«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўҚув-услубий мажмуа



бет17/17
Дата28.06.2016
өлшемі3.59 Mb.
#163906
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17

Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳнинг презентация маълумотларини баҳолаш мезонларига қараб баҳолайди. Гуруҳ бўйича олинган баҳо, ҳар бир гуруҳ аъзоси ўртасида аниқланиб баҳоланади: 1,5 – 2 балла - «аъло»; 1,0 – 1,4 – «яхши»; 0,5 – 0,9 балла – «қониқарли»; 0 – 0,4 балла – «қониқарсиз».




8 - мавзу

СОЛИҚЛАР ВА ТЎЛОВЛАР АУДИТИ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


9. 1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.


      1. Маъруза машғулотни олиб бориш технологияси




Машғулот шакли

Мавзу бўйича маъруза

Дарс вақти: 2 соат

Талабалар сони: 35-40 нафаргача

Маъруза режаси

  1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни аудити

  2. Аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш.

  3. Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби.

  4. Аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби.




Ўқитиш мақсади Аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолашни, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда аудиторлик ҳисоботи ва хулосасида удитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш


Педагогик вазифалар:

Ўқув фаолияти натижалари:

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тартиби ўргатади


Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни

Аудиторлик текширувлар натижаларини мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради

Аудиторлик текширувлар натижаларини мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар


Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби ўргатади

Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш моҳиятини айтиб беради ва уларга тавсиф беради

Аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби ўргатади

Аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартибига тавсиф беради

Ўқитиш усуллари

Маъруза, намойиш, блиц-сўров, Инсерт техникаси


Ўқитиш шакллари

Фронтал, жамоавий иш


Ўқитиш воситалари

Маъруза матни, компьютер слайдлари, доска


Ўқитиш шароити

Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория


Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари


9. 1. 2. Маъруза машғулотининг технологик харитаси


Иш босқичлари

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талаба

1-босқич.

Мавзуга кириш қисми

(5-10 дақиқа)


1. 1. Маъруза мавзусини айтади ва ушубу мавзуга тегишли бўлган маъруза матни таркатилади.

1. 2. Ушбу мавзуга оид асосий саволлар, таня сўз ва ибораларга изох берилади.

1. 3. Мавзу бўйича баҳолаш мезонлари билан таништиради. Мустақил тайёрланиш учун асосий адабиётлар руйхати такдим этилади.

1. 4. Биринчи мавзу, ўқув фаолиятининг мақсади ва натижаларини айтади.



Тинглайди
Тинглайди ва ёзиб олади.
Тавсия этилаётган адабиётлар руйхати ва интернетдаги сайтларни ёзиб оладилар.

Тинглайди ва мавзуни ёзиб олади.



2-босқич.

Асосий қисм (60-65 дақиқа)



2. 1. Дарснинг мақсади, педагогик вазифалари ва ўқув фаолиятининг натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу мавзуни жонлантириш учун саволлар беради (1-илова) ва жавоб бериш таклиф қилинади.

2. 2. Мавзу бўйича маъруза матни тарқатилади ва унинг режаси, таянч сўз ва иборалар билан танишиш тавсия этилади.

2. 3. Мавзу режасининг оид назарий асослар powerpoint режимида ёки слайд (2-илова) кўринишида кўрсатилади ва изоҳланади.

Ҳар бир банд бўйича хулоса қилинганда, муҳим жиҳатларига эътиборни жалб қилади.



Талабалар қўйилган саволларга жавоб беради ва ёзиб борадилар.

Ўқийди

Тинглайди ва схема ва жадвалларни ёзиб борадилар
Саволлар беради


3-босқич.

Якуний қисм

(5-10 дақиқа)


3. 1. Мавзунинг биринчи қисми бўйича хулоса қилинади.

3. 2. Талабаларнинг фаолияти таҳлил қилинади ва баҳоланади ҳамда кўзланган мақсадга эришилганлик даражаси аниқланади.

3. 3. Талабаларнинг саволларига жавоб берилади.

3. 4. Мустақил ишлаш учун топшириқлар берилади (3-илова). Мавзунинг давомини Инсерт усулидан фойдаланиб ўқиш ва керакли белгиларни белгилаш вазифаси берилади.



Саволлар беради

Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади.




ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЪЛУМОТЛАР

1. ЎҚУВ МАЪЛУМОТЛАР

1. 1. ҚИСҚА МАЪРУЗА МАТНИ

1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот аудити

Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий мақсади маълум бир хўжалик субъектининг барча хўжалик муомалаларини расмий равишда ҳисобда акс эттириш ва маълум бир даврларда фойдаланувчиларга зарурий маълумотларни бериш ҳисобланади.



Молиявий ҳисобот алоҳида мустақил корхона бўлиши ёки хўжалик юритувчи корхоналарнинг уюшган гуруҳига киришидан қатъий назар, бажарадиган ва субъектга таъсир кўрсатувчи молиявий воқеаларни ва муомалаларни кўрсатиш усули ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботларнинг мақсади корхонанинг молиявий аҳволидан, унинг фаолиятидан ва унинг пул маблағлари ҳаракати бўйича маълумот беришдан иборат бўлиб, у фойдаланувчиларнинг кенг гуруҳига иқтисодий қарорлар қабул қилишлари учун зарурдир.

Молиявий ҳисобот хўжалик муомалалари хусусияти ва моҳияти жиҳатидан уларни гуруҳларга тузилмавий бирлаштириш натижаси ҳисобланади. Умумлаштириш ва тасниф қилиш жарағнининг якуний босқичи бу туркумларга ажратилган жуда қисқа ахборотни тақдим этишдир, чунки молиявий ҳисоботлар банд сифатида ва изоҳларда берилган бўлади. Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, корхона имкониятларини раҳбарият томонидан бошқарилишини амалга ошириш натижаларини ҳам кўрсатади.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига биноан молиявий ҳисоботда қуйидаги ахборот бўлиши керак:

- инвестиция қарорлари ва кредитлар бериш тўғрисида қарорлар қабул қилишда керак бўладиган ахборот;

- субъектнинг бўлажак пул оқимларини баҳолашда фойдали ахборот;

- субъектга берилган ресурслар, мажбуриятлар ва улардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот.

Юқорида айтиб ўтилган ахборотлардан ташқари, молиявий ҳисоботда батафсилроқ маълумотлар ҳам берилади. 1-БҲМСга асосан, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга пул маблағлари ҳаракати оқимини тахмин қилишга ғрдам берадиган, корхонанинг мулки ва ихтиёридаги ресурслари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:



  • корхонанинг назорати остида бўлган активлар ҳақида;

  • корхонанинг пассивлари ҳақида;

  • корхонанинг тақсимланмаган даромади, корхонанинг бир даврдан бошқа даврга ўтишдаги иқтисодий имкониятлари ва мажбуриятларидаги ўзгаришлар ҳақида;

  • пул маблағларининг ҳаракати ҳақида.

Ушбу маълумот молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун корхонанинг дивидендларни ва фоизларни тўлаш, шунингдек, мажбуриятлари бўйича муддати келган тўловларни тўлаш имкониятини баҳолашда фойдали бўлади.

Молиявий ҳисоботнинг шаклланиши қисқа вақтда, ҳисобот даври муомалалари тугагандан сўнг рўй беради ва корхонадан профессионал бухгалтерия билимлари ва кўникмаларидан ташқари, қўшимча маълумотлар тузиш (изоҳлар, тушунтиришлар) кетма-кетлигига риоя қилишни талаб қилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллардан иборат бўлиши шарт:


  • бухгалтерия баланси – 1-шакл;

  • молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот – 2-шакл;

  • асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот – 3-шакл;

  • пул оқими тўғрисида ҳисобот – 4-шакл;

  • хусусий капитал тўғрисида ҳисобот – 5-шакл;

  • эслатмалар, ҳисоблар ва изоҳлар.

Молиявий ҳисоботларинг изоҳлари тушунтириш хати кўринишида мунтазам равишда тартибга солинади. Изоҳлардаги маълумотлар тақдим этилган молиявий ҳисоботнинг ҳар бир тегишли банди кўрсатилган ҳолда берилиши керак.

Молиявий ҳисоботлар тайғрлаш ва бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос сиёсати асослари тўғрисидаги маълумот молиявий ҳисобот изоҳларидан олдин алоҳида ҳисоб кўринишида берилиши керак. Молиявий ҳисоботга бериладиган тушунтириш ёзувида энг камида лозим бўлган зарурий маълумотлар бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир аниқ андозасининг «Очиб бериш» бўлимида келтирилади.

Молиявий ҳисоботлар тузиш учун фойдаланиладиган ўзига хос ҳисоб юритиш сиёсатига қўшимчаларда фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларда фойдаланиладиган баҳоларнинг асоси (дастлабки қиймат, жорий қиймат, сотиш қиймати, дисконт қиймати ва бошқалар)ни билиш жуда муҳим ҳисобланади. Бу тамойиллар кўп ҳолларда узлуксизлик ва ҳисоблаш тамойиллари билан ўхшашдир, улар молиявий ҳисоботни тузиш асосини ташкил қилади. Улар бу тамойиллардан баъзи ҳолатларда баҳолашларнинг асослари ўртасида танлов мавжудлиги билан фарқ қилади.

Молиявий ҳисоботда корхона ҳисоб юритиш сиёсатини акс эттириш пайтида қуйидагиларга алоҳида эътиборни қаратиши лозим:



  • даромаднинг акс эттирилиши;

  • консолидация тамойиллари;

  • фаолият турларининг уйғунлиги;

  • қўшма фаолият;

  • моддий ва номоддий активларни ва уларнинг эскиришини акс эттириш;

  • жалб қилинган маблағлар қийматини капитализация қилиш;

  • капитал қўйилмалар;

  • инвестицион мулк;

  • молиявий инвестициялар ҳамда молиявий активлар;

  • ижара;

  • тадқиқотлар ва ривожланиш билан боҒлиқ харажатлар;

  • товар-моддий заҳиралар;

  • солиқлар ҳамда муддати кечиктирилган солиқлар;

  • заҳиралар;

  • ишчи ва хизматчиларни асраб туриш харажатлари;

  • чет эл валютасини ўтказиш;

  • инфляция ҳисоби;

  • ҳукумат субсидиялари.

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг изоҳлари, ҳисоблари ва тушунтиришларида қуйидаги маълумотларни кўрсатиши лозим:

  • хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва ҳисоб сиёсати асослари учун турли асосий муомалалар ва ҳодисаларни танлагани ва қўлланилгани тўғрисида маълумот тақдим этиш;

  • БҲМС талаб қилган, ҳеч бир молиявий ҳисоботда акс эттирилмаган ахборотни ёритиш;

  • молиявий ҳисоботларда акс эттирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аниқ ва ҳаққоний тақдим этиш учун қўшимча таҳлил ахборотларини тақдим этиш.

Молиявий ҳисоботлар қуйидаги асосий идентификацион реквизитлар асосида тузилишини аудитор текшириши лозим:

  • корхонанинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, бўйсуниши, идентификацион рақами ва корхонани билиш учун керак бўлган бошқа реквизитлар;

  • алоҳида корхоналарни ёки корхоналар гуруҳининг молиявий ҳисоботларини қамраб олиши, яъни бу ҳисобот жамланган ёки ягона бўлиши керак. Агар ҳисобот жамланган бўлса, у ҳолда барча шаклларда «Жамланма» ёки «Субъектлар бўйича якуний» субъектлар сони кўрсатилади. Тушунтириш ёзувида жамланган якуний ҳисоботга киритилган ҳисоботларнинг сони кўрсатилиши зарур;

  • молиявий ҳисобот томонидан қамраб олинган ҳисобот куни ёки даври.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига биноан хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини тасдиқлаш учун вақти-вақти билан активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиб туриши керак.

Инвентаризация натижасида аниқланган мулкларнинг бухгалтерия маълумотлари билан мавжуд ҳақиқийси орасидаги фарқи қуйидагича тартибга солинади:



  • ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий қийматликлар, пул маблағлари ва бошқа мулклар киримга олиниб, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (93-ҳисобварақ) кўпайтирилади. Айбдор шахслардан қийматликларнинг ортиқча чиққанлик сабаблари хусусидаги тушунтириш хатлари олинади;

  • қийматликларнинг қонунчилик билан белгиланган норма доирасидаги камомади корхона раҳбарининг буйруғи билан ишлаб чиқариш, муомала харажатларига ёки молиялаштириш (фондлар)ни камайтиришга ўтказилади;

  • моддий қийматликлар, пул маблағлари ва бошқа мулклар камомади, шунингдек табиий камайиш нормасидан ортиқча нобудгарчиликлар айбдор шахслардан ундириб олинади. Агар айбдор шахслар аниқланмаса ёки айбдор шахслардан ундириб олиш суд орқали рад этилган бўлса, камомад ва нобудгарчиликлардан кўрилган зарарлар ишлаб чиқариш, муомала харажатларига ёки молиялаштириш (фондлар)ни камайтиришга ўтказилади. Бундай зарарлар келгусида солиққа тортиладиган базага қўшилади.

Дебитор ва кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг инвентаризацияси тегишли корхона, ташкилот ва алоҳида шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўзаро текширишдан иборат. Корхонанинг бухгалтерия ҳисоби маълумоти бўйича у ёки бу дебитордан олинадиган қарзлар суммаси қарздор бўлган корхона (алоҳида шахслар)нинг бухгалтерия ҳисобида ғзилган қарзлар суммаси билан солиштирилади.

Ҳисоб-китобларни текшириш учун қарздор ташкилотларга бухгалтерия ходимлари сафарга юборилади ёки хат жўнатилади. Ҳисоб-китобларни текшириш учун юборилган бухгалтерия ходими текшириш якунида далолатнома тузади. Текшириш натижасида дебитор қарзларни ундириб олиш даргумон бўлиб қолиши мумкин (корхона тугатилган бўлиб, қарзнинг кимдан ундирилиши номаълум, дебитор қарзини тан олмаслиги, даъво қилиш муддати тушириб қолдирилиши ва ҳ. к. ). Бундай ҳолларда корхона бухгалтериясида умидсиз дебитор қарзлар рўйхати тузилиб, ҳар бир дебитор ва кредиторларнинг рўпарасига нима сабабдан қарз реал эмаслиги кўрсатилади.

Молиявий ҳисоботлар маълум бир ҳисобот даври ёки маълум бир ҳисобот санаси бўйича тузилади. Бунда бухгалтерия баланси ва ҳисобварақлардаги қолдиқлар бўйича маълумотлар маълум бир санага тузилади, молиявий ҳисобот шаклларининг қолганлари эса маълум бир давр учун тузилади.

Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври 1 январдан 31 декабригача бўлган давр календарь йил ҳисобланади.

Молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда календарь йилидан фарқли равишда даврлар бўйича (ой, чорак учун) ҳам тақдим этилиши мумкин.

Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот куни ҳисобот даврининг охирги календарь куни ҳисобланади. Субъектнинг бухгалтерия баланси учун ҳисобот куни 31 декабрь ҳисобланади, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисобот учун ҳисобот даври 1 январдан 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади.

Корхонанинг йиллик молиявий ҳисоботи мулкчилик шаклидан қатъий назар, тўлиқ нусхаларда қуйидаги фойдаланувчиларга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралигача бўлган муддатда тақдим этилиши шарт:


  • корхонанинг мулкдори ҳисобланган (давлат мулкини бошқаришга ваколати бўлган органларга, қатнашчиларга, таъсисчиларга) таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатлар асосида;

  • давлат солиқ идораларига;

  • давлат статистика идораларига;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.

Молиявий ҳисоботни бошқа фойдаланувчиларга тақдим этиш тартиби мустақил равишда корхона раҳбарияти (унинг мулкдорлари ва таъсисчилари) томонидан тартибга солинади ва корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўзда тутилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботлари манфаатдор субъектлар: банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва шу кабилар учун ошкора ҳисобланади. Манфаатдор шахслар йиллик молиявий ҳисобот билан танишиш ва нусха кўчириш харажатларини қоплаб, унинг нусхасини олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва боша молия муассасалари ҳар йили молиявий ҳисоботни ундаги маълумотларнинг тўғрилиги аудитор томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳисобот тугагандан кейин 1 майдан кечиктирмай эълон қиладилар.

Чораклик молиявий ҳисобот ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан тақдим этилади. Ярим йилликнинг молиявий ҳисоботи шу йилнинг 25-июлидан кечикмасдан тақдим этилиши керак.

Бир шаҳарда жойлашган корхоналар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим қилиш муддати уни айнан тақдим қилинган кун ҳисобланади, бошқа шаҳардагилар учун эса жўнатилган ва алоқа бўлими муҳри билан белгиланган кун ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш куни иш бўлмаган кунга тўғри келган пайтда, тақдим этиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги баъзи-бир хўжалик субъектлари учун бу хўжалик субъектлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини, улардаги ҳисоб ишининг мураккаблигини (шу билан бирга автоматлаштирилганлик даражасини) ўрганиб чиққандан кейин чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилайди (1- сон БҲМС, 64-банд).

Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги агар хўжалик субъектида ҳисоб иши автоматлаштирилмағтган бўлса ва шу сабабли молиявий ҳисобот юқорида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаётган бўлса, у ҳолда ҳисоботни тақдим этиш муддатини узайтиришни рад этиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасиинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, молиявий ҳисоботнинг тайғрланиши, ишончлилиги ва ўз вақтида топширилиши учун жавобгарлик бухгалтерия ҳисобини ташкил қилувчи хўжалик субъекти раҳбарининг зиммасига юклатилади.


2. Аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш.
Аудиторлик ҳисоботини ва хулосасини шакллантириш аудит режаси ва дастурининг барча бўлимлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида вужудга келади.

Аудит натижаларини баҳолаш ишлари асосан қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • ишчи ҳужжатларни шарҳлаш ва якуний ишчи ҳужжатларни тайёрлаш;

  • аниқланган камчиликларнинг жиддийлик даражасини баҳолаш;

  • аудиторлик далилларнинг етарлилигини баҳолаш;

  • фаолият кўрсатаётган корхона принципи билан боғлиқ омилларни баҳолаш;

  • бухгалтерия ҳисоботидаги ахборотларни тақдим қилиш ва баён қилиш;

  • ҳисобот тузилганидан сўнг содир бўлган ҳодисаларни баҳолаш;

  • текширув натижалари бўйича аудиторнинг мижоз-корхона раҳбариятига тақдим қиладиган ёзма ахборотини тузиш;

  • аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тузиш.

Аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида асосан текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг дастлабки ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисоботларида акс эттирилган ҳақиқий ахборотлар таҳлил қилинади ва баҳоланади. Фақат айрим ҳоллардагина аудиторлар тахмин ва ҳисоб-китобларга асосланган молиявий ахборотларни баҳолайдилар.

Таъкидлаш жоизки, текширув натижалари ва хўжалик юритувчи субъект мутахассисларининг ҳисоб-китобларини баҳолашда аудиторлар маълум даражада профессионал эҳтиёткорликка риоя қилишлари зарур.

Аудитор қуйидаги ҳоллардаги каби, катта номувофиқликлар мавжудлигини кўрсатувчи ҳолатларни объектив баҳолаши зарур:


  • хўжалик юритувчи субъект ходимларига маълум бўлган, аммо аудитор томонидан очилмаган хатоларни аниқлаш фактлари;

  • текширув учун зарур бўлган, аудиторга ўз вақтида тақдим қилинмаган дастлабки ҳужжатлар ёки маълумотларга доир хўжалик муомалалари;

  • мутахассисларнинг ҳисоб-китобларидаги номувофиқликлар;

  • инвентаризация натижасида аниқланиб, далолатнома ва таққослаш ведомостлари билан расмийлаштирилган, лекин етарли даражада таҳлил қилинмаган ва тузатилмаган катта тафовутлар;

  • катта тафовутларнинг тасдиқланмаганлиги ва аудитор сўровларига кутилган жавоблар олинмаганлиги;

  • текширув учун танлаб олинган, зарур дастлабки ҳужжатлар ёки тегишли рухсат этувчи кўрсатмалар тақдим қилинмаган хўжалик муомалалари.

Аудитор тўпланган далиллар етарлилигини баҳолашда ушбу ҳолатлар аниқланган босқични (режалаштириш, аудит ўтказиш) ҳисобга олиши керак. Шунингдек, катта хатолар хатарини дастлабки баҳолаш ва батафсил текшириш режалари ҳам эътиборга олиниши лозим.

Агар бундай ҳолатлар режалаштириш босқичида аниқланган ва ҳисобга олинган бўлса, унда аудитор тўпланган далилларнинг етарлилигига ва режалаштирилган ҳамда қўшимча аудиторлик амалларини бажаришнинг мақсадга мувофиқлигига баҳо бериши зарур.



Аудиторлик текширувининг асосий босқичларини ўтказиш натижалари аудит ўтказишдан қўйилган мақсадга эришилганлик даражасини баҳолаган ҳолда аудиторнинг ишчи ҳужжатларида қаид қилиниши лозим. Масалан, аудит ўтказиш дастурининг «Дебитор ва кредитор қарзларни текшириш» бўлими бўйича ўтказилган аудит натижаларини баҳолашда қуйидаги аудиторлик амалларини таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадга мувофиқ:

Кейинги пул киримлари ва тегишли счётлар қолдиқларидан тўланган тўловларга доир дастлабки ҳужжатларни текшириш. Аудиторлар одатда бухгалтерия баланси тузилгандан кейинги то аудит ўтказилган охирги кунга қадар амалга оширилган тўловларни ҳам текширади. Бу текширув натижалари ҳисоб маълумотларининг ишончлилигини жорий мажбуриятларни балансда акс эттиришнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги нуқтаи назаридан баҳолашга имкон беради. Ушбу амалларни бажариш натижасида жорий мажбуриятлар тўлиқ ва ҳаққоний акс эттирилганлиги тўғрисида олинган далиллар, бухгалтерия ҳисоботи тузилганидан сўнг тўланган қарзларга нисбатан етарли даражада деб баҳоланиши мумкин. Шундан сўнг аудитор тўлови тасдиқланган ва тасдиқланмаган қарзлар суммаларининг катта - кичиклигини баҳолайди;

счётларни бухгалтерия ҳисоботи тузилганидан сўнг тайёрланган моддий жавобгар шахслар ҳисоботлари билан, ҳисоб маълумотлари бўйича қолдиқлар билан солиштириш. Бухгалтерия ҳисоботи тузилган кундан олдин олинган барча счётлар (етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун) жорий даврдаги ҳисобда ва шу давр учун тузилган ҳисоботда акс эттирилиши керак. Шунинг учун бухгалтерия баланси тузилган санадан сўнг тайёрланган материаллар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар ва счётлардаги саналар, мулклар ва мажбуриятларнинг балансда тўғри акс эттирилганлигини текшириш мақсадида таққосланиши мақсадга мувофиқ.

Мавжуд қолдиқларни счёт-фактуралар маълумотлари, моддий жавобгар шахслар ҳисоботлари ва тўлов ҳужжатлари билан солиштириш. Агар дебитор ва кредитор қарзларнинг миқдори хўжалик юритувчи субъект молиявий аҳволи учун сезиларли даражада бўлса, аудиторлар ҳисобга олишнинг тўғрилиги ва аниқлигини текшириши, шунингдек, ҳисоб маълумотлари бўйича мажбуриятларнинг ошириб кўрсатилмаганлигини аниқлашлари лозим. Бу ҳолда дастлабки ҳужжатлар маълумотлари аналитик ҳисоб регистрлари (журналлар, оборот ёки сальдо ведомостлари) да акс эттирилган ахборотлар билан, олдин энг катта қолдиқлиларидан бошлаб (чунки улар бўйича ошириб кўрсатиш эҳтимоли кўпроқ) солиштирилади. Олинган маълумотлар бўйича ҳисоб ёзувларида (масалан, битта счётни ҳисоб регистрида икки марта акс эттириш ва шунга ўхшаш) мажбуриятлар (дебитор ва кредитор қарзлар) ошириб кўрсатилиш ҳолатларининг катта-кичиклигини баҳолаш зарур.

Мол етказиб берувчилар ва бошқа контрагентлар билан ҳисоб-китобларни тасдиқлаш. Аудит ўтказиш чоғида бундай тасдиқни олиш мажбурий эмас. Лекин, ушбу амал кўпчилик ҳолларда катта наф келтириши мумкин. Масалан, мол етказиб берувчилардан олинган жавоблар қуйидагиларни тасдиқлаш учун ишлатилиши мумкин:

  • мол етказиб берувчилар бўйича дебитор қарзлар уларнинг асосли даъвоси ҳисобланади;

  • бухгалтерия ҳисоби маълумотлари мол етказиб берувчиларга барча мавжуд қарзларни ўзида акс эттиради;

  • сотиб олинган моддий ресурслар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар тегишли ҳисобот даврида акс эттирилган. Бунда аудит ўтказиш чоғида контрагентлардан тасдиғини олиш зарурлиги тўғрисида гувоҳлик берадиган омилларни белгилаб қўйиш керак: харидларни ички назорат қилиш тузулмасининг бўшлиги; молиявий муаммолар; товар-моддий бойликлар бўйича қолдиқлар чиқаришда ёки қарздорларни текширишда йўл қўйилган хатолар тўғрисидаги фактлар; бир неча мол етказиб берувчилардан қилинган катта харидлар; харидлар тўғрисидаги ҳисобот бухгалтерия балансини тузиш санасига тайёрланмаган. Тасдиқлаш ишларининг натижаларини умумлаштириб, энг аввало, уларнинг ишончлилигини баҳолаш зарур. Бунда қарзларнинг ёзма ва оғзаки шаклда тасдиқланган миқдори ва аҳамиятлилиги баҳоланади.

Ёзма шаклда олинган далил-исботларни энг ишончли деб тан олиш қабул қилинган. Ёзма тасдиқларнинг ишончлилиги уларнинг тўғри расмийлаштирилишига боғлиқ. Тасдиқлар ишончлилигининг таҳлилидан келиб чиқиб, тасдиқланган ва тасдиқланмаган суммаларнинг катта-кичиклиги, шунингдек мажбуриятларнинг ишончлилиги тўғрисида аудитор фикрини шакллантириш учун олинган далиллар етарлилиги баҳоланади;

Дебитор ва кредитор қарзлар аналитик ҳисоби маълумотларининг тенглигини текшириш. Дастлабки ҳужжатларни текшириб чиқиш ёки дебитор ва кредитор қарзлар тасдиғини олиш муносабати билан аудиторлар ҳисоб-китобларни ҳисобга оладиган аналитик ҳисоб регистрларини текшириб чиқиши, ҳамда уларни Бош дафтар маълумотлари билан таққослаши лозим. Ҳисоб-китоб муомалалари ҳисобга олинадиган счётларни таҳлил қилишда қуйидагилар аниқланиши мумкин:

  • мол етказиб берувчилар счётлари бўйича дебет қолдиқлар;

  • мансабдор шахслар, директорлар, раислар, шўъба ва тобе корхоналарга ва бошқа ўзаро боғлиқ томонлардан қарзлар суммалари;

  • мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларга доир ҳаддан ташқари катта тузатишлар;

  • даъво муддати ўтиб кетган ёки ўтаётган тўланмай қолган счёт-фактуралар.

Барча белги қўйилган суммалар якуний ишчи ҳужжатларини тайёрлашда таҳлил қилиниши ва ҳисобга олиниши лозим. Ушбу ишларнинг натижаларини бошқа олинган далиллар билан таққослаш мақсадга мувофиқ. Масалан, даъво муддати ўтиб кетаётган тўланмай қолган счётлар ва мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебет қолдиқларнинг аниқланган суммаларига маълумотлар мувофиқлиги тўғрисида тасдиқ олиниши мумкин. Бу ҳолда аудитор аналитик ҳисоб маълумотларининг ишончлилиги ҳақида етарли далилларга эга бўлади.

Агарда олинган тасдиқлар натижаларига кўра контрагентда бундай қарздорликнинг йўқлиги аниқланса, у ҳолда аудитор аналитик ҳисоб маълумотларини ишончсиз деб баҳолаши мумкин.

Аналитик ҳисоб регистрлари маълумотларини Бош дафтар билан таққослаш мижоз томонидан вақти-вақти билан ўтказиладиган назорат тадбири бўлиб ҳисобланади. +оидага кўра, аудиторлар қилинган таққослашларни, аниқланган ғайриоддий суммаларни таҳлил қилади, жами суммаларни қайта жамлаб чиқади.

3. Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби.
Аудитнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, умумлаштирилган ва баҳоланган текширув натижаларини камида иккита ҳужжат билан расмийлаштириш мақсадга мувофиқдир:

1. аудит ҳақидаги шартномада кўзда тутилган давр ичидаги корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисида ҳисобот;

2. бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси.

Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида белгиланишича: аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоида-бузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган ва хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорга, катнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат (18-модда).

№70 -«Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосаси» номли АФМСга мувофиқ аудиторлик ҳисоботининг таркиби қуйидагича:

а) номи («Аудиторлик ҳисобот» ёки «Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи» деган ҳар иккала ном бир хил маънога эга);

б) адресат номи;

в) кириш қисми;

г) таҳлил қисми;

д) якуний қисм.



Аудиторлик ҳисоботи молиявий ҳисоботни аудиторлик текширувидан ўтказган аудитор(лар) томонидан бетма-бет имзоланиши лозим. Аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текширувининг буюртмачисига, буюртмачининг барча зарур реквизитлари кўрсатилган ҳолда жўнатилади.

Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида аудиторлик ташкилотининг реквизитлари, шу жумладан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами ва санаси, аудиторлар ва аудиторлик текширувида қатнашган бошқа шахслар ҳақида маълумотлар, ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг умумий тавсифи кўрсатилади.

Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми аудиторлик фаолияти миллий стандартига таянади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • хўжалик юритувчи субъектда ички назоратнинг аҳволини текшириш натижалари (батафсил баёни);

  • бухгалтерия ҳисоботи ва молиявий ҳисоботнинг аҳволини текшириш натижалари;

  • молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунчиликка риоя қилинишини текшириш натижалари;

  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш натижалари;

  • активлар (маблағлар) сақланишини текшириш натижалари.

Корхонадаги ички назоратнинг аҳволини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ички назорат тизими хўжалик юритувчи субъект фаолияти тавсифи ва миқёсларига мос келишини умумий баҳолаш;

  • аудиторлик текшируви чоғида аниқланган, ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти тавсифи ва миқёсларига катта мос келмаслик ҳолатларини баён қилиш.

  • Хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботининг аҳволини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

  • бухгалтерия ҳисобининг юритилиши ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;

  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш тартибини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнида аниқланган катта қоидабузарлик ҳолатларини баён қилиш.

  • Хўжалик юритувчи субъект томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунчиликка риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

  • хўжалик юритувчи субъект томонидан содир этилган молия-хўжалик муомалаларининг қонунчиликка мос келишини баҳолаш;

  • хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молия-хўжалик муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнида аниқланган катта номувофиқликларни баён қилиш.

  • Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузилган ва тегишли органларга тақдим қилинган ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини баҳолаш;

  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашнинг белгиланган тартибини бузиш фактларини, солиққа тортиладиган базани аниқлашдаги хатоларни баён қилиш.

Активлар сақланишини текшириш натижалари активларни инвентаризация қилишга асосланиши ва уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ҳамда бутлиги тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олиши лозим.

Аудиторлик ҳисоботининг якуний қисмида аниқланган хато-камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича аудиторлик ташкилотининг тавсиялари, ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича маслаҳатлар ва таклифлари акс эттирилади.

№ 70 -АФМС га мувофиқ аудиторлик ташкилоти тузилган аудиторлик ҳисоботи учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади. Шунингдек, аудиторлик ҳисоботидаги ахборотлар махфий ҳисобланади ва уни ошкор этиш мумкин эмас. Ушбу ахборотларга алоқадор шахслар ахборотларни ошкор қилганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади (7 параг. 16-17 бандлар).

Аудиторлик текширувининг натижалари асосида тузилган ҳисоботда корхона молия-хўжалик фаолияти ва унинг натижаларининг умумий аҳволи, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузишнинг ҳолати, таҳлил ишларининг даражаси ҳамда корхонадаги ҳисоб-таҳлил ходимларининг тавсифи акс эттирилади. Аудиторлик ҳисоботи маълумотлари корхона бозор шароитларига қандай мослашаётганлиги ва муваффақиятли ривожланиши ҳамда фойдасини кўпайтира олишга қодирлигини ёки аксинчалигини билдириши лозим. Албатта, текширилаётган корхонадаги аҳвол безаб кўрсатилмасдан, аудиторга тақдим қилинган ахборот ҳақиқий бўлгандагина эҳтиросларга берилмаган ва реал аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулоса шаклланади. Акс ҳолда, аудиторлик текшируви бефойда ва уни ўтказиш учун сарфланган маблағ эса зое кетади.

Аудитор ҳисоботда келтирилган камчиликлар бўйича уларни бартараф қилишга каратилган ўз таклифларини ҳам кўрсатиб ўтиши лозим. Лекин текширилаётгин корхона ходимларига «яхшилик» қилиш мақсадида аудитор шахсан ўзи дастлабки ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари ва бухгалтерия ҳисоботларидаги хатоларни тўғрилаши мутлақо мумкин эмас.

Шу билан бирга аудиторларга у ёки бу нохуш фактларни бошқача қилиб ёритишга ёки текширувчилар учун қулай хулоса тузиб беришга мажбурлаш мақсадида руҳий, жисмоний ёки бошқача тазъйиқлар ўтказган ҳолларда улар қатъийлик ва принципиаллик билан иш тутишлари лозим.

Аудитор аниқланган хато ёки камчиликлар тўғрисида корхона раҳбариятига билдиради ва уларни тузатиш бўйича аниқ тавсиялар беради.

Агар бухгалтерлик (молиявий) ҳисобни юритиш, тегишли ҳисоботларни тузиш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилиш бўйича кўрсатилган камчиликлар аудит ўтказиш чоғида буюртмачи корхона томонидан тузатилмаса, бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлаш мумкин эмаслиги тўғрисида аудиторлик текширувининг хулосасида ёзилади.


  1. Аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби.

Аудиторлик хулосаси бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботнинг таркибий қисми бўлиб, ундан фойдаланувчилар учун ушбу ҳисобот ишончлилиги ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади. Бухгалтерия ҳисоботидан фойдаланувчилар аудиторлик хулосасида баён қилинган фикрга таяниб, аудиторга ёки аудиторлик фирмасига ишонч билдирадилар. Ушбу ишонч, энг аввало, аудитор томонидан бажарилган ишнинг сифати билан қўлга киритилади ва оқланади.

Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида белгиланишича, аудиторлик хулосаси молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби юритиш тартибининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган, хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат.

Аудиторлик хулосаси аудиторлик ҳисоботи асосида тузилади.

Аудиторлик хулосаси аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак (19-модда).

Аудиторлик ташкилоти томонидан ишлаб чиқиладиган аудиторлик хулосасини тайёрлаш ишларида аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС) қоидаларининг талабларини инобатга олиш зарур. Аудиторлик хулосасини тайёрлашда асосан № 70 - «Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосаси» номли аудиторлик фаолияти миллий стандартидан (АФМС) фойдаланилади.

Аудит натижалари корхонадаги жараёнлар ва молия-хўжалик фаолияти натижаларини ташкил этиш ва ҳисобга олишни ҳолисона акс эттириши лозим.

Бошқача қилиб айтанда, аудиторлик текшируви мумкин қадар объектив бўлиб, унинг хулосаси маълум маънода хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти устидан чиқарилган «ҳукм» ҳисобланади.

Шунингдек, давлат органлари топшириғига биноан ўтказилган текширув натижалари бўйича тузилган аудиторлик хулосаси Ўзбекистон Республикаси процессуал қонунчилигига мувофиқ тайинланган экспертиза хулосасига тенглаштирилади.

Аудиторлик хулосаси учта: кириш, таъкидловчи ва якунловчи қисмдан иборат бўлиши лозим.


  1. Кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилади:

  • аудиторлик ташкилотининг юридик манзили ва телефонлар;

  • лицензиясининг тартиб рақами;

  • аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия берган орган номи ва берилган вақти, шунингдек, лицензиянинг амал қилиш муддати;

  • аудиторлик ташкилотини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳномасининг рақами;

  • аудиторлик ташкилотининг ҳисоб-китоб счёти;

  • текширувда иштирок этган барча аудиторлар ҳамда аудиторлик ташкилоти раҳбарининг насаби, исми-шарифи.

  • аудиторлик текшируви ўтказиш учун асос ва хўжалик юритувчи субъектнинг умумий тавсифи.

Шу билан бирга аудиторлик хулосасининг кириш қисмида текширувдан ўтказилган молиявий ҳисоботлар рўйхати, санаси ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда акс эттирилиши лозим. Шунингдек, кириш қисмида аудиторлик текширувидан ўтказиладиган ҳисоботнинг тайёрланиши ва ишончлилиги учун маъсулият хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига юклатилиши, мазкур молиявий ҳисобот бўйича берилган аудиторлик хулосаси учун эса аудиторлик ташкилоти жавобгар эканлиги кўрсатилиши лозим.

2. Аудиторлик хулосасининг таъкидловчи қисмида аудиторлик хулосаси АФМСга мувофиқ ўтказилганлиги таъкидланиши лозим.

Таъкидловчи қисм молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотларнинг ишончлилигини ва қонунчиликка, ҳамда хўжалик юритувчи субъект молия-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий аҳволига мувофиқлигини баҳолашини кўрсатиши лозим. Шунингдек, таъкидловчи қисмда ўтказилган аудиторлик текшируви фикр билдириш учун етарли асос бериши тўғрисида аудиторлик ташкилотининг тасдиғи акс эттирилиши лозим.

3. Аудиторлик хулосасининг якунловчи қисмида хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботи ишончлилиги ва қонунчиликка мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисида ёзув ёзилади.

Текширув аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилганда, аудиторлик хулосасини аудиторлик ташкилотининг раҳбари ёки аудиторлик ташкилотининг у ваколат берган бошқа ходими имзолайди ва аудиторлик фирмаси муҳри билан тасдиқлайди.

Хўжалик юритувчи субъект фақат аудиторлик хулосасининг якуний қисминигина манфаатдор шахсларга тақдим қилиши лозим. Шу муносабат билан аудиторлик хулосасининг таҳлилий қисми ва якуний қисми алоҳида имзоланиши ва муҳрланиши мумкин. Аудиторлик хулосасининг иккита тури мавжуд: а) ижобий аудиторлик хулосаси; б) салбий аудиторлик хулосаси.



Ижобий аудиторлик хулосасида бухгалтерлик баланси ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилиги аудитор томонидан тасдиқланади. +оидага кўра ижобий аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолати ва содир этилган молия-хўжалик муомалаларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқлигини ишонарли акс эттиради деган фикрга келинган вақтда тузилиши лозим.

Салбий аудиторлик хулосаси молиявий ҳисобот корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида ишонарли маълумот бермаган ва бухгалтерлик ҳисоботи ҳамда унинг молия-хўжалик фаолияти ҳисоби амалдаги меъёрий қонунчилик талабларига мос келмаган ҳолда юритилган вақтда тузилади. Бундай хато-камчиликлар ўз вақтида тузатилмаса молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин.

Салбий аудиторлик хулосаси тузиш аудиторлик амалиётида камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлиб, бунга қуйидаги муайян вазиятлар сабаб бўлиши мумкин:



  • аудитор томонидан аниқланган бухгалтерия ҳисоботидаги хато-камчиликлар жиддий ва салмоқли бўлган ҳолатлар; айрим мижоз-корхоналарда бундай ҳолатлар уларнинг иқтисодий носорлиги билан биргаликда юзага, ҳатто амал қилаётган корхона принципининг бузилишига етиб боради;

  • молиявий ҳисоботни тасдиқлаш учун зарур бўлган дастлабки ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва ҳисоб регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатларнинг катта қисми корхона маъмурияти томонидан тақдим этилганда; бунда аудиторлик ташкилоти вужудга келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда №70-АФМСга мувофиқ аудиторлик хулосаси тузишдан воз кечиши ҳам мумкин;

  • ижобий аудиторлик хулосаси тузишга тўсқинлик қиладиган бошқа объектив вазиятлар ҳам, хусусан, вазият тақазоси вужудга келадиган срҳани чеклашлар;

  • мижоз-корхона маъмурияти молиявий ҳисобот маълумотларини асосан тўғри деб, аудиторлик хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги асосий хулосалари билан рози бўлмасдан, тегишли ҳисоб ёзувларини тузатишни батамом рад этиш ҳолатлари ва ҳакозо.

Салбий аудиторлик хулосаси хўжалик юритувчи субъект томонидан содир этилган молиявий ва хўжалик муомалалари молиявий ҳисоботда ишонарли акс эттирилган, аммо қонунчиликка мос келмайдиган ҳолларда ҳам тузилади.

Салбий аудиторлик хулосасини тузишга, қоидага кўра, хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланган хато-камчиликларни бартараф қилиш мақсадида молиявий ҳисоботга ўзгартишлар киритиш тўғрисида билдирилган фикрга норозилиги сабаб бўлади.

Аудиторлик текшируви натижасида аниқланган хато-камчиликлар хўжалик юритувчи субъект томонидан тузатилганда салбий аудиторлик хулосаси тузилмайди.

Аудитор бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботининг сифати тўғрисида ишонч билан аудиторлик хулосаси туза олиш учун етарли даражада ишончли далиллар туплай олмаган вақтда хулоса тузмайди. Бундай ҳолат аудиторлик текшируви ҳажмининг чекланганлиги оқибатида молиявий ҳисобот тўғрисида фикр билдириш учун аудиторлик далил-исботлар етарли бўлмаганида юзага келади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шартнома тузувчи аудиторлик ташкилоти ва мижоз-корхона тадбиркорлик субъектлари сифатида тенг ҳуқуқли бўлса ҳам мақоми бўйича тенг бўла олмайдилар, чунки аудиторлик ташкилоти текшириладиган хўжалик тизимини назорат қилади. Бундан мижоз-корхона маъмурияти аудиторлик ташкилотининг хулоса тузишдан воз кечиш эҳтимоли олдиндан аниқланиб қўйилишига рози бўлиши лозим деган хулоса келиб чиқиши мумкин. Умуман олганда, бундай эҳтимоллик жуда кам учрайди, аммо қонунчиликда белгилаб қўйилган.

Аудиторлик хулосаси тузишдан воз кечиш айрим махсус ҳолларда юзага келади. Булар: аудитор мустақиллигини йўқотиши, баланс тузилган санадан кейиги содир бўлган жиддий ҳодисалар ёки вазиятнинг ноаниқлиги, хўжалик юритувчи субъект томонидан, ёки айрим мураккаб вазиятлар туфайли аудит ўтказиш соҳасининг чеклаб қўйилиши.

Аудиторнинг хулоса тузишдан воз кечиши ёзма равишда, №70-АФМС да кўрсатилган шакл бўйича расмийлаштирилиб, унинг мазмуни жуда ҳам пухта асосланган бўлиши лозим.



Аудиторлик текшируви ҳажмининг чекланганлиги- бу хўжалик юритувчи субъект вакиллари ёки учинчи шахсларнинг, бошлаб қўйилган аудиторлик текширувини, аудитор аудиторлик хулосаси тайёрлаш учун етарли деб ҳисоблайдиган ҳажмда ўтказишга тўсқинлик қилишга қаратилган очиқдан-очиқ кўрсатадиган ҳатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигидир.

Аудиторлик хулосаси тузишдан воз кечиш ариза кўринишида бўлиб, «Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосаси тузишдан воз кечиш тўғрисидаги аризаси»деб номланади ва қуйидаги шаклда бўлади.

Агар салбий хулоса тузилса ёки хулоса тузилмаса, аудитор таъкидловчи қисмда текширув натижаларини, аниқланган амалдаги қонунчилик бузилиши фактларини ва корхона фаолиятидаги бошқа камчиликларни батафсил баён қилади.

Аудиторлик хулосаси камида уч нусхада тузилиб, унинг икки нусхаси аудиторлик текшируви буюртмачиси яъни корхона раҳбариятига тақдим қилинади.

Хўжалик юритувчи субъектлар аудиторлик текшируви якунланганидан сўнг 15 кун ичида аудиторлик хулосасининг бир нусхасини ўзлари жойлашган ҳудуддаги солиқ органига тақдим қиладилар.

Аудиторлик хулосаси молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун тушунарли бўлиб, унда аудиторнинг иккиланиш ва(ёки) норозилигидан келиб чиққан чеклашлар аниқ кўрсатилиши лозим. Аудиторлик хулосаси барча молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар олиш имконига эга бўлган очиқ ахборот ҳисобланади. Аудиторлик хулосаси тегишли молиявий ҳисоботлар билан биргаликда хўжалик юритувчи субъект томонидан чоп эттирилиши мумкин.

Агар кўрсатилган камчиликлар бухгалтерия ҳисоботининг ҳаққонийлигига таъсир қилмайдиган бўлса, аудитор хулоса тузишга киришади. Акс ҳолда аудитор бухгалтерия ҳисобининг юритилиши ва корхона томонидан тақдим қилинган ҳисоботлар тўғрилигини тасдиқлашдан бош тортиши лозим. Фақат кўрсатилган камчиликлар тугатилгандан сўнггина текширувларни якунлаши ва уларнинг натижалари бўйича хулоса тузиш мумкин. Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузишдаги камчиликларни тугатиш учун корхонага берилган вақт, одатда, агар бундай ишларнинг жиддийлиги ва сермеҳнатлиги реал баҳоланса, икки - уч ойдан ошмаслиги лозим.

Шу боисдан, корхона раҳбари ва молия-ҳисоб хизмати ходимлари олдиндан, аудиторлик хулосасини охирги таҳрирда тузгунга қадар танишиб чиқишлари, агарда уларда айрим ҳолатларга нисбатан норозилик, мулоҳаза ёки қандайдир таклифлари бўлса, ушбу билдирилган фикрлар диққат билан эшитилиб, корхона ходимлари иштирокида муҳокама қилиниши ва асосланган ҳолда чиқариб ташланиши ёки эътиборга олиниб, хулосанинг охирги тахририда инобатга олиниши лозим.

Корхона бир ой ҳам ўтмасдан сўнг қайта текшириш натижасида ижобий хулоса олса, бу ҳол аудиторларга ишончсизлик билдиришга олиб келиши мумкин. Бу худди ойлаб дарсга қатнашмаган, қобилиятсиз талабанинг имтиҳонда мутлақо саводсизлигини намоён қилиб, «қониқарсиз» баҳо олганидан сўнг, эртасига баъзи бир сабабларга кўра «аъло» баҳога қайта топширгани каби нореал ҳодисадир.

Шунингдек, агар текширувда ҳеч қандай криминалга оид ҳолат аниқланмаган бўлсада, хулосаларни очиқдан-очиқ ёки ниқобланган ишоралар билан шакллантириш мумкин эмас. Аммо, шунга қарамасдан корхона ишида суйистеъмол ҳоллари учраса, судлов-тергов органлари томонидан чуқур текширилиб, улар очиб ташланади. Яна бир марта шуни таъкидлаш лозимки, аудитор хулосада фақат қўл остидаги ҳужжатлар ёки аниқ формулалар, рецептуралар, нормалар, лимитлар ва бошқа маълумотларга асосланган, бенуқсон, аниқ ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган фактларни келтириши лозим.

Аудиторлик хулосасида ҳеч қандай тахминлар, гумонлар, миш-мишлар ва бошқа тасдиқланмаган манбалардан олинган маълумотларни келтириш мумкин эмас. Шунингдек, хулосада жудаям эҳтиросларга берилган сўзлар, келтирилган фактлар бўйича шарҳлар, масалан, «ўта кетган, ашаддий совуққонлиги натижасида. . . » каби жумлалар бўлмаслиги керак.

Аудиторлик текшируви якунланганидан сўнг барча материаллар (ишчи ва аналитик жадваллар, ҳисоб-китоблар, аудиторлик текшируви ва хулосалар ҳамда экспертиза далолатномаларининг бирламчи нусхалари, ҳисоб ходимлари, моддий жавобгар шахслар ва бошқаларнинг тушунтириш хатлари) ҳар бир текширилган корхона учун махсус очилган папкаларда сақланиши лозим.

Навбатдаги текширувдан олдин ушбу материаллар текширув энг бошидан аниқ мақсадга йуналтирилган ва самарали бўлиши, бунинг устига уни мазкур корхонани текширишда олдин иштирок этмаган, янги ходимлар ўтказса, уларга яқиндан ёрдам бериши мумкин.

Булардан ташқари, ойдинлаштирилиши лозим бўлган айрим саволлар ёки текширилаётган корхона томонидан даъволар (масалан, аудиторлар томонидан мижоз-корхонанинг ҳисоб ва ҳисоботларини текшириш натижалари бўйича салбий хулоса аниқланганда) пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳақиқатни қарор топтириш учун аудиторлик ҳисоботи ва хулосасидаги ишчи материалларга мурожаат қилинади.



Аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси учун жавобгарлик. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказмай тузилган ёхуд аудиторлик текшируви натижалари бўйича тузилсада, лекин аудиторлик текшируви давомида аудитор (аудиторлар) томонидан олинган ва ўрганилган хўжалик юритувчи субъект ҳужжатлари мазмунига мувофиқ бўлмаган аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси қасддан сохта тузилган ҳисобланади.

Аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси қасддан сохта тузилганлиги аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатишга, шунингдек айбдор шахслар қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.



9. 2. Таянч иборалар асосидаги визуал маълумотлар

9. 2. 1. Биринчи машғулот

1-илова (4. 2. )


Мавзуни жонлантириш учун саволлар


  1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни аудити?

  2. Аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш?

  3. Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби?

  4. Аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби?





2-илова (4. 2. )

Маърузанинг мазмуни бўйича кўргазмали слайдлари

1-слайд






2-слайд




3-илова (4. 2. )

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


  1. Ўтказилган аудит натижалари қандай умумлаштирилади ва баҳоланади?

  2. Аудиторлик ҳисоботи нима ва у қандай тузилади?

  3. Аудиторлик хулосаси нима ва у қандай тузилади?

  4. Аудиторлик хулосаси кимларга тақдим этилади?


9. 1. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
9. 1. 1. Амалий машғулотни олиб бориш технологияси


9-мавзу

Солиқ аудитини якунлаш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби

Дарс вақти: 2 соат

Талабалар сони: 20 нафаргача

Машғулот шакли

Амалий машғулот

Амалий машғулот режаси

  1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни аудити

  2. Аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш.

  3. Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби.

  4. Аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби.




Ўқитиш мақсади: Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган мажбурий тўловлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида ҳисоб-китоблар аудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш


Педагогик вазифалар:

Ўқув фаолияти натижалари:

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тартиби ўргатади

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар


Аудиторлик текширувлар натижаларини мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради

Аудиторлик текширувлар натижаларини мақсади, вазифалари ва манбалари тушунтира олади


Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузиш тартиби ўргатади


Аудиторлик ҳисоботи ва уни тузади

Аудиторлик хулосаси ва уни тузиш тартиби ўргатади


Аудиторлик хулосаси ва уни тузишади

Ўқитиш усуллари

Суҳбат, блиц-сўров, мунозара методи

Ўқитиш шакллари

Фронтал, жамоавий, гуруҳларда ишлаш

Ўқитиш воситалари

Маъруза матни, компьютер слайдлари,

доска, ЎУМ

Ўқитиш шароити

Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари




      1. Ўқув машғулотининг технологик харитаси




Иш босқичлари

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талаба

Тайёрлов босқич


Ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган ўқув топшириқларини ишлаб чиқади (1-илова).




1-босқич.

Машғулот-нинг кириш қисми

(10 дақиқа)


1. 1. Машғулот мавзуси, унинг мақсадлари ва режалаштирилган натижаларни айтади, уларнинг аҳамияти ва долзарблигини асослайди.

1. 2. Талабаларнинг билимларини суҳбат шаклидаги саволлар бўйича жонлаштиради

(2-илова).

Текшириш жараёнида талабаларнинг билимлари ўқув муаммони ҳал қилишда ва машғулот давомида фаол қатнашишда етарлилигини аниқлайди.



Тинглайди. Қаранг ЎУМ

Саволларга жавоб берадилар



2-босқич.

Асосий қисм (60 дақиқа)



2. 1. Ўқув топшириқларни беради, уларни бажариш йўлларини талабалар билан муҳокама қилади.

Ишнинг якуни бўйича қандай натижалар кутилаётганлигини айтади.

Гуруҳларда ишларни бажариш натижаларини қандай шаклда тақдим қилишни айтади.

Ҳар бир талаба ва гуруҳни баҳолаш мезонларини тушунтиради (3-илова).

2. 2. Талабаларни мини-гуруҳларга бўлади.

Гуруҳларга топшириқларни тарқатади. Топшириқларни бажариш учун яна қандай қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкинлигини тушунтиради.

2. 3. Гуруҳ топшириқларини бажариш бўйича йўриқномани доскада намойиш қилинади ва талабалар билан муҳокама қилинади.

2. 4. Гуруҳда ишлашни ташкил қилади. Назоратчи сифатида иштирок этади. Бунда:

-аниқ топшириқни бажариш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантириш мақсадида якка ишлашга эътиборни қаратади.

2. 6. Презентацияни бошлашни айтади. Бажарилган иш натижаларини эълон қилиш ва баҳолаш учун гуруҳ вакилларини тайинлайди.

2. 7. Гуруҳ ишларининг натижаларини ўзаро текширишни ташкил қилади.


Топшириқларни муҳокама қиладилар
Ўқув материаллари билан танишадилар
Мини-груҳларга бўлинадилар
Гуруҳда ишлашни режалаштиради.

Гуруҳ ичида саволларни тақсимлайдилар. Уларни якка тартибда бажарадилар.

Якка тартибда эришган натижаларни муҳокама қиладилар.

Гуруҳ бўйича умумий натижаларни шакллантиради ва презентацияга тайёрлайди.

Гуруҳ вакиллари

Ўзаро билимларни текшириш учун ҳар бир гуруҳ саволларни тайёрлайди ва беради.



3-босқич.

Якуний қисм

(10 дақиқа)


3. 1. Гуруҳ ишларининг натижалари таҳлил қилади. Бажарилган ишларга якунловчи хулосалар қилади.

3. 2. Мавзу мақсадига эришишдаги талабаларнинг фаолияти баҳоланади.

3. 3. Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш учун адабиётлар ва мустақил ишлаш учун тестлар (4-илова) беради.


Саволлар берадилар

Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади. Қаранг ЎУМ



Ўқув-услубий МаЪЛУМОТЛАР

9. ўқув топшириқлар

9. 1. Биринчи машғулот
1-илова (2. 1. )

70-сон АФМАга 1-илова

Ижобий аудиторлик хулосасига мисол
"Мен (биз), ____________________________________________________"

(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)


аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

_______________________________________________________________

(аудиторларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)
томонидан хўжалик юритувчи субъект "___________________________"

__________________________________________________________ нинг

(хўжалик юритувчи субъект номи)
200 _ йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.

Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисобот нинг тайёрланиши ваҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради. Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик. Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий бузилишларга эга эмаслигига етарлича ишонч билан таъминлашимиз кераклигини тақозо этади. Аудиторлик текшируви ҳаққонийликни ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг қонунҳужжатларига, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томонимиздан ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.

Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект "_______________________________________"нинг молиявий ҳисоботи

(хўжалик юритувчи субъект номи) унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттиради ва мазкур хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари ўзбекистон Республикаси қонунҳужжатларининг талабларига мувофиқ келади. Аудиторлик ташкилоти раҳбари __________________

(имзо)

Аудитор (аудиторлар) __________________



(имзо)
200 __ йил "____" ________________ М. ў.
70-сон АФМАга 2-илова

Салбий аудиторлик хулосасига мисол

Мен (биз), "____________________________________________________"

(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)


аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари) ______________

______________________________________________________________

(аудиторларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)
томонидан хўжалик юритувчи субъект "_____________________________________________________________"нинг

(хўжалик юритувчи субъект номи)

200 __ йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди. Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисобот нинг тайёрланиши ваҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради.

Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик. Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий бузилишларга эга эканлигига етарлича ишонч билан таъминлашимиз кераклигини тақозо этади. Аудиторлик текширувиҳаққонийликни ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг қонунҳужжатларига, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томонимиздан ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.

Текширишда аниқланишича, хўжалик юритувчи субъект ________ млн. сўмни харажатларга ноқонуний равишда киритган, бу эса амалдаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларини бузади.

Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект "_____________________________________________________"нинг молиявий (хўжалик юритувчи субъект номи)ҳисоботи унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳаққоний ахборот бермайди. Аудиторлик ташкилоти раҳбари _______________

(имзо)

Аудитор _______________



(имзо)
200 __ йил "___" ______________
М. Ў.

70-сон АФМАга 3-илова


АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ АУДИТОРЛИК

ХУЛОСАСИНИ ТУЗИШДАН БОШ ТОРТИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАГА МИСОЛ
Мен (биз), "_____________________________________________________"

(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)


аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

________________________________________________________________

(аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми)
томонидан хўжалик юритувчи субъект "______________________"нинг

(хўжалик юритувчи субъект номи)


200 __ йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисобот и текширилди.

Хўжалик юритувчи субъект "____________________________________"

(хўжалик юритувчи субъект номи)
Хорижий етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни тўлиқ тақдим этмади, бу эса бошлаб юборилган аудиторлик текширувини биз аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ҳажмда ўтказиш имконини бермайди.

Юқорида баён этилган аудиторлик текшируви ҳажмини чеклаш фактига асосан аудиторлик ташкилоти

"_____________________________________________________________"

(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)


хўжалик юритувчи субъект "___________________________________"

(хўжалик юритувчи субъект номи)


нинг молиявий ҳисобот и тўғрисида фикр ифодалашдан бош тортади.
Аудиторлик ташкилоти раҳбари ______________

(имзо)
Аудитор _______________

(имзо)
200 __ йил "___" ____________
М. Ў.


2-илова (2. 3. )

Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар


  1. Аудиторлик хулоса ўз ичига нималарни олади?

  2. Аудиторлик хулоса кимга тадим этилади?

  3. Аудиторлик хулосанинг мазмуни ва таркиби қандай бўлади?

  4. Аудиторлик хулосанинг аналитик исмини мазмуни қандай?

  5. Аудиторлик хулосани якуний қисмининг мазмуни қандай бўлади?

  6. Аудитнинг стандартлари бўйича аудиторлик хулосанинг нечта ва қандай шакллари мавжуд?

  7. Қандай ҳолатлар аудиторлик хулосанинг турини аниқлайди:

  • Ижобий хулоса

  • Шартли-ижобий хулоса

  • Салбий хулоса

  • Хулоса беришдан бош тортиш.

3-илова (2. 3. )

Гуруҳ ишларини баҳолаш жадвали

Гуруҳ

Жавобнинг тўлиқлиги, аниқлиги (1,0)

Тақдим қилинган ахборотнинг кўргазмалиги (0,5)

Ҳар бир гуруҳ аъзосининг фаоллиги (0,5)

Умумий балл суммаси

Баҳо

1
















2















Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳнинг презентация маълумотларини баҳолаш мезонларига қараб баҳолайди. Гуруҳ бўйича олинган баҳо, ҳар бир гуруҳ аъзоси ўртасида аниқланиб баҳоланади: 1,5 – 2 балла - «аъло»; 1,0 – 1,4 – «яхши»; 0,5 – 0,9 балла – «қониқарли»; 0 – 0,4 балла – «қониқарсиз».


1. Солиқлар бўйича аудиторлик текшируви натижаларини аудитор қаерда акс эттиради?
  1. Далолатномада

  2. Аудиторлик хулосасида

  3. Маълумотномада

  4. Аудиторлик ҳисоботида


2. Аудиторлик хулосаси неча қисмдан иборат?

А) Бир. В) Икки. С) Уч. Д) Тўрт.

3. Текшириш натижалари бўйича мижозга аудиторлик хулосасини бериш аудитор мажбуриятлари доирасига кирадими?

  1. Йўқ.

  2. Ха, бу Ўзбекистон Республикаси “аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунда” кўзда тутилган.

  3. Аудит шартномасига биноан.

  4. Йўқ, агарда юзага келган номувофиқлик бухгалтерия ҳисоботида қайд қилиниши шарт бўлмаса.

4. Бухгалтерия ҳисоботи маълумотларидан фойдаланувчи корхоналар аудиторлик хулосаси аналитик қисми билан танишиш хуқуқига эгами?

  1. Албатта, бу Ўзбекистон Республикаси “аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунда” кўзда тутилган.

  2. Йўқ.

  3. Бу, Бухгалтерия ҳисоботи маълумотларидан фойдаланувчиларни нафақат хуқуқлари, балки мажбуриятларидир.

  4. Мулкдор розилиги билан.

5. Аудиторлик хулосаси беришдан бош тортиш сабаби қуйидагилардан қайси бири бўлиши мумкин.

  1. Қачонки, мижоз аудиторлик хулосасини ўз балансига мувофиқ тарзда ёзилишини талаб қилган холларда.

  2. Аудитор корхона бухгалтерия ҳисоботини текширгач ижобий далиллар тўпласада, аммо унинг ишочлилигига шубхаси бўлган холларда.

  3. Аудиторлик хулосаси ёзилаётган пайтда аудиторлик хулосаси ёзиш учун тўлиқ ҳужжатлар тақдим этилмаган холларда.

  4. Тўғри жавоб йўқ.

6. Корхона раҳбари тижорат сири ҳисоблаб номолиявий ҳарактердаги ҳужжатларни аудиторга тақдим қилишни рад этди. Аудиторни бу ҳолатдаги фаолиятига баҳо беринг.

  1. Аудитор аудиторлик хулосасини беришдан бош тортади.

  2. Аудитор аудиторлик хулосасини беради.

  3. Аудитор аудиторлик хулосасида ҳужжатлар чекловини кўрсатиб ўтади.

  4. Аудитор аудиторлик хулосасида бухгалтерия ҳисоботи моддаларига нисбатан истисно тарзда ўзини фикрини баён этади.

7. Аудитор аудиторлик хулосасини беришдан бош тортиши ҳамда салбий аудиторлик хулосаси бериши орасида қандай фарқ бор.

  1. Хеч қандай фарқ мавжуд эмас бу иккиси бир хил.

  2. Агарда аудитор хулосасини беришдан бош тортса демак аудиторда бухгалтерия ҳисоботи ишончлилиги борасида хеч қандай фикр туғилмаган.

  3. Қарор қилиш сабаби бир хил аммо рад этиш мижоз учун маъқул тушади.

  4. Тўғри жавоб йўқ.

8. Аудиторлар мажбурияти нимага нисбатан белгиланади.

  1. Аудитор ўзининг хулосасига нисбатан жавобгарликка эга.

  2. Аудитор мижоз корхона ҳисоботига нисбатан жавобгарликка эга.

  3. Аудитор хўжалик юритувчи субъектларга текшириш учун жалб қилинган бошқа бир мутахассиснинг ишига нисбатан жавобгарликка эга.

  4. Тўғри жавоб йўқ.

9. Аудиторлик текширувида корхона бухгалтери тузган балансда актив ва пассив суммалари тенг келмаганлиги аниқланган. Бу ҳолатда қайси тамойил бузилган ҳисобланади?

А. Иккиёқлама ёзув тамойили

В. Ҳисоблаш тамойили

С. Таққосламалик тамойили

Д. Даромад ва харажатларнинг мослик тамойили

10. Корхона молиявий ҳисоботига қўшимча шарҳлар ким томондан тузилади?

А. Аудитор томонидан

В. Бошқарувчи томонидан

С. Корхона маъмурияти томонидан

D. Ишчилар томонидан





1 И.Каримов. Асосий вазифамиз-ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксал-тиришдир. -Т.: “СБХ”. 2010 й.-№5, 1 февраль.


2 Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги Қонуни. Т.: 2000, 17-модда.

3 Ўзбекистон республикаси божхона кодекси. 104-моддасида





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет