Поезднинг боласи



бет4/5
Дата28.06.2016
өлшемі494 Kb.
#162888
1   2   3   4   5

ЭНГ БУЮК БОЙЛИК

(эртак)

Қадимги замонларда

Бухоро томонларда

Ўтган экан одил шоҳ,

Ҳам тадбиркор, оқил шоҳ.

Бор экан ёлғиз қизи,

Ёлғиз умид юлдузи.

Ҳуснин айласам таъриф,

Ҳурлар қолар анграйиб.

Қад-қомати келишган,

Юзи ойдай тўлишган.

Икки пайваста қоши

Таъзим ила кўришган.

Ҳусн талашиб кўзлари

Оҳу билан урушган.

Тинглаб илиқ сўзларин,

Тошу музлар эришган.

Ширин-ширин лаблари

Асал билан ўпишган.

Оппоқ қўли кафтлари

Момиқ билан кўришган.

Хуллас, у ҳусн кўкни

Ёлғиз моҳтоби экан.

Лекин энг асл кўрки—

Ақл-одоби экан.

Ўйларкан ҳар куни шоҳ

Топилса деб бир йигит.

Қизига мос, муносиб

Жўмарду оқил йигит

Ўйлаб-ўйлаб бир саҳар

Чорасини топибди:

Шу заҳот хабарчилар

Чор тарафга чопибди:

«Қай йигитнинг бисоти,

Бойлиги бўлса беҳад,

Шоҳ қизин бергай унга,

Унга бўлгай тожу тахт!»

Тўрт ёқдан ёғилибди

Талабгорлар тонг билан.

Бойликларни кўриб шоҳ

Оғир ўйга ботибди,

Шу пайт келган бир йигит

Диққатини тортибди.

Шоҳ сўрар:«Бунда барча

Келган бойлик-пул билан.

Ҳой йигит, сен не учун

Келдинг қуруқ қўл билан?»

Йигит дебди: «О, шоҳим,

Бу қутлуғ қабулингга,

Қуруқ эмас, келдим мен

Ёниқ-олов қалб билан.

Дема йигит бойлиги

Фақат молу-дунёдир.

Ор-номуси, соғлиги

Сотилмас-бебаҳодир.

Тополмадим дунёда

Кундуз ёқиб ҳам чироқ,

Бирор олтин-жавоҳир

Севгимдан ҳам қимматроқ.

Тик айтаман юзингга

Чин йигитлик сўзимни:

Мен севаман, қизингга

Бахш этурман ўзимни».

Шарт келибди шунда қиз

Қўлда олмос тиғ қилич.

Дебди:«Гапинг рост бўлса

Ўлдираман эй, йигит!

Имкон бор, сўзингдан қайт,

Сўра узр, кечирим.

Менда бор раҳам-шафқат,

Майли бир гал кечиргум!»

Йигит дебди:«Чин сўзим,

Йигит қайтмас сўзидан.

Сенга бахш этдим ўзни,

Ўлдирсанг ҳам, розиман!»

Ўлдирмабди қиз, унинг

Пойига тиз чўкибди.

Барча олдида шу кун

Шоҳ ҳукмини ўқибди:

«Бу йигитнинг сўзлари

Мол-дунёдан қимматдир,

Олмос ақли, ўт қалби

Жавоҳирдан юксакдир!»

Шоҳ сўзида турибди,

Тилаб иқбол-бахтини,

Шу йигитга берибди

Ҳам қизин, ҳам тахтини.

Бахтли-тахтли бўлиб у

Яшабди шод, беармон.

...Сенга ҳам шу улуғ бахт

Насиб бўлгай, эй ўғлон,

Қиличнинг тиғида ҳам

Тик айтолсанг сўзингни,

Ва кимгадир юракдан

Бахш этолсанг ўзингни!
ТОШНИНГ БОШИ—

«Т» ТЎҒРИСИДА ЭРТАК
Ўша ўзингиз билган

Кўп қадим замонларда,

Бўлган экан бир Тулки

Бухоро томонларда.

Ёвузликда, қувликда

Ҳеч не бас келолмасакан,

Ким учраб қолса—тамом,

Ундан омон қолмаскан.

У қанча жондорларга

Ўлим, қирон солибди.

Хуллас, унга бир куни

Тош дуч келиб қолибди.

Тош қотибди шунда Тош

Олдда ажалнинг ўзи.

Турар тиши ғижирлаб,

Тикиб очофат кўзин.

Лекин бундай палада

Тадбиркорлик нажотдир.

Ғанимат деб фурсатни

Тилга кирди «Т» охир:



  • Улуғ жондор, кўп узр,

Мен шу Тошга бошман.

Бу деганим у билан

Ҳам тандош, ҳам жондошман

Демакки, у бўлмаса,

Мен ҳам адо бўламан,

Чунки усиз ҳам тану,

Жондан жудо бўламан.

Лекин сиз-чун фидолик

Бизга шарафли фахр,

Табаррук қорнингиздан

Жой олмоқлик бахт, ахир.

Фақат бир гапни ўйлаб,

Қолдим беҳад ғамда ман,

Менсиз путур етгуси

Сизнинг улуғ номга ҳам.

Яъники, у ҳолда Сиз

Улки бўлиб қоласиз,

Бутун Ўрмонистонда

Кулки бўлиб қоласиз.

...Ҳаттоки Тулкида ҳам

Уят бор эканда сал.

(Афсус нафси йўлида

Номин сотар баъзилар).

Тулки ўйланиб бир зум,

Кетибди сўнг тез, илдам,

Хуллас, фалокатдан Тош

Кутилибди бош билан.

Кейин у ҳам шод бўлиб,

Ўз йўлига қайтибди,

Қойил бўлиб бошига

Тасаннолар айтибди.

Чунки боши бўлмаса,

У шубҳасиз ўларди.

Ахир бошсиз Тош—«ош»-ди,

Шум Тулки еб қўярди.

Хулоса:Боши борлар,

Завол билмайди Тошдай.

Тулкиларга ем бўлар

Фақатгина бебошлар.
ЎҒРИНИНГ ҚИСМАТИ

(эртак)

Жуда қадим замонда

Бир ўрмонзор томонда

Жонворлар-Ит, Зағизғон,

«Тақ-тақ»чи Қизилиштон,

Чумоли, Мушук-Бароқ,

Бўлишиб дўсту иноқ,

Меҳнат қиларкан бари,

Ўртада топганлари.

Бирор емиш кўрган он,

«Разведкачи»—Зағизғон

Хабар берар шоҳ-Итга.

Ит буюрар—Мушукка.

Бароқ тушаркан йўлга,

Қайтаркан тишлаб ўлжа.

«Тақ-тақ»лаб дарахт мўртин,

Қизилиштон топар қуртин.

Меҳнатсевар чумоли

Даладан ташир донни...

Бир кун келиб сичқон

Дебди:—Рухсат эт, Итжон,

Сафингизга қўшилай,

Мени ҳам сизга дўст бўлай!

Лекин, жуда заифман,

Раво кўрсанг агар сан,

Оғир ишдан озод қил,

Мен бўлайин қоровул.

Мол-мулкларинг асрайин...

...Қоровул бўлди тайин.

Лекин кўп вақт ўтмасдан,

Зағизғонхон тўсатдан

Аллақаёққа донни

Ташиётган сичқонни

Кўриб, ҳангу манг бўлди,

Ғазаб-нафратга тўлди.

Тез ортига қайтди-ю

Шоҳга хабар берди у.

Ит бу гапни эшитиб,

Ўрнидан туриб кетиб,

Ғазаб-ла «вов-вов» деди,

«Йиғилинг, дарров!» деди.

Вақт ўтмасдан сира ҳам,

Ҳайвонлар бўлдилар жам.

—Хўш, қани айт,—деди Ит,—

сенга тайёрдир тобут.

Нега омбор ўмардинг,

Донни қайга кўмардинг?!

Ўзин ҳис қилиб ғалат,

Сичқон сўйлар қалтираб:

—Кечиринг, не билибман,

Сал очкўзлик қилибман.

Такрорланмас энди ҳеч...

—Бас қил, энди бўлди кеч!

Бизлар сенга раҳм этсак,

Яхшилик-чун панд есак?!

Қилган ишинг тўғрими?

Бу муттаҳам ўғрини

Энг оғир жазо билан,

Чиқармоқ керак сафдан,

Ҳой, мушук гапир-чи, сан!

Сўз бошлади Бароқвой:

—Чиндан аҳвол жуда «вой»,

Бу текинхўр касофат,

Қилгани-чун хиёнат

Кўпнинг ҳаққи-хирмонга,

Буюрамиз зиндонга.

Кўрмай ўтсин бир умр

Қуёш-Ойдан зарра нур.

Тор, қоронғу, зах зиндон,

Шу-да ўғрига макон!

Шоҳ Иту Қизилиштон,

Чумолию Зағизғон

Маъқул деди, бу фикр...

...Энди сизга айтсам сир:

Ўтгач неча куну тун,

Нурдан маҳрум бўлган-чун,

Сичқон кўрмай қолибди.

Буткул кўздан қолибди.

Ана ўшандан буён

Номи эмиш Кўрсичқон.
КУЧ БИРЛИКДА

(эртак)


Қадим-қадим замонда

Узоқдаги ўрмонда

Ҳайвонлар яшар иноқ

Барчаси аҳил, ўртоқ.

Фақат фил каттаман деб

Кучлиман ҳаммадан деб

Ёлғиз юраркан ўзи

Ҳеч кимни илмай кўзи

Бир кун ўша мақтанчоқ

Аҳволи бўлди чатоқ:

Кўчаман деб четроққа

Ботиб қолди ботқоққа.

Уни ҳоли эди танг

Қутқаринг деди аранг.

1

Ночор аҳволин кўриб



Маймун биринчи бўлиб

Ёрдам беришга чопди

Узун зўр ёғоч топди

Узатди бир учини

Фил чўзиб хартумини

Уни маҳкам ушлади

Маймун тортди кучаниб

Лекин кучи етмади

Фил қимир ҳам этмади

Эшитиб фил ноласин

Унутиб уй-боласин

Ёрдамга чопди чаққон

Ўрмондаги бор ҳайвон

2

Мана иккинчи бўлиб



Қоплон келди тез елиб

Ёғочни ушлаб маҳкам

Торта бошлади у ҳам

Лекин фойда қилмади

Фил жойидан жилмади

3

Ҳансираб олиб нафас,



Учинчи келди йўлбарс.

Ёғочни тутиб, шу дам,

Торта бошлади у ҳам.

Учов уринди узоқ,

Қўзғалмади Фил бироқ.

4

Юз-кўзидан оқиб тер,



Тўртинчи келди-да шер.

Шаҳд билан ишга тушди,

Ёғоч тортишга тушди.

Тўртов тортдилар бироқ,

Филни қўйвормас ботқоқ.

5

Сафлари ортар яна,



Бешинчи бўлиб мана,

Айиқ келди лапанглаб,

Ҳар томонга аланглаб.

Ёғочни тутиб у ҳам,

Торта бошлар куч билан,

Куч энди таъсир қилди,

Фил жойидан сал жилди.

6

Бўлди улар олтовлон,



Қўшилганда Каркидон.

Туриб айиқ ортида,

Жуда қаттиқ тортди-да.

Фил чиқа бошлар чоғи,

Олдин босиб оёғи.

7

Еттинчи бўлиб келган,



Тулкивой эпчил экан.

Ушлаб ёғоч таёқни,

Ерга тираб оёқни,

Тортар полвон сингари,

Фил юрмоқда илгари.

8

Кўр, саккизинчи бўлиб,



Кўк бўри етиб келиб.

Қашиб ўтирмай бошни,

Дарров ёрдамга шошди.

Кучлари ортган сайин,

Кучаниб тортган сайин,

Фил олғар юрар секин,

Буткул чиқолмас, лекин.

Яна-яна оз қолди,

Барчаси ҳориб, толди.

9

Тўққизинчи келди боқ,



Қўёнвой узунқулоқ.

Дарҳол ишга киришиб.

У ҳам тортди тиришиб.

Арғамчига қил қувват,

Деган гапда бор ҳикмат,

Қуёнвой тортган чоғдан,

Фил қутилди ботқоқдан.

Тўққизта дўст бир бўлиб,

Елкадош аҳил бўлиб,

Қутқардилар ҳазилми

Шундай катакон Филни.

10

Ҳамма хурсанд, шод эди,



Фил раҳмат дўстлар, деди.

Кечиринг хато қилдим,

Хатойим энди билдим.

Дўстлик буюк куч экан,

Мақтанчоқлик пуч экан.

Энди очилди кўзим,

Айтар бўлсам чин сўзим.

Агар рози эсангиз,

Майли маъқул десангиз.

Мен ҳам сиз билан бирга,

Дўст бўлай бир умрга.

Бари айтди: - Розимиз,

Йўқ, ҳеч эътирозимиз.

Виқор билан шунда шер,

Ўрнида тез туриб, дер:

Маймун, саначи қани?

Фил ҳам қўшилса жами,

Дўстлар энди нечтамиз?

Маймун деди: -Ўнтамиз.

Шундоқ иш ҳам ўнг бўлди.

Дўстлар жами ўн бўлди.

ХОТИМА


Энди қиссадан ҳисса,

Кимки, манманлик қилса.

Бир куни ночор бўлар,

Дўст, ўртоққа зор бўлар.

Ҳар қаерда ҳар доим,

Дўстни қадрлаш лозим.

Дўст билан шод кўнглинг ҳам,

Ишинг келар ўнгидан.

Ҳар недан кучли, буюк,

Дўстлик, аҳиллик, бирлик.



БИЛИМДОН-У ҚУВНОҚЛАР,
ТОПИНГ, СИЗГА ЖУМБОҚЛАР

А

Агар билсанг зотини,



Полвон дерлар отини.

Афзал кўрар ҳар недан,

Асалнинг хуш тотини.

(Айиқ)
Б

Бойлиги кўп ҳаммадан,

Боқ, усти зар-тангадан.

Лек керилмас бойман деб,

Сен лойдан, мен сойдан деб.

(Балиқ)
Д

Инсонга дўст жондор у,

Денгизда зўр дастёр у.

Сезса бирор хавф-хатар,

Ёрдамга шай-тайёр у.

(Дельфин)
Э

Иягида соқоли,

Бошида шох-қуроли.

Юрар сурув олдида,

Қўйларнинг шоҳ-қироли.

(Эчки)
Ф

Роса катта жонивор,

Фавворадай сув сочар.

Фақат битта «айб»и бор:

Митти сичқондан қочар.

(Фил)
Г

Ёмон жойларда кўриб,

Дейсан иркит тўнғизми?

Номини топасан тез,

«Гўнг»га қўшсанг «қўнғиз»ни.

(Гўнгқўнғиз)

Ҳ

Қадимда хўп ишлаган,



Омоч тортиб-ер суриб,

Энди трактор ишлар.

У ётар еб, семириб.

(Ҳўкиз)

Ч

Доим уйга бир нима,



Ташигани, ташиган.

Яхшиям миттигина,

Филдай эмас яхшиям.

(Чумоли)
Ж

Чиқмаса ҳам нарвонга,

Етади бўйи томга.

Бўйни узунки бирам,

Худди кўтарма кран.

(Жирафа)
К

Сайроғидан дил яйрар,

Ўз номин айтиб сайрар.

(Какку)
Л

Узун тумшуқ сиёқли,

Қўш калтакдай оёқли.

Эгнида оқ халати,

Тугмаси йўқ, ғалати.

(Лайлак)
М

Мулойим-у, ювош у,

Юрар гўё тортиниб.

Лекин роса берар у,

Сичқонларнинг додини.

(Мушук)
Н

Нозиккина жондир у,

Дема, ўч-гинаси бор.

Ёнида эмас унинг,

Номида нинаси бор.

(Ниначи)
О

Дарахтда чопиб юрар,

Емишин топиб юрар.

Хуш кўрар у ёнғоқни…

Топинг энди жумбоқни.

(Олмахон)
П

Оқ кўйлак, қора камзул,

Кийиб олиб, қаранглар.

Гоҳ сувда сузар, гоҳо,

Ерда юрар лапанглаб.

(Пингвин)
Қ

Қурувчи учиб юрар,

Уй ичида уй қурар.

Уйи оддий лойсувоқ,

Ўзи бийрон-бижилдоқ.

(Қалдирғоч)
Р
С

Тошдай қаттиқ туёғи,

Сут-қаймоқнинг булоғи.

Ўйнаб юрар ёнида,

Эркатойи—бузоғи.

(Сигир)
Т

Усти қаровсиз ердай,

Ўсиб ётар ғуж тикан.

Қўрқувдан ботиб терга,

Қочади ундан илон.

(Типратикан)
У

Япалоқдай юзи бор,

Катта-катта кўзи бор,

Ўхшаб кетар бойқушга,

Бу қайси қуш, ҳой қизча?

(Укки)
В

Қайси қуш кичигу хўп,

Лекин ваҳимаси кўп.

Шу феъли учун айнан,

Уни қандай аташган?

(Ваҳмақуш)

Х

Ҳаммадан эрта туриб,

Хабар берар қичқириб.

Дер: «Тонг отди, шодланинг,

Ўқиш, ишга отланинг».

(Хўроз)

Й

Йўл-йўл тусда териси,

Қирол шернинг шериги.

У ҳам йиртқич ҳайвондир,

Яқин борсанг—ёмондир.

(Йўлбарс)

З

Ким кийдирган, билмасам,

Унга йўл-йўл беқасам.

Лек «чет эллик», ёт-да у,

Ўхшаб кетар отга у.

(Зебра)

Ў

Гоҳ ерда, гоҳ сувда у,

Ҳам пишиқ, ҳам қувда у.

Ҳар ёққа тумшуқ тиқар,

Лек сувдан қуруқ чиқар.

(Ўрдак)

Ғ

Кеккайгандай туради,

Кибр билан юради.

Тескари ўқиб «Зоғ»ни,

Топинг бу мақтанчоқни.

(Ғоз)
Ш

Шоҳдир барча ҳайвонга,

Фақатгина ўрмонда.

Зоопаркда теголмас,

Ҳатто қўшни қуёнга.

(Шер)
И

Гоҳ чўзилар арқондай,

Гоҳ бўлар кулчанондай.

Лекин баъзан қаҳри бор,

Эҳтиёт бўл заҳри бор.

(Илон)
НГ

Оғзини очганда ланг,

Кўп балиқнинг ҳоли танг.

(Наҳанг)
ҚИЗИҚ АЛИФБО


А

Аҳил асаларилар

Азонлаб тушар ишга,

Атроф дала боғлардан

Асал йиғишар қишга.

Айиқ эса меш қорин

Асалларни ер борин.

Арилар хафа ғоят

Ахир борми адолат?!

Б

Балиқ бойвучча десам



Бекор гап дема ҳечҳам

Боқ ўзинг ана, Хайри,

Бадани ялтиллайди

Бошдан оёқ танга у

Бас бойвучча янга у
Д

Дельфин моҳир денгизчи

Доно ақлли бирам

Денгизда чўкса биров

Дарров беради ёрдам
Э

Этикдўз эчки эски

Этикларни ростлади.

Эплаб қолипга тортиб

Эшаквойга мослади
Ф

Фаррош фил хола фақат

Кўчамизни супирар

Файзли бу кўчамиздан

Хушбўй ҳидлар уфурар
Г

Гимнастикачи —

Гавдали дуркун

Гардани узун

Горилла маймун.

Гап йўқ машқига

Бажарар чаққон

Олқишлар олиб

Ҳаммага ёққан
Ҳ

Ҳакка ҳарбий хизматда

Ҳимоячи зўр посбон

Ҳаводан ўтмас пашша

Ҳаттоки ердан сичқон
И

Ит ишончли изқувар,

Ишини яхши билар.

Ишкал қилса ким-биров

Изини олиб дарров

Излаб-излаб топади

Ириллайди қопади.
Ж

Жарроҳ жайра

Жа зўрда

Касалларга

Ғамхўрда

Жон оғритмас

Нинаси

Ишонмаган



Синасин

К

Калламушвой



Кемирар

Кундан-кунга

Семирар.

Бошқа касби

Кори йўқ.

Кўргиликда

Ори йўқ
Л

Лофчи лайлак лоф урар

Лақма лаққи бақага

Сўнг чўқиб шартта ютар

Сабоқдир бу барчага.
М

Маймун билан Мош митти

Масхарабоз ўйинчи

Майдонда машқ қилмоқда

Мана сиз ҳам кўрингчи

Маймунни машинадай

Миниб ҳайдамоқда Мош

Машиначи миқ этмас,

Тормозда-да на илож?
Н

Ниначихон раққоса

Нозик навниҳол роса

Назар солинг нақадар

Нафис рақсга тушар.
О

От оддий ишчи

Омборда юкчи

Ортиб дон-дунни,

Оппоқ туз унни

Олиб елади

Олиб келади

Оғринмас сира

Офарин унга!
П

Пингвин хола пазанда

Пиёз сабзи қозонда

Пешин палов пишсин деб

Иш бошлаган азонда.
Қ

Қалдирғочга қойил-а,

Қаранг қандай қупувчи.

Қурибди лойдан уя,

Қотирибди кўринг-чи.
Қийин ишми шуям, деб,

Қора қарға гап қотар.

Ўзи қурган ин эса,

Шамолда қулаб ётар.


Р

Рассом Бузоқ

Расм солар.

Қуён қўрқиб,

Разм солар.
Расмларнинг

Зўри-да, у,

Роса катта

Бўри-да, у.


С

Саъвахон — суҳандон,

Сўзлари бийрон-бийрон.

Солинг қулоқ қандай соз,

Сеҳрли, соҳир овоз!
Т

Типратикан — тикувчи,

Тинмай тикар туну кун.

Турли-туман буюртма,

Тахланган тугун-тугун.

Танҳо танноз Товуснинг

Тайёрмас буюртмаси.

Тимсоҳнинг терисини

Тешолмади игнаси.
У

Учқур учувчи Укки

Узоқ-узоққа учди.

Улоқча учаман, деб,

Узала ерга тушди.
У ён-бу ён боқиб сўнг,

Уф тортди тушиб чўкка:

“Учқур қанотим бўлса,

Учардим мен ҳам кўкка”.


В

Ваъзхонлик қилар Тўти:

“Виждонли бўлиш керак.

Ваъда бердингми, бўлди,

Вақтида қилиш керак!”

Тўғри-ю, айтган сўзи,

Амал қиларми ўзи?
Х

Хабарчи Хўроз саҳар

“Хушхабар! — деб қичқирар.

— Халос бўлдик зулматдан,

Хатарли тун-кулфатдан.

Хурсанд бўлинг, ошналар,

Хайрли тонг бошланар!..

Хуррак отиб ётмангиз,

Хўп ғафлатга ботмангиз!”
Й

Йўл-йўл формали Йўлбарс —

Йўл назорат ходими.

Юрган йўловчиларнинг

Кузатар ҳар одимин.

Йлчироққа қарамай,

Тартиб бузса қай бири,

Йўлга солиб, аямай,

Бериб қўяр таъзирин.
З

Зарғалдоқ заргар экан,

Зираги гавҳар экан,

Зийрак туриб доимо

Зарларин асрар экан.
Ў

Ўқитувчи ўрдакнинг

Ўтган дарсини ҳар кун

Ўзлаштириб ўрганар

Ўқувчи ўрдакчалар

Ўзлари ёш бўлса ҳам

Ўткир зеҳнли бир ҳам

Ўйлаб топишар дарҳол

Ўнта бўлса ҳам савол
Ғ

Ғазалхон Ғоз саҳнада

Қўшиқ айтар ғоқ-ғоқ деб

Кеккайманг давраларда

Камтар бўлинг ўртоқ деб

Қўшиғи-ку маъноли

Ғалати ўзи бироқ

Ғўддайишни ташласа

Бўлармиди яхшироқ
Ш

Шифокор Шер олдига

Шум тулки шошиб келди

Вой бошим деб ёлғондан

Мактабдан қочиб келди

Шер текширди-ю шартта

Деди: “Соғсан дарсга бор”.

Шумшайиб қайди ортга

Шарманда бўлиб айёр
Ч

Чигиртка зўр чолғувчи

Чалар куй чарчамасдан

Чирилдоқлар жўр бўлиб

Чириллар ҳар тарафдан.

Чир айланиб ўйнайди

Чиройли капалаклар

Чапак чалиб қувнайди

Чамандаги чечаклар

НГ
Тайёрга айёр Наҳанг

Текинхўр такасалтанг

Қармоқдаги ўлжага

Оғиз солганди қаранг,

Тумшуғидан илиниб

Типирчилар ҳоли танг.
ТУТУҚ БЕЛГИСИ

Шоқолга барча ҳайрон

Таъзимда бош эгармиш.

У баъзан ҳатто шернинг

Таъзирини берармиш...

Уйғониб кетди бирдан

Тугаб бемаъни туши

Узоқдан шерни кўриб

Бошидан учди ҳуши.
Бош Қомус китобимиз

(Мактаб саҳнасида Конституция кунини нишонлаш бўйича сценарий)


Саҳнага бошловчи қиз ва йигит чиқиб, бугунги тадбирнинг номи ва мақсадини айтиб, уни очиқ деб эълон қилади.

Дастлаб бир ўқитувчи Асосий Қонунимиз бўлган Конституциянинг қабул қилинган вақти, унинг тузилиши, мазмун-моҳияти ҳақида қисқача маълумот беради (4-5 дақиқа).

Кейин бир ўқувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобини олиб чиқади. Унинг икки ёнига 9 тадан, жами 18 нафар ўқувчи саф тортади. Ўртадаги ўқувчи Конституция китобини боши узра баланд кўтариб, шеър бошлайди:

Китоблар кўп дунёда,

Барчасидан зиёда,

Нур сочар мисли офтоб,

Бизнинг Бош Қомус китоб!
Кейин икки ёнидаги ўқувчилар бирин-кетин бир қадам олдинга чиқиб, ҳар бири тўрт қатордан шеър айта бошлайди:
Биринчи ўқувчи:

Ҳар сўзида минг маъно,

Ҳам меҳр, ҳам қудрат жо,

Қадрлидир доимо,

Бизнинг Бош Қомус китоб!
Иккинчи ўқувчи:

Адолатдан сўзлайди,

Эзгуликни кўзлайди,

Тенг-тенгликни истайди.

Бизнинг Бош Қомус китоб!
Учинчи ўқувчи:

Ҳуқуқимиз қалқони,

Эрк, бахтимиз посбони,

Инсонийлик достони,

Бизнинг Бош Қомус китоб!
Тўртинчи ўқувчи:

Дадил бўл, мен бор, дейди,

Сенга мададкор, дейди,

Қонун устувор дейди,

Бизнинг Бош Қомус китоб!
Бешинчи ўқувчи:

Илмдадир кучимиз,

Кўпдир ҳуқуқ, бурчимиз,

Барин этар сарҳисоб,

Бизнинг Бош Қомус китоб!
Йигит бошловчи ватан ҳақидаги қўшиқни эълон қилади. Қўшиқ тугагач, бошловчилар орқада туриб, Конституциядаги баъзи моддаларни галма гал ўқиб эшиттира бошлайди. Ҳар овоздан кейин саҳнадаги болалардан бири ўша модданинг маъносига мос тўрт қатордан шеър айтади.
Бошловчи қиз овози: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси I боб, 1-моддасидан: Ўзбекистон – суверен демократик республика.

I боб, 4-моддаси: Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.


Олтинчи ўқувчи:

Илк боби дер: Шуни бил,

Ўзбекистон мустақил!

Ғурур тўлар кўксингда,

Давлат тили она тил.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет