Ривожлантириш



Pdf көрінісі
бет5/7
Дата18.04.2022
өлшемі376.37 Kb.
#456725
1   2   3   4   5   6   7
M Qozaqova


№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz 
солади. Шунингдек, давлат хизмати, сўров, ариза берувчи, идоралараро электрон 
ҳамкорлик қилиш, электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари, электрон 
давлат хизмати регламенти, электрон давлат хизмати каби асосий тушунчаларга 
таъриф берилган. Қонунда электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари сифатида 
давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва 
шаффофлигини таъминлаш белгиланган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари 
билан ахборот алмашинувини таъминлашнинг қўшимча механизмларини 
яратиш кўрсатилган [7]. 
Мазкур соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар замирида биринчи ўринда 
аҳолига яратиб берилаётган қулайликлар, кундалик турмуш тарзи, давлат 
бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш 
имкониятлар ётади. Бугун ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган 
“Электрон ҳукумат” тизимининг самарадорлиги, ривожи ҳам бевосита аҳоли 
манфаатлари билан боғланади. Юқоридаги саъй-ҳаракатлар натижасида айни 
кунда солиқ ва статистика ҳисоботларини тақдим этиш, божхона юк 
декларацияларини расмийлаштириш ва янги ташкил этилаётган хўжалик 
субъектлари номларини рўйхатдан ўтказиш тўлиқ электрон шаклда амалга 
оширилмоқда. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, кўрсатилган хизматлар учун 
тўловларни онлайн тўлаш имкониятлари кенгайтирилди ва масофавий банк 
орқали амалга оширилган тўловлар суммаси кўпайтирилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2015 йилда 19 та 
хизматлар жорий қилинди ва кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони жами 
249 турдан ортди. Натижада, давлат органлари томонидан аҳоли ва 
тадбиркорлик субъектларига 300 мингга яқин (2014 йилга нисбатан – ўсиш 
ўртача 13 баробар) хизмат кўрсатилди. Ягона порталда тадбиркорлар учун кенг 
қулайликларни яратиш ҳисобига портал фойдаланувчиларининг 55 фоизини 
тадбиркорлар ташкил этди. Тадбиркорлик фаолиятига таъсир этадиган ишлаб 
чиқилаётган лойиҳалар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
муҳокама қилиш ҳамда баҳолаш бўйича алоҳида портал – www.regulation.gov.uz 
жорий қилинди ва унда бугунги кунга қадар 144 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар бўйича 270 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди [8]. 
Очиқ маълумотлар портали – аҳоли ва давлат идоралари ўртасида ахборот 
алмашишнинг муҳим воситаси бўлиб, 2015 йилнинг март ойида ишга 
туширилди, умумфойдаланиш учун рухсат этилган ижтимоий-иқтисодий ва 
сиёсий ахборотларни турли маълумот шаклида тўплаш, олиш имкониятини 
берувчи Очиқ маълумотлар ягона порталида (data.gov.uz) вазирлик ва 
идораларнинг 464 турдаги очиқ маълумотлари тўплами жойлаштирилди. 
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолиятини 
такомиллаштириш, истиқболда ривожлантириш юзасидан 2015 йилнинг 7 
августида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Очиқ маълумотлар тақдим 
этилишини ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон 
Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
Портални ривожлантиришга оид ҳукумат қарорига мувофиқ низомда 
мазкур электрон ресурсни ривожлантириш, фойдаланувчилар учун зарур 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет