Аллоҳ суйган бандалар


дўстлари учун ҳеч қўрқув йўқ ва улар ғамгин ҳам



Pdf көрінісі
бет57/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

дўстлари учун ҳеч қўрқув йўқ ва улар ғамгин ҳам 
бўлмайдилар. Улар Аллоҳга иймон келтирган ва 
тақво қилган кишилардир” (Юнус, 62-63);
7. Аллоҳнинг душманларини душман деб билиш. Аллоҳ 
таоло деди: “
Эй иймон келтирганлар, яҳуд ва насоро-
ларни дўст тутмангиз! Улар бир-бирларига дўстдир-
лар. Сизлардан ким уларни дўст тутса, у ўшалардан 
бўлади. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят 
қилмайди” (Моида, 51);
8. Аллоҳнинг китоби Қуръонга амал қилиш. Аллоҳ таоло 
деди: “
Эй Пайғамбар, Биз сизга Қуръонни ҳақни 
ўз ичига олган ҳолида, одамлар орасида сиз Ал-
лоҳ ўзингизга ваҳий қилган ва кўрсатган ҳукмлар 


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
115
билан ажрим қилишингиз учун нозил қилдик” 
(Нисо, 105).
2) Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни 
яхши кўриш
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш ҳам 
фарз саналиб, Аллоҳга бўлган муҳаббатга тобе ва чамбарчас 
боғлиқдир. Чунки Аллоҳнинг элчисини яхши кўриш Аллоҳ-
ни яхши кўриш ва Аллоҳ учун яхши кўриш ҳисобланади. 
Мўминнинг қалбида Аллоҳга муҳаббат туйғуси жўшса, пай-
ғамбарига бўлган муҳаббати ҳам жўшади, униси камайса, 
буниси ҳам камаяди.
Анас разияллоҳу анҳу ривоятида айтилишича, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Уч нар-
са бор, кимда шулар бўлса, иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ 
ва Унинг расули барча нарсадан кўра унга суюклироқ бўлиш; 
кимни яхши кўрса, фақатгина Аллоҳ учун яхши кўриш; Аллоҳ 
уни куфрдан қутқарганидан сўнг яна куфрга қайтиб қолишни 
оловга ташланишдан кўра ҳам ёмонроқ деб билиш”
149
.
Анас разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Сиз-
лардан биронтангиз то мен унга ота-онасидан, боласидан 
ва барча инсонлардан севимли бўлмагунимча комил иймонли 
бўлмайди”
150
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет