Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Чегаравий қиймат принципи



бет63/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

3.1. Чегаравий қиймат принципи
Чегаравий қиймат принципи шуни кўрсатадики, хўжалик муваффақиятида хўжалик ташкилий фаолиятинин маржанал (жуда кичик) ўзгаришларининг таъсир этишлари ўрганилиши керак. Хўжалик ташкилий фаолиятининг имкониятли ўзгаришлари асосан 3 та қуйидаги хўжалик "режалштириш сектори" дан бирининг жумласига қўшиш мумкин:
а) Оптимал харажат катталиги
Оптимал махсус интенсивлик (Фактор-Махсулот-Муносабатлари)
Оптимал харажат катталигини аниқлашда сўз махсулот ва шу махсулот ишлаб чиқаришга керак бўлган ишлаб чиқариш воситалари (Фактор) ўртасидаги миқдорий ва қийматий муносабатлар ҳақида кетади. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш воситалари қуйилишининг (масалан, ўғит) оширилиши ҳосилларнинг ошишига олиб келади (масалан, донли экинлар), лекин ҳосил ошиши (чегараланган ҳосил) ўзгармай турувчи ишлаб чиқариш воситалар миқдоридан доим унча аҳамиятга эга бўлмайди (ниҳоят "0" ёки салбий бўлади). Бу муносабат сэекин пасаювчи ҳосил ошиши қонуни сифатида ифодаланади. Бу шуни яққол кўрсатадики, агарки бундан келиб чиққан қўшимча даромад (чегараланган даромад) қўшимча харажатларни (чегараланган харажат) қопласа харажат катталиги аниқ махсулот ва фактор баҳосига нисбатан фойдали бўлади.
Факторни оптимал қуйиш миқдорига эришиш мумкин, агарки фойда максимумга эришса, бу дегани агар махсулот ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш факторини қуйилишида чегараланган фойда "0" бўлса (бунда: чегаралнган фойда = чегараланган даромад - чегараланган харажат)
б) Оптимал харажат таркиби
Оптимал фактор боғланиш (Фактор-Фактор-Муносабатлари)
Махсулот этиштиришда, қоидага кўра ишлаб чиқариш воситаларини (фактор) массасининг ўзаро таъсири орқали юзага келди, қайсики булардан кўпинча алоҳида аниқ чегараларда қарама-қарши жиҳатдан алмаштирила олса ( масалан, ҳар хил озуқа воситаларининг ҳар хил бирикмалари орқали 10 к сут ишлаб чиқариш).
Бошқаси ҳисобидан факторларни ўрнини тулдириш (масалан, эм-озуқа воситаси) кўпинча алмашинувининг секин пасаювчи чегараланган даражаси қонунига тегишли бўлади, бу дегани бошқасининг ҳисобига ишлаб чиқариш воситаларининг қўшимча қуйилиши олдингиларининг доимо кичик бўлиб борувчи тежамлари сабаб бўлади. Бу ерда оптимал харажат тузилиши яна баҳолар (фактор) га боғлиқ.
Аниқ махсулот миқдорини тайёрлаш учун алмашинувчи факторларнинг оптимал комбинациясига эришилади, агарки умумий харажатлар ээнг кичик бўлса, бу дэегани иккала факторларнинг кэетма-кэетликка хос алмашинувида қўшимча харажат худди тежалганлари каби юқори бўлади.
Оптимал ишлаб чиқариш йўналиши
Оптимал маҳсулот боғланиши (Махсулот-Махсулот-Муносабатлари)
Изоҳланган ишлаб чиқариш техникасига оид муносабатларни ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ўртасидаги махсулотга ҳам ифода этиш мумкин. Бошқалари ҳисобига ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш мақсадга мувофиқ саналар эди, агарки кенгайтирилган жараённинг қўшимча фойдаси (чегараланган даромад) бошқа жараённинг ўрнини босиш орқали минимал фойдани (чеграланган харажат) қопласа.
Оптимал бирикиш (мавжуд ишлаб чиқариш факторлари доирасида), бунда имкониятли ишлаб чиқариш жараёнларида эришилиш мумкин, агарки умумий Маржинал Даромад энг юқори бўлса (бу билан фойда ҳам), бу дегани агар бошқаси орқали жараённинг аста-секин ўрнини босишда чегаравий фойда "0" бўлса.
Максимал фойда (оптимал хўжалик ташкилий фаолияти) га эришиш мумкин, агарки бир вақтнинг ўзида ҳар бир жиҳатда чегаравий қиймат принципи бажарилса, тажрибада бу ҳолатга эришилиш қийинроқ, чунки ушала жиҳатда ҳам мувозанатликлар ўзаро таъсирлашишади.
Шунинг учун, тажрибавий хўжалик режалаштиришда сўз шу ҳақда кетадики, қабул қилинган харажат ҳисоб-китоби билан оптимал нўқтага имкон қадар яқинлаштирилади. Математик комплекс методини қўллаш орқали, мисол учун худди чизиқли режалаштишдаги каби моделнинг шунга мос формуласи билан бирга юқори яқинлашувга эришила олади.
Қоидага асосан, оддий режалаштириш методида режалаштириш иккита режалштириш босқичларига бўлинади:
1. Режалаштиришда эътиборга олинган ишлаб чиқариш жараёнларини танлаш ва аниқлаш (Маржинал Даромадни ҳисоблаш)
2. Умумий Маржинал Даромад (МД) ни максималлаштириш учун мақсадга асосан Ишлаб чиқариш жараёнини комбинациялаш (оптимал ишлаб чиқариш юналиши).
Учала режалаштириш жиҳатини оптималлаштириш ўрнига (параллел) энди талаб бир томондан, ишлаб чиқариш жараёнини мақсадга мувофиқ танлаш ва аниқ ифода этиш ва бошқа томондан эса, унинг оптимал комбинациясига тўғри келади.
Ҳам ишлаб чиқариш жараёнида (ўғитлаш воситаси, ем-озуқа воситаси, ўсимликларни ҳимоя қилиш), ҳам хўжалик доирасида (Ишчи кучлари (ИК), машиналар, Ер) ўзгарувчан ишлаб чиқариш воситаларини қўлланилишини аниқлашда оптимал қўлланилиш миқдорини аниқлаш ва минимал харажат комбинацияси объектив қонуниятларга асосланган ҳолда эътиборга олиниши керак, умуман олганда бу соддалаштирилган ўзгаришларга йўл қуяди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет