Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Қарорни бажариш палласи қуйидагиларни ўз ичига олади



бет35/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Қарорни бажариш палласи қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. қарорни бажарилишини ташкил қилиш;

  2. қарорни бажарилиши устидан назорат қилиш, фаолият ва

  3. қарорга тузатишлар киритиш;

  4. қарорни бажариш бўйича фаолиятни баҳолаш.

Қарорни бажарилишини ташкил қилиш кўпгина кишилар ҳаракатларини мувофиқлаштиришни кўзда тутади. Менежер одамларни қарорни бажаришга ундаши керак. Бунинг учун қарорни бажариш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқлар ва мажбуриятларни иштироқчилар орасида, уларнинг кобилиятлари-дан самарали фойдаланишни ҳисобга олиш билан тақсимлаш зарур. Яна ахборотларни алмашуви учун коммуникацион тармоқни қуриш, иштирокчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, уларнинг манфаатларини мувофиқлаштириш керак.
Яна қарорни бажарилишини боришида ўз ичига хатолар ва ютуқларни топиш тизимини олувчи ахборотларни олиш механизмини ишлаб чиқиш зарур, у ҳаракатларга тузатиш киритиш имкониятини беради. Биринча манбалардан олинган ахборотлар энг яхши ҳисобланадилар, чунки бу ҳолда муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрироқ баҳоланади ва менежернинг муаммони ҳал қилишга манфаатдорлигини қўли остидагиларга кўрсатишга имконият пайдо бўлади.
Шундай қилиб, бошқарув қарорларини қабул қилиниши ва уларни амалга оширилиши бу ерда рационал жараён сифатида, яъни қарорни бажариш ва муаммони бартараф этиш учун ўтиш керак бўлган паллалар ва босқичлар серияси сифатида берилган. Бу ҳақиқий амалиётга мос келадими? Ҳамма вақт ҳам эмас, чунки қарор қабул қилишнинг рационал моделини қўллашга тўсқинлик қилувчи бир қатор чеклашлар мавжуд.
Яъни:

  1. вақтдаги чеклашлар;

  2. баъзи бир менежерлар қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш

  3. жараёнини назарга илмайдилар ёки уни билмайдилар;

  4. барча муқобиллар ҳам қўриб чиқилмайди, уларни баҳолаш ва

  5. танлашда эса сифатли деб аталувчи ёки сезилмайдиган омиллар етарли ҳисобга олинмайди;

  6. барча менежерлар томонидан ҳам қарорни бажарилиши унинг ўзи билан боғланавермайди;

  7. қарорни тайёрлашда ташкилот бошқарувнинг ишга жалб қилинган босқичларининг етарлича бўлмаган сони;

  8. қарорни тайёрлаш ва қабул қилишда замонавий усулларни назарга илмаслик;

  9. қарорнинг мотивациясининг, яъни ходимларни қарорни сифатли ва муддатида бажаришга ундашнинг йўқлиги;

  10. қарорни тайёрлашда сифатли ахборотнинг йўқлиги;

  11. қарорни амалга ошилиши устидан назорат қилишнинг сифатли тизимининг йўқлиги.

Бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишнинг рационал жараёнини бузилиши кўпинча салбий оқибатларга олиб келади.
Бошқарув қарорларининг олдига қўйидаги асосий талаблар қўйилади:

  1. мақсадга эришиш хатарини камайтириш;

  2. қарорларни қонунийлиги, мавжуд конунлар ва меъёрий ҳужжатларга зид эмаслиги;

  3. аниқлик;

  4. қарорни қабул қилиш ва амалга ошириш харажатларини мувофиқлаштириш;

  5. қарорнинг самарадорлиги.

Ҳар бир корхона (ташкилот)да бошқарув қарорларини қабул қилишнинг қарорлар қабул қилиш субъектларини ўз ичига олувчи алоҳида тизими вужудга келади. Одатда кейингилар учта гуруҳга бўлинадилар: акциядорлар, менежерлар ва ходимлар. Аммо бошқарув амалиётида шахсларнинг бу гуруҳи, - биринчидан, яхлит субъектлар бўлмайдилар; иккинчидан, қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш механизмида тенг вакилларга эга эмаслар.
Бунинг натижасида типик замонавий саноат корхонасининг қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш тизими вазифавий-бошқарув конфигурациясини олтита иштирокчилар билан бериш мумкин:

  1. корхона раҳбари (бош директор);

  2. корхона маъмурияти (бош директор ўринбосарлари, юқори чизиқдаги ва вазифавий раҳбарлар)

  3. корхонанинг жисмоний ва юридик шахс сифатидаги акциядорлари (мулк эгалари);

  4. корхона акциядорларининг умумий мажлиси;

  5. корхонанинг меҳнат жамоаси;

  6. корхона ходимлари.

Бунда текширишлар қарорлар қабул қилиш тизими иштирокчилари “салмоғи”ни қуйидагича шартли тақсимланишини кўрсатганлар. Бош директор-10 балл, юқори менежмент-4, ходимлар-2, акциядорлар-4, акциядорларнинг умумий мажлиси -3, меҳнат жамоаси-3балл.Бу бошқарув вазифалари ва жавобгарликни тақсимланишидаги бузилиш, ходимлар ва кичик акциядорлар манфаатлари назарга илинмаслигидан дарак беради.
Бундай ҳолат вужудга келган вазиятни ўзгартириш, ҳар бир иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарликлари ҳажмини мувофиқлаштириш, қарорлар қабул қилиш ва уларни бажаришда уларнинг ҳар бирининг манфаатларини ҳисобга олишни талаб қилади. Иштироқчилар манфаатлари тизими бирлаштирилиши ва иқтисодиётнинг мустақил ва яхлит субъекти сифатидаги корхонанинг манфаатларига мослаштирилиши керак.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет