Қайсар фарзанд билан келишишнинг осон ва тўғри йўли
ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА
ЙЎНАЛТИРИШ ВА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК
РЕСПУБЛИКА ТАШХИС МАРКАЗИ
Қайсар фарзанд билан келишишнинг осон ва тўғри йўли
Ота-оналарга маслаҳат
Ташкент 2020
Ҳар бир инсонга фарзанди бир сония ичида ўзгариб қолиши таниш ҳолат бўлса керак:
мана ҳозир у бирон нарса истайди-да, бир неча сониялар ўтгач, қовоғини уйганича "Хоҳламайман!" дейди. Яна оналарнинг «Нега?», «Нима бўлди?» ва «Сабаби нима?» деган саволлари жавобсиз қолади.
Ёмон хулқнинг сабаби аслида нимада?
Биринчи навбатда ота-оналар қуйидагиларга эътибор қаратиши зарур:
туғилган вақт ва 3 ёшга қадар болалар хулқи ҳиссиётларга жавоб берувчи мия қисми томонидан бошқарилади.
Ҳар сонияда бола миясида
700 та янги нейронлар шаклланади!
Шу сабабли фарзандлар қулоқ солмайди—сабаби, уларнинг шўхлигида эмас, бу ривожланиш вақтида бош мия янада фаолроқ шакллана бошлайди, бола хулқига эса ҳиссиётлар масъулдир.
Айнан шу сабабли болалар ота-онанинг «Нега?», «Нима бўлди?», «Нима сабабдан бу ишни қилдинг?» ёки «Нега йиғлаяпсан?» каби мантиқий саволларига жавоб бера олмайди.
Болалар нега буни хоҳлашини ёки айни дамда истамаслигини тушуна олишмайди. Улар фақатгина ўша вақтда истаётган нарсалари бўлишини исташади, холос. Ҳиссий импульслар таъсири остида болалар саволларга йиғламсираб, бақириб ёки мавзуга доир бўлмаган сўзлар билан жавоб қайтаришади. Ёки аксинча, ҳеч нима демай, жим ўтиришади.
Лорен бу ҳақида билгач,
2 ёшли ўғли билан мулоқотнинг янгича усулини ўйлаб топди.
«Кейинги сафар, ўғлим нонуштага нон ейишини истаганида, мен барчасини тайёрлаб бердим, у эса хўмрайиб, нонни ерга ташлаб юборди: „Бўлди, бу нонни емайман!“, мен у билан баҳслашмасликка ва кўп саволлар бермасликка қарор қилдим. У чиндан ҳам нима сабабдан, яқинда тайёрланган, мазали нонни егиси келмаётганини билади. Унинг миясида енгиб бўлмас ҳиссий импульс шундай дейди: „Бас, истамайман!“.
Мен эса қуйидагича жавоб қайтара бошладим: „Яхши, ҳозир ейишни
тушунтириш. Ўз ҳиссиётларингизни кўрсатишдан тортинманг.
Достарыңызбен бөлісу: |