Аллоҳ суйган бандалар



Pdf көрінісі
бет101/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Тарбия асослари
274
Бола тарбияси билан шуғулланувчилар қўл остидагиларга 
гўзал тарбия бериш ҳамда умматни иймон иззати ила ерда 
ҳукмрон бўлган салафи солиҳлар йўлига қайтарадиган ав-
лод тайёрлаш учун исломий тарбия асослари ва унинг қир-
раларини яхши билишлари лозим. Улар қуйидагилардир:
Биринчидан: иймоний тарбия
Иймоний тарбиядан мурод эси кирганидан бошлаб болага 
иймон асосларини тушунтириш, Ислом арконлари ва шари-
ат асосларини ўргатишдир.
Шунга кўра, болага Аллоҳга, фаришталарига, кито-
бларига, пайғамбарларига, қабрдаги савол-жавобга, қабр 
274
«Тарбияту ал-авлоди фий ал-ислом» китобига қаралсин (1/157-412).


Аллоҳ суйган бандалар
202
азобига, қайта тирилишга, ҳисоб-китобга, жаннат, дўзах ва 
бошқа ғайб ишларига иймон келтиришдан иборат иймон 
асосларини ўргатиш лозим.
Шунингдек, намоз, рўза, закот ва ҳаж каби Ислом аркон-
ларини ўргатиш керак.
Ундан ташқари болага Ислом ҳукмлари, қонун-қоидала-
ри ва низомларидан иборат шариат асосларини ҳам ўрга-
тиш лозим.
Шундай қилинса, ундан қуйидаги натижалар келиб 
чиқади:
1) Аллоҳни яхши кўриш
Бунинг учун боланинг диққат-эътиборини Аллоҳнинг сон-са-
ноқсиз ва битмас-туганмас неъматларига қаратиш лозим.
Мисол учун, ота фарзандлари билан дастурхон атрофи-
да ўтирар экан: “Бизларга бу таомларни ким берган, била-
сизларми?” деб сўрайди. Болалар: “Ким берган, эй отажон?” 
дейишса, ота: “Аллоҳ берган”, дейди. Болалар: “Қандай?” 
деб сўрайдилар. Шунда ота: “Аллоҳ таоло бизга ва барча 
инсонларга ризқ берувчи Зотдир. Шундай Раббимиз яхши 
кўришимизга энг ҳақли эмасми?” дейди. Болалар: “Ҳа, ал-
батта ҳақлидир”, деб жавоб беришади.
Дейлик, бола касал бўлиб қолди, Аллоҳ сақласин. Бу ҳо-
латда ота унга дуо қилишни ўргатиб: “Ўғлим, шифо берувчи 
Зот ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Шунинг учун касалингга 
шифо беришини сўраб Аллоҳга дуо қил”, дейди. Кейин бола-
ни кўриб қўйиши учун табиб ёки шифокор чақирса ҳам, бо-
лага: “Ўғлим, бу табиб шифо топишинг учун бир сабаб холос, 
аслида шифони Аллоҳ таоло беради”, дейишни унутмаслик 
керак. Аллоҳ шифо бериб бола соғайиб кетгач эса: “Ўғлим, 
шифо берган Зот Аллоҳга шукр қилиб, ҳамдлар айт”, дей-
ди ва Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматини тушунтиради. 


Ўн учинчи сифат | Хотин ва зурриётнинг солиҳлигини тилаб дуо қилиш
203
Шунда бола унга шифо бериб, икром қилган Аллоҳни яхши 
кўриб қолади.
Шунингдек, ҳар бир ҳолатда ва ҳар қандай неъматга 
эришилганида болани шу неъматни берган Аллоҳга боғлаш-
га ҳаракат қилаверади, токи бола қалбида Аллоҳни яхши 
кўриш ҳосил бўлсин.
2) Расулуллоҳни яхши кўриш
Бу болага Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳа-
ётлари, шижоатлари, вафолари, ҳалимликлари, саховат-
лари, сабр ва ихлосларини ўргатиш билан рўёбга чиқади. 
Шунда бола пайғамбарини яхши кўриб қолади.
3) Аллоҳ кўриб турибди деган тушунча пайдо бўлиши
Бола ўзининг ҳар бир ҳаракатию сукунатини Аллоҳ таоло 
кузатиб, назорат қилиб турганини билса, Аллоҳ таоло мени 
кўриб турибди, деб Ундан қўрқади ва Аллоҳнинг розилиги-
ни истаб, ҳар бир ишида холис бўлишга интилади.
4) Ҳалол-ҳаромни ўрганиш
Мураббий болага ҳаром ва ҳалол нима эканини ва исломий 
одобларни ўргатса, бола ҳаромдан четланиб, ҳалолни қила-
диган, исломий одобларга риоя қиладиган бўлади.
Хулоса қилиб айтсак, тарбиячи ва ота-оналар зиммаси-
даги болага иймоний тарбия бериш масъулияти ўта жиддий 
ва муҳим масъулиятдир. Сабаби, иймоний тарбия барча фа-
зилат ва баркамоллик манбаи, балки боланинг иймон дои-
расига кириши учун энг асосий тиргакдир. Иймоний тарби-


Аллоҳ суйган бандалар
204
ясиз бола масъулият нима билмайди, омонатдорлик билан 
сифатланмайди, унинг мақсади ва ғояси бўлмайди. Юксак 
инсонийлик маъносини рўёбга чиқара олмайди. Олий қад-
риятлар ва олийжаноб мақсадлар сари интилмайди, балки 
ҳайвонлар сингари қорнини тўйғазиш, нафсини қондириш 
ғамида яшайди. Шаҳват ва лаззат кетидан юради. Безори ва 
жиноятчи кишилар билан ҳамтовоқ бўлади.
Шунинг учун ота-она ва тарбиячилар фурсатни бой бер-
май, болани Аллоҳ таолога далолат қиладиган ҳужжат-да-
лиллар, иймонни мустаҳкамлайдиган йўл-йўриқлар билан 
таъминлаши ва эътиқодини кучайтирадиган нарсаларга 
диққат-эътиборини тортишлари лозим.
Ёш болаларга тўғри ақидани ўрнатиш ва мустаҳкам-
лашдаги энг самарали услуб шудир. Бу услубни Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллаганлар. Бир куни 
Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам билан эшакка мингашиб кетаётганида у зот фурсатдан 
фойдаланиб унга бундай дейдилар: “Эй бола, сенга бир неча 
сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақла (яъни Унинг буйруқларини 
бажар ва қайтариқларидан тийил), шунда Аллоҳ сени сақлай-
ди. Аллоҳни сақла, шунда У зотни қаршингда топасан. Сўра-
санг Аллоҳдан сўра, ёрдам истасанг Аллоҳдан иста. Шуни бил, 
агар уммат (яъни бутун махлуқот) сенга бирон фойда етка-
зиш учун жамланса ҳам, Аллоҳ (Лавҳул маҳфузда) ёзганидан 
бошқа нарсани сенга фойда бера олмайди. Агар сенга бирон 
зарар етказиш учун тўпланса ҳам, Аллоҳ ёзганидан бош қа за-
рар етказа олмайди. Қаламлар (тақдирни битишдан) кўта-
рилди ва (тақдир ёзилган) саҳифалар қуриди”
275
.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам таом ейиш ас-
носида қўли товоқнинг ҳар жойига бориб-келаётган болага 
275
Аҳмад, Термизий ва Ҳоким ривоят қилган. Албоний «Саҳиҳу ал-
жомеъ»да (6/301) 7834 рақам остида саҳиҳ деган.


Ўн учинчи сифат | Хотин ва зурриётнинг солиҳлигини тилаб дуо қилиш
205
қараб: “Эй болажон, (таом ейишдан олдин) “бисмиллаҳ” деб 
айт. Ўнг қўлинг билан ва ўз олдингдан егин”, деб ўргатган-
лар
276
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет