Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Корпорацияларнинг интеграция типлари



Pdf көрінісі
бет35/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

Корпорацияларнинг интеграция типлари. Интеграция жараёнлари 
орасида учта асосий бирлашмалар турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
мулкий муносабатлар асосида интеграция; ресурслар ва хизматлар устидан 
назоратни 
бир 
ерга 
жамлаш 
асосида 
интеграция; 
структура 
қатнашчиларининг 
айрим 
ҳокимлик 
ваколатларини 
кўнгилли 
марказлаштириш асосида интеграция. 
Биринчи турдаги бирлашмалар доирасида биринчи навбатда, классик 
холдинглар ажралиб туради. Бу ерда корхоналар мулкининг расмий ҳуқуқлар 
назорат пакети бош компания қўлида бўлади (гап “акциялар назорат пакети” 
ҳақидагина эмас, чунки қатор холдингларда “шўъба” корхоналар 
акциядорлик жамиятлари ҳисобланмасдан, масъулияти чекланган жамият ёки 
давлат унитар корхоналари шаклига эга). Холдингдан ташқари, бу гуруҳга 
МСГ, концерн, консорциум, трест киради. 
Учинчи турдаги бирлашмалар маълум маънода бундан олдинги 
корпоратив тузилмаларга хос бўлган воситалардан фойдаланиш билан 
тавсифланади. Бу қаторга концерн, МСГ, консорциум, синдикат ва трестлар 
киради. 
8.4. Корпоратив тузилмалар тузишнинг ташкилий турлари 
Барча корпоратив тузилмаларни бирлашма таркибига кирувчи 
шахслар мустақиллик даражаси бўйича учта асосий гуруҳга ажратиш 
мумкин: 
1. Бирлашма аъзолари ўз мустақиллиги ва ҳуқуқларини тўлиқ ҳажмда 
сақлаб қолади, тузилманинг ўзи эса, унинг қатнашчилари бир хил ҳуқуқларга 
эга эканлиги сабабли симметрик характерга эга бўлади. Кўриб чиқилган 
тузилмаларнинг бу гуруҳига ассоциация (иттифоқ, лига, гильдия, палата), 
картель, консорциумлар киради. 


109 
2 . Қатнашчилар бир - бири билан ўз фаолияти тўлиқ ҳажмида алоқада
бўлмайдиган ва бошқарув соҳасида мустақилликни сақлаб қоладиган, ўзаро 
қисман боғлиқ корхоналар бирлашмаси (симметрик структуралар). Бу 
гуруҳга МСГ ва синдикатлар киради. 
3. Бошқарув функциялари битта қатнашчидан бошқа қатнашчига 
бериладиган (ва мос равишда, мустақиллик ҳуқуқи йўқотиладиган) 
бирлашма. Қатнашчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир хил эмаслиги 
туфайли структура ассимметрик ҳисобланади. Бу гуруҳга трест, концерн ва 
холдинглар киради. 
Корпоратив структуралар ташкилий турларининг тўлиқ доираси 3-
жадвалда келтирилган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет