Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Ферма ва ранчо режасини ишлаб чиқишда қўйиладиган саволлар ва уларнинг жавоблари



бет42/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

3.3.Ферма ва ранчо режасини ишлаб чиқишда қўйиладиган саволлар ва уларнинг жавоблари14.
Режалаштириш ферма ва ранчони бошқариш жараёни сифатида ўз технологиясига эга бўлиб, бу технология Ферма ва ранчонинг режалаштирилаётган даврдаги мақсад ва вазифаларини аниқлаш, бажарувчиларга муайян вазифаларни белгилаш, вазифаларни тури, катталиги ва муддатига кўра, аниқлаштириш, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолияти натижаси - даромад ёки фойда олишни ўз ичига олади. Кичик Ферма ва ранчоларда бу вазифаларни бажариш катта Ферма ва ранчоларга нисбатан енгилроқ бўлсада, барча ҳолларда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш талаб қилинади:

  • ишлаб чиқариш қувватининг мавжудлиги ва тузилмаси;

  • ходимлар сони, ихтисос таркиби ва малакаси;

  • молиявий ресурслар;

  • айланма маблағлар мавжудлиги ва унга бўлган эҳтиёжлар, жумладан, моддий-товар бойликлари заҳиралари;

  • илмий-техник тадқиқотлар тузилмаси ва тайёрлик даражаси;

  • маҳсулотни сотиш каналлари.

  • Ферма ва ранчо режасини тайёрлаш натижасида «Ишни нимадан бошлаш керак?»; «Самарали ишлаб чиқаришни қандай ташкил қилиш лозим?» «Биринчи фойда ёки даромад қачон олинади?», «Инвесторлар ва кредиторлар билан қачон ҳисоб-китоб қилиш мумкин?», «Юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарни қандай камайтириш мумкин?», «Рақобатчилар билан курашда қандай чоралардан фойдаланиш мумкин?» каби саволларга жавоб олинади.

Ферма ва ранчо режасини тузишда қуйидаги шартларга алоҳида эътибор қаратиш зарур:

  • Ферма ва ранчо режаси профессионал ва шу билан бир пайтда содда, бажариш учун тушунарли ва осон бўлиши лозим;

  • Ферма ва ранчо режаси инвестор ёки бошқа манфаатдор шахс ўзига керакли маълумотларни қидириб топиши учун бўлимларга бўлиниши лозим;

  • Ферма ва ранчо режасини тайёрлашда Ферма ва ранчонинг бош раҳбари албатта қатнашиши шарт, чунки инвестор, банк ёки бошқа молия идораси Ферма ва ранчо раҳбари қатнашмаганлиги ёки бошқа шахсга топширилганлиги ҳақида хабар топса, Ферма ва ранчо режасининг ишончлилигига шубҳа уйғониши мумкин;

  • Ферма ва ранчо режасининг объектив баҳоланишига эришиш керак, яъни унда хатолар ва нотўғри ҳисоб-китоблар бўлмаслиги лозим;

  • Ферма ва ранчо режасининг тарқатиб юборилмаслигини назорат қилиш зарур, чунки унда бизнес тўғрисидаги махфий маълумотлар жой олган бўлади.

Режаларнинг ҳар бир тури каби, Ферма ва ранчо режаси ҳам, бўлим ва кўрсаткичлардан иборат бўлади. Ўнтагача бўлимни ўз ичига олувчи Ферма ва ранчо режаси мазмуни ва тузилишига кўра, энг мақбул ҳисобланади. Мавжуд адабиётларда қуйидаги бўлимларни ўз ичига олувчи Ферма ва ранчо режасилар таклиф қилинади:

  • Танланган бизнес консепцияси.

  • Ҳозирги пайтдаги ҳолат (мақсад, вазифа ва ниятлар).

  • Ташкил қилинаётган Ферма ва ранчо ва унинг маҳсулот ҳамда хизматлари тавсифномаси.

  • Бошқарув (менеджмент).

  • Бозор тадқиқоти ва таҳлили.

  • Маркетинг ҳаракатлари режаси.

  • Ишлаб чиқариш режаси.

  • Таваккалчиликни баҳолаш.

  • Молиявий режа.

  • Бизнес-лойиҳанинг самарадорлиги.

  • Амалиётнинг кўрсатишича, фермер хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштиришда ўзининг бугунги кундаги ва келажак учун стратегиясини белгилаб олади. Шу сабабли режалаштириш фермер хўжалигини ривожлантириш стратегиясидан ажралмас бўлиб, буни қуйидаги схема ёрдамида акс эттириш мумкин (3.1-расм).





3.1-расм. Корхонани режалаштириш.

Хўжалик амалиётининг далолат беришича, умуман режалаштириш, ва хусусан бизнесни режалаштириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда Ферма ва ранчо режасининг лойиҳа варианти ишлаб чиқилиб, унда ўтган йилда эришилган натижалар таҳлили ва келгуси йиллар учун ўз имкониятларини баҳолаш ҳисобига дастлабки ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Ферма ва ранчо режаси барча ҳисоб-китобларда белгиланган технологик жараёнларга, ички заҳиралардан тўлиқ фойдаланишга асосланиши ҳамда зарур ҳолларда ташкилий ва техник-иқтисодий тадбирлар билан мустаҳкамланиши лозим.


Ушбу босқичда чиқариладиган маҳсулотга жамият эҳтиёжлари ва бозор талабини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Гап шундаки, жамиятнинг аниқланган эҳтиёжларидан ташқари, истеъмолчилар маҳсулотни харид қилиш учун сарфлайдиган ва Ферма ва ранчо ушбу эҳтиёжларни қондириш учун маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфловчи ресурсларнинг чекланганлиги ҳам мавжуд. Шунинг учун «эҳтиёж - ресурслар» боғлиқлиги Ферма ва ранчо режасининг асосий бўғини ҳисобланади. Эҳтиёжларни аниқлаш Ферма ва ранчони истеъмолчилик талабига эга бўлмаган маҳсулот чиқариш учун харажатлар сарфлашининг олдини олади, талаб қилинувчи ресурслар ҳисоб-китоби эса хато ва камчиликларга йўл қўймайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет