35. Демографиянинг асосий бўлимларини айтинг.
: Аҳоли статистикаси (аҳоли сони, зичлиги, ёш-жинси ва бошқа таркиби).
Аҳолининг механик ҳаракати (миграция, эмиграция, иммиграция).
Аҳолининг табиий ҳаракати (туғилиш даражаси, ўлим даражаси, табиий ўсиш).
35.«Маркетинг» тушунчаси изоҳ беринг.
инглизча «маркет» — бозор сўзидан олинган бўлиб, бозорда молларни айирбошлаш фаолият жараёни исобланади. Тиббиёт маркетингида еса тиббий хизматлар мажмуйи тушунилади. Шунинг учун соғлиқни сақлашни ислоҳқилиш шароитида мулкчилик шаклидан қатий назар, даволаш-профилактика муассасаларида ишловчи тиббиёт ходимлари бозор муносабатларининг тамойилларига итоат қилган ҳолда иш юргазишни ўрганадилар. Бунда маркетинг бўйича олинган билимлар янги шароитга тезроқ мослашишга ёрдам беради.
36.Статистика - бу жамият фанларидан бири бўлиб, у жамият орасида учрайдиган ҳодисаларнинг миқдор ўзгаришларини, сифат ўзгаришлари билан боғлаб ўрганадиган фандир.
37. Тиббиёт статистикаси нима?
Тиббиёт, гигиена, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалаларни ўрганадиган статистика тиббиёт ёки санитария статистикаси деб аталади.
38.Тиббиёт статистикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Аҳоли саломатлигини ўрганиш; аҳолининг сони, таркиби, табиий ҳаракати (туғилиш, ўлим, табиий кўпайиш), жисмоний ривожланиши ва аҳоли орасида ҳар хил касалликларни тарқаганлиги ва уларнинг кечиши, ўртача умр ва ҳоказолар.
2.Умумий касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини ёки айрим касалликлар ва ўлим сабабларини аҳолининг айрим гуруҳлари орасида уларнинг турмуш тарзи, ташқи муҳит, ижтимоий-иқтисодий, тарихий шарт-шароитлар билан боғлаб ўрганиш ва ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда аҳоли саломатлигини яна яхшилаш ҳақида аниқ илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш.
3. Соғлиқни сақлашни тўғри режалаштириш, санитария-эпидемиология ва даволаш-профилактика муассасаларининг ишини тўғри ташкил этиш учун уларнинг фаолиятини, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарасини ўрганиш, тиббиёт муассасаларининг тури, сони, уларда ишловчи ходимларнинг сони, муқим шифохоналардаги ўринлар сони ҳақида маълумотлар йиғиш ва уларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш.
4. Тажрибада қўлланилаётган даволаш ва профилактика ишларига баҳо бериш, уларни самарасини ўрганиш.
5. Клиника ва лаборатория шароитида илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш, олинган натижалар аниқлигини баҳолаш, соғлом ва касал одам организмидаги ҳар хил ҳодиса ва жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш, янги даволаш ва профилактика усулларининг самарадорлигига баҳо бериш.
Достарыңызбен бөлісу: |