«Сен ҳали кичкинасан»


«Ўйнама, югурма, шовқин кўтарма!»



бет4/23
Дата18.02.2022
өлшемі1.76 Mb.
#455518
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
ота она учун буклет

«Ўйнама, югурма, шовқин кўтарма!»
Болалар ҳам худди катталардек ҳис-туйғуларини ифода этишни исташади. Кўп ҳолларда бу хархаша қилиш, югуриб (сакраб)ўйнаш, ака ё ука билан ўйинчоқ талашиш, бирор нимадан норози бўлиш тарзида намоён бўлади. Бундай пайтда сиз қандай йўл тутасиз? Ишончимиз комилки, тартибга чақирасиз, уришасиз.
Дейлик, бола кўчада ўйнаётиб йиқилиб тушди. Унинг тиззаси шилинди, қонаяпти. Йиғлаганидан юрагингиз ачишса-да, сир бой бермай, уни тергашга тушасиз: «Неча марта айтдим, ўша болалар билан ўйнама, деб, мана, нима бўлди! Айб ўзингда! Йиғлаганингни эшитмай, ичингга ют!»
Бола шу ондаёқ ҳиссиётларини «босиш»га уринади. Чунки дўқингиздан қаттиқ қўрқŗан. Бунинг ёмон томони шундаки, болангизни кейинчалик руҳий-эмоционал ҳолат ўзгаришлари азоблай бошлайди. Негаки, у вақтида ички кечинмаларини ташқарига чиқара олмаган.
Фарзандингиз қай бир ҳолатда бўлмасин, унинг ҳис-туйғуларини «бўғманг».


кўрсатасиз. Бундай пайтда оналар «Болажоним, сен касал бўлма» дея кўп айтишади.


Бола онги «касал бўлма» сўзини тақиқ деб қабул қилади. Бироқ ҳиссиётларнинг «қўли» баланд келиб, кейинги ахборот шаклланади:
«тобим бўлмаса, ҳамма менга эътибор берар экан, мени эшитишяпти, авайлашяпти». Бола касал бўлиш-нохуш ҳолат эканлигини тушунади, аммо унинг ёрдамида атрофдагиларнинг диққатини жалб қилиш мумкинлиги ҳақида кўпроқ ўйлайди.
Эътибор берган бўлсангиз, мактаб ёшидаги болаларни эрталабки қорин, тиш оғриқлари безовта қилади. Бундай пайтларда бола мактабга боришни истамайди, уйда қолишни истайди. У атай қиляпти, деб ўйлашингиз мумкин.
Аслида эса ҳақиқатан ҳам болани қорин ёки тиш оғриғи безовта қилаётган бўлиши мумкин.
Оғриқ–мактабда ўқитувчилари, дўстлари билан боғлиқ муаммоларнинг психологик қўзғалишидир. Боланинг тоби бўлмаганида унга одатдагидек муомала қилинг.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет