Аллоҳ суйган бандалар


Солиҳа хотиннинг фазилати



Pdf көрінісі
бет94/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Солиҳа хотиннинг фазилати
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят 
қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 
бундай дейдилар: “Дунё бир матодир. Унинг матолари ичида 
энг яхшиси солиҳа аёлдир”
253
.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қи-
линган ҳадисда эса, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам 
бундай деганлар: “Кимга тўрт нарса берилган бўлса, унга 
дунёю охират яхшилиги берилибди. Улар: шукр қилувчи қалб, 
зикр қилувчи тил, бало-мусибатларга сабр қилувчи бадан
ўзида ва эрининг молида хиёнат қилмайдиган хотин”
254
.
Савбон разияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳ таолонинг: 
«Тилла ва кумушни 
босиб ётадиган, уларнинг закотини 
ўтамайдиган ва вожиб ҳақларини чиқармайдиган ким-
саларга аламлантирувчи азоб хабарини беринг» (Тавба, 
34) ояти тушганида биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва 
саллам билан бирга сафарда эдик. Айрим саҳобалар: «Бу 
оят олтину кумушлар ҳақида туширилди. Қайси мол яхши 
эканини билсак эди, шуни жамғарган бўлардик», дейишди. 
Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Молнинг) 
афзали зикр қилувчи тил, шукр қилувчи қалб ва эрининг ий-
монига ёрдам берадиган мўмина хотин», деб жавоб қилди-
лар”
255
.
Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қили-
нишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай 
дедилар: “Уч нарса одам боласининг бахт-саодатидан ва уч 
нарса унинг бахтсизлигидандир. Бахт-саодатидан бўлган 
253
Муслим ривояти.
254
Мунзирий «Тарғиб»да (4/113) айтишича, Табароний «Кабир» ва 
«Авсат»да яхши санад билан ривоят қилган.
255
Ибн Можа, Термизий ривояти. Термизий ҳасан санаган.


Ўн учинчи сифат | Хотин ва зурриётнинг солиҳлигини тилаб дуо қилиш
185
уч нарса солиҳа хотин, яхши уй ва яхши улов бўлса, бахтсиз-
лигидан бўлган уч нарса ёмон хотин, ёмон уй ва ёмон улов-
дир”
256
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет