www.interfinance.uz
2
ҳар бир инқироз ва ундан кейинги ривожланиш босқичи ўзига хос равишдаги
адекват иқтисодий тизимни шакллантирилишига олиб келади ва унга мос
равишда янги молиявий “архитектура”ни яратилиши билан боғлиқ бўлган.
Пировард натижада молия тизими эволюцион тарихий тараққиёт даврини
бошидан кечирган бўлиб, изчил равишда такомиллашиб бормоқда. Демак,
молия тизими мавжуд молиявий ресурсларни унга эҳтиёж сезувчи тармоқ ва
соҳаларга самарали инвестициялаш вазифасини бажариб иқтисодий тизимни
алоҳида таркибий элементи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир мамлакатда
шакллантирилган миллий иқтисодиёт ва унинг тараққиётини ўзига хос
жиҳатлари молия тизимида яққол намоён бўлади.
Маълумки, ҳозирги глобаллашув шароитида миллий иқтисодиётнинг
жаҳон хўжалигига интеграциялашуви жараёнининг кучайиб бориши,
иқтисодиётнинг очиқлик даражаси юқори бўлган ҳар бир мамлакат кесимида
амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг стратегик йўналишларини
мустақил белгилаш имкониятларини чегаралаб қўймоқда. Бу ўз навбатида
молия тизимида яққол намоён бўлмоқда. Чунки, молиявий оқимлар
байналминаллашуви аҳамиятининг кучайиши турли мамлакатлар миллий
иқтисодиёти негизида шаклланган ва бир биридан фарқ қилувчи миллий молия
тизимининг ўзаро конвергенцияси таъсирида маълум бир векторда тараққий
этишига олиб келмоқда.
Молия мураккаб ижтимоий муносабатларни ўзида ифодалайди. Молия
турли ижтимоий тақсимот муносабатларини қамраб олади ва турли даражадаги
пул оқимларини ўзида акс эттиради. Молия тизимини тадқиқ этиш унинг
жамиятдаги зарурлиги, моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, англаб етишга ва
молиянинг тақсимлаш функцияси орқали пул фондларини ҳосил қилиш ва
улардан фойдаланиш билан боғлиқ пул оқимларининг ҳаракат қонуниятларига
асосланади. Ушбу пул оқимлари натижасида ҳосил бўладиган турли мақсадли
фондларнинг кўлами ва масштаби, уларнинг давлат, кенгайтирилган такрор
ишлаб чиқариш жараёнининг эҳтиёжларини молиявий таъминлаш даражасига
қараб молия тизимининг ўзига хос тараққиёт хусусиятлари ажратилади.
Молия тараққиётининг назарий муаммолари, унинг иқтисодий моҳиятини
илмий жиҳатдан ёритиш масалалари қатор хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи
олимлар томонидан тадқиқ қилиниб келинмоқда. Шу билан бир қаторда
замонавий молия тизимининг ўзига хос айрим жиҳатларини тадқиқ қилиш
билан боғлиқ изланишларнинг орқада қолаётганлиги, замонавий иқтисодий
тизимга мувофиқ келувчи адекват молия тизимини шакллантириш билан
боғлиқ қарорлар қабул қилиш жараёнида методологик муаммоларни туғдириб
бермоқда. Ушбу муаммоларга ҳозирги глобал молиявий-иқтисодий инқироз
шароитида ривожланган мамлакатлар молия тизимидаги ўзига хос равишда
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4, август, 2017 йил
Достарыңызбен бөлісу: |