«Пакман» ўйинини сунъий интеллект фанларида
қўлланиш
Зарипов Фазилбек Махсетович, ассистент;
Ережепов Кеулимжай Кайматдинович, ассистент;
Абдиганиев Шохан Умирбаевич, ассистент
Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали (Ўзбекистон)
Ма́қолада сунъий интеллект фанларини ў́қитишда пакман ўйини ́қўлланиш масаласи ́қараб чи́қилади.
Калит сўзлар: сунъий интеллект, пакман, dfs, bfs.
Использование игры «Пакман» в уроках по изучению искусственного интеллекта
Зарипов Фазилбек Махсетович, ассистент;
Ережепов Кеулимжай Кайматдинович, ассистент;
Абдиганиев Шохан Умирбаевич, ассистент
Ташкентский университет информационных технологий, Нукусский филиал (Узбекистан)
В статье рассматривается использование игры «Пакман» в уроках по искусственному интеллекту.
Ключевые слова: искусственный интеллект, пакман, dfs, bfs.
С
унъий интеллект соҳаси бу бугунги кундаги энг тез ри-
вожланиб бораётган соҳалардан бири бўлиб ҳисобла-
нади. У инсониятнинг барча жавҳаларига кириб бормоқда.
Натижада инсонлар сунъий интеллектни интеллектуал ма-
салаларни ечишда қўлланилиб келмоқда. Шундай экан бу
соҳа бўйича етук мутахассисларни тайёрлаш муҳим ва-
зифалардан бирига айланади. Олий таълим муассасала-
рида сунъий интеллект соҳаси бўйича таълим берилади.
Бу фанларни ўқитишда талабаларга сифатли билим бериш
учун инструментал қуролларни қўлланиш мақсадга муво-
фиқ. Ушбу мақола айнан шундай қурол сифатида ҳаммага
таниш бўлган Пакман ўйинини сунъий интеллект фанла-
рида қўлланишга бағишланади.
Сунъий интеллект бу интеллектуал машиналарни
айниқса интеллектуал комьпютер дастурларини яратиш тех-
нологияси бўлиб ҳисобланади. Интеллектуал тизимларнинг
хосияти бу инсонга хос ижодий амалларни бажариш бўлиб
ҳисобланади [2]. Сунъий интеллект соҳасида интеллектуал
агент тушунчаси мавжуд, бу шундай дастур бўлиб, дастур-
нинг ўзи мустақил равишда фойдаланувчи кўрсатмасига
кўра қўйилган топшириқни бажаради. Бундай агентларга
берилган графларда манзилга олиб борувчи йўлни мустақил
равишда қидириб топишни мисол қилиб олиш мумкин. Яъни
агент ўз сенсорлари орқали маълумот олади ва ўзи мустақил
равишда қарор қабул қилади. Пакман ўйинида шундай граф-
ларда қидириш алгоритмларини қўллаш имконияти мавжуд.
|