35. “Стандарт” сўзининг маъноси....
Ж. Инглизча норма, мезон, асос
37. “Суверенитет” сўзининг маъноси нима?
Ж. Французча сўз бўлиб, давлатнинг ички ва ташқи муносабатларида тўла
мустақиллиги
38. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни ким рўйхатдан
ўтказади?
Ж. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
39. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси
нечта депутатдан иборат бўлади?
Ж. 150 депутат
40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси
Конституциясида белгилаб қўйилган нечта ваколати бор?
Ж. 25 та
41. Бурхониддин Марғинонийнинг фиқх илмига бағишланган асарининг
номи?
Ж. Ҳидоя
42. Сиёсий партиялар ҳаракатини назорат қилувчи идора?
Ж. Адлия вазирлиги
43. Ишга қабул қилишда синов муддати кимларга белгиланмайди?
Ж. Ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор аёлларга, корхона учун квота
ҳисобидан ишга юборилган ходимларга
44. Кундалик дам олиш вақти қанча бўлиши керак?
Ж. 12 соат
45. Ўзбекистон Республикаси қачон БМТга қўшилган?
Ж. 1992 йил 2 март
46. “Қамоқ” жазоси нима?
Ж. Шахсни батамом ажратилган шароит остида сақлаш
47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати қанча?
Ж. 5 йил
48. Сенат раиси қандай ҳуқуқий ҳужжат чиқаради?
Ж. Фармойиш
49. Шаҳар прокурорининг ваколат муддати неча йил?
Ж. 5 йил.
50. “Республика” сўзининг маъноси?
Ж. Юнонча сўз бўлиб, “Умумий иш” деган маънони билдиради.
76
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Тошкент “Ўзбекистон”
нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2014 йил.
2. “Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга
қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш бош
мақсадимиздир”.
Ислом
Каримовнинг
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаси 2014 йил 5 декабр.
3. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. Тошкент. “Адолат” 2014
йил.
4. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси. Тошкент. “Адолат” 2013 йил.
5. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. Тошкент. “Адолат” 2013 йил.
6. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Тошкент. “Адолат”
2011 йил.
7. В. А. Костецкий. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумтаълим
мактаблари, коллежлар ва лицейларнинг ўқувчилари ва ўқитувчилари учун
изоҳли луғат”. Тошкент. “Билим” 2004 йил.
8. О. Каримова ва б. “Давлат ва ҳуқуқ асослари” умумтаълим
мактабларининг 8-синф ўқувчилари учун дарслик. 2014 йил. Тошкент
“Янгийўл полиграф-сервис”
9. У. Ж. Хотамов ва б. “Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан олимпиада
иштирокчилари учун ўқув қўлланма”. Тошкент. “Адолат” 2011 йил.