Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти



бет6/6
Дата22.06.2016
өлшемі488 Kb.
#153224
1   2   3   4   5   6

Саволлар:

  1. Популяция нима? Линия, оила ва клондан нима билан фарқ қилади?

  2. Харди-Вайнберг қонунининг моҳиятини айтинг ва математик формуласини келтиринг.

  3. Генетик юкнинг популяциядаги аҳамияти нимада?

  4. Популяция структурасида изоляциянинг аҳамияти, изоляция турларини айтинг.

  5. Популяциялар полиморфизмнинг эволюциядаги аҳамияти нимада?

Мавзу: Генетиканинг қишлоқ хўжалик

ишлаб чиқаришдаги ўрни

Режа:


  1. Генетика – селекциянинг назарий асоси сифатида

  2. Полиплоидия ва гаплоидиядан селекцияда фойдаланиш

  3. Мутациядан қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратиш имкониятлари

  4. Селекцияда бошқа генетик қонуниятлардан фойдаланиш


Адабиётлар: 1,2,4,5,6,9,12,15
1. Деҳқончиликнинг асосий мақсади – экинлар ҳосилдор-лигини ошириш ва юқори сифатли ҳамда кам харажат қилиб кўп маҳсулот етиштиришдан иборат. Бундай вазифаларни эса керакли белги ва хусусиятларга эга бўлган навларсиз эришиб бўлмайди.

Маълумки, экинларнинг янги нав ва дурагайларини яратиш билан селекция фани шуғуланади. «Селекция» - лотинча сўз бўлиб, танлаш маъносини беради. Селекция янги навлар яратиш билан бирга мавжуд навларни яхшилаш билан шуғулланади.

Деҳқончилик ривожланишининг дастлабки босқичларида табиатда мавжуд бўлган ёки фойдаланиб келинган ўсимликлардан яхшиларини танлаб олиш асосида нав яратиш селекциянинг ягона усули эди. Кейинги йилларда селекция сўзининг маъноси кенгайди. Ҳозирги замон селекцияси бошланғич материални яратиш, танлаш, ирсият ва ўзгарувчанликни ўрганиш асосида янги навларни яратишда фойдаланади. Селекцияда турли усуллар (дурагайлаш, мутация, полиплоидия, гетерозис, ген инженерияси ва ҳ.к.) қанча кўп қўлланилса, янги нав яратишда танлашнинг ижодий роли ва имкониятлари шунча ошмоқда. Яъни, селекция генетика фанининг усуллари асосида янги нав ва дурагайлар яратади. Шунинг учун селекция ва уруғчиликнинг назарий асоси – генетикадир. Генетиканинг ирсиятнинг дискретлиги, мутация ва модификация тўғрисидаги таълимотлари, генотип ва фенотип, доминантлик ва рецессивлик, гомозигота ва гетерозигота тушунчалари, гетерозиснинг табиати, дурагайлаш ва унинг ҳосилалари, умуман фаннинг барча ютуқлари қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилигини самарали услубларининг ишлаб чиқилишида катта аҳамиятга эга. Генетика якка танлаш усулини ва чатиштириш назариясини ишлаб чиқди. Академик Н.И.Вавилов ёзганидек - «ХХ аср бошларида генетиканинг ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларини экспериментал ишлаб чиқувчи, яъни селекцион ишлар учун пойдевор бўлиб хизмат қиладиган фан сифатида юзага келиши муҳим тарихий аҳамият касб этади. Кўп давлатларда охирги ўн йилликлар давомидаги амалий селекция натижалари бунинг яққол мисолидир».

Генетиканинг кейинги ривожланиши дастлабки материал яратиш ва ирсиятни ўзгартиришнинг янги усулларининг ишлаб чиқилишига олиб келди. Дастлабки материал яратишнинг дурагайлаш, маҳаллий навлар ва табиий популяциялардан фойдаланиш каби классик усуллардан ташқари, янги генетик усуллардан (гетерозис, мутагенез, полиплоидия, гаплоидия, тўқима экини, соматик дурагайлаш, хромосома ва ген инженерияси) фойдаланиш кенгаймоқда.

Бу усуллардан фойдаланиш селекцияда ўз натижаларини бермоқда.
2. Экспериментал полиплоидиянинг асосчиси бўлиб, рус олими И.И.Герасимов ҳисобланади. Лекин унинг XIX аср охирида қўллаган усуллари (юқори ва паст ҳарорат, регенерация усули) жуда кам (1-2 %) миқдорда полиплоидлар олиш имконини берган.

Кейинчалик, 1937 йилда Блексли ва Айвери томонидан колхицин алколоиди тўқималарда полиплоидлар чақириш мумкинлиги тўғрисида айтилган. Колхициннинг кам концентрацияси ҳам полиплоидлар ҳосил қилиши мумкин. Унинг таъсир механизми митоз ва мейозда веретена ипларининг узилиши, лекин ҳужайра бўлинишининг давом этиши натижасида ҳосил бўлиши билан тушунтирилади.

Буғдойнинг узоқ формаларини дурагайлашда А.Р.Жербак олинган стерил дурагайларнинг хромосомалар тўпламини икки баравар ва оширган янги ҳосилдор амфидиплоид дурагайлар олган.

В.И.Писарев томонидан полиплоидия йўли билан буғдой-жавдар дурагайларини олинган бўлиб, улар совуққа чидамлилиги ва оқсил моддаларнинг кўп ҳосил қилиши билан ажралиб туради. А.Н.Лутков ва В.П.Зосимович ҳосилдор ва илдизмеваси таркибида шакар миқдори кўп қанд лавлагининг навларини яратдилар.

Япония олими Кихара тарвузнинг диплоид ва тетраплоид навларини чатиштириб ҳосилдор, таркибида қанд миқдори кўп бўлган тарвуз навларини яратди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, одатда полиплоид формаларнинг яхши хусусиятлари билан бирга ҳосилдорликнинг ва фертилликнинг пасайиши каби салбий ҳолатлар ҳам кузатилади. Шунинг учун полиплоид формаларни олиш билан бирга, улар билан ишлаш ва селекцион усуллар билан керакли белги ва хусусиятларга эга формаларни танлаш керак.

Маълумки, селекцияда узоқ формаларни дурагайлаш орқали янги навларга касаллик ва зараркунандаларга чидамлилик, иссиққа, қурғоқчиликка, совуққа чидамлилик каби хусусиятлар киритилади. Лекин узоқ формаларни дурагайлашнинг қийинчиликларидан бири уларнинг хромосомалар сони тўғри келмаганлиги учун чатишмаслигидир. Бундай ҳолларда полиплоидиядан (ота-она формаларидан бирида) фойдаланиш мумкин. Шу усул билан Н.А.Лебедева картошканинг ёввойи формасининг полиплоидларини олди (S. dtmissum).

Буғдой полиплоид формаларини кўпгина ҳолларда маданий турлар ва навлари билан чатиштириб, дастлабки материал яратиш мумкин. Муаллифларнинг таъкидлашича, бундай усулда олинган дурагайларда дастлабки формаларга нисбатан касалликларга чидамлилик юқори бўлади.

Бундай формаларнинг маҳсулдорлигининг ошиши ўсимликларнинг вегетатив массасининг ошиши, транспирация интенсивлиги ва фотосинтез жараёнининг интенсив бориши ва актив ферментларнинг мавжудлиги билан тушунтирилади.

Селекционерлар ва генетиклар экинларнинг маълум генотипга эга бўлган гомозигота линияларини олишга ҳаракат қилишади. Чунки, гаплоид организмларнинг хромасомалари ўз жуфтига эга эмас. Шунинг учун доминант белгилар рецессив белгиларни яширин ҳолатга ўтказа олмайди, яъни рецессив белгилар очиқ ривожланади. Бу эса селекция учун янги белги ва хусусиятлар пайдо бўлиш манбаи ҳисобланади.

Гомозигота линияларни инбридинг усулида олиш жуда узоқ давом этадиган жараёндир. Бундан ташқари, олинган авлодда кам миқдорда бўлса ҳам гетерозиготалик қолмаганлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш қийин. Шунинг учун баъзан гаплоидларни сунъий усулда олишдан фойдаланилади. Бунинг учун авлод ичидаги узоқ дурагайлаш, бошқа тур чанги билан чанглаш, рентген нурлари билан нобуд қилинган чанглар билан чанглаш ва ноанъанавий ҳарорат таъсирида олинади.

Масалан, картошканинг S.tuberosum турига мансуб навларни (48 та хромосома) S.phureja (24 та хромосома) тури билан чатиштириб дурагайлар олиш мумкин. Гаплоид ўсимлик хромосома тўпламини икки баравар ошириб гомозигота формаларни олиш мумкин.

Бундан ташқари, полиплоид формаларни эгизаклик усули билан олиш мумкин. Битта уруғдан ўсиб чиққан икки ўсимликни олиб экилса, улар гаплоид формалар бўлади. Бундай ўсимликлар одатда битта уруғкуртакдаги иккита муртак халтадан ривожланган бўлади.

Шу усул билан юмшоқ бўғдой, жавдар, шоли, ғўза ва картошканинг гаплоидлари яратилган.


3. Сунъий мутация селекция ишида 1920 йиллардан бошлаб қўлланилмоқда. 1928-1932 йилларда А.А.Сапегин ва Л.Н.Делонелар фанда биринчи бўлиб сунъий мутациянинг селекциядаги аҳамиятини очиб бердилар. Улар рентген нурлари таъсир эттириб, буғдойнинг қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга бўлган хилларини ҳосил қилдилар. Шу билан радиацион мутация фанига асос солинди.

Кейинчалик сунъий мутация ишлари Швеция, Ҳиндистон, Япония, АҚШ ва Францияда кенг авж олди

Ҳозирда сунъий мутациядан селекцияда фойдаланишнинг икки йўли бор.

1. Районлаштирилган энг яхши навларнинг сунъий мутацияларини ҳосил қилиб, улардан тўғридан-тўғри фойдаланиб янги навлар яратиш;

2. Энг яхши навларнинг сунъий мутацияларини ҳосил қилиб, уларни бошқа навлар билан чатиштириб янги навлар яратиш. Сунъий мутацияларни ҳосил қилувчи омиллар тўғрисида юқоридаги маъруза матнларида ёритилган эди.

Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ва чет элларда сунъий мутациялардан фойдаланиб экинларнинг юқори ҳосилли, маҳсулот сифати яхши, тезпишар, касалликларга чидамли, ётиб қолмайдиган, пакана бўйли нав ва хиллари яратилган ва ишлаб чиқаришга жорий қилинмоқда.

Ҳозир дунёда қишлоқ хўжалик экинларининг 300 дан ортиқ, жумладан 50 га яқин районлаштирилган мутант навлари мавжуд. Масалан, баҳори буғдойнинг Новосибирская-67, арпанинг Минский, соянинг Универсал, сулининг Зелений, ловиянинг Санарис 75 навлари келиб чиқиши бўйича мутант навлардир.

Ўзбекистонда сунъий мутациядан ғўза селекциясида фойдаланиш соҳасида Н.Назиров раҳбарлигида муҳим белги ва хусусиятларга эга Октябр-60, Короткостебельный-1, Листопадный-1, Мутант-7, Ан-Самарқанд-2, Самарқанд-3, АН-401, АН-402, АН-407 навлари яратилган.


4. Инбридинг ва гетерозисдан селекцияда фойдаланиш имкониятлари юқоридаги маърузаларда ёритилган эди. Гетерозис самарасини кейинги бўғинларда сақлаб қолиш учун қуйидаги тадбирлар асосида тадқиқотлар олиб борилмоқда:

1) Баъзи ўсимликларда олинган гетерозис самарасига эга экинларни апомиксис усулида кўпайтириш;

2) Гетерозисли диполоид хромасомали ўсимлик формаларини полиплоид формага ўтказиш;

3) Вегетатив кўпайтириш орқали гетерозис самарасини сақлаб қолиш.

Баъзи жинсий кўпаювчи ўсимликларда уруғ уруғланмасдан ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Бундай кўпайиш усулига апомиксис дейилади. Бундай ўсимликларда жинсий ҳужайраларнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўлган диплоид хромосомали организм ўрнига соматик ҳужайрадаги хромосомалар тўпламига эга бўлган диплоид тўпламга эга. Бошқача айтганда, партеногенез натижасида уруғланмаган тухум ҳужайрадан (сперматазоид иштирокисиз) ҳосил бўлган организм ривожланишидир.

Апомиксис кўпгина тур ва туркумларда гетерозис самарасини сақлаб қолувчи кўпайиш усули бўлиб ҳисобланади. Лекин бу хусусият ҳамма ўсимликларда ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун селекцияда бундай кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Айниқса, ўзидан чангланувчи ўсимликларда гетерозисни авлодда сақлаш қобилиятини сақлаб қолиш катта имкониятларга эга.

Апомиксис четдан чангланувчи ўсимликларда ҳам, жумладан, жавдар, гречиха, қанд лавлаги, кунгабоқар ва бошқа экинларнинг селекциясида ҳам янги имкониятлар очиб берган бўлар эди.

Шуни таъкидлаш керакки, апомиксис доимий ташқи шароитда амалга ошиши мумкин. Чунки, бундай формалар пластиклик қобилиятига эга эмас. Шунинг учун ноқулай шароитларда бундай формалар нобуд бўлиши мумкин.


Саволлар:


  1. Генетиканинг селекция билан боғлиқлик томонларини айтинг?

  2. Қишлоқ хўжалик экинлари селекциясида генетикадан фойдаланиш самараси ва имкониятлари қандай?





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет