Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-босқич – хуружни орқага кайтиши Регрессия



Pdf көрінісі
бет52/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

3-босқич – хуружни орқага кайтиши Регрессия даври-3-босқич – хуружни 
оркага кайтиши. Беморда йўтал кўпайган, у балғам кўчиши билан бирга пайдо 
бўлади ва бу беморга анча ўзини енгил ҳис этишига олиб келади. Патогенезига 
боғлиқ ҳолда хуруж регрессияси беморда ҳар хил кечади. У тез ўтиб даволашдан 
сўнг юқоридаги белгиларнинг бартараф бўлиши билан кечиши мумкин, бошқа 
органларда ўзгаришсиз, ѐки аксинча, беморни ҳолдан тойдириши мумкин. [30] 
БА клиник манзарасида бу касалликнинг йўтал варианти борлигини ҳам 
эсда тутиш керак. БА нинг бу шаклида типик бўғилиш хуружи клиникаси 
бўлмайди, ўпка аускультациясида эса қуруқ хириллашлар ѐки кам физикал 
ўзгаришлар топилади. Бирдан- бир хос белги- бу бўғилишли йўтал бўлиб, у 
кўпинча кечаси беморни безовта килади. Йўтал хуружи пайтида беморда бош 
айланиши, терлаш, юз цианози бўлиши мумкин. Йўтал хуружи ташхиси учун БА 
нинг нафас чиқариш шиддатини мониторинг қилиш тавсия этилади ва бунда 
кечкурун бронходилататорларни профилактик кабул килиш мусбат натижани 
беришини инобатга олиш керак. 
7.3 Бронхиал астманинг диагностикаси. 
Лаборатор ўзгаришлар. Қоннинг умумий таҳлил (УҚТ) – эознофилия, 
ЭЧТнинг бироз ошиши (инфекцияга қарам турида). Умумий балғам – 
эозинофиллар кўплиги, Шарко-Лейден кристаллари (ромб ва октаэдр шаклидаги- 
эозинофиллар парчаланиши туфайли пайдо бўлувчи криссталлар), Куршман 
спираллари -шаффоф шилликдан ташкил топган майда бронхлар шаклидаги 
спираллар), ―Креол таначалари‖ – думалоқ, эпителиал ҳужайралардан ташкил 
топган бирикмалар. Қонни биохимик текшириш:– альфа2- ва гамма-
глобулинларнинг, 
сиал 
кислотанинг, 
серомукоиднинг, 
фибринннинг, 
гаптоглобулиннинг ва б. нинг купайиши. Иммунологик таҳлил – қонда 
иммуноглобулинларнинг, Т-супрессорларнинг, IgE нинг микдорининг ошиши. 
(атопик астмада) 
Артериал қондаги газ миқдорини баҳолаш. Оғир бронхиал обструкцияда 
(ТНЧ1 – берилган ҳажмдан 30-40%, ПНТ< 100 л/мин) гиперкапния, ўрта 
даражадаги бронхообструкцияда эса гипоксемия ва гипокапния аникланади. БА 
нинг оғир кечишида вентиляцион-перфузион ўзгаришлар туфайли артериал 
гипоксемия кузатилади.


75 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет