Юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва бандлигини оширишда таълим тизимининг ўрни



Pdf көрінісі
бет2/8
Дата01.02.2023
өлшемі0.68 Mb.
#468995
1   2   3   4   5   6   7   8
Mustafoyev t

 
Кириш 
Тараққий этган мамлакатларнинг мустаҳкам ривожланиши учун юқори 
салоҳиятли кадрлар ўрни анча юқори. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган 
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Унга мувофиқ мамлакат 
иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия жараёнини изчил 
давом эттириш соҳаларни ислоҳ қилиш назарда тутилган. 
Республикада ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш 
учун 2015 ва 2016 йилларда давлат бюджети жами харажатларининг қарийб 60 фоизи 
йўналтирилди. Шу жумладан, таълим ва илм-фанни ривожлантиришга 34,3 фоиз 
маблағ сарфланди. 2017 йилда ҳам давлат бюджетидан 33,7 фоиз маблағ 
йўналтирилди. 
Айни кунда таълим давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Давлат 
бюджетидан таълимга ажратилган маблағлар бюджет харажатлар қисмининг 33,7 
фоизи даражасида режалаштирилиб таълим соҳасига йўналтирилаётган ҳаражатлар 
ҳажми мамлакатимиз ЯИМ таркибида 10-12 фоизни ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон 
тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди. Қарийб 9,5 мингга яқин 
мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқ таълими муассасаларида деярли 
барчасида қурилиш, капитал реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 
Ўқув масканларининг замонавий ўқув лаборатория, мебель жиҳозлари билан 
таъминланган таълим сифати ва мазмунига юксак эътибор қаратилмоқда. 


“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil 
 
 
 
165 
4/2019 
(№
 
00042)
  
http://iqtisodiyot.tsue.uz
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет