уларнинг қалблари қашшоқ, иймон, эътиқоддан холидур. Буни эса ўзлари асло тан олгилари келмайди. Мусулмон одам учун бундан кўра ёмонроқ хорлик борми?!

Ризқи ғаниматдан келадиган мужоҳиднинг гарчи қўлида ҳеч вақоси бўлмаса ҳам, қалби бой бўлади. Гарчи унинг зоҳирий кўриниши ғарибона бўлса ҳам, унинг шиори иззату азаматдир. У Аллоҳнинг мўминлар ҳақида айтган мана бу каломига мос келади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَنْ يَرْتَدَّ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ أَذِلَّةٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى الْكَافِرِينَ يُجَاهِدُونَ قِي سَبِيلِ اللهِ وَلاَيَخَافُونَ…

Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга ҳокисор, кофирларга эса қаттиқ қўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай, Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир…” .“Моида” сураси, 54-оятдан.

Тубан касб-корлар ўз соҳибларига ёмон ахлоқларни касб этади, аммо хорликка мустаҳиқ бўлиб қолган инсонлар буни сезмайдилар. Аллоҳ ўзи кимни хоҳласа ўшани тўғри йўлга ҳидоят қилиб қўяди.

Ушбу маънони Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзининг қуйидаги сўзи билан таъкидлайди: “Аллоҳ йўлидаги жиҳод – жаннат эшикларидан бўлган бир эшикдирки, кимки Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк қилса Аллоҳ унга хорлик либосларини кийгизиб, уни ҳар хил хорликлар билан мусибатлаб қўяди…”

11. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَنْ مَاتَ وَلَمْ يَغْزُ، وَلَمْ يُحَدِّثْ بِهِ نَفْسَهُ، مَاتَ عَلَى شُعْبَةٍ مِنْ نِفَاقٍ…

Кимки, умрида бирон марта ғазотга қатнашмай ёки ғазотни орзу қилмай оламдан ўтса, мунофиқлик тармоқларидан бирида ўлибди”30, – дедилар.

12. Абу Довуд ва Ибн Можжа Абу Умома ал-Бахший розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

مَنْ لَمْ يَغْزُ، أَوْ يُجَهِّزْ غَازِيًا، أَوْ يَخْلُفْ غَازِيًا فِي أَهْلِهِ بِخَيْرٍ، أَصَابَهُ اللَّهُ بِقَارِعَةٍ قَبْلَ يَوْمِ الْقِيَامَةِ

Кимки умрида бирор марта ҳам ғазот қилмаган ёки бирор марта ҳам ғозийни жиҳозламаган ёки ўз аҳлида бирон яхши ғозий қолдирмаган бўлса, Аллоҳ уни қиёматдан олдин бир қиёмат билан мусибатлаб қўяди”.31

Қуртубий ўз тафсирларида – Агар жамоат ғазот амалларида сусткашлик қилса, ёлғиз киши нима қилади, дейилса, айтдилар: – Бунда у киши душманлар қўлидаги асирни қутқариб олиб, уни мусулмонларга қайтариб беришга ҳаракат қилади. Агар у битта мусулмон асирнинг фидясини тўлаб қутқариб олса, у жамоат билан қиладиган ишдан кўра муҳимроқ ишни бажарган бўлади. Чунки, агар у асир мусулмон бойларга хат ёзиб, асирларнинг фидясини сўраса бу ҳолдаги вожиблик бир кишига эмас, балки барчага лозим бўлади.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет