Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


-мавзу: Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларини бошқариш



бет5/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

5-мавзу: Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларини бошқариш.
Қишлоқ хўжалигида инсон ресурсларидан фойдаланиш йўналишлари. Қишлоқ хўжалиги ва дала шароити учун зарур бўлган турли хил инсон ресурслари миқдори ва сифатини режалаштириш. Қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган инсон ресурслари миқдори ва сифатини аниқлаш ҳамда меҳнат самарадорлигини ошириш. Қишлоқ хўжалиги ходимларини танлаш, компенсация ва рағбатлантириш, бошқаришни такомиллаштириш йўллари. Қишлоқ хўжалигида ишчилар ва ишберувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш.


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАЗМУНИ


1-амалий машғулот:
XXI асрда қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқариш истиқболлари
Фермер хўжаликларини самарали бошқариш бизнеснинг муваффақияли омили эканлигини асослаш. Қишлоқ хўжалигини рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича моделлар яратиш.
2-амалий машғулот:
Бошқариш ва қарор қабул қилиш
Фермер хўжаликлари бизнес режасини ишлаб чиқишга маълумотлар базасини шакллантириш. Фермер хўжаликлари стратегик, тактик ва оператив режаларини ўзаро боғлиқлигини асослаш.
3-амалий машғулот:
Қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини режалаштириш
Қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини режалаштиришда фойдаланиладиган норматив базани таҳлил қилиш. Қишлоқ хўжалик корхонаси режасининг энг даромадли комбинацияларини танлаш учун чизиқли дастурлашдан инструмент сифатида фойдаланиш. (Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий тадқиқот институтига бориш).
4-амалий машғулот:
Ер ресурслари назорати ва улардан фойдаланиш
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларини тармоқлар ўртасида оптимал тақсимлаш бўйича ишланмалар тайёрлаш. Ерга эгалик қилиш ва ижаранинг ютуқ ва камчиликларини таққослаш. Ерни кадастр баҳолаш усуллари ва шартномавий ҳосилдорликни ишлаб чиқиш.
5-амалий машғулот:
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларини бошқариш
Қишлоқ хўжалигида инсон ресурсларидан фойдаланишда мотивацион усуллардан фойдаланишни асослаш. Қишлоқ хўжалиги ресурс салоҳиятини оширишда инсон омилини таъсирини аниқлаш.


ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ
Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади:

  • маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни мустаҳкамлаш);

  • давра суҳбатлари (кўрилаётган лойиҳа ечимлари бўйича таклиф бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар чиқариш);

  • баҳс ва мунозаралар (лойиҳалар ечими бўйича далиллар ва асосли аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш қобилиятини ривожлантириш).





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет