Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Янги технологиянинг қиймати ва унинг устунликларини баҳолаш



бет20/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

1.3. Янги технологиянинг қиймати ва унинг устунликларини баҳолаш3.
Қўшма Штатларда фермер хўжаликлари сони 1940-йилдан бошлаб камайиб бормоқда, фермер хўжаликлари ва ранчоларда ер миқдори нисбатан доимий бўлиб,бу фермер хўжаликлари бўйича ўртача ишлаб чиқариш сезиларли ўзгарганини англатади.
Бир неча омиллар бу ўзгаришга ҳисса қўшган.
Биринчидан, йирик қишлоқ хўжалиги техникаси кўринишидаги меҳнат сарфини камайтирувчи технологиялар, нисбатан самарали ҳосилни етиштириш ва ўрим-йиғим тизимлари, автоматлаштирилган ускуналар ва махсус чорвачилик бинолари шаклида меҳнат тежайдиган технологиялар кўпроқ ишлаб чиқариш учун имкон яратди.
Иккинчидан, ноқишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига ишга жойлашиш жозибадор ва кўпсонли бўлиб, бу меҳнат ресурсларининг қишлоқ хўжалигидан кетишини рағбатлантирди. Бундан ташқари, ўзгаришларнинг бу даврида меҳнатга харажатлар капитал қийматига нисбатан тезроқ ўсди, бу эса фермер хўжаликлари бошқарувчилари учун ишлаб чиқаришнинг кўплаб соҳаларида меҳнат капиталини алмаштириш даромадли бўлиб қолди.
Учинчидан, қишлоқ хўжалиги ва ранчо операторлари юқори даромад олишга ҳаракат қилишди ва қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳадаги оилалар турмуш даражасига етишишга интилишди. Ҳар бир фермер оилалари учун юқори даромадга эга бўлиш усулларидан бири, харажатларни бир даражада сақлаган ҳолда ёки уни камайтирган ҳолда кўпроқ ресурларни назорат қилиш ва кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришдир. Бошқа бошқарувчилар бизнес ўлчамини сақлаган ҳолда бирлик маҳсулотдан келадиган даромадни кўпайтириш устида ишлашди. Турмуш тарзини яхшилаш ҳоҳиши фермер хўжаликлари ўлчамининг ортиши учун мотивациянинг катта қисмини таъминлади ва янги технологиялар ривожланишнинг воситаси бўлиб қолди.
Тўртинчидан, баъзи бир янги технологиялар кичик ўлчам ёки масштабда мумкин бўлиб, фермерларни етарли миқдордаги бирликда иқтисодий самарали бўлган ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва технологияларга харажатларнингўзгармаслигини рағбатлантиради. Мисол сифатида донни қуритиш ва ишлов бериш тизими, тўлиқ ўтказгичли тракторлар, ҳосилни йиғиш учун йирик машиналар, уй ҳайвонлари учун бинолар ва шоҳли молларнинг озиқланиши учун автоматлаштирилган майдончаларни қараш мумкин. Энг муҳими менежер учун ишлаб чиқариш, маркетинг ва молияда янги кўникмаларни ўзлаштириш учун жуда зарур бўлган вақт ва ҳоҳишдир. Бу кўникмалар ўз навбатида маълум инвестицияни талаб қилади ва бу катта миқдордаги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имконини беради.
Алоҳида компанияларда маҳсулот етиштиришни ҳоҳламайдиган операторлар стратегик иттифоқчи ва ҳамкорларни излашади, улар расмий ва норасмий равишда бошқа ишлаб чиқарувчилар билан алоқа ўрнатишади, бу уларга катта опреацияларни амалга ошириш каби иқтисодий тизимга эришишга имкон беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет