160. Аҳолини профилактик кўриклар билан қамраб олиш кандай аниқланади?
Кўрилган шахслар сони
/
Профилактик кўриклардан ўтказиладиган шахслар сони
х 100
161.Тиббий кўриклар вақтида беморларни аниқлашни айтинг.
Тиббий кўриклар вақтида аниқланган беморлар сони
/
Кўрилган шахслар сони
х 100
162. Аҳолини диспансер кузатуви билан қамраб олиш кандай аниқланади?
Диспансер кузатувига олинган шахслар сони
/
Бириктирилган аҳолининг ўртача йиллик сони
х 100
163. Беморларни ўз вақтида диспансер кузатувига олиш кандай аниқланади?
Илк маротаба аниқланганлар сонидан диспансер кузатувига олинган беморлар сони /
биринчи марта ташҳис қўйилган шахсларнинг умумий сони
х 100
164. Диспансеризациянинг самарадорлиги кандай аниқланади?
Йил охирида яхшиланиш (ёмонлашиш) кузатилган, кузатув остида бўлган беморлар сони
/
кузатув остида бўлган беморларнинг умумий сони
х 100
165.Амбулатор-поликлиника хизматига таъриф беринг.
– энг оммавий хизмат тури бўлиб, уни соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилган барча беморларнинг 80% дан ортиғи шу ерда тиббий ёрдам олади
166.Тиббий ёрдам кўрсатиш босқичлари
Амбулатор-поликлиник муассасалари
Шифохоналар
Соғлиқни тикловчи даволаш муассасалари (реабилитация марказлари, санаторийлар)
167.Амбулатория поликлиника муассасаларига қатновларни қайд қилиш бўйича асосий хужжат шакллари
Пациентнинг амбулатор тиббий картаси 025-ҳ/ш
Хомиладор ва туққан аёлнинг индивидуал картаси 111-ҳ/ш
Амбулатория поликлиника муассасасига (АПМ) келганларни қайд этиш журнали 024-ҳ/ш
Шифокорнинг кундалик журнали 024-1 ҳ/ш
Акушер гинекологнинг кундалик қабул журнали 024-2 ҳ/ш
Якуний (аниқ) ташҳисларни қайд этиш учун статистик талон 025 – 2/у
Диспансер кузатувининг назорат картаси 030-ҳ/ш
АПМга,уйларга врач қатновларини қайд этиш билдиришномаси 039-ҳ/ш
Достарыңызбен бөлісу: |