«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўҚув-услубий мажмуа



бет11/17
Дата28.06.2016
өлшемі3.59 Mb.
#163906
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17

Ўқув-услубий МаЪЛУМОТЛАР

7. ўқув топшириқлар

7. 1. Биринчи машғулот

1-илова (7. 1. )

1-Гуруҳ

Фермер хўжалиги фойдаланиш учун 80 гектар ер участкаси Жиззах вилояти Арнасой туманининг суғориладиган ерларида жойлашган бўлиб, сифати жиҳатидан балл-бонитети 61-70 га тўғри келади.

Солиқнинг базавий ставкаси бир гектар учун 1476,2 сўм 61-70 балл-бонитет учун коэффицент 9,00 га тенг.

Аниқланг:

Фермер хўжаликнинг фаолияти натижасига боғлиқ бўлмаган ҳолда фермер хўжалиги қанча ягона ер солиғи тўлаши лозим?



2-Гуруҳ

Ягона ер солиғи тўловчи ишлаб чиқарувчи ( фаолият коди бўйича) корхона жорий йилда қуйидаги кўрсаткичларга эга:



  • ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш натижасидаги тушум-6500 минг сўм;

  • ноликвид материалларни таннархи 85 минг сўм бўлганда, уларни 153 минг сўмдан сотилди;

  • давлат қимматбаҳо қоғозларидан олинган даромад-35 минг сўм;

  • мусбат курслардаги фарқ-52 минг сўм;

  • манфий курслардаги фарқ-45 минг сўм;

  • суд томонидан ушбу корхонага берилган жарима-368 минг сўм;

  • даъво қилиш муддати ўтган кредитор қарз-550 минг сўм;

  • текинга мулк олинган-280 минг сўм;

Жорий давр учун ягона солиқнинг суммасини ҳисобланг ва аудиторлик хулоса ёзинг?

3-Гуруҳ

Жорий даврдаги қуйида келтирилган курсаткичлари бўйича Тошент шаҳрида жойлашган савдо корхонасининг ягона солиқ тўловини ҳисобланг. ( млн сўмда):



  • сотиш учун товар олинган-490 млн. сўм;

  • уни етказиб бериш учун транспорт харажатлари-11 млн сўм;

  • ортиш-тушириш ишлари учун кетган харажат-1,9 млн. сўм

  • сотиб олинган барча товарнинг сотилган нархи-620 млн. сўм;

  • товарни етказиб бериш учун кетган транспорт харажатлари қайтариб берилмайдиган қисми-8 млн. сўм

  • қолдиқ нархи бўйича сотилган мол-мулк-200 млн. сўм;

  • даъво қилиш муддати тушган дебитор қарзларининг кечилган қисми-8,5 млн. сўм;

  • мусбат курслардаги фарқ-40 млн. сўм

  • манфий курслардаги фарқ-42 млн. сўм.

  • хўжалик шартномаларини бузилиши натижасида ҳисоб рақамга келиб тушган жарима суммалари –22 млн. сўм

Ягона солиқ тўловини ҳисобланг ва аудиторлик хулоса ёзинг?

4-Гуруҳ

Юридик шахс Тошкент шаҳрида 500 кв метрлик автомобилларни қисқа муддатга сақлаш жойига ва 4та болалар ўйнайдиган автоматлари мавжуд бўлган ўйин автоматлари залига эга.

Минимал иш ҳақининг қиймати-9400 сўм.

Қатъий белгиланган солиқни автомобил сақлаш жойига ва болалар ўйин автоматлари бўйича ҳисобланг ва аудиторлик хулоса ёзинг?



2-илова (7. 3. )

Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар

  1. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ҳисоб юритишнинг соддалаштирилган тизимида фаолият юритиши учун уларнинг ўртача йиллик ишчилар сонининг белгиланган тартибларга, фаолият турига мос келишини текшириш тартибини айтиб беринг?

  2. Ҳисоб юритишнинг соддалаштирилган тизими талаблар бўйича бухгалтерия ҳисобини ташкил этилганлигини текшириш тартибини айтиб беринг?

  3. Солиқ имтиёзларини, хусусан мақсадли солиқ имтиёзларини тўғри қўлланганлигини текшириш тартибини айтиб беринг?

  4. Корхоналарнинг штат бирлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, ҳақ тўлашнинг белгиланган меъёрлари, қўшимча, устама тўловлар, рағбатлантириш тусидаги тўловлар, мукофотлар ва бошқа тусдаги тўловларнинг меҳнат ҳақи фондига тўлиқ ва тўғри киритилганлиги ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларни тўғри ҳисобланганлигини текшириш тартибини айтиб беринг?




5 - мавзу


ОБОРОТДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАРНИНГ АУДИТИ



5. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси
5.1.1. Маъруза машғулотни олиб бориш технологияси


Машғулот шакли

Мавзу бўйича маъруза

Дарс вақти: 2 соат

Талабалар сони: 35-40 нафаргача

Маъруза режаси

  1. Билвосита солиқлар аудитининг назарий асослари.

  2. Қўшилган қиймат солиғи аудити.

  3. Акциз солиғининг аудити.

  4. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиғи аудити.




Ўқитиш мақсади: Билвосита солиқлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда билвосита солиқлараудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш

Педагогик вазифалар:

Ўқув фаолияти натижалари:

Билвосита солиқлараудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради

Билвосита солиқлар аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар

Билвосита солиқлар аудитнинг режаси ва дастурини тузишни ўргатиш

Билвосита солиқлараудитининг режаси ва дастурини тузадилар

Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади

Қўшилган қиймат солиғи аудитини моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради

Акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади

Акциз солиғи аудитини моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради

Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиғини тартиби, муддатлари ва миқдорларини тушунтиради

Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиғини аудитини тартиби тушунтириб беради

Ўқитиш усуллари

Маъруза, намойиш, блиц-сўров, Инсерт техникаси

Ўқитиш шакллари

Фронтал, жамоавий иш

Ўқитиш воситалари

Маъруза матни, компьютер слайдлари, доска

Ўқитиш шароити

Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари



      1. Маъруза машғулотининг технологик харитаси




Иш босқичлари

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талаба

1-босқич.

Мавзуга кириш қисми

(5-10 дақиқа)


1.1. Маъруза мавзусини айтади ва ушубу мавзуга тегишли бўлган маъруза матни таркатилади.

1.2. Ушбу мавзуга оид асосий саволлар, таня сўз ва ибораларга изох берилади.

1.3. Мавзу бўйича баҳолаш мезонлари билан таништиради. Мустақил тайёрланиш учун асосий адабиётлар руйхати такдим этилади.

1.4. Биринчи мавзу, ўқув фаолиятининг мақсади ва натижаларини айтади.



Тинглайди
Тинглайди ва ёзиб олади.
Тавсия этилаётган адабиётлар руйхати ва интернетдаги сайтларни ёзиб оладилар.

Тинглайди ва мавзуни ёзиб олади.



2-босқич.

Асосий қисм (60-65 дақиқа)



2.1. Дарснинг мақсади, педагогик вазифалари ва ўқув фаолиятининг натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу мавзуни жонлантириш учун саволлар беради (1-илова) ва жавоб бериш таклиф қилинади.

2.2. Мавзу бўйича маъруза матни тарқатилади ва унинг режаси, таянч сўз ва иборалар билан танишиш тавсия этилади.

2.3. Мавзу режасининг оид назарий асослар powerpoint режимида ёки слайд (2-илова) кўринишида кўрсатилади ва изоҳланади.

Ҳар бир банд бўйича хулоса қилинганда, муҳим жиҳатларига эътиборни жалб қилади.



Талабалар қўйилган саволларга жавоб беради ва ёзиб борадилар.

Ўқийди


Тинглайди ва схема ва жадвалларни ёзиб борадилар
Саволлар беради

3-босқич.

Якуний қисм

(5-10 дақиқа)


3.1. Мавзунинг биринчи қисми бўйича хулоса қилинади.

3.2. Талабаларнинг фаолияти таҳлил қилинади ва баҳоланади ҳамда кўзланган мақсадга эришилганлик даражаси аниқланади.

3.3. Талабаларнинг саволларига жавоб берилади.

3.4.Мустақил ишлаш учун топшириқлар берилади (3-илова). Мавзунинг давомини Инсерт усулидан фойдаланиб ўқиш ва керакли белгиларни белгилаш вазифаси берилади.



Саволлар беради

Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади.




ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЪЛУМОТЛАР

1. ЎҚУВ МАЪЛУМОТЛАР

1.1. ҚИСҚА МАЪРУЗА МАТНИ
1. Билвосита солиқлар аудитининг назарий асослари.

Аудиторлик ташкилотлари корхоналарининг давлат бюджети билан алоқасини аудит қилишда қўйидагиларга эътибор қаратиши лозим:

- хўжалик юритувчи субъект томонидан тўланадиган солиқ турларини;

- солиқ турлари бўйича солиққа тортиш базасини тўғри аниқланишини;

- солиқ имтиёзларини тўғри қўлланилишини ўрганиш;

- солиққа тортиш базаси ва солиқ суммаларини тўғри ҳисобланганлигини текшириш;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида бюджетга тўланганлигини аниқлаш;

- солиқ органларининг текшириш натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммалари ва пеняларни тўланганлиги;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни молиявий ва солиқ ҳисобларида тўғри акс эттирилганлиги;

- солиқ ҳисоботидаги маълумотларни ҳақиқийлиги ва ишончлилиги текширилади.

Аудиторлик ташкилоти корхона молиявий-хўжалик фаолиятини тўлиқ таҳлил қилиб, солиқ қонунлари бажарилишини ўрганиб, уларга асосан тегишли хулоса ёки ахборотлар тайёрлаб беради. Бундан ташкилот ўзига керакли хулосани чиқариб олади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат бюджети билан алоқасини таҳлил қилишда маълумотлар базаси бўлиб бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлари ва ҳисоб-китоблари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг йўриқномалари, меъёрий характердаги ҳужжатлари ҳисобланади.

Корхоналарнинг давлат бюджети билан ҳисоб-китоблари ҳақидаги маълумот бухгалтерия балансининг актив ва пассив қисмларида кўрсатилади. Таҳлил учун зарур маълумотлар бухгалтерия баланси актив қисмининг ик-кинчи бўлимидаги дебиторлар таркибида «Бюджетга солиқ ва йигимлар бўйича бўнак тўловлари» (270-қатор) ва «Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари» (280-қатор)дан олинади.

Баланснинг пассив қисмида корхонанинг бюджет билан муносабатлари бир қанча моддаларда, «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар» (540-қатор), «Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» (650-қатор), «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» (680-қатор), «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўиича қарз» (700-қато-р)ларда кўрсатилади.

Бундан ташқари, 6510-счёт бўйича «Суғурталар бўйича қарз» ҳам баланснинг пассив қисмида, 690-қаторда кўрсатилади.

Бюджет билан ҳисоб-китобларни таҳлил қилишда солиқ инспекпиясида юритиладиган ҳар бир корхонанинг алоҳида солиқ турлари бўйича шахсий счётларида кўрсатилган маълумотлардан ва таҳлил учун бошқа манбалардан олинадиган маълумотлардан ҳам фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қонунчилигига асосан кўпчилик корхоналар бюджетга билвосита солиқларни тўлайдилар.

Билвосита солиқлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади – текшириладиган хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоботининг билвосита солиқлар бўйича қардорликни акс эттириш қисмида, ҳамда солиққа тортишдаги тартибга солинмаган масалалар билан боғлиқ сезиларли ҳолатларни акс эттиришдан иборат.

Билвосита солиқлар бўйича бюджет билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар аудитор жиддий эътибор бериш лозим бўлган мураккаб объект ҳисобланади. Биринчидан, бюджетга тўланадиган солиқларнинг нотўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлиги учун корхонага нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилади. Бу эса унинг молиявий аҳволига сезиларли даражада таъсир қилади. Иккинчидан, ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосалари солиқ инспекцияси томонидан қабул қилиниши айрим ҳолларда шубҳа остига олиниб, қабул қилинмаслиги ҳам мумкин. Сўнги ҳолатда солиқ органи тақдим қилинган аудиторлик хулосасини қайтадан текшириб чиқишга ҳақлидир.

Агар аудитор хулосаси давлат бюджети манфаатларига зид, амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилинмасдан, сифатсиз тузилганлиги аниқланса, амалдаги санкциялар кучга киради. Бундай холларда аудитор ёки аудиторлик фирмаси адиторлик фаолияти билан шуғулланишга хукук берадиган лицензиядан махрум килиниши мумкин. Билвосита солиқлар туланишини текширишдан олдин солиққа тортиладиган объект бўйича курсаткичларнинг тўғрилиги, солиққа тортиладиган база ва солиқ ставкаларига риоя килиниши, текширилиши керак.

Аудитор билвосита солиқлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни текширишда малакали маслахатчи ва ушбу ҳисоб-китоблар тулик хамда ўз вақтида булиши учун хайрхох булмоғи лозим. Бюджет билан ҳисоб-китобларда корхона бухгалтерлари томонидан йул куйилган хатоларни курсатиш билан аудитор ушбу корхонага солиқ инспекцияси томонидан қўлланиладиган молиявий жазо чоралари билан боғлик булган зарарлардан кутилиб колишга ёрдам беради.

Шуннинг учун у билвосита солиқларга доир ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида ўтказиб берилишини синчиклаб текшириши лозим.

Билвосита солиқлар бўйича қарзлар юридик шахсларнинг бюджет олдидаги мажбурияти бўлиб ҳисобланади ва одатда, маълум санада тўланади. Солиқ қонунчилигининг тез-тез ўзгариши ва меъёрий хужжатлар айрим қоидаларидаги зиддиятлар билвосита солиқларга доир ҳисоб-китобларда тасодифий хатоларни келтириб чиқариши мумкин. Билвосита солиқлар бўйича қарзлар синчиклаб текширувдан ўтказилганида қуйидаги хатолар аниқланиши мумкин:


  • солиқларни ҳисоб-китоб қилишда бухгалтерия ҳисоби тамойиллари, қонун хужжатлари ва йўриқномаларнинг нотўғри қўлланиши;

  • солиқ ставкаларининг нотўғри қўлланилиши;

  • солиққа тортиладиган базанинг нотўғри аниқланиши;

  • пеня ва жарималарнинг ноаниқ ҳисобга олиниши.

Бухгалтерия ҳисоботини бахолашга қуйидагилар таъсир кўрсатади:

  • солиққа тортиш бўйича имтиёз олиш учун хато ахборотларни такдим этиш;

  • солиқ органларига такдим килинадиган маълумотларнинг бузиб курсатилиши ёки яширилиши;

  • бюджетга қарздорликларни аниқлашда, солиққа тортишдан озод этилганлар сифатида солиққа тортишда ҳисобга олинадиган даромадларни нотўғри туркумлаш ёки ҳисоб-китоб қилиш;

  • солиққа тортиш бўйича имтиёз олиш учун бош ва шуъба корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобда қалбаки муомалаларни акс эттириш.

Ҳар бир билвосита солиққа оид қонунчилик хужжатида солиқ ставкаларини қўллаш, солиқ солинадиган базани аниқлаш, солиқларни тўлаш муддатлари, ҳисоботларни тайёрлаш ва ҳакоза талаблар акс эттирилади.

Билвосита солиқ мажбуриятларининг нотўғри аниқланиши катта молиявий йўқотишлар келтириб чиқаришини ҳисобга олиб, аудиторлар ушбу участкада текширувларни ташкил этиш ва ўтказиш технологиясига алохида эътибор беришлари лозим. Текширувларни мувоффақиятли ўтказиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:



  • бюджет билан ҳисоб-китобларни текширишга юкори малакали мутахассисларни жалб қилиш;

  • ходимларни солиққа тортиш масалаларига оид тезкор ахборотлар ва меъёрий хужжатлар билан таъминлаш;

  • аудиторлар оддий кундалик муаммолар устида такроран ишламасликлари учун, корхона ичида солиққа тортишнинг долзарб масалаларига доир ахборотлар ва ишланмаларни алмашишни ташкил этиш;

  • мижоз томонидан такдим килинадиган, солиққа тортиш масалаларига доир ёзма ахборотлар сифатини самарали назорат қилиш;

  • корхона ичида солиқ бўйича маслахат бериш технологиясини барпо қилиш ва бюджет билан ҳисоб-китобларни текшириш натижалари бўйича расмийлаштирилиши лозим булган ишчи хужжатларининг махсус шаклларини ишлаб чикиш.

Билвосита солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни текширишда аудиторлик амалларига шаклан риоя килинишигагина таяниш мумкин эмас. Шунинг учун билвосита солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар ахволи тўғрисида якуний хулосани аудиторлар гуруҳининг рахбари қилиши керак. У билвосита солиқлар бўйича аниқланган барча тафовутларни ва уларнинг солиққа тортиладиган базанинг шаклланишига таъсирини бахолаш имконига эга бўлади.


  1. Қўшилган қиймат солиғи аудити.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бизнинг иқтисодиётимиз учун нисбатан янги тушунча бўлиб, билвосита солиқлар тоифасига киради ва сотилган товарлар, иш ва хизматлар баҳосига қўшилади. ҚҚС бизда олдин қўлланилиб келинган айланма солиғи ва сотишдан тўланадиган солиқларнинг ўрнини эгаллайди ва барча турдаги товарлар ва хизматларни қамраб олиб, бюджет билан ҳисоб-китобларда муҳим ўрин тутади.

Ҳозирги шароитда солиқ ислоҳотини амалга оширишдаги қийинчиликлар, биринчидан, мамлакатда солиқ муносабатларининг ривожланмаганлиги билан, иккинчидан, омма онгининг солиқларга нисбатан бир қадар салбий муносабатда эканлиги ва бундай вазиятда қабул қилинадиган қарорларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий оқибатларини қаттиқ ҳисобга олиш зарурлиги билан изоҳланади.

Ҳозирги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан ҳисоблашишларни аудиторлик текширувидан ўтказиш алоҳида ўрин эгаллайди.

Қўшилган қиймат солиғини аудит текширувидан ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

- олдинги даврлардаги солиқ ҳисоботларини таҳлил қилиш, камчилиги кўрсатилган масалалар бўйича берилган тавсиялар бажарилишини аниқлаш;

- жорий давр учун ҚҚС счётлари бўйича қолдиқларни ол­динги даврлардаги қолдиқлар билан таққослаш ва тафовутларни таҳлил қилиш;

- жорий давр учун ҳақиқий ставкаларини таққослаш ва тафовутларни таҳлил қилиш;

- ҳисобот даври учун бюджетга тўловлар тўланишини таҳлил қилиш.

Ау­дитор ҚҚС ни тўлашнинг тўғрилигини текширишда моддий қийматларнинг харажати акс эттириладиган барча счётларни, тўлов топшириқлари ва бошқа тўлов ҳужжатларини назорат қилиб чиқиши лозим.

Сотиладиган товарлар, иш ва хизматлар таннархига қўшиладиган, олинган ҚҚС ҳисобининг тўғрилигини, бюджет олдидаги ҚҚС бўйича қарзларнинг мувофиқлигини текширишда аудиторлар қуйидаги ишларни амалга оширишлари лозим:



  • Бош дафтардаги қолдиқларни текшириш;

  • ҚҚС бўйича йиғма ведомост тузиш ва ҳисоб-китоб счётларининг маълумотларини таҳлил қилиб чиқиш;

  • солиқ инспекциясига тақдим қилинган ҚҚС ҳисоб-китобларининг маълумотларини текшириш;

  • фаолият ҳусусиятлари ва сотиладиган маҳсулот (иш, хизмат)лар турларига қараб солиқ ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини таҳлил қилиш;

  • ҳисобот даври учун ҚҚС бўйича қарзларни қайта ҳисоблаш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ҚҚС бўйича берилган имтиёзларнинг тўғри қўлланишини таҳлил қилиш;

  • ҚҚС бўйича ўртача ойлик қарз ҳисоб-китоби асосида ҚҚСни тўлаш даврийлигини аниқлаш;

  • ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни ва ҳужжатларни тузишнинг тўғрилигини, пенялар ва жарималар тўлашдан қочиш учун банк кўчирмалари маълумотларига таққослаш йўли билан танлаб текширув ўтказиш.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бизнинг иқтисодиётимиз учун нисбатан янги тушунча бўлиб, эгри солиқлар тоифасига киради ва сотилган товарлар, иш ва хизматлар баҳосига қўшилади. ҚҚС бизда олдин қўлланилиб келинган айланма солиғи ва сотишдан тўланадиган солиқларнинг ўрнини эгаллайди ва барча турдаги товарлар ва хизматларни қамраб олиб, бюджет билан ҳисоб-китобларда муҳим ўрин тутади.

ҚҚСни савдо ва умум овқатланиш корхоналаридан та­шқари Республика ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамма ҳуқуқий шахслар тўлайди.

Товарлар сотиш, иш ва хизматлар бажариш бўйича ай­ланма қўшилган қиймат солиғининг объекти ҳисобланади. Харидорларга жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва хиз­матлар товарлар сотиш бўйича айланмани ташкил қилади.

Товарлар сотиш ўзида ишлаб чиқарилган ҳамда четдан сотиб олинган ҳамма товарларни сотиш бўйича айланма солиқ олинадиган объект бўлиб ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида истеъмол учун белгиланган ва қийматга эга бўлган ҳамма нарса (товар, маҳсулот, кўчмас мулклар, электр ва иссиқлик энергияси, газ, сув ва бошқалар) товар бўлиб ҳисобланади.

Бажарилган ишлар бўйича қурилиш-монтаж, таъмирлаш, илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик, лойиҳа-қидирув ва бошқа ишларнинг қиймати солиқ объекти бўлиб ҳисоб­ланади.

Хизматлар кўрсатиш бўйича пассажир ва юк транспортининг хизматлари, шу жумладан нефть, газ, электр ва иссиқ­лик энергиясини узатиш, товарларни ортиш, тушириш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг қиймати, мулкларни ижарага бериш, воситачилик, алоқа, турар жой — коммунал, реклама ва бошқа хизматларнинг қиймати солиқ объекти бўлиб ҳисобланади.

Сотиш бўйича солиққа тортиладиган айланма суммаси сотиладиган товарлар, иш ва хизматларнинг амалдаги нарх ва тарифлар билан баҳоланадиган қийматига асосан, уларга қўшимча қиймат солиғини киритмаган ҳолда аниқланади. Ау­дитор ҚҚС ни тўлашнинг тўғрилигини текширишда моддий қийматларнинг харажати акс эттириладиган барча счётларни, тўлов топшириқлари ва бошқа тўлов ҳужжатларини назорат қилиб чиқиши лозим.

Аудитор текширув жараёнида ҚҚСнинг тўғри ҳисобланганига ишонч ҳосил қилиши лозим. Ҳисоб-китоб махсус шакл бўйича тузилади ва моҳияти шундан иборат бўладики, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси харидорларга сотилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун улардан олинган ва сотиб олинган моддий ресурслар, ёқилғи, хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган солиқ суммасининг мазкур ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ва муомала сарфларига ҳақиқатдан олиб борилган қийматига тегишли суммаси ўртасидаги фарқ кўринишида намоён бўлади. Хусусан, ҚҚС ни текшириш қуйидагиларни ўз ичига олинади:



  • олдинги даврлардаги солиқ ҳисоботларини тоҳлил қилиш, камчилик кўрсатилган масалаларни ва ушбу масалалар бўйича берилган тавсияларнинг бажарилишини аниқлаш;

  • жорий давр учун ҚҚС счётлари бўйича қолдиқларни ол­динги даврлар учун қолдиқлар билан таққослаш ва кала ёки гайри-оддий тафовутларни таҳлил қилиш;

  • жорий давр учун ҳақиқий ставкаларми таққослаш ва катта ёки ғайри оддий тафовутларни таҳлил қилиш;

  • ҳисобот даври учун бюджетга тўловлар тўланишини таҳлил қилиш.

Товарлар, иш ва хизматларни сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚСни аудиторлик текширувидан ўтказишда, айланма маблағларни сотиб олишдаги ҚҚС ва бюджетдан қопланадиган ҚҚС ҳисоб-китобини таҳлил қилиш зарур. Айланма маблағларни сотиб олишга доир ҚҚСни таҳлил қилишда Бош дафтардаги қолдиқлар, бюджет билан ҳисоб-китобларга доир дастлабки ҳужжатлар ва баланснинг тузилиши синчиклаб текширувдан ўтказилади.

Асосий воситалар ва номоддий активларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммалари, асосий воситалар ва номоддий ак­тивларни ҳисобга қабул қилиш пайтида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасидан тўлиғича чегириб ташланади.

Бюджетдан қопланадиган, тўланган ҚҚС ни таҳлил қилишда аудитор қуйидаги ишларни амалга ошириши лозим:


  • 4410 - «Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счётининг «ҚҚС ҳисоб-китоби» аналитик счёти дебети бўйича ёзувлар текширувдан ўтказилади;

  • баланс тузиш (текширув мақсадида) ва сотиб олинган иш­лаб чиқариш заҳиралари, иш ва хизматлар бўйича тў­ланган ҚҚС ни ҳисобга олишнинг тўғрилигини дастлабки ҳужжатлар бўйича танлаб текшириш.

Ушбу иш ҚҚС бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни ҳисобот даврлари бўйича аниқ тақсимлашни назарда тутади.

Сотиладиган товарлар, иш ва хизматлар таннархига қўшиладиган, олинган ҚҚС ҳисобининг тўғрилигини, бюджет олдидаги ҚҚС бўйича қарзларнинг мувофиқлигини текши­ришда аудиторлар қуйидаги ишларни амалга оширишлари лозим:



  • Бош дафтардаги қолдиқларни текшириш;

  • ҚҚС бўйича йиғма ведомост тузиш ва ҳисоб-китоб счётларининг маълумотларини таҳлил қилиб чиқиш;

  • солиқ инспекциясига тақдим қилинган ҚҚС ҳисоб-китоб-ларининг маълумотларини текшириш;

  • фаолият ҳусусиятлари ва сотиладиган маҳсулот (иш, хизмат) лар турларига қараб солиқ ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини таҳлил қилиш;

  • ҳисобот даври учун ҚҚС бўйича қарзларни қайта ҳисоблаш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ҚҚС бўйича берилган имтиёзларнинг тўғри қўлланишини таҳлил қилиш;

  • ҚҚС бўйича ўртача ойлик қарз ҳисоб-китоби асосида ҚҚСни тўлаш даврийлигини аниқлаш;

  • ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни ва ҳужжатларни тузишнинг тўғрилигини, пенялар ва жарималар тўлашдан қочиш учун банк кўчирмалари маълумотларига таққослаш йўли билан танлаб текширув ўтказиш.

6410-«Бюджет тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)» счёти («қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоблар» аналитиксчёти)нинг дебет ва кредит ёзувларининг аниқлиги назорат қилинади. Хусусан, ноишлаб чиқариш эхтиёжлари учун сарфланган, сотиб олинган товар-моддий қийматликлар учун тўланган ҚҚС 6410-счётнинг дебетига олиб борилмаслиги керак, балки тегишли харажат счётларига олиб борилади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар, тўланган ҚҚС ҳам қўшилган ҳолда, сотиб олиш қиймати билан киримга олинади.

Аудитор ҚҚС бўйича қўлланилган имтиёзларнинг ҳамда ишлаб чиқаришга сарфланган моддий ресурслар учун мол етказиб берувчиларга тўланган ҚҚСнинг харидорларга жўнатилган тайёр маҳсулотлар учун корхона ҳисоблаган ҚҚС дан ошган суммаларининг тўғрилигини текшириши керак.

Солиқлар ва бўнак тўловларининг ўз вақтида бюджетга ўтказилиши ҳам текширилиши керак.

6410-«Бюджет тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)» счёти («қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоблар» аналитиксчёти)нинг дебет ва кредит ёзувларининг аниқлиги назорат қилинади. Хусусан, ноишлаб чиқариш эхтиёжлари учун сарфланган, сотиб олинган товар-моддий қийматликлар учун тўланган ҚҚС 6410-счётнинг дебетига олиб борилмаслиги керак, балки тегишли харажат счётларига олиб берилади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар, тўланган ҚҚС ҳам қўшилган ҳолда, сотиб олиш қиймати билан киримга олинади.

Аудитор ҚҚС бўйича қўлланилган имтиёзларнинг ҳамда ишлаб чиқаришга сарфланган моддий ресурслар учун мол етказиб берувчиларга тўланган ҚҚСнинг харидорларга жўнатилган тайёр маҳсулотлар учун корхона ҳисоблаган ҚҚСдан ошган суммаларининг тўғрилигини текшириши керак.

Сотиладиган товарлар, иш ва хизматлар таннархига қўшиладиган, олинган ҚҚС ҳисобининг тўғрилигини, бюджет олдидаги ҚҚС бўйича қарзларнинг мувофиқлигини текши­ришда аудиторлар қуйидаги ишларни амалга оширишлари лозим:



    • бош дафтардаги қолдиқларни текшириш;

    • қўшилган қиймат солиғи бўйича йиғма қайднома тузиш ва ҳисоб-китоб счётларининг маълумотларини таҳлил қилиб чиқиш;

    • солиқ инспекциясига тақдим қилинган ҚҚС ҳисоб-китобларининг маълумотларини текшириш;

    • фаолият ҳусусиятлари ва сотиладиган маҳсулот (ишлар, хизмат) лар турларига қараб солиқ ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини таҳлил қилиш;

    • ҳисобот даври учун ҚҚС бўйича қарзларни қайта ҳисоблаш;

    • қонун ҳужжатларига мувофиқ ҚҚС бўйича берилган имтиёзларнинг тўғри қўлланишини таҳлил қилиш;

    • қўшилган қиймат солиғи бўйича ўртача ойлик қарз ҳисоб-китоби асосида ҚҚСни тўлаш даврийлигини аниқлаш;

    • қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ва ҳужжатларни тузишнинг тўғрилигини, пенялар ва жарималар тўлашдан қочиш учун банк кўчирмалари маълумотларига таққослаш йўли билан танлаб текширув ўтказиш.

ҚҚС аудитини счёт-фактура маълумотлари бўйича солиштирма таҳлилий жадвал тузиб олиш ва ушбу шакл асосида аудит текширувини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Мисол тариқасида куриб чиқамиз.
8-жадвал

Бюджетга ҳисобланган ва тўланадиган ҚҚС ни счёт-фактура асосида аудиторлик текширувидан ўтказилиши

т/р

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

Ўлчов бирлиги

Бирлигининг баҳоси

Корхонанинг сотиш баҳоси

(Акциз билан бирга)

Қўшилган қиймат солиғи

Етказиб бериш қиймати

(Акциз ва ҚҚС билан бирга)

ҚҚС бўйича бюджет билан ҳисоблашиш

Ҳақиқатда ҳисобланган ҚҚС

Фар-қи

бут


дал


ставкаси, %

Суммаси

1.

«Baxus invest» МЧЖ

2000

200

3500

10107,6

20,0

2021,5

12129,2

1350,6

2021,5

670,9




Жами:

2000

200

Х

10107. 6

х

2021. 5

12129. 2

1350. 6

2021. 5

670. 9

8-жадвал маълумотлари кўрсатишича, «Baxus invest» МЧЖ корхонасида қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан ҳисоблашишини аудиторлик текширувидан ўтказишда счёт-фактура муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўришимиз мумкин. Яъни, маълумотлардан кўриш мумкинки, корхонада конъяк маҳсулотига нисбатан 20,0 фоиз ҚҚС белгиланган бўлиб 2021,5 минг сўмни ташкил этган. Мазкур солиқ тури бўйича бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ суммаси эса, 1350,6 минг сўмни ташкил этган. Натижада, корхона ҚҚС бўйича бюджет олдида 670,9 минг сўм қарздор бўлиб қолган. Бундан кўринадики, корхонанинг билвосита солиқлар бўйича бюджет билан ҳисоблашишлар жараёнини аудиторлик текширувидан ўтказишда мазкур шаклдаги солиштирма таҳлилий жадваллардан фойдаланиш аудитнинг самарали бўлишини таъминлайди.

Ҳалқаро амалиётда ҚҚСни ҳисобланишини 2-хил йўли мавжуд бўлиб улар қуйидагилардан иборат:


  • Ҳисобга олиш (счёт фактура усулида)

  • Ҳисобдан чиқариш

Ҳисобга олиш (счёт фактура ) усулида, ҚҚС суммаси хар бир счёт фактурада алохида курсатилиши лозим. Давлат бюджети олдида юзага келадиган солиқ туловчининг умумий мажбурияти фақатгина солиқ туловчи тулаб берган ҚҚС билан реализация килинган товар(ишлар ва хизматлар )лар нархидаги ҚҚС суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

ҚҚСни ҳисобга олиш (Счёт фактура ) усулида ҚҚС молиявий ҳисоби ва аудитининг счёт-фактура маълумотлари бўйича солиштирма таҳлилий жадвал тузиб олинади ва шу шакл асосида аудит текшируви ўтказилади. Мисол тариқасида куриб чиқамиз.



9-жадвал

Бюджетга ҳисобланган ва тўланадиган ҚҚС ни счёт-фактура асосида аудиторлик текширувидан ўтказилиши

т/р

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

Ўлчов бирлиги

(Дона)

Бирлигининг баҳоси

Сумммаси

Акциз солиғи

Қўшилган қиймат солиғи




Ствкаси, %

Суммаси

Ставкаси, %

Суммаси

Жами суммаси

1.

Хом-ашё ва материал

200

1000

200000

х

х

20

40000

240000




Жами:

200

1000

200000

х

х

20

40000

240000

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики счёт фактурада хом-ашё ва материаллар сотиб олинишида тўланган билвосита солиқларни кўришимиз мумкин. Корхона томонидан кейинчалик ишлаб чиқариб реализация қилишда тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш лозим.


Хўжалик юритувчи субъект томонидан ҚҚСни ҳисобланиши ва тўланиши.

10 -жадвал



Т/р


Муомила мазмуни


Сумма

Счётлар алоқаси

Дт

Кт

1

2

3

4

5

1

Мол етказиб берувчилардан хом ашё ва материаллар олинди

200000

40000


1010

4412


6010

6010


2

Мол етказиб берувчилар билан олинган маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилинди

240000

6010

5110

3

Ижара харажатлари учун пул кўчириб берилди.

16000

4000


2510

4412


5110

5110


4

Алоқа хизмати учун пул кўчириб берилди.

4000

1000


9420

4412


5110

5110


5

Коммунал хизмат харажатлари учун пул кўчириб берилди.

2400

600


9420

4412


5110

5110


6

Шахсий хўжаликдан ёрдамчи материаллар сотиб олинди.

8000

1090

5010

7

Хўжалик юритувчи субъект тайёр маҳсулотларни
сотди.

350000

4010

9010

8

ҚҚС ҳисобланди

58333

9010

6412

9

Тўланган ҚҚС ҳисобга олинди

45600

6412

4412

10

Қолган ҚҚС бюджетга тўланди

12733

6412

5110

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики «Baxus invest» МЧЖ корхонасида қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан ҳисоблашишини молиявий ҳисоби ва аудит қилишда бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Агарда аудитор счёт фактура орқали аудиторлик текширувига эътибор берадиган бўлса хато камчиликка йўл қўйиши ҳам мумкин.

Ҳисобдан чиқариш усули - бу усулнинг ўзига хос хусусиятлари шундаки ташкилот солиқ мажбуриятини аниқлаш учун сотувдан олган соф тушуми билан ялпи харажат ўртасидаги суммага солиқ ставкасини қўллаган холда аниқланади, шундай қилиб ҳисобдан чиқариш усулда хар бир операция бўйича тўланган ҚҚС суммасини счёт фактурада ёзиш талаб килинмайди. Буни қўйидаги жадвал маълумотлари асосида кўришимиз мумкин.

ҚҚСни ҳисобдан чиқариш усули

11-жавал

т/р

Товарлар (ишлар, хизматлар)

номи

Ўлчов бирлиги


Бирлигининг баҳоси

Суммаси

Акциз солиғи

Қўшилган қиймат солиғи

Жами суммаси

ставкаси, %

Суммаси

ставкаси, %

Суммаси

1.

Хом-ашё ва материал

200

1000

200000

х

х

20

40000

240000




Жами:

200

1000

200000

х

х

20

40000

240000

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики счёт фактурада хом-ашё ва материаллар сотиб олинишида тўланган билвосита солиқларни хом-ашё ва материаллар таннархига киритиб юборилишини кўришимиз мумкин. Корхона томонидан кейинчалик ишлаб чиқариб реализация қилишда тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олмайди. Буни қуйидаги жадвал мисолида кўришимиз мумкин.



Хўжалик юритувчи субъект томонидан ҚҚСни ҳисобланиши ва тўланиши.

12- жадвал

Т/р

Муомила мазмуни

Сумма

Счётлар алоқаси

Дт

Кт

1

2

3

4

5

1

Мол етказиб берувчилардан хом ашё ва материаллар олинди

240000


1010


6010

2

Мол етказиб берувчилар билан олинган маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилинди

240000

6010

5110

3

Ижара харажатлари учун пул кўчириб берилди.

20000

2510


5110

4

Алоқа хизмати учун пул кўчириб берилди.

4000


9420


5110

5

Коммунал хизмат харажатлари учун пул кўчириб берилди.

3000

9420


5110

6

Шахсий хўжаликдан ёрдамчи материаллар сотиб олинди.

8000

1090

5010

7

Хўжалик юритувчи субъект тайёр маҳсулотларни
сотди.

350000

4010

9010

8

ҚҚС ҳисобланди

22000

9010

6412

9

Ҳисобланган ҚҚС суммаси бюджетгатўланди

22000

6412

5110

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики импорт қилинадиган товарларга ҚҚСни ҳисоблашда ҳисоблашдан чиқариш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш, молиявий ҳисобини юритиш ва аудитини ўтказишни осонлаштиради ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш учун қиладиган харажатларининг ҳам камайишига олиб келади. Чунки ҳисобдан чиқариш усулида ҚҚСни базаси бўлиб қилинган харажатлар ҳисобланади.

ҚҚСни савдо ва умум овқатланиш корхоналаридан ташқари Республика ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамма ҳуқуқий шахслар тўлайди.

Товарлар сотиш, иш ва хизматлар бажариш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғининг объекти ҳисобланади. Харидорларга жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар товарлар сотиш бўйича айланмани ташкил қилади.

Товарлар сотиш ўзида ишлаб чиқарилган ҳамда четдан сотиб олинган ҳамма товарларни сотиш бўйича айланма солиқ олинадиган объект бўлиб ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида истеъмол учун белгиланган ва қийматга эга бўлган ҳамма нарса (товар, маҳсулот, кўчмас мулклар, электр ва иссиқлик энергияси, газ, сув ва бошқалар) товар бўлиб ҳисобланади.

Бажарилган ишлар бўйича қурилиш-монтаж, таъмирлаш, илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик, лойиҳа-қидирув ва бошқа ишларнинг қиймати солиқ объекти бўлиб ҳисобланади.

Хизматлар кўрсатиш бўйича пассажир ва юк транспортининг хизматлари, шу жумладан нефть, газ, электр ва иссиқлик энергиясини узатиш, товарларни ортиш, тушириш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг қиймати, мулкларни ижарага бериш, воситачилик, алоқа, турар жой - коммунал, реклама ва бошқа хизматларнинг қиймати солиқ объекти бўлиб ҳисобланади.

Товар ва хизматларни тадбиркорлик фаолиятидан ташқари корхонанинг бошқа ички эхтиёжлари учун сотиш бўйича айланма товар ва хизматларни бошқа корхоналар ва жисмоний шахсларга, шу жумладан корхонанинг ишловчиларига текинга бериш бўйича айланма ҳамда гаров предметини сотиш бўйича айланма ҳам солиққа тортиладиган айланмага киради.

Сотиш бўйича солиққа тортиладиган айланма суммаси сотиладиган товарлар, иш ва хизматларнинг амалдаги нарх ва тарифлар билан баҳоланадиган қийматига асосан, уларга қўшимча қиймат солиғини киритмаган ҳолда аниқланади. Аудитор ҚҚС ни тўлашнинг тўғрилигини текширишда моддий қийматларнинг харажати акс эттириладиган барча счётларни, тўлов топшириқлари ва бошқа тўлов ҳужжатларини назорат қилиб чиқиши лозим.

Аудитор текширув жараёнида ҚҚС нинг тўғри ҳисобланганига ишонч ҳосил қилиши лозим. Ҳисоб-китоб махсус шакл бўйича тузилади ва моҳияти шундан иборат бўладики, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси харидорларга сотилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун улардан олинган ва сотиб олинган моддий ресурслар, ёқилғи, хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган солиқ суммасининг мазкур ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ва муомала сарфларига ҳақиқатдан олиб борилган қийматига тегишли суммаси ўртасидаги фарқ кўринишида намоён бўлади.

Хусусан, ҚҚС ни текшириш қуйидагиларни ўз ичига олинади:


  • олдинги даврлардаги солиқ ҳисоботларини таҳлил қилиш, камчилик кўрсатилган масалаларни ва ушбу масалалар бўйича берилган тавсияларнинг бажарилишини аниқлаш;

  • жорий давр учун ҚҚС счётлари бўйича қолдиқларни олдинги даврлар учун қолдиқлар билан таққослаш ва катта ёки гайри-оддий тафовутларни таҳлил қилиш;

  • жорий давр учун ҳақиқий ставкаларни таққослаш ва катта ёки ғайри оддий тафовутларни таҳлил қилиш;

  • ҳисобот даври учун бюджетга тўловлар тўланишини таҳлил қилиш.

Товарлар, иш ва хизматларни сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚСни аудиторлик текширувидан ўтказишда, айланма маблағ- ларни сотиб олишдаги ҚҚС ва бюджетдан қопланадиган ҚҚС ҳисоб-китобини таҳлил қилиш зарур.

Айланма маблағларни сотиб олишга доир ҚҚСни таҳлил қилишда Бош дафтардаги қолдиқлар, бюджет билан ҳисоб-китобларга доир дастлабки ҳужжатлар ва баланснинг тузилиши синчиклаб текширувдан ўтказилади.

Асосий воситалар ва номоддий активларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммалари, асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга қабул қилиш пайтида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасидан тўлиғича чегириб ташланади.

Бюджетдан қопланадиган, тўланган ҚҚС ни таҳлил қилишда аудитор қуйидаги ишларни амалга ошириши лозим:



  1. 4410 - «Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счётининг «ҚҚС ҳисоб-китоби» аналитик счёти дебети бўйича ёзувлар текширувдан ўтказилади;

  2. баланс тузиш (текширув мақсадида) ва сотиб олинган ишлаб чиқариш заҳиралари, иш ва хизматлар бўйича тўланган ҚҚС ни ҳисобга олишнинг тўғрилигини дастлабки ҳужжатлар бўйича танлаб текшириш.

Ушбу иш ҚҚС бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни ҳисобот даврлари бўйича аниқ тақсимлашни назарда тутади.

Сотиладиган товарлар, иш ва хизматлар таннархига қўшиладиган, олинган ҚҚС ҳисобининг тўғрилигини, бюджет олдидаги ҚҚС бўйича қарзларнинг мувофиқлигини текширишда аудиторлар қуйидаги ишларни амалга оширишлари лозим:



  • Бош дафтардаги қолдиқларни текшириш;

  • ҚҚС бўйича йиғма ведомост тузиш ва ҳисоб-китоб счётларининг маълумотларини таҳлил қилиб чиқиш;

  • солиқ инспекциясига тақдим қилинган ҚҚС ҳисоб-китобларининг маълумотларини текшириш;

  • фаолият ҳусусиятлари ва сотиладиган маҳсулот (иш, хизмат)лар турларига қараб солиқ ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини таҳлил қилиш;

  • ҳисобот даври учун ҚҚС бўйича қарзларни қайта ҳисоблаш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ҚҚС бўйича берилган имтиёзларнинг тўғри қўлланишини таҳлил қилиш;

  • ҚҚС бўйича ўртача ойлик қарз ҳисоб-китоби асосида ҚҚСни тўлаш даврийлигини аниқлаш;

  • ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни ва ҳужжатларни тузишнинг тўғрилигини, пенялар ва жарималар тўлашдан қочиш учун банк кўчирмалари маълумотларига таққослаш йўли билан танлаб текширув ўтказиш.

6410-«Бюджет тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)» счёти («қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоблар» аналитиксчёти)нинг дебет ва кредит ёзувларининг аниқлиги назорат қилинади. Хусусан, ноишлаб чиқариш эхтиёжлари учун сарфланган, сотиб олинган товар-моддий қийматликлар учун тўланган ҚҚС 6410-счётнинг дебетига олиб борилмаслиги керак, балки тегишли харажат счётларига олиб берилади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар, тўланган ҚҚС ҳам қўшилган ҳолда, сотиб олиш қиймати билан киримга олинади.

Аудитор ҚҚС бўйича қўлланилган имтиёзларнинг ҳамда ишлаб чиқаришга сарфланган моддий ресурслар учун мол етказиб берувчиларга тўланган ҚҚСнинг харидорларга жўнатилган тайёр маҳсулотлар учун корхона ҳисоблаган ҚҚСдан ошган суммаларининг тўғрилигини текшириши керак. Солиқлар ва бўнак тўловларининг ўз вақтида бюджетга ўтказилиши ҳам текширилиши керак.
3. Акциз солиғининг аудити

Аудитор акциз солиғини текшириш учун аввало, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган, амалдаги акциз солиғи белгиланган товарлар рўйхати ва акциз солиғининг ставкалари билан танишиши лозим. Сўнгра аудит ўтказилаётган корхонада акциз тўланадиган товарлар аниқланиб, улар бўйича солиқ объекти тўғри белгиланганлиги текширилади.

Аудитор акциз солиғини текширишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган, амалдаги акциз солиғи белгиланган товарлар рўйхати ва акциз солиғининг ставкалари билан танишиши лозим. Сўнгра аудит ўтказилаётган корхонада акциз тўланадиган то­варлар аниқланиб, улар бўйича солиқ объекти тўғри белгиланганлиги текширилади. Солиқ Кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, ак­циз солиғи тўланадиган товарлар учун уларнинг қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайдиган (акциз солиғи суммасини ўз ичига олган) қиймати ёки товарнинг физик ҳажми солиқ объекти ҳисобланишини назарда тутиш керак. Агар то­вар ишлаб чиқарувчи акциз тўланадиган товарни натурал ҳақ ёки совға сифатида берса, солиқ тўловчида товарни топши-риш пайтида вужудга келган, лекин қилинган ҳақиқий харажатлардан кам бўлмаган, нархлар даражасидан келиб чиқиб ҳисобланган қиймат солиқ солиш объекти ҳисобланади. Шу билан бирга аудитор буюртмачиларнинг хом ашёларидан иш­лаб чиқарилган товарлар бўйича ҳам акциз солиғи ҳисоб­ланишини текшириши зарур.

Шундан сўнг аудитор ҳисобланган акциз солиғининг тўлаш муддатларига риоя қилинишини текширади. Бунда Со­лиқ Кодексининг 84-моддасига мувофиқ акциз солиғи бюд­жетга, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ойнинг акциз тўланадиган товар реализация қилинган ўн кунлиги тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай ўтказилганлиги текширилади. Шунингдек солиқ тўловчи акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобларни солиқ инспекциясига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20- кунидан кечик­тирмай тақдим этиб келаётганлигини аниқлаши лозим.

Акциз солиғи тўланган хом-ашёдан акциз тўланадиган товар ишлаб чиқарилган тақдирда, мазкур хом-ашё учун тў­ланган акциз солиғининг суммасига ушбу товарга солинадиган акциз солиғи камайтирилишини назарда тутмоқ керак. Аудитор акциз солиғи тўланадиган импорт қилинадиган то­варлар бўйича солиқ солишни текширишда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган божхона қий­мати солиқ солиш объекти эканлигига амал қилади. Шунин­гдек акциз тўланадиган импорт товарлар учун акциз солиғи ўз вақтида, яъни божхонада расмийлаштирилишига қадар ёки расмийлаштирилиши пайтида тўланганлигини ҳам аниқлаши зарур.

Қўшилган қиймат солиғи аудитини ўтказишда қуйидагиларни билиш мақсадга мувофиқ:


  • Қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ операциясини аудит қилишнинг мақсади вазифалари

  • Қўшилган қиймат солиғини аудитини ўтказишда мавжуд бўлган хужжатлар

  • Қўшилган қиймат солиғини ўтказиш жараёнида асосий ҳуқуқбузарликлар турларини аниқлаш.

Қўшилган қиймат солиғини аудитини ўтказишдан мақсад – белгиланган қонун талабларини бузмаслик.

Қўшилган қиймат солиғи аудитини ўтказишдаги асосий вазифалар:



Асосий норматив хужжатлар:

  • Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодекси

  • Счёт фактураларни рўйхатга олиш журнали (Қўшилган қиймат солиғи маълумот асосида)

Аудиторга тақдим этиладиган хужжатлар: бухгалтерия баланс (форма), якуний молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (форма 2, бош дафтар ёки оборот-қолдиқ ведомости, корхонанинг “ҳисоб сиёсати”, 6400 счёт бўйича тўлдирилган ҳисоб регистр маълумотлари “Қўшилган қиймат солиғи - 6412, 4410 - “Бюджетга тўланган бўнаклар” сотиб олиш ва сотиш дафтарлари, счёт фактура бошланғич ҳужжатлар ТМЗни қабул қилишни тасдиқловчи).

Қўшилган қиймат солиғини аудитдан ўтказиш учун учта босқичда текширувдан ўтқазилади:



  • Таништирувчи

  • Асосий

  • Якунловчи

Таништирув босқич.

Қўшилган қиймат солиғини ўтказишдан мақсад содир бўлган жараёнларга ҚҚС солиғини тўғри ҳисоблаш. Бунинг учун аудитор томонидан қуйидаги жараёнларни амалга оширади:



  • Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби тизимини баҳолаш;

  • Аудиторлик таваккалчиликни баҳолаш;

  • Мавжудлик даражасини аниқлаш

  • Солиқ кўрсаткичларига тегишли омилларни аниқлаш;

  • Хужжатларнинг айланиш, таҳлил қилиш

Юқорида кўрсатилган холатлар солиқ объектини аниқлайди. Қўшилган қиймат солиғини аудитини ўтказишда айрим жараёнларни таҳлил қилиш зарур, янъи аудит текширувини жорий ўтказиш даврида:

Солиқ ва ҳисобни юритиш методологиясини янгилаш, солиқ расчётлари учун асосий воситани қайта баҳолаш ва янги хизмат кўрсатиш турларини амалиётга тадбиқ этиш. Бунинг учун аудитор қуйидаги хужжатларни бошланғич хужжатларни олиш зарур (ишлаб чиқариш ҳисоботлари)



Асосий босқич.

Бу босқичда асосий солиқ ҳисоби аудити амалга оширилади.

Шунинг учун:


  • Фойда солиғининг солиқ базаси тўғри аниқланиб баҳоланади.

  • Корхонанинг солиқ қонунчилиги бўйича белгиланган нормаларни тузилишини тўлиқ таҳлил асосида текширилади.

Қўшилган қиймат солиғини ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқбузарликлар бўлиши мумкин:

  • Солиқ базасини тўғри шакллантирмаслик (даромад харажати)

  • Иқтисодий харажат таркибига белгиланмаган харажатларни киритилиши

  • Солиқ имтиёзларини қойдаларини бузиш

  • Шакллантирилган солиқ ажратмаларини бузиш холлари

  • Ички назоратнинг йўқлиги, фойда солиғини нотўғри ҳисоблашмаслиги.

Якуний босқич

Аудиторни якуни бўйича текшириш натижаларини хулоса қилади ва аудиторлик ҳисоботини иш хужжатлар билан аудитор рахбарига топшириш

Юқоридагилардан келиб чиқадики, солиқ тўловчи солиқ ҳисобини юритишда қуйидагиларни амалга оширишилади:

- агар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш тартиби солиқ ҳисобидан умуман фарқ қилмаса солиқ ҳисобини амалга ошириш учун бухгалтерия маълумотларидан фойдаланиш;

- агар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш тартиби солиқ ҳисобидан унчалик фарқ қилмаса бухгалтерия ҳисоби регистрларини қўшимча реквизитлар билан тўлдириш орқали солиқ ҳисоби регистрларини шакллантириш.

Хўжалик субъектларида билвосита солиқлар ҳисобини юритиш, бошланғич ҳужжатларда расмийлаштирилиши ва уларни акс эттирилиши таҳлили кўрсатишича, амалиётда асосан счёт-фактуралар, олинган ва тақдим этилган счёт-фактураларни ҳисобга олиш журнали каби ҳужжатлар юритилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида солиқ ҳисоби регистларини тузишнинг умумий қоидалари келтирилган бўлиб, унга кўра қуйидагилар белгилаб берилган:

Солиқ ҳисоби маълумотларини шакллантириш солиққа тортиш мақсадида ҳисоб объектларининг хронологик тартибда акс эттирилишини назарда тутади. Бунда солиқ ҳисоби маълумотларининг аналитик ҳисоби солиқ тўловчи томонидан шундай шакллантирилиши керакки, у солиқ базаси шаклланишининг тартибини очиб бера олсин;

Солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари ҳисобга ўтказилган бирламчи ҳужжатлардаги маълумотларни тизимлаштиришга ва ҳисоб китобларда солиқ базасини акс эттиришга мўлжалланган.

Агар акциз тўланадиган товарларини реализация қилиш бўйича операциялар солиқдан озод қилинган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатлари, дастлабки ҳужжатлар ва счёт-фактуралар тегишли акциз суммасини ажратиб кўрсатмасдан ёзилади. Бунда ҳужжатларга «акциз» деган штамп қўйилади.

Аналитик ва синтетик ҳисоб регистрлари маълумотларига асосан аудитор қуйидагиларни аниқлайди:


  • қўлланиладиган тўлов шакллари (нақд пулсиз, нақд пуллик, ўзаро қарз суришиш йўли билан, бевосита товар ёки маҳсулот алмашиш йўли билан);

  • аналитик ҳисобни юритиш тартиби (ҳисоб-китоб турлари, иштирокчилари, вужудга келиш муддатлари ва шунга ўхшаш);

  • ноаниқ бухгалтерия ёзувлари.

Хўжалик юритувчи субъектларда акциз тўланадиган товарлар харид қилинганда улар бюджетга бўнак тўловлари бўйича ҳисоблашишларни 4421-«Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга акциз солиғи бўйича бюджетга бўнак тўлови счёти» ва 4422 - «Импорт қилинган маҳсулотларга акциз солиғи бўйича бўнак тўлови счёт»ларида тўғри олиб борилиши аудиторлик текширувидан ўтказилади.

Шунингдек, акциз солиғи тўланишини Солиқ кодексининг 240-моддасига асосан назорати таъминланади.

Акциз солиғи тўланган хом-ашёдан акциз тўланадиган товар ишлаб чиқарилган тақдирда, мазкур хом-ашё учун тў­ланган акциз солиғининг суммасига ушбу товарга солинадиган акциз солиғи камайтирилиши назарда тутилади. Аудитор импорт қилинадиган акциз тўланадиган то­варлар бўйича солиқ солишни текширишда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, аниқланадиган божхона қий­мати солиқ солиш объекти эканлигига амал қилади. Шунин­гдек, импорт қилинаётган акциз тўланадиган товарлар учун акциз солиғи ўз вақтида, яъни божхонада расмийлаштирилишига қадар ёки расмийлаштирилиши пайтида тўланганлигини ҳам аниқлаши зарур. Булар ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 104-моддасида қуйидагича изоҳланган: Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бож, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинади.

Товарлар қайтариб олиб чиқилган тақдирда илгари тўланган бож, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи суммалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайтарилиши лозим3.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш бошқа божхона тўловларини тўлашдан олдин ёки у билан бир вақтда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Тўлдирилган «Божхона юк декларацияси» билан бирга тақдим этилган, тўлашга қабул қилинганлиги тўғрисида банк белгиси бўлган тўлов топшириқномаси тўловчи томонидан акциз солиғи тўланганини тасдиқлайди.

Аудитор божхонада тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммасини текширганда қуйидаги бухгалтерия ёзувларини кўриб чиқиши лозим:

3-жадвал




Муомила мазмуни

Счётлар алоқаси

Дт

Кт

1

2

3

4

1

Акциз тўланадиган товарлар импорт қилинди.

2910

6010

2

Акциз ости маҳсулоти импорти бўйича бюджетга солиқ ҳисобланди.

2910

6413

3

Акциз ости маҳсулоти импорти бўйича бюджетга солиқ туланди.

6413

5110

Аудитор акциз солиғини текшириш учун аввало, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган, амалдаги акциз солиғи белгиланган товарлар рўйхати ва акциз солиғининг ставкалари билан танишиши лозим. Сўнгра аудит ўтказилаётган корхонада акциз тўланадиган товарлар аниқланиб, улар бўйича солиқ объекти тўғри белгиланганлиги текширилади. Солиқ Кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, акциз солиғи тўланадиган товарлар учун уларнинг қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайдиган (акциз солиғи суммасини ўз ичига олган) қиймати ёки товарнинг физик ҳажми солиқ обекти ҳисобланишини назарда тутиш керак. Агар товар ишлаб чиқарувчи акциз тўланадиган товарни натурал ҳақ ёки совға сифатида берса, солиқ тўловчида товарни топшириш пайтида вужудга келган, лекин қилинган ҳақиқий харажатлардан кам бўлмаган, нархлар даражасидан келиб чиқиб ҳисобланган қиймат солиқ солиш объекти ҳисобланади. Шу билан бирга аудитор буюртмачиларнинг хом ашёларидан ишлаб чиқарилган товарлар бўйича ҳам акциз солиғи ҳисобланишини текшириши зарур.

Шундан сўнг аудитор ҳисобланган акциз солиғининг тўлаш муддатларига риоя қилинишини текширади. Бунда Солиқ Кодексига мувофиқ акциз солиғи бюджетга, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ойнинг акциз тўланадиган товар реализация қилинган ўн кунлиги тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай ўтказилганлиги текширилади. Шунингдек солиқ тўловчи акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобларни солиқ инспекциясига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этиб келаётганлигини аниқлаши лозим.

Акциз солиғи тўланган хом-ашёдан акциз тўланадиган товар ишлаб чиқарилган тақдирда, мазкур хом-ашё учун тўланган акциз солиғининг суммасига ушбу товарга солинадиган акциз солиғи камайтирилишини назарда тутмоқ керак. Аудитор акциз солиғи тўланадиган импорт қилинадиган товарлар бўйича солиқ солишни текширишда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган божхона қиймати солиқ солиш объекти эканлигига амал қилади. Шунингдек акциз тўланадиган импорт товарлар учун акциз солиғи ўз вақтида, яъни божхонада расмийлаштирилишига қадар ёки расмийлаштирилиши пайтида тўланганлигини ҳам аниқлаши зарур.




  1. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиғи аудити.

Мамлакатимизда солиқ сиёсатининг такомиллашуви натижасида баъзи бир солиқ турлари бекор қилинади, улар ўрнига такомиллашган ҳамда самара берадиган солиқ турлари жорий қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилдаги асосий микроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджетининг истиқболлари тўғрисида»ги 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли қарорига асосан 2002 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ олиш жорий қилинди. Бу солиқ жисмоний шахслар транспорт воситаларига солинадиган мол-мулк солиғи ўрнига киритилди.

Аудитор бу солиқни текшириш учун дастлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 3 январдаги 2,2002-1- сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома билан танишиб чиқиши лозим. Ушбу солиқни текширишда, аудитор аввало, солиқ солиш объектларининг тўғрилигини аниқлаш зарур. Юқоридаги Йўриқномага асосан жисмоний шахсларга сотилган ўзи ишлаб чиқарган ҳамда четдан харид қилинган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натурал ҳажми солиқ объекти ҳисобланишини назарда тутиши керак. Сўнгра ушбу солиқ ставкаларининг тўғри қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан белгиланган “Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиғи ставкаларига асосан аниқланади.

Шундан сўнг аудитор солиқни тўғри ҳисобланганлигини ҳам текшириш лозим. Бунда солиқни ҳисоблаш юқоридаги Йўриқномага асосан қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:

N=V St, бу ерда:
N – ҳисоблаб ёзилган солиқ; V – жисмоний шахсларга сотилаётган бензин, дизель ёқилғиси ёки газнинг натурал ифодадаги ҳажми; St – солиқ ставкаси.

Шундан сўнг аудитор ҳисобланган акциз солиғининг тўлаш муддатларига риоя қилинишини ва солиқ ҳисобини тўғри юритилишини текширади. Бунда бюджетга солиқ тўловчилар сотилган бензин, дизель ёнилғиси, газ ҳисоби ҳамда ҳисобланган солиқ суммалари ҳисобини алоҳида юритганликларига эътибор беришлари лозим. Бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳисоби “Бюджет билан ҳисоб-китоблар” ҳисобварағи бўйича “Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ” илова ҳисобварағида юритилиши ҳамда солиқни ўтказиш “Ҳисоб-китоб варағи” ҳисобварағи бўйича акс эттирилишига ҳам эътибор қаратади.

Солиқни тўланишини текширишда эса солиқ банк муассасалари орқали ҳар ўн кунда, бензин, дизель ёнилғиси ва газ жисмоний шахсларга сотилган ой ўн кунлиги тугаганидан сўнг учинчи кундан кечиктирмай тўланганлигини текширади. Шу билан бирга, солиқ тўловчи ушбу солиқ бўйича ҳисоб-китобларни солиқ инспекциясига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15- кунидан кечиктирмай тақдим этиб келаётганлигини ҳам аниқлаши лозим.
5. 2. Таянч иборалар асосидаги визуал маълумотлар

5. 2. 1. Биринчи машғулот

1-илова (5. 2. )

Мавзуни жонлантириш учун саволлар

  1. Бюджетга тўланадиган билвосита солиқларни ҳисобга олиш учун бухгалтерия ҳисобида қайси счётлар тайинланган?

  2. Бюджетга тўланадиган суммаларни солиштириш далолатномаси қандай амалга оширилади?

  3. ҚҚС солиғи нима учун жорий этилган?

  4. Акциз ости товарлар деганда нимани тушунасиз?

  5. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиғи учун жорий этилган?



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет