А. Т. Агзамов, катта илмий ходим-изланувчи, тдиу солиқ тизимидаги ислоҳотлар – макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим фискал омили сифатида


  www.iqtisodiyot.uz  4-жадвалнинг давоми



Pdf көрінісі
бет6/9
Дата26.03.2024
өлшемі0.51 Mb.
#496569
1   2   3   4   5   6   7   8   9
8 A T Agzamov


www.iqtisodiyot.uz 
4-жадвалнинг давоми



11532601 ва ундан юқори 
22 % 
432472,00 + 922608,00 + 11532600 дан 
ортиқ бўлган суммадан солиқ 
2015 йил учун 
1420800 гача (118400 х 12) 
0 % 
0,00 
1420801 дан 7104000гача (5 
х118400х 12) 
8,5 % 
483072,00 
7104001 дан 14208000гача(10 х 
118400 х 12) 
17 % 
483072,00 + 1207680,00 
14208001 ва ундан юқори 
23 % 
483072,00 + 1207680,00 + 14208000 дан 
ортиқ бўлган суммадан солиқ 
 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида 
муаллиф томонидан тайёрланди. 
Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнларини 
изчил давом эттириш орқали солиқ юкини камайтириш ҳисобига солиқ 
тўловчилар ихтиёрида қоладиган маблағлар реинвестиция қилинишга ҳамда 
ишчи ходимларнинг иш ҳақига йўналтирилишига тавсия қилиниши, кичик 
бизнес субъектларига имтиёзлар берилиши ва фермер хўжаликларининг 
қўллаб-қувватланиши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 
ставкаларининг йиллар мобайнида пасайтирилиши корхоналарнинг меҳнат 
ҳақи фондидан тўланадиган ягона ижтимоий тўловнинг туширилишига олиб 
келмоқда.
Шу ўринда 2015 йил 1 январдан микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда 
фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 
фоизга туширилгани [5] бунга яққол мисол бўла олади. 
Солиқ тўловчилар зиммасидаги солиқ юкини камайтириш ҳисобига 
уларнинг ўзларида қолдирилиши ва ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш 
иқтисодий тараққиётга хизмат қилиши билан бирга ижтимоий соҳадаги 
муаммолар, яъни аҳолининг кам даромадли табақасининг даромади ошишига 
ва иш ўринлари яратилиб, бандлик масаласини ижобий ҳал этишга шароит 
туғдирди. Айни бу ҳолат солиқ юкини камайтириш бўйича энг муҳим вазифа 
сифатида белгиланган ишлаб чиқаришни фаоллаштириш омили бўлган харид 
талабининг жадал ўсишини таъминлаш вазифасини амалга оширишга замин 
яратди. Президентимиз таъкидлаганидек, «Умумий талабнинг ўсиши деярли 
барча товарлар, шу жумладан истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ошириш 
учун кучли рағбатлантирувчи омилларни яратади. Шу борада, аввало, 
ишчиларнинг иш ҳақи, аҳолимизнинг даромадлари ўсишини таъминлаши кўзда 
тутилмоқда». 
“Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган 
даромадлар улуши тобора ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бу 
борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил давлатлар 
ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир”[2]. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳозирги кунда мамлакат ривожида 
асосий омиллардан бири эканлигини замоннинг ўзи кўрсатмоқда. Чунки 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
тадбиркорлик фаолияти туфайли мамлакатда янги иш ўринлари юзага 
келмоқда, ишсизлар сони камайиб, аҳолининг иш билан бандлик даражаси 
ошмоқда. Хукуматимиз томонидан берилаётган имтиёзлар сабабли ёшлар 
билан бир қаторда нафақа ёшидаги фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланишлари, мамлакатимизда инфляция даражаси пасайиши, 
бозорларимиз миллий маҳсулотларимиз билан тўлаётгани, энг асосийси янги 
солиқ солиш объектлари ва солиққа тортиладиган база яратилиб, солиқлар ва 
мажбурий тўловларнинг бюджетга тушуми ортиб бормоқда. 
Юқоридаги фикрларнинг тасдиғи сифатида, мустақиллик йилларида кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тезкор ривожланишини рағбатлантириш 
ва самарадорлигини ошириш мақсадида кичик бизнес субъектларининг солиққа 
тортиш механизмини соддалаштириш, солиқ турлари, солиқ ҳисоби шакллари 
ва ҳисоботлар сонини камайтириш, солиқ тўловчиларга солиққа тортиш 
тизимидаги жараёнларни тушунишларини осонлаштириш ва солиқларни тўлаш 
муддатларини узайтириш ва пировард натижада солиқ юкини давлат 
эҳтиёжларини тўла қондириш билан бирга, солиқ тўловчилар манфаатларига 
тўлиқ жавоб бера олиш даражасига етказиш имконини берувчи мақбул 
йўлларни излаб топиш каби мақсадларда – мамлакатимиз солиқ тизимига янги 
институционал ўзгариш – солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими 
ишлаб чиқилиб, солиқ амалиётига жорий этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасида кўра солиқ 
солишнинг соддалаштирилган тартибида ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи 
ва қатъий белгиланган солиқлар қўлланилиши белгилаб қўйилган. 
Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, “...яна бир муҳим масала 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси учун солиқ ва бошқа тўловлар 
борасида қулайликлар ва енгилликлар яратиш билан боғлиқдир”. Шу масаладан 
келиб чиқиб, бу солиқларнинг ставкалари ҳукуматимиз томонидан кичик 
бизнес субъектлари фаолиятини рағбатлантириш ва самарадорлигини ошириш 
мақсадида босқичма-босқич пасайтириб келинмоқда. 
“Баркамол авлод йили” давлат дастурига биноан 2010 йил 28 июлда қабул 
қилинган 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Таълим 
муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш 
борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4232-сонли фармонига 
асосан Микрофирмалар ва кичик корхоналар таълим муассасалари 
битирувчилари билан меҳнат шартномаларини тузганда, банд бўлган 
ходимларнинг ўртача йиллик сони қонунчиликда белгиланган чекланган 
меъёрдан 20 фоизгача ошириш ҳуқуқи берилган эди.
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий 
йўналишлари доирасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2014 
йил 4 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган 
асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-379-сонли қонунига асосан Ўзбекистон 
Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари 
тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасига микрофирма ва кичик корхоналар 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
ходимларининг энг юқори сонини касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар 
ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ишга қабул қилинган 
ҳолларда 20 фоиздан 50 фоизгача оширилиши назарда тутилган ўзгартириш 
киритилди (5-жадвал). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет