Изоҳ:
*графикда кўрсатилган муддатлар ва таркибий қисмлар намунавий бўлиб, педагог ва гуруҳ талабалари ташаббуси ҳамда танланган лойиҳа йўналишидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Лойиҳа доираси:
бажарилиш муддати: семестр давомида (якуний назоратдан олдин тақдимот қилинади), лойиҳа қисмлари белгиланган график асосида;
иштирокчилар сони: гуруҳ талабалари 3 та ишчи гуруҳга бўлиниб, ҳар бир ишчи гуруҳда 5 тадан 8 тагача иштирокчи бўлиши мумкин.
Лойиҳанинг таркиби ва вазифалари
Ахборот манбаларини аниқлаш
Ахборотларни танлаш ва аниқлаш
Дастурни аниқлаш
Лойиҳалаш фаолияти натижалари бўйича оғзаки маълумотлар тайёрлаш
Лойиҳалаш натижалари бўйича тақдимот тайёрлаш
Лойиҳалаш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш
Лойиҳа тавсифи
1.Хўжаликда мавжуд бошқарув усулларини ўрганиш.
2. Фермер хўжаликлариини бошқаришда етакчилик усулларини тадбиқ қилиш йўлларини излаб топиш.
3. Хўжалик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда етакчилик моделларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш.
4. Фермер хўжаликларини бошқариш тизими
5. Фермер хўжаликларини бошқаришда гуруҳлараро муносабатлар
6. Фермер хўжаликларини рағбатлантириш тизими
7. Фермер хўжаликлари керьерасини режалаштириш
8. Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш ва уларнинг таъминланиши
9. Фермер хўжаликларини бошқариш хизматида иш юритиш ва ахборот технологиялари
Лойиҳалаштириш фаолиятини босқичма-босқич
бажариш учун кўрсатма
1. Тайёрлов босқичи.
1.1. Лойиҳа мавзусини танланг, долзарблигини асосланг ва ечишингиз керак бўлган муаммони шакллантиринг.
1.2. Лойиҳа мақсади, предмети, объекти ва вазифаларини белгиланг.
1.3. Лойиҳалаштириш фаолияти турлари ва ечилиши лозим бўлган топшириқларни тайёрланг. Уларни ечиш усул ва воситаларини танланг.
1.4. Лойиҳа мавзусига доир ахборот манбалари билан танишинг (меъёрий ҳужжатлар, ўқув адабиётлари, молиявий ҳисоботлар ва бошқалар).
2. Ўқув фаолиятини режалаштириш босқичи.
2.1. Мақсадга эришиш кетма-кетлигини ишлаб чиқинг.
2.2. Иш режасини тузинг (лойиҳани ишлаб чиқиш, расмийлаштириш, уни тақдимотга тайёрлаш, ҳисоботни тузиш бўйича топшириқларни иштирокчилар ўртасида тақсимланг, уларни бажариш ва тайёр ҳолатга келтириш муддатини белгиланг).
Достарыңызбен бөлісу: |