Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси


Гимнастикачиларнинг спорт таиёргарлиги услублари



бет3/5
Дата24.06.2016
өлшемі1.09 Mb.
#156789
1   2   3   4   5

2.4 . Гимнастикачиларнинг спорт таиёргарлиги услублари

Услуб — бу муайян вазифани ҳал қилишнинг принципиал йўли (усули)дир. Методик усуллар — бу муайян услубни амалга оширишда мураббий томонидан қўлланиладиган ҳатти-ҳаракат усулларидир.

Бадиий гимнастикада умумқабул қилинган оғзаки, кўргазмали ва амалий услубларнинг турли-туман йўналишлари, шунингдек қўшимча услублар: ёрдамчи, идеомотор ва мусиқий усуллар қўлланилади.

4- жадвал.

Спорт тайёргарлиги услублари



Услублар

Методик усуллар


Изоҳлар

1

Оғзаки

Буйруқ ва фармойишлар.


Эмоционал сигналлар







Кўрсатмалар ва йўл-йўриқ

самарали бўлади.

бериш. Тасвирлаш ва

Максимал даражада қисқа

тушунтириш. Изоҳлаш ва

ва аниқ. Тушунтиришлар

таққослашлар.

тасвирлашлардан кўра

Муҳокама қилиш ва баҳолаш.

маъқулроқдир. Образли

Кўндириш ва мажбурлаш.

ўхшатишлардан фойдаланиш мақсадга

Ўзига ўзи ҳисоб бериш

мувофиқ.

баҳолаш.

Кўндириш мажбурлашдан кўра афзал.

Маъруза ва суҳбатлар

График ҳисоботлар катта самара беради.

2

Кўргаз

мали


Мураббий

Кўрсатиш турлари: яхлит,







гимнастикачиларни

бўлиб-бўлиб







кўрсатйш. Фото ва кино

(фрагментар).







намойиш. График тасвир.

имитацияловчи, контрастли,

соддалаштирилган, турли ракурслардаги.



3

Амалий

Яхлит ва бўлинган тарзда

Бошланғич ва оралиқ







машқ қилиш.

тана ҳолатларини







Соддалаштирилган ва

назорат қилиш самара







мураккаблаштирилган машқ.

беради.







Стандарт ва ўзгарувчан

Таянч олдида, суянган







машқ.

ҳолда, етакчи ортидан.







Ўйинли, доирали ва

"тепаликка",







мусобақалашув усуллари.

"тепаликдан"ва бошқалар. Ҳаракатларнинг шарт










шароитлари, сон жи.ҳатидан аҳамиятли таркибий қисмлари ўзгаради.










"Ким кўпроқ, тезроқ, яхшироқ" тамойилига кўра.

4

Ердам

Қуйидагиларнинг жисмоний

Турлари: фиксация







ёрдамида:

(бирор ҳолатда қотириб







- мураббийнинг;

қўйиш), таяниш, ушлаб







- тенгдошининг;

туриш. туртиш,







- тренажернинг.

айлантириш, ўтказиш, чеклашлар.










Турлари: кўриш учун







-кўриш орқали

мўлжаллар, товушли







-эшитиш воситасида

сигналлар (чапак, ҳисоб),







-сезиш орқали мўлжал бериш

мусиқа,







воситасида ёрдамлашиш

моддий чекловчи










воситалар (буюмлар)

5

Идеомотор

Тасаввур қилиш.

Урганйш, машқ қилиш,







Ҳаёлан жонлантириш.

баҳолашдан аввал,







Ҳаёлий машқ.

мажбурий .харакатсизлик










даврида.

6

Мусиқий

Мусиқа оҳанги, мароми,

Ҳаракатлардаги ургуларни







динамикасида

тўғри қўйиб чиқиш имконини беради, машқларни зўриқтириш ва нисбатан бўшаштириш

_







вақтини кўрсатиб беради



III-Боб.ГИМНАСТИКАЧИЛАРНИНГ МУСИҚИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИ

3.1. Мусиқий савотхонлик асослари ва гимнастикачиларнинг мусиқий ҳаракатчан тайёргарлиги

Мусиқий ҳаракатчан тайёргарлик - бу мусиқий саводхонлик элементларини ўзлаштириш, мусиқани тинглаш, тушуниш ва ҳис қила билиш, ҳаракатларни унинг хусусияти, мароми ва суръатига мос тарзда бажариш ва мусиқага энг кўп мос келувчи ҳаракатларни топиш кўникмаларини шакллантириш.

Яхши ташкиллаштирилган мусиқий — ҳаракатчан тайёргарлик гимнастикачиларнинг жуда муҳим эстетик қобилиятларини: мусиқа ва рақсни ҳис қила билиш, ифодалилик ва ижодий фаолликни ривожлантиришга хизмат қилади.



Мусиқий — ҳаракатчан тайёргарликнинг вазифалари.

Шуғулланувчиларни мусиқий саводхонлик элементлари билан таништириш.

Шоғирдларни мусиқани тушуниш, мусиқий ифодалилик воситаларини фарқлаш, ҳаракатларни мусиқага монанд бажаришга ўргатиш.

Шуғулланувчиларни мусиқага мос келувчи ҳаракатларни танлаш, гимнастика воситалари билан бастакор ғоясини акс эттира билиш, мусиқий — ҳаракатчан образ шакллантиришга ўргатиш.



Мусиқий — ҳаракатчан тайёргарлик воситалари қуйидагилардан иборат:

Мусиқий саводхонликнинг назарий асослари.

Ҳаракатларнинг мусиқа билан уйғун бўлишини таъминловчи махсус машқлар.

Ижодий вазифалар ва ипровизация.

Мусиқий ўйинлар.

Мусиқий-ҳаракатчан тайёргарлик курси материалларини қуйидағи мавзулар бўйича ўрганиш мақсадга мувофиқ:

Мусиқа мазмуни ва характери.

Метр.


Ритм (маром)

Наво (мелодия)

Регистр

Суръат (темп)



Мусиқий динамика.

Мусиқий шаклМусиқий-ҳаракатчан тайёргарликни ташкиллаштириш шакллари:

Мусиқий материални эшитиш билан бирга ўтказиладиган махсус назарий машғулотлар.

Ҳаракатларнинг мусиқа билан боғлиқ бўлиши бўйича махсус амалий вазифалар.

Мусиқий ўйинлар — айниқса кичик (5-8) ёшдаги болалар билан ўгказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

— назарий маълумотлар болаларга ўйинни тушунтириш шаклида етказилади.

Мусиқий асарни тинглаш ва тахлил қилиш, бунда бастакорнинг ижоди, мусиқий ифодалилик воситалари ва мусиқий саводхонлик элементларига эътибор бериш ва кейинчалик ижодий импровизацияни қўллаш — ўрта ва катта ёшли гимнастикачилар учун.

Назорат дарслари икки қисмдан: назарий материални топшириш ва амалий вазифалардан иборат бўлиши керак.



Мусиқанинг мазмуни ва хусусияти

Ҳар бир мусиқий асар, ҳар қандай санъат намунаси каби маълум мазмунга эга бўлади. Мусиқий асар мазмуни — бу композитор томонидан бизга мусиқий товушлар орқали етказиладиган ғоялар, фикрлар ва ҳиссиётлар мажмуидир. Бастакорлар ижодида тарихий воқеалар, халқ ҳаёти ва табиат манзаралари, бадиий асарлар образлари, эртаклар ўз аксини топган. Ғояни ифодалаш учун бастакорлар наво (мелодия), уйғунлик, маром (ритм), суръат (темп), мусиқий динамика каби мусиқий ифодалиликнинг махсус воситаларидан фойдаланадилар. Шуниси эътиборлики, агар бадиий асарлар ва ҳайкалтарошлик намуналари ғояси ва мазмунини тушуниш нисбатан осон бўлса, мусиқа моҳиятини англаб етиш анча мураккаб бўлади, зеро мусиқа санъатнинг барча турлари орасида энг мавҳум шаклидир. Кўпинча бир мусиқий асар турли инсонлар томонидан турлича тушунилади.

Бош устига, бир одамда кайфияти ҳар хил бўлганда битта мусиқа турлича ҳиссиёт уйғотади. Дастурий мусиқа деб аталмиш мусиқа тури борки, у аниқ мазмун — дастурга эга бўлади. Дастур (мазмун) асарнинг номи билан белгиланиши мумкин. Масалан "Гномларнинг юриши", "Бозор", "Полишинель", "Инқилобий этюд" ва бошқалар. Ёки бўлмаса, бадиий матн орқали, опера, қўшиқ, балетдаги либретто воситасида баён этилади. Бироқ, кўплаб мусиқий асарлар аниқ дастурга эга эмас, қолаверса, "концерт", "соната", "рондо", "скерцо" каби номлар уларнинг мазмунни очиб бермайди. Бу ҳолда фақат мусиқанинг эмоционал моҳияти, яъни унинг хусусияти ҳақида сўз юритиш мумкин, ҳалос. Мусиқанинг хусусияти — бу унинг кайфияти, эмоционал бойлигидир. Мусиқа, инсон кайфияти каби қувноқ, кўтаринки, тантанали, лирик ва бошқача бўлиши мумкин. Мусиқа хусусияти ҳақида кўрсатмалар одатда нота матнларининг бошида берилади. Мусиқа хусусияти унинг мазмуни билан чамбарчас боглиқ: одатда мазмун хусусиятни белгилайди, хусусиятга қараб эса мазмунни тиклаш мумкин.

Ҳаракатларни мусиқа хусусияти ва мазмуни билан уйғунлаштириш машклари.

Мусиқани тинглаш, суҳбат чоғида мусиқанинг хусусияти, унинг ўзгариш динамикасини аниқлаб, ҳикоя тузиш.

Мусиқанинг хусусияти ва уни ҳаракатларда акс эттириш усулларига эътибор қаратган ҳолда машқни бажариш

Машқни ўрганиб, 2-3 та мусиқий мисоллардан қайси бири унга кўпроқ мос келишини аниқлаш.

Машқни турли хусусиятдаги мусиқа остида бажариш, бунда ҳаракат тусининг ўзгаришига эътибор қаратиш.

Мусиқа хусусиятини марш, полька, вальс қадамларида, ўзининг қўллари ва бош ҳаракатлари билан акс эттириш.

Мусиқани тинглаб, муҳокама қилиш, этюд тузиш ёки мусиқа остида ҳаракатларни импровизациялаш.



Мусиқанинг хусусияти ва мазмунини аниқлаш ва ҳаракатларни унга мослаш ўйинлари.

1. "Қандай мусиқа".

Гимнастикачилар исталган шаклда саф тортадилар ва ўз жойинй бирор шахсий буюм билан белгилайдилар. Мусиқа бошланиши билан ўйинчилар уни тинглаб туриб, импровизация қиладилар, тугаши билан дарров ўз жойларига қайтадилар. Мураббий мусиқани болалар билан муҳокама қилади (хусусияти, мазмуни, ҳикояси). Уз жойига тезда туриб олган, саволларга тўғри ва қизиқ жавоб берган

Ўйинчилар жетон олади. Энг кўп жетон олган ўйинчи ғолиб бўлади.

2. "Топсанг- тутасан".

Мусиқа бошланиши билан шуғулланувчилар импровизация қила бошлайдилар. Мураббий энг яхши импровизаторларни танлаб олади ва уларга турли саволлар беради; мусиқа хусусияти, мазмуни, номи, бастакори, ҳаракатлар ва бошқалар тўғрисида. Саволларга фаолроқ ва тўғрироқ жавоб берганлар тўп олади ва 15-30 сония давомида қочаётганларга тўп отиб теккизади.

3. "Укки".

Бошловчи , яъни "укки" танланади, у кундузи ухлаб, кечаси овга чиқади. Мусиқа остида ўйинчилар унинг хусусияти ва мазмунини акс эттирган ҳолда турли ҳаракатлар бажарадилар. Унинг тўхташи билан чиройли ҳолатда қотадилар. Чиройли позада қотиб қолганлар жетон олади, қимирлаганларни эса "укки еб қўяди". Ўйин такрорланганда энг яхши импровизатор ёки энг чиройли ҳолатда қолган гимнастикачи бошловчи бўлади.

Мусиқий товуш хусусияти

Мусиқани ёзар экан, бастакор ўз ғоясини мусиқий товушлар орқали акс эттиради. Мусиқий товушлар 4 хусусиятға эга: баландлик, жарангдорлик, давомийлик ва тембр. Товушнинг батандлиги вибрацияловчи жисмнинг чайқалиш маромига боғлиқ бўлади. Товушларнинг баландлиги бўйича тартиб билан жойлаштирилиши товуш қатори деб номланади. Тўлиқ товуш қатори 88 та товушдан иборат бўлади. Товуш қатори октаваларга бўлинади. Ҳар бир октава 7 нота: до, ре, ми, фа, соль, ля, си дан ташкил топади.



Товушнинг жарангдорлиги чайқалувчи ҳаракатлар кўламига боғлиқ бўлади, у қанчалик кенг бўлса, товуш шунчалик жарангдор бўлади. Жарангдор товушларни кучли, зарбли ёки урғули деб юритиш қабул қилинғаи, секин (паст) товушларни эса заиф, зарбсиз, урғусиздеб аташади.

Товушнинг давомийлиги тебранувчан ҳаракатларнинг вақтиға боғлиқ бўлади. Ўлчов бирлиғи сифатида "бир и" жумласи қабул қилинган. Тўлиқ нота — 4 ҳисобда, ярим нота — 2 ҳисобда , чорак нота — 1, нимчорак — 0,5 ва ҳоказо.

Товуш тембри бу товушнинг тусидир. Юмшоқ товуш, кескин, қуюқ, жарангловчи, куйловчи каби тавсифлар айнан тембрни таърифлайди.

Жисмоний тарбияда ҳаракатларни мусиқа остида бажаришда куши ва заиф товушларни фарқлаш муҳимдир. Ҳар бир мусиқий асарда кучли товушлар заиф товушлар билан алмашинади. Кучлисва заиф товушларнинг бир текисда равон алмашинуви метр (грекча "ўлчов" маъносини англатади) деб аталади. Метр — бу мусиқанинг асоси, уни дарахт поясига ўхшатиш мумкинки, уни ўраб турган мусиқий ифодалиликнинг бошқа воситалари: маром, мелодия ва бошқалар шох ва баргларга қиёс бўлади. Метр мусиқани тактларга бўлади.



Такт - бу мусиқий асарнинг икки зарбли улуши ўртасидаги қисмидир, қайсики нота ёзувида такт чизиғи билан белгиланади. Тактлар турли ўлчамда бўлади. Ўлчам бир зарбли қисмдан кейингисигача бўлган муайян давомийликдаги улушлар сони билан белгиланади ва мусиқий матн бошида каср кўринишида ёзилади. Ўлчамлар оддий, мураккаб ва аралаш бўлади. Оддий ўлчамга мисол тариқасида 2/4 ва 3/4ли тактларни келтириш мумкин. Икки улушли метрлик мусиқий ўлчамларга галоплар, полькалар ва айрим маршлар киради. Уч улушли метрлик мусиқий асарларга вальс ва мазуркалар киради. Оддий бир таркибли метрларнинг қўшилиши натижасида мураккаб метрлар ҳосил бўлади, масалан, 4/4 (марш, рус халқ наволари) ва 6/8 (вальс, мазуркалар). Бир ёки бир нечта турли таркибли метрларнинг қўшилишидан шундан метрлик аралаш мусиқий ўлчамлар ҳосил бўладики, булар жисмоний тарбия машқларида қўлланилмайди, бироқ эркин комбинацияларни тузишда ишлатилиши мумкин.

Барча мусиқий асарлар ҳам тўлиқ такт, яъни зарбли товушдан бошланавермайди. Бундай тўлиқсиз такт, такт олди (затакт) деб номланади. Бундай ҳолларда затактни ўтказиб юбориб, ёки "и..." дея талаффуз қилиб ҳисоб бошлаш керак бўлади.

Баъзан оддий метрик урғу аввалги тактнинг охирги заиф улушининг кейинги тактнинг кучли улуши билан бирлашиб кетиши ҳисобга тактнинг кучли улушидан заиф улушига кўчади. Бундай метрик тузилиш синкопа деб аталади.

Ҳаракатларнинг метр билан мутаносиб бўлиши машқлари


  1. Мусиқий парчани тингланг, кучли улушларни чапаклар билан белгиланг, заифларини қўйиб юборинг, сўнг кучли улушга қаттиқ чапак, заиф улушга секин чапак чалинг.

  2. Мусиқий парчани тингланг, кучли улушларни (ҳиссаларни) қадам билан белгилаш, заифларида тўхтаб туриш, сўнг кучли улушда жадал қадам, заиф улушда секин қадам ташлаш.

  3. Мусиқани эшитинг, кучли улушда — жадал қадам, тўп қайтариш, заиф улушда — ҳотиржам қадам ташлаш; кучли улушда арқондан баланд сакраш, заиф улушда паст сакраш

  4. Мусиқа остида тактировка ва дирижерлик қўл ҳаракатларини ўрганиш. Тактировка 4/4; бошланғич ҳолат — қўллар тепага, 1 - кўллар пастга, 2 - қўллар кўкрак олдида чалиштирилади, 3 - қўллар икки томонга чўзилади, 4 - бошлангич ҳолат; ... га 2 ҳисоби ўтказиб юборилади, 2/4га 2 ва 3 ҳисоблари ўтказиб юборилади.

  1. Мусиқага мос тарзда тактировкали юриш.

  2. 4/4 га тактировкали турли давомийликда юриш: яхлит (4 ҳисобга 1 қадам), яримталик (2 ҳисобга 1 қадам). чоракталик (1 ҳисобга 1 қадам) ва нимчорак ( 1 ҳисобга 2 қадам).

Ҳаракатларни метр билан мутаносиб тарзда амалга ошириш машқлари.

1. "Ҳисоб (ўлчамни) топ".

Мусиқий асарнинг бир неча тактини эшитиб, ўлчамини аниқлагач, ўйин иштирокчилари мусиқа ўлчамига мос тарзда чапак чалиш ва сонларига шапатилашни бошлашади. 2/4 ўлчамида — 2 та чапак ва 2 та сонга уриш амалга оширилади. Кейинчалик шапати уришларни ҳар бир такт бошида қадам ташлаш ёки қадамли бурилишни амалга ошириш билан алмаштириш мумкин.

2."Тўп ўйини".

Мусиқий асарнинг бир неча тактини эшитиб, ўлчамини аниқлагач, ўйин иштирокчилари тўпни чап ва ўнг қўллари билан полга ура бошлайдилар. Бошқа буюмлар: гардишни қўл кафтида айлантириш ёки чўқморни навбатма навбат айлантириш ҳам мумкин. Ўлчамни ҳаммадан тез аниқлаш ва вазифани тўғри бажарганлик учун ўйинчиларга жетон ёки очко берилади.

3. "Дирижерлар".

Мусиқани эшитгач, ўйичилар, ўлчамини аниқлашлари биланоқ мусиқага мос 2/4 ёки бошқа тактировкани амалга ошира бошлайдилар. Ўйин охиригача вазифаларни тўғри бажарганлик учун энг кўп жетон йигган ўйинчи ғолиб бўлади.

3. 2.Мусиқадаги маром

Юқорида айтиб ўтилганидек, мусиқий асарларни ташкил қилувчи товушлар,баландлиги, жарангдорлиги ва давомийлиги билан ажралиб туради. Мусиқий товушларнинг давомийлиги вақтнинг абсолют ўлчами билан эмас, балки мазкур асарнинг бошқа товушлари билан таққослаш орқали аниқланади. Энг узуни - бутун нота, қолганлари — унинг улушлари: яримталик, чоракталик, нимчорак ва Ҳоказо. Турли давомийликдаги мусиқий товушлар, турли уйғунлик-ларга бирлашиб, мусиқанинг ритмик суратини ҳосил қилади. Маром (ритм) — метр воситасида тартибга солинган турли давомийликдаги товушларнинг алмашинувидир. Метр худди вақтни ҳисоблаётган бўлади, ритм эса равон фонда турли ритмик суратларни ҳосил қилади. Ритм айниқса рақс мусиқасида жуда муҳимдир. Ҳатто маромидан бошқа хеч нимаси бўлмаган рақс мусиқаси ҳам бор. Бунга ноғора, чилдирма, кастаньеталар товуши остида ижро этиладиган Шарқ, Африка рақсларини мисол қилиб олиш мумкин.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет