Guruh talabasi Sharipov Zarif ДЎкон қандай очилади. Юридик жиҳатлари



Pdf көрінісі
бет2/2
Дата28.01.2023
өлшемі150.14 Kb.
#468848
1   2
ДЎКОН ҚАНДАЙ ОЧИЛАДИ

Банкда ҳисобварақ очамиз 
Бунинг учун ЯТТ қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши зарур: 
ариза; 
якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасининг нусхаси; 
шакл бўйича икки нусхада имзолар намунаси ва муҳр изи туширилган 
карточкалар; 
ЯТТ паспортининг нусхаси ва асл нусхаси; 
Ҳисобварақ очиш муддати – 2 иш куни. 
Нақд шаклда ҳисоб-китоб қилиш учун НКМ сотиб оламиз 
Сотиб олинган назорат-касса машинасини туман давлат солиқ инспекциясида 
ҳисобга қўйиш зарур. Бунинг учун ДСИга: 
паспорт; 
тадбиркорнинг гувоҳномаси тақдим қилинади. 
Инспекция қошидаги касса хизмати кўрсатадиган консалтинг фирмасига 
мурожаат қилиш мумкин ҳамда маълум ҳақ эвазига шу фирма ходими 
аппаратни рўйхатдан ўтказишга ёрдам беради. Бунда унутмангки, рўйхатдан 
ўтказишда олинган барча ҳужжатларни сақлаб қўйиш лозим. Акс ҳолда 
назорат-касса машинасини ҳисобдан чиқаришда тадбиркор уларни тиклаш 
заруратига дуч келади, бу эса вақт ва молия кўринишидаги қўшимча 
харажатлардир. 


Карта бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириш учун банкда терминални ижарага 
оламиз 
Аппаратни бир ой ижарага олиш қиймати мижоз билан битим асосида (5 
еврогача) МБ курси бўйича белгиланади. Бунда тўлов терминалининг савдо 
картаси дастлаб бепул берилади. Тадбиркор банкда пластик карта очилиши 
учун ҳам тўловни амалга оширишига тўғри келади. Асосий ҳисобварақдан 
корпоратив картага маблағларни ўтказиш учун ҳам комиссия ҳақи ўрнатилган 
– мижоз билан битимга асосан ўтказиш суммасига нисбатан 0,5%. 
Қандай солиқлар тўлаймиз 
 
ЯТТ қуйидаги мажбурий тўловларни тўлайди: 
фаолият турига боғлиқ ҳолда қатъий белгиланган солиқ
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари (солиқ тўловчи 
календарь ойида ишлаган кунлар сонидан қатъи назар ҳар ойда камида 1 
ЭКИҲ (130 240 сўм) миқдорида). 
2016 йилда Тошкент шаҳрида қатъий белгиланган солиқ ставкалари (сўмда): 
Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш 
9 ЭКИҲ (117 2160) 
Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш 
5 ЭКИҲ (651 200) 
Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш 
10 ЭКИҲ (1 302 400) 
Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш 
5 ЭКИҲ (651 200) 
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш 
10 ЭКИҲ (1 302 400) 
Қатъий белгиланган солиқ календарь ойида ишланган кунлар сонидан қатъи 
назар тўланади. 


ЯТТ ҳисобини юритамиз 
Савдо фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорлар 
даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида даромадлар 
ва товар операциялари ҳисобини юритишлари шарт. 
Қуйидагилар даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари 
ҳисобланади: 
савдо фаолиятини амалга оширадиган якка тартибдаги тадбиркорнинг 
даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга оладиган Китоби; 
товар чеклари Китоби. 
Даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка 
тартибдаги тадбиркорнинг аризасига кўра солиқ хизмати органлари 
томонидан якка тартибдаги тадбиркор ҳисобга қўйилган жой бўйича рўйхатга 
олинади. Улар охирги қайд киритилган пайтдан бошлаб беш йил мобайнида 
ЯТТда сақланади ҳамда рақамланган, ип билан тикилган ҳамда тегишли солиқ 
хизмати органининг муҳри қўйилган бўлиши керак. 
Энди эса ҳисобот тўғрисида 
Савдо фаолиятини амалга оширадиган ЯТТ фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳар 
чорак якунлари бўйича ҳисобот давридан кейин келадиган ойнинг 10 кунидан 
кечиктирмай у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органларига тақдим 
қилинади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет