Радиал диаграммалар Бундай диаграммлар туғилиш, касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини йилнинг мавсумига (кун,хафта,декада,ой) қараб ўзгаришини тасвирлаш учун қўлланилади. Радиал диаграммаларни тузиш ҳодиса катталиклари йил давомида (кун, ҳафта) неча марта бўлиниб ўрганилган бўлса, шунча бўлакка бўлинади (масалан: ҳодисалар ҳар бир ой бўйича ўрганилган бўлса, айлана 12 бўлакка бўлинади.
Радиал диаграммада айлананинг радиуси ҳодисанинг бир йилдаги ўртача катталигига тенг деб олинади. Ҳар бир радиус эса ўрганилаётган
(касалланиш ёки ўлим) кўрсаткичининг тегишли ойларидаги катталикларига қараб ажратилади. Агар йилнинг маьлум ойларида ўрганилган кўрсаткич йилнинг ўртача кўрсаткичларидан юқори бўлса, унга тегишли радиусни давом эттириш лозим (айлананинг ташқарисига давом эттирилади), агар кичик бўлса айлананинг ички қисмида қолади. Йилнинг ойлари тегишли радиусларга соат стрелкаси йўналишида белгиланади (юқоридан ўнгга, пастга, кейин чапга ва юқорига). Белгиланган нуқталар бир - бири билан синиқ чизиқлар орқали туташтирилади.
489.Фигурали диаграммалар.
Бундай диаграммалардан, бирор ўрганилаётган ҳодисанинг (аҳоли, врачлар, ўрта тиббиёт ходимларининг сони) вақт оралиғидаги ёки территорияларда ўзгаришни тасвирлаш учун фойдаланилади. Ҳодисаларни маълум фигуралар: тўртбурчак, айлана, учбурчак, одамчалар кўринишида тасвирланади. Бунда ҳодисаларнинг катталиклари фигураларни катта - кичик қилиб тасвирлаш орқали акс эттирилмасдан, балки уларни сонини кўпайтириш ёки камайтириш орқали ифодалаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ўзгаришларни фигураларнинг катталиги ёки ҳажмига қараб белгилаб бўлмайди.
490.Картограмма.
Картограммалар деб маълум бир ҳодисанинг ўзгаришларини территориялар бўйича географик ёки схематик хариталарда ифодалашга айтилади. Бунинг учун ўрганилаётган ҳодисанинг катталиклари харитадаги территориялр бўйича ҳар хил ранг ва штрихлар тарзида кўрсатилди.
491.Картодиаграмма.
Картограммага қўшимча равишда диаграммаларни чизиш картодиаграмма дейилди. Картодиаграмма бир ҳодисанинг катталикларини иккинчи бир олинган ҳодисанинг катталикларига боғлиқлигини территорияларда тасвирлаш учун фойдаланилади. Ҳар бир диаграмма қандай график тасвир турига тегишли бўлмасин:
Тасвирни мазмуни тўлиқ, аниқ ва равшан тушунтирувчи номга эга бўлиши керак.
Диаграммаларга тегишли сонларни унинг ўзида ёки унга келтирилган жадвалда кўрсатилиши лозим.
Зарур бўлган диаграммаларда шартли белгилар келтирилиши керак.
Геометрик белгилар, фигуралар, ҳар - хил ранглар, штрихлар шартли белгилар орқали кўрсатилиши лозим.
Достарыңызбен бөлісу: |