Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси



бет3/4
Дата14.06.2016
өлшемі0.83 Mb.
#135553
1   2   3   4

Хотирани яна кўриш, эшитиш, ҳаракат деган типларга ҳам ажратиш мумкин. Лекин соф хотира кам учраб, кўпроқ аралаш хотира (кўриш- ҳаракат, кўриш-эшитиш, ҳаракат-эшитиш каби) хиллари учрайди.

Хотиранинг юқорида санаган бу типлари туғма, ўзгармайдиган нарса эмас, балки уни тарбиялаш, ўзгартириш, кучли хотира қилиш мумкин.

Хотира психологиянинг энг кўп ўрганилган бўлимларидан бири бўлиб ҳисобланади. Лекин ҳозирги пайтда хотиранинг қонуниятлари янада ўрганилиши уни фаннинг тағин ҳам муҳимроқ муаммосига айлантириб қўйди.



2-Боб. КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИДА ХОТИРА ВА ТАФАККУР БОҒЛИҚЛИГИНИНГ МОҲИЯТИ
2.1. Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш усули
Мантиқий тафаккур инсон билиш фаолиятининг энг юқори шакли ҳисобланади. мантиқий тафаккурни ўрганишга мўлжалланган кўплаб методикалар яратилган. Мантиқий тафаккурнинг махсулдорлиги шахснинг мулоқоти жараёнида унинг турли атамаларни тўғри ва ўз ўрнида қўллашида, сўзларда ёки бошқа кўринишда ифодаланган маълумотларни тез илғаб олишида, шунингдек, ўз фикрини изчил баён этишида кўринади. Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш усули ана шундай хусусиятларнинг намоён бўлишини текшириш асосида ишлаб чиқилган.

Тажриба ўтказиш жараёнида синалувчига қуйидагича кўрсатма берилади: «Сизга тақдим этилган бланкнинг биринчи устунида 1 дан 30 гача қатор, иккинчи устунда эса 1 дан 15 гача қатор бириктирилган Сизнинг вазифангиз дастлаб биринчи устунга 30 та «с» ҳарфи билан бошланадиган от сўз туркумига тааллуқли сўзни ёзиб, ишни бажаришингиз учун кетган вақтни белгиланг. Шундан сўнг Сиз иккинчи қаторга ўтиб, яна «с» ҳарфи билан бошланадиган 15 та сифат сўз ёзинг ва сарфланган вақтни белгиланг. Вақт ҳисобга олинишини унутманг! Шундан сўнг аввалги қаторга сарфланган вақтни белгиланг. Агар кейинги 15 та сўзни ёзишингиз қийин бўлса, сабр қилинг. Аммо 10 минут давомида ишни тўхтатишингиз лозим ва дархол сарфланган вақтни қайд қилинг.



Натижалар таҳлили. Барча 45 та сўзни ёзиш учун сарфланган вақт иккала қаторни тўлдириш учун кетган вақт йиғиндисига тенг.

Масалан, синалувчи

1-қатор бўйича 30:5= 6, яъни ҳар бир тўғри топилган сўзга 6 секунд вақт берилади. Агар 2 та сўзда хато аниқланса, талаба сарфлаган умумий вақтдан 12 секунд вақт олиб ташланади.

2-қатор бўйича: 15:4=3,7 секунд 1 та хато, 3,7 секунд 3 минут, 56 секунд. 4,48+3,56=8 мин 4 сек

Демак, мантиқий тафаккур маҳсулдорлиги юқори.

Синалувчининг мантиқий тафаккурини баҳолаш:

7 дан 10 минутгача мантиқий тафаккур маҳсулдорлиги юқори;

10 дан 15 гача мантиқий тафаккур маҳсулдорлиги ўртача

15 дан 18 гача мантиқий тафаккур маҳсулдорлиги паст

Намуна


1-синалувчи: Т. Ш


1

қўл

1

қўзичоқ

2

қулоқ

2

қизалоқ

3

қош

3

қирғиз

4...

……

4...

……

30

……

15







5 минут

Бизнинг тадқиқотимизда жами 54 нафар синалувчи иштирок этди ва муайян натижаларга эришди.



2.1.1.жадвал

Синалувчи ўқувчиларнинг “Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш усули” “МТМ”тести бўйича кўрсаткичлари



Синалувчилар

МТМ

юқори

МТМ

ўртача

МТМ

паст

1

И.К.

3

4

5

1

М.З.




+




2

О.Ч.




+




3

Ж.Ф.

+






4

Қ.А.

+







5

Ж.Ф.







+

6

А.К.







+

7

Ш.Х.




+




8

Ш. Д.

+







9

А.А.







+

10

С.Н.




+




11

Ф.Р




+




12

С.А.







+

13

Э.У.




+




14

А.Д.

+







15

М.У.




+




16

С.П.







+

17

А.Р.

+







18

С.Т.




+




19

Б.Ш.






+

20

В.М.







+

21

И.Р.




+




22

М.Я.




+




23

Т.Ч.

+







24

Д.Ф.







+

25

Қ.И.




+




26

Т.Ф.




+




27

А.Ч.




+




28

Х. Ш.

+







29

Д. Ш.




+




30

А.А.

+







31

Н. С.




+




32

Р Ф.




+




33

А. С.







+

34

Э.У.




+




35

Д. А.




+

+

36

М.У.

+







37

П. С.




+




38

Р. А.




+




39

С.Т.

+





40

Ш. Б.







+

41

М. В.

+







42

И.Р.




+




43

М.Я.







+

44

Т.И.

+







45

Ф. Д.







+

46

Қ.И.




+




47

Т.Ф.

+







48

А.Ч.




+




49

С.Т.







+

50

Ш. Б.

+







51

М. В.




+




52

И.Р.






+

53

М.Я.







+

54

Т.Ч.




+







Жами:

14

24

16

Жадвал натижаларини қуйидаги графикда кўргазмали холда ифодалаймиз:




Кўриниб турибдики коллеж ўқувчиларининг мантиқий тафаккур кўррсаткичлари даражаси паст бўлганлари фоизни ташқил этган. Бу албатта яхши холат эмас. Коллеж ўқувчилари келгуси ҳаёт фаолиятлари самарали бўлиши учун етарли даражада мантиқий тафаккурга эга бўлиши лозим. Шунинг учун битирув малакавий иш бўйича тадқиқотларимизда фақатгина ўқувчиларнинг тафаккури диагностикасини амалга ошириш эмас уларнинг камчиликларини коррекциялашни ҳам режалаштирганмиз. Кейинги тадқиқотларимизда бу борадаги амалга оширган ишларимизни келтирамиз.



    1. Хотира кўламини материалнинг англанганлик даражасига боғлиқлигини текшириш

Битирув малакавий ишимизда коллеж ўқувчиларининг хотира хусусиятларини ҳам ўрганишни мақсад қилиб қўйган эдик. Маълумки психологияда хотира хусусиятларини ўрганишга мўлжалланган методикалар жуда кўп. Улардан айримларини келтириб ўтамиз.

Материални ёд олиш ҳам хотира билан бевосита боғлиқ бўлади. “Ёд олиш жараёнини текшириш” усули ёрдамида ўқувчилар хотирасининг хусусиятлари хақида маълумот олиш мумкин.

Тажриба мақсади: Ёд олиш жараёнини текшириш.

Тажриба материали: Текширувчи ва текширилувчи, 12 та сўз ёзилган бланк.

Методика битта тажрибадан иборат. Текширилувчига маъно жиҳатдан боғланмаган 12 та сўз кўрсатилади ҳамда бу сўзларни истаган тартибда эслаб қолиб яна қайта эсга тушириш илтимос қилинади. Текширилувчи тартибда эслаб қолиб жавоб берилган ҳар бир элемент сонини қайд қилиб боради. Тажрибада 12 та сўзнинг ҳаммаси эслаб қолингунча давом эттирилади. Материаллар баъзи бир элеиентларни ажратмасдан, бир хил холатда, дона-дона қилиб юқори овоз билан ўқилади

Элементлар ўртасидаги ўқиш оралиги бир дақиқани ташқил қилади. Материалларни қайта намойиш қилиш берилган жавобдан 5 дақиқа ўтгандан сўнг бажарилади. Агар текширилувчи намойиш қилинмаган сўз айтса, бу нарса протоколга қайд қилинади. Тажриба тугатгандан кейин текширилувчи оғзаки ҳисобот беради. Бу нарса протоколга ёзиб қўйилади. Бундан ташқари текширилувчи тажриба давомида текширилувчининг хатти-ҳаракатларини ҳам протоколга ёзади.

Текширилувчига кўрсатма: "Мени диққат билан эшитинг. Мен ҳозир сизга бир неча сўз ўқийман. Сиз бу сўзларни яхшилаб эслаб қолишга ҳаракат қилинг ва мен ўқишни тугатишим биланоқ, шу сўзларни эсда олиб қолганингизни менга айтиб беринг". Текширувчи Диққат! Бошладик! деб буйруқ берганидан сўнг тажриба бошланади ва сўзлар ўқиб берилади.

Текширувчи тажрибани охиригача қуйидаги тартибада олиб боради. Қайта эсга туширилгандан сўнг, “Сиз ҳамма сўзларни эсда олиб қола олмадингиз. Мен бу сўзни яна бир марта ўқиб бераман. Сиз бу сўзларни қай тартибда бўлса ҳам эслаб қолишга ҳаракат қилинг ва менга жавоб қайтаринг. Бу холат ҳамма сўзлар тўлиқ эсда олиб қолингунча давом этади. Ҳамма сўзлар тўлиқ эсда олиб қолингандан сўнг "Мана энди сиз ҳамма сўзларни эслаб қолдингиз. Тажриба тугади", дейилади.



Тажриба натижаларни ҳисоблаш ва таҳлил қилишда:

  1. Ҳар бир такрорлашдан тўғри эсда олиб қолинган сўзларнинг умумий сони ҳисобланади ва "У" ҳарфи билан белгиланади.

  2. Олинган ушбу натижага қараб ёд олиб қолишнинг умумий жадвали чизилади.

Бундан ташқари текширилувчининг оғзаки ҳисоботи ва текширилувчининг кузатишлари ҳам тахлил қилинади ва хулоса чиқарилади. Охирида ҳар бир текшрилувчининг жадвали бир-бирига солиштириб чиқилади ва хулоса қилинади.

Биз тадқиқотимизда “Хотира кўламининг материални англанганлик даражасига боғлиқлигини аниқлаш” усулини қўлладик. Чунки ушбу методикада қўлланиладиган материалнинг хусусиятини ўзгартириб турли ёшдаги ўқувчиларда қўллаш мумкин.

“Хотира кўламининг материални англанганлик даражасига боғлиқлигини аниқлаш” усулида:

Тажриба максади: Хотира кўламини материалнинг англанганлик даражасига боғлиқлигини аниқлаш.

Тажриба материали: Маъно жиҳатдан боғланган ва боғланмаган сўзлар қатори келтирилган бланк. Методика учта тажрибани ўз ичига олган бўлиб, бу тажрибалар бир хил тартибда тўзилгандир. Улар эслаб қолиш учун берилаётган материалнинг турлича намойиш этилиши билан фарқ қилади:

Биринчи тажрибада ҳеч қандай маънога эга бўлмаган, учта ҳарфдан иборат бўлган сўзлар намойиш қилинади.

Масалан: кан, ван, сор, тин.

Иккинчи тажрибада эса маъно билдирган холда умумий номга бирикмайдиган сўзлар намойиш қилинади.

Масалан: қовун, темир, дарё, тахта, сигир, чой.

Учинчи тажрибада эса маъно жихатдан умумий номга бирикувчи сўзлар намойиш қилинади: Масалан: мева, барг, илдиз, поя, гул, дарахт, шоҳ, кўчат.

Ҳар бир тажрибада текширилувчига кетма-кет равишда 4,6 ва 8 сўздан иборат бўлган қаторлар намойиш қилинади. Ҳамма тажрибавий материал олдиндан тайёрлаб олинади ҳамда протоколга натижалар қайд қилиб борилади:

Тажриба протоколи қуйидаги кўринишга эга бўлади:

текширилувчи _____________ тажриба вақти ________

текширувчи __________________




Намойиш қилинади



Сўзлар 1,2,3,4

(кан, ван, сор, тин.)

Сўзлар 1,2,3,4,5,6

(қовун, темир, дарё, тахта, сигир, чой.)

Сўзлар 1,2,3,4,5,6,7,8

(мева, барг, илдиз, поя, гул, дарахт, шоҳ, кўчат)

Қайта эсга туширилди










Тажриба № 1 (маъносиз сўзлар)










Тажриба № 2 (ўзаро боғланмаган сўзлар)










Тажриба № 3 (маъно жиҳатдан боғланган сўзлар)









Тажриба натижаларини таҳлил қилишда текширилувчининг оғзаки ҳисоботи:

Текширувчининг кузатуви:

Намойиш қилинадиган материалга қийин ҳамда кундалик хаётимизда кам ишлатиладиган сўзларни ёзиш тавсия қилинмайди. Иложи борича 4 ва 5 та ҳарфдан иборат бўлган сўзларни бериш керак.

Ҳар бир қатор орасидаги вақт 2-3 минутни, тажрибалар орасидаги вақт эса 10 минутни ташқил қилиши керак.

Олинган натижаларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш.

Аввало олинган натижалар протоколга ёзиб борилади. Бунда ҳар бир элементнинг номи эмас, балки тартиб рақами ёзиб борилади, Эсдан чиқарилган элементлар протоколга қайд қилинмайди. Агар текширилувчи берилган материалдаги элементдан ташқари элемент номини ёзса, бу нарса протоколда қайд қилинади.

Бундан ташқари ҳисоблаш чоғида ҳар бир қатор учун умумий бўлган иш самарадорлиги (фоизларда) текширилади. Ушбу холатда қатордаги тўғри эслаб қолинган сўзлар сони умумий сонга бўлинади.

Масалан: Биринчи қаторда 4 та сўздан 3 таси эслаб қолинди, дейлик.

Демак,

3

------ 0,75%



4

Биринчи қаторни эслаб қолиш самарадорлиги 0,75 % ни ташқил қилади. Шунга ўхшаш холда бошқа қаторларнинг ҳам иш самарадорлиги ҳисоблаб топилади.

Натижалар тахлил қилиниб, хулоса чиқаришда ҳар бир тажриба бошқа тажрибалар билан солиштириб қўйилади, улар орасидаги фарқ аниқланади ҳамда бу фарқларнинг асосий сабаби нимада эканлиги ҳақида хулоса чиқарилади.

Ушбу методика орқали ўтказилган тажрибаларда “Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш” усули бўйича ўтказилган тажрибаларда қатнашган барча 54 нафар ўқувчилар қатнашдилар.

Синалувчиларнинг натижаларига баҳо беришда бироз ўзгартириш киритдик, яъни биринчи тажриба бўйича агар синалувчининг натижаси 100% ни ташкил этса - 20 балл, 75% - 15 балл, 50% - 10 балл, 25% -5 балл берилади.

Тажриба натижалари қуйидаги мезон билан баҳоланади:


  1. 25% дан паст бўлса, синалувчининг мантиқий тафаккур махсулдорлиги даражаси паст,

  2. 25% -75% оралиғида бўлса, синалувчининг мантиқий тафаккур махсулдорлиги даражаси ўртача,

  3. 75% дан юқори бўлса, синалувчининг мантиқий тафаккур махсулдорлиги даражаси юқори.

Иккинчи тажрибада эслаб қолиниши лозим бўлган сўзлар сони 6та бўлганлиги туфайли ушбу босқичдаги тажриба натижалари қуйидаги мезон билан баҳоланади:

  1. 33,3% дан паст бўлса, синалувчининг хотира кўлами паст даражада,

  2. 33,3% -50% оралиғида бўлса, синалувчининг хотира кўлами ўртачалан паст,

  3. 50%-66,6% оралиғида бўлса, синалувчининг хотира кўлами даражаси ўртача.

  4. 66,6%- 83,3 % оралиғида бўлса, синалувчининг хотира кўлами ўртачадан юқори.

  5. 83,3 % дан юқори бўлса, синалувчининг хотира кўлами даражаси юқори

Худди шундай учинчи тажриба бўйича ҳам алоҳида баҳолаш мкзонини ишлаб чиқдик. У қуйидагича бўлди:

  1. 37% дан паст бўлса, синалувчининг хотира кўлами даражаси паст,

  2. 37% -62,5% оралиғида бўлса, синалувчининг хотира кўлами даражаси ўртача.

  3. 62%-87% оралиғида бўлса, синалувчининг хотира кўлами ўртачадан юқори.

  4. 87% дан юқори бўлса, синалувчининг хотира кўлами даражаси юқори


2.2.1.жадвал

Хотира кўламини материалнинг англанганлик даражасига боғлиқлигини текшириш” усули бўйича синалувчиларнинг натижалари





Синалувчилар

Тажриба № 1

Тажриба №2

Тажриба № 3

Хотира кўлами

даражаси

1

2

3

4

5

6

1

И.К.

50

66,6

37

ўртача

2

М.З.

75

83,3

87

ўртачадан юқори

3

О.Ч.

75

66,6

62,5

ўртача

4

Ж.Ф.

100

83,3

75

юқори

5

Қ.А.

50

50

62,5

ўртача

6

Ж.Ф.

50

66,6

62,5

ўртача

7

Ш.Ю.

25

50

62,5

ўртачадан

паст


8

Ш. Д.

100

83,3

87

ўртачадан юқори

9

А.А.

50

66,6

87

ўртача

10

С.Н.

50

66,6

62,5

ўртачадан юқори

11

Ф.Р

25

50

37

ўртачадан паст

12

С.А.

50

83,3

87

ўртачадан юқори

13

Э.У.

25

66,6

62,5

ўртача

14

А.Д.

50

83,3

87

ўртачадан юқори

15

М.У.

50

66,6

62,5

ўртачадан юқори

16

С.П.

50

33,3

87

ўртача

17

А.Р.

75

83,3

87

ўртачадан юқори

18

С.Т.

25

33,3

37

паст

19

Б.Ш.

50

83,3

62,5

ўртачадан юқори

20

В.М.

50

50

62,5

ўртача

21

И.Р.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

22

М.Я.

50

62,5

87

ўртачадан юқори

23

Т.Ч.

100

83,3

87

юқори

24

Д.Ф.

25

50

37

ўртачадан паст

25

Қ.И.

75

83,3

62,5

ўртачадан юқори

26

Т.Ф.

50

66,6

62,5

ўртача

27

А.Ч.

25

66,6

87

ўртача

28

Х. Ш.

100

100

100

юқори

29

Д. Ш.

25

33,3

37

паст

30

А.А.

75

83,3

62,5

ўртачадан юқори

31

Н. С.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

32

Р Ф.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

33

А. С.

50

33,3

62,5

ўртача

34

Э.У.

75

83,3

87

юқори

35

Д. А.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

36

М.У.

50

66,6

62,5

ўртача

37

П. С.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

38

Р. А.

50

50

62,5

ўртача

39

С.Т.

50

50

62,5

ўртача

40

Ш. Б.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

41

М. В.

75

100

87

юқори

42

И.Р.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

43

М.Я.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

44

Т.Ч.

100

100

100

юқори

45

Ф. Д.

50

66,6

62,5

ўртачадан паст

46

Қ.И.

50

66,6

87

ўртачадан юқори

47

Т.Ф.

100

100

100

юқори

48

А.Ч.

100

83,3

87

юқори

49

С.Т.

50

66,6

37

ўртача

50

Ш. Б.

25

50

62,5

ўртача

51

М. В.

50

33,3

62,5

ўртачадан паст

52

И.Р.

50

66,6

62,5

ўртача

53

М.Я.

25

33,3

37

паст

54

Т.Ч.

50

66,6

87

ўртачадан юқори




Жами:










2.2.2.жадвал
2.2.1.жадвал кўрсаткичлари бўйича синалувчиларнинг хотира кўламининг ўзига хослигини 2.2.2.жадвалда ифодалаймиз


Хотира кўлами даражаси

Юқори

Ўртачадан юқори



Ўртача

Ўртачадан паст

Паст

Синалувчилар сони

7 нафар

20 нафар

15 нафар

5 нафар

7 нафар

Синалувчиларнинг умумий сонига нисбатан %

12%


38%


28%


10%

12%


2.2.2.жадвал кўрсаткичларини қуйидаги гистограммада кўргазмали холда ифодалаймиз




2.3.Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятлари ўртасилаги боғлиқлик
Тадқиқотимизнинг диагностика босқичида таъкидлаб ўтганимиздек, коллеж ўқувчиларининг “Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш” усули ёрдамида тафаккур хусусиятларини ҳамда “Хотира кўламининг материални англанганлик даражасига боғлиқлигини аниқлаш” усули орқали хотира хусусиятларини ўрганишлан мақсад уларнинг тафаккур ва хотираси ўртасидаги боғлиқликни ўрганишдан иборат эди. Шунинг учун ушбу параграфда синалувчи ўқувчиларнинг иккала тест бўйича натижаларини қиёсий таҳлил қиламиз. Бунинг учун дастлаб, “Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш” усули бўцича кўрсаткичлар асосида синалувчиларни уч гуруҳга ажратиб оламиз.

1-гуруҳ - Мантиқий тафаккур махсулдорлигини юқори бўлган ўқувчилар.

2-гуруҳ - Мантиқий тафаккур махсулдорлигини ўртача бўлган ўқувчилар.

3-гуруҳ - Мантиқий тафаккур махсулдорлигини паст бўлган ўқувчилар.

2.3.1.жадвалда 1-гуруҳ синалувчиларнинг тафаккур ва хотира хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликнинг таҳлилини келтирамиз

2.3.1.жадвал

1-гуруҳ синалувчиларнинг тафаккур ва хотира хусусиятлари ўртасидаги боғлиқлик




Синалувчилар

Мантиқий тафаккур махсулдорлиги даражаси

Хотира кўлами даражаси

Ўқувчилар тафаккури ва хотираси боғлиқлиги

1

2

3

4

5

3

Ж.Ф.

юқори

ўртача

+

4

Қ.А.

юқори

юқори

+

8

Ш. Д.

юқори

ўртачадан юқори

+

14

А.Д.

юқори

ўртачадан юқори

+

17

А.Р.

юқори

ўртачадан юқори

+

23

Т.Ч.

юқори

юқори

+

28

Х.Ш.

юқори

юқори

+

30

А.А.

юқори

ўртачадан юқори

+

36

М.У.

юқори

ўртача

+

39

С.Т..

юқори

ўртача

+

41

М.В

юқори

юқори

+

44

Т.И.

юқори

юқори

+

47

Т.Ф.

юқори

юқори

+

51

Ш.Б.

юқори

ўртача

+

2.3.1.жадвалдан кўриниб турибдики, мантиқий тафаккур махсулдорлигини юқори бўлган 14 нафар ўқувчиларниг 6 нафарида хотира кўлами юқори бу жами гуруҳнинг 42% фоизини, 4 нафарида хотира кўлами ўртачадан юқори-бу гуруҳнинг 26% ва яна4 нафарида хотира кўлами ўртача - бу ҳам гуруҳнинг 26% ни ташкил этди. Ушбу гуруҳдаги ўқувчиларнинг бирортасида хотира кўлами ўртачалан паст ёки паст даражада эканлиги кузатилмади. Демак, бу натижа ўқувчиларнинг тафаккури ва хотираси ўртасида боғлиқлик мавжуд деган хулоса чиқаришимизга асос бўлади.

Тадқиқотимиз натижаларини таҳлил этишнинг навбатдаги босқичида 3-гуруҳ - Мантиқий тафаккур махсулдорлигини паст бўлган ўқувчиларнинг натижаларини хотира кўлами кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.
2.3.2.жадвал

3-гуруҳ синалувчиларнинг тафаккур ва хотира хусусиятлари ўртасидаги боғлиқлик





Синалувчилар

Мантиқий тафаккур махсулдорлиги даражаси

Хотира кўлами даражаси

Ўқувчилар тафаккури ва хотираси боғлиқлиги

1

2

3

4

5

5

Ж.Ф.

паст

ўртача

+

6

А.К.

паст

ўртача

+

9

А.А.

паст

ўртача

+

12

С.А.

паст

ўртачадан юқори




16

С.П.

паст

ўртача

+

19

Б.Ш

паст

ўртача

+

20

В.М

паст

ўртача

+

24

Д.Ф.

паст

ўртачадан паст

+

33

А.С.

паст

ўртача

+

36

М.У.

паст

ўртача

+

40

Ш.Б.

паст

ўртачадан юқори




43

М.Я.

паст

ўртачадан юқори




45

Ф. Д.

паст

ўртачадан паст




49

С.Т.

паст

ўртача

+

52

И.Р.

паст

ўртача

+

53

М.Я.

паст

паст

+

2.3.2.жадвалдан кўриниб турибдики, мантиқий тафаккур махсулдорлигини паст бўлган 16 нафар ўқувчиларниг 3 нафарида хотира кўлами ўртачадан юқори-бу гуруҳнинг 19% фоизини, 10 нафарида хотира кўлами ўртача бу жами гуруҳнинг ва 62% ва қолган 3 нафарида хотира кўлами паст - бу ҳам гуруҳнинг 19% ни ташкил этди. Ушбу гуруҳдаги ўқувчиларнинг бирортасида хотира кўлами юқори даражада эканлиги кузатилмади. Демак, ушбу гуруҳнинг натижалари ҳам ўқувчиларнинг тафаккури ва хотираси ўртасида боғлиқлик мавжуд деган хулоса чиқаришимизга асос бўлади.
2.4. Коллеж ўқувчилари тафаккури ва хотирасини коррекциялаш

Битирув малаеавий ишимизнинг мақсади ва ишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тадқиқот ишимизда коллеж ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятларини ривожлантириш мақсадида психокоррекцион ишларни олиб бордик.

Бунда биз аввало “Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш” усули ҳамда “Хотира кўламини материалнинг англанганлик даражасига боғлиқлигини текшириш” усули бўйича тафаккур ва хотира хусусиятларининг ривожланганлик даражаси паст ва ўртачалан паст бўлган ўқувчилар билан суҳбатлашдик ва уларни психокоррекцион тадбирларимизда иштирок этишга таклиф этдик.

3-гуруҳ, яъни Мантиқий тафаккур махсулдорлигини паст бўлган ўқувчиларнинг барчаси психокоррекцион машғулотларда иштирок этишга розилик билдириб, ўзларининг бу хусусиятларини ривожлантиришни жуда истаётганликларини билдирдидар.

Шундан сўнг психокоррекцион ишларни олиб бориш учун дастур тузиб олдик.

Биз психодиагностик тадқиқотларимизда аниқланган тафаккур ва хотирани ташкил этувчи жараёнлардаги камчиликларни тузатиш ва ривожлантириш мақсадида психокоррекцион дастур ишлаб чиқдик ҳамда психокоррекцион дастуримиз бир нечта талабларга жавоб беришини инобатга олдик:



  1. Психокоррекцион дастурнинг мақсад ва вазифалари аниқланди.

  2. Психокоррекцион дастурнинг принциплари белгилаб олинди.

  3. Психокоррекцион дастурнинг фойдаланиш тартиби тизимланди.

Маълумки психокоррекцион дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалда қўллаш амалий, диагностик ҳамда ривожлантириш характерига эга. Ушбу психокоррекцион дастурдан фойдаланиш бундай тамойилларга асосланиши, биринчи навбатда ўқув муассассаси психологлари томонидан ўқувчилар тафаккури ва хотирасини ривожлантириш тадбирларини уюштириш бўлса, иккинчи тамойили эса шахсни ўз тафаккури ва хотирасини мустақил тарзда амалга оширишга ёрдам бериш имкониятини назарда тутади. Психокоррекцион дастурнинг бундай тартибда тузишимизгага сабаб, касб-ҳунар коллежларида таълим-жараёнида ўқувчилар билан психологик хизмат кўрсатиш бўйича иш олиб борувчи амалиётчи психологнинг фаолият кўрсатишини ҳисобга олдик.

 Бизга маълумки, коррекция атамаси лотин тилидан олинган бўлиб, тузатиш, ўзгартириш ёки қисман тузатиш деган маънони англатади. Психологик коррекция эса психолог-педагогнинг психик тараққиётдан ортда қолишнинг олдини олиш ва тузатиш ишларини амалга оширадиган маълум фаолият шакли саналади. Психокоррекцияни ташкил этишда тараққиётдан ортда қолишнинг икки шаклига эътибор қаратилади: а) асаб тизимининг органиқ бузилиши туфайли психик тараққиётдан орқада қолиш; б) ноқулай ташқи ҳамда ички шароитлар туфайли вақтинчалик орқада қолиш. Биринчи шакли учун клиник-психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилади.

  Маълумки ривожланиш жараёни тескари жараён эмаслигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. яъни таълим жараёнида касб-ҳунар коллежи ўқувчидарининг билимини «охиригача етказиш», «ривожлангунича» ўқитиш шарт эмас. Шунинг учун ҳам ўқувчининг меъёрида ривожланишидан орқада қолаётганлигининг бошланғич шаклларини олдиндан аниқлаб бориш керак. Бизнинг назаримизда ўқувчи шахсининг психик тараққиёт динамикасини назорат қилиб бориш узлуксиз таълимдаги изчиллик ва ривожланишнинг бир меъёрда кечиши учун асос яратади. Тафаккур ва хотира ривожланишининг паст даражаси кузатилган ҳолатда оптимал даражадаги имкониятни ҳисобга олиб коррекциялаш тадбирларини ташкил этиш ҳамда кучсиз ва орқага тортаётган ўқувчиларни кучлилар сафига қўшишга интилиш ва уларнинг ўзига хос имкониятларини ривожлантиришга эришиш лозим бўлади.

Шундай қилиб, коррекцион ишларнинг бош мақсади ўқувчининг руҳий ва шахсий жиҳатдан мукаммал ривожланишига таъсир кўрсатишдан иборат. Яъни, педагогик-психологик коррекциянинг асосий масаласи ўқувчининг психик тараққиётидаги (хусусан интеллектуал) оғишларни тузатишга қаратилган бўлади.

Биз коррекцион дастуримизда қуйидаги тамойилларни ҳисобга олдик:

а) шахсни ривожланиш шароитида ички ва ташқи шарт-шароитларни назарда тутиб, коррекция ҳамда ривожланишнинг ягоналигига эришиш;

б) ёш ва индивидуал хусусиятлар бирлигини ҳисобга олиш;

в) диагностика ва коррекцион ривожланишнинг бирлига эришиш;

г)меъёрдаги ривожланиш имконияти шароитида тафаккур ва хотираси ривожланишдан орқада қолаётган ўқувчилар ва иқтидорлилар бирлигидан фойдаланиш.

Коллеж ўқувчилари тафаккури ва хотирасини ривожлантириш дастури
Дастур мазмуни: Ушбу дастур тафаккур ва хотира жараёнларни шакллантиришга хизмат қилувчи психологик машқларни ўзида мужассамлаштирган.

Дастурнинг мақсади: Узлуксиз таълим жараёнида касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятлари диагностикасини амалга ошириш ҳамда ривожлантириш.

Дастурнинг асосланиши: Биз психокоррекцион дастурнинг таркибига киритилган машқлар ва машғулотларни аниқловчи диагностик босқич натижаларига ҳамда узлуксиз таълим жараёнидаги таълим олувчиларнинг тафаккур ва хотирасига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда танлаш ва тартиблашга амал қилдик. Чунки, бу психокоррекцион дастурнинг назорат босқичида олинаётган натижаларимизда аниқ ва керакли натижалар бериши мўлжаллаганмиз.

Психокоррекцион машғулотларни танлашда умумийликка таянилган бўлса-да, уларни амалга оширишда индивидуаллика риоя қилинди. Бу эса кўпроқ психокоррекцион машғулотларни уюштириш ва ўтказишда масъулият ва маҳоратга боғлиқ бўлди.

Психокоррекцион дастурни танлашимизни қуйидаги ҳоллар билан боғлаймиз:

1. Коррекцияга жалб этилган ўқувчиларнинг бир хил хусусиятларининг ўрганилганлиги;

2. Тадқиқот методикалари натижалари орасида алоҳида ҳолларда фарқлар кузатилишидан кўра, умумий ҳолларда бир хиллиги кузатилганлиги.

3. Психокоррекцион дастурнинг самарадорлигини текшириш мақсадида умумий тарзда қўллашга жазм этилганлиги.

4. Психокоррекцион машғулотлардан сўнг ўтказиладиган назорат босқич билан аниқловчи босқич тажриба натижаларини ўзаро таққослаш имкониятини енгиллаштириш мақсадида.

Психокоррекцион дастур ва унинг иштирокчиларини танлаш мезонлари: Биз психокоррекцион дастурни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишда бир қатор мезонларни ҳисобга олдик. Бу мезонларни белгилашда биринчи навбатда ўқувчиларнинг тафаккур ва хотирасининг ривожланишдан ортда қолишларни олдини олишга хизмат қилувчи психокоррекция дастурини ишлаб чиқиш ва унинг ёрдамида амалга ошириладиган психокоррекцион машғулотлар иштирокчиларини саралаб олиш кўзда тутилган. Чунки тадқиқотимизнинг аниқловчи диагностик босқичида айнан коллеж ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятларининг ривожланишида сустликларни белгиловчи бир қатор жиҳатларини инобатга олинди ва шу асосда қуйидаги мезонларга таянилди:

1. Психокоррекцион тадбирларни олиб бориш учун тренинг гуруҳини ташкил этишда аниқловчи босқичда тафаккур ва хотира хусусиятлари орасида боғланиш ҳосил қила олмаган  текширилувчиларнинг натижалари ҳисобга олинди.

2. “Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш” усули ҳамда “Хотира кўламини материалнинг англанганлик даражасига боғлиқлигини текшириш” усули бўйича топшириқларини бажаришда паст натижага эга бўлган текширилувчиларнинг натижалари.

Дастурни амалга ошириш вақти: Машғулотлар ҳафтада икки марта, кунига икки соатдан, уч ҳафта давомида олиб борилди.

Дастурда ақлий тафаккур ва хотирани ривожлантиришнинг бешта жиҳатига алоҳида эътибор қаратилди:

1). Тафаккур ва хотира бирлиги.

2). Тафаккур ва хотиранинг қайишқоқлиги.

3). Тафаккур ва хотиранинг кучи.

4). Тафаккур ва хотирани бошқариш.

5). Тафаккур ва хотира таркиблари.

Тадқиқотимиз жараёнида тафаккур ва хотирани ривожлантириш машқлари мажмуаси яратилди. Бунда, тренинг машқларининг изчиллиги ҳисобга олиниб, уларнинг ҳар бири машқ майдонлари тарзда ажратилди. Қуйида ушбу мажмуадаги майдонлар ва уларнинг номланишини келтирамиз.

1
2-майдонча

Руҳий ҳаракатлар


Фикрни жамлаш ва йўналтириш

-кун машқлар мажмуасида иккита майдон ажратилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

2


4-майдонча

Тафаккур гимнастикаси


Образли тафаккур

-кун машқлар мажмуасида иккита майдон ажратилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:


3-майдонча

Тафаккур гимнастикаси


Образли тафаккур

3-кун машқлар мажмуасида ҳам иккита майдонча бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:



4


7-майдонча

Тафаккур ўйинлари


Фикрнинг мантиқийлиги


8-майдонча

Ўтмишга қайтиш


Хотира машқлари

-кун машқлар мажмуасида ҳам иккита майдонча бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

5-кун машқлар мажмуасида ҳам иккита майдонча бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:




9-майдонча

Ақлий фаоллик


Тафаккурнинг эгилувчанлиги


10-майдонча

Ақлий даража


Тафаккурнинг эгилувчанлиги


6-кун машқлар мажмуасида ҳам иккита майдонча бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:


Иштирокчилар учун ушбу машқлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича қуйидаги услубий кўрсатмалар берилди.

1-кўрсатма. Шахсий муаммо ва ташвишларингиз остонада қолсин. Машғулотларга қатъий ишонч ва юксак мақсад билан киришинг.

2-кўрсатма. Кўпроқ таҳлил қилмасдан ўзингизни машқлантиришга ҳаракат қилинг. Сиз машқлар руҳий имкониятларингизни юзага чиқаришга йўналтирилганлигини эътиборга олиб кўпроқ машқлар билан шуғулланинг.

3-кўрсатма. Вақтни тежанг ва ўзингиз учун эркин вақт тўпланг. Машқларни шошилмасдан бажаринг. Ички оламингизни атрофлича ўрганишингиз учун ўзингизга имкон беринг.

4-кўрсатма. Машқларни такрорлаб турин. Машқлар ҳар хил шароитни талаб этиши мумкин. Сиз фақат тренинг машғулотлари билан чекланиб қолмасдан фаолиятни узвий давом эттиришга ҳаракат қилинг. Тренинг машғулотларидан сўнг бу ақлий гимнаситика машқларини кунлик иш тартибингизга киритинг.

5-кўрсатма. Тез-тез шуғулланинг. Сиз миянгизни қанча кўп машқлантирсангиз, машқлар сизнинг қалбингиздан чуқур жой олади. Агар улар сизни кундалик иш тартибингизга кириб яхши натижа бера бошласа, бу сизга ҳузур бағишлайди. Агар машқлантириш қанчалик мароқли бўлса, сиз миянгизни шунчалик машқлантиришга ҳаракат қиласиз. Сиз миянгизни қанчалик кўп машқлантирсангиз, фикрлашингизда ва тафаккурингизда самарадорлик шунчалик ортади.

Қуйида психокоррекцион дастуримизга киритилган машқлардан намуналар келтирамиз.



Машқ: Ақлий гимнастика
Машғулот мақсади: Вербал тафаккурни ривожлантириш.

Машғулот учун жиҳозлар: тафаккур доираси (ҳарфлар акс эттирилган доирача, бўш доирача), ручка ёки қалам, соат, байроқча.

Ушбу тренинг машғулотида бошловчи иштирокчиларга тафаккур доираси бўйлаб ҳаракатланишни ва ҳар бири ушбу доирада нечта сўз жойлашганлиги ва янги яна қандай сўзлар ҳосил қилиш мумкинлигини тушунтиради. Шу тарзда иштирокчилар тафаккур доирасини оладилар ва ҳар бирлари ушбу доирачада нечта сўз акс эттирилганлигини қайд этадилар. Сўнгра уларнинг натижалари ўзаро таққослаб, энг кўп жавоб вариантига эга иштирокчига ва сўнгра қолган иштирокчиларнинг мулоҳазалари тингланади. Кейинги босқичда бу тафаккур доирасига иштирокчиларнинг ўзлари энг кўп сўзлар акс эттиришга ҳаракат қилишлари сўралади. Иштирокчилар мустақил ишга киришадилар. Ким агар 10 минут орасида вазифани бажариб бўлса, у байроқчани кўтариб, топшириқни бажарганлигини билдиради. Барча иштиркчилар навбат-навбати билан ушбу жараённи бир-ма-бир бажарадилар. Натижалар бошловчи ёрдамида муҳокама қилинади ва топшириқни энг тез ҳамда тўғри бажарган иштирокчи «тафаккур салтанати ҳукмдори» деб эълон қилинади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет