Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Менежментнинг моддий-техник базаси



Pdf көрінісі
бет105/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   124
Menejment

 
72-савол. Менежментнинг моддий-техник базаси 
 
1. Менежментнинг моддий-техник базаси тушунчаси 
2. Менежментнинг техник ва дастурий таъминоти 
 
1.Менежментнинг  моддий-техник  базаси  бу  –  улар  фаолият 
кўрсатишини 
моддий 
таъминлаган 
ҳолда 
бошқарувда 
фойдаланиладиган ташкилий-техник воситалар тўпламидир. 


112 
 
Ташкилий-техник  воситалар,  ёки  ташкилий  техника  (идора 
техникаси)  оддий  қаламдан  тортиб  электрон  алоқа  воситалари  ва 
шахсий  компьютерларгача  бошқарув  ишларини  механизациялаш  ва 
автоматлаштириш  ишларида  қўлланиладиган  техник  воситалар 
ҳисобланади.  Идора  техникаси  таркибида  ахборот  техникаси,  яъни 
«қоғоз» ва «электрон» ахборот билан ишлаш учун фойдаланиладиган 
воситаларни  алоҳида  ажратиб  кўрсатиш  лозим.  Айнан  ахборот 
техникаси  бошқарувнинг  илғор  тизимлари  моддий  асосини  ташкил 
қилади. 
2.Бошқарувнинг ахборот тизимлари техник таъминоти аппарат 
воситалари,  коммуникация  воситалари,  дастурий  таъминотни  қабул 
қилади. 
Ҳар  қандай  замонавий  ахборот  тизимининг  асосий  элементи 
шахсий  компьютерлар  ҳисобланади.  Ахборотни  қайта  ишлаш  ва 
сақлашнинг 
компьютер 
технологиялари 
универсаллиги 
ва 
самарадорлиги, 
уни 
амалга 
оширишдаги 
микроэлектрон 
воситаларнинг  митти  ва  нисбатан  арзон  эканлиги  шахсий 
компьютерларнинг 
жамият 
ҳаёти 
ва 
бошқарувнинг 
барча 
жабҳаларига  кенг  кириб  боришини  таъминлади.  Компьютер 
технологиялари  фойдаланувчининг  компьютер  билан  алоқа  қилиш 
турига  қараб  пакетли,  диалог  ва  тармоқ  турларига  ажратилади. 
Пакетли  алоқа  турида  фойдаланувчи  фақат  технологиянинг  иш 
натижаларини  олади,  диалог  ва  тармоқ  турида  эса  у  мос  равишда 
индивидуал  компьютерда  ёки  тармоққа  уланган  компьютерда 
ишлайди. 
Компьютер  техникаси  асосан  ахборотни  қайта  ишлаш, 
тарқатиш, фойдаланиш ва сақлашнинг комплексли технологияларини 
амалга 
ошириш 
учун 
мўлжалланган 
бўлиб, 
бошқарувни 
таъминлашнинг барча техник воситаларини интеграциялаш учун асос 
ҳисобланади. Ҳозирги пайтда, ахборот оқими доимий ўсиб бораётган 
бир  шароитларда,  турли  ташкилотларнинг  замонавий  коммуникация 
воситаларисиз  аниқ  алоқа  қилиши  қийин.  Коммуникация  техникаси 
асосан  ахборот  узатиш  технологияларини  амалга  ошириш  воситаси 
бўлиб хизмат қилади ва мустақил режимда ҳам, компьютер техникаси 
воситалари билан биргаликда ҳам ишлайди. 
Юқорида  айтиб  ўтилганидек,  идора  техникаси  воситалари 
қаторига кўп сонли турли техник воситалар ва мосламалар киради. Бу 
қатордан  ахборот  воситалари,  ҳужжатлар  тузиш  ва  тайёрлаш 


113 
 
воситалари, полиграфия техникаси, ахборотни қайта ишлаш, сақлаш, 
излаш ва ташиш воситалари ўрин олган. 
Бошқарувни  таъминлашнинг  дастурий  воситалари  тизимли  ва 
амалий турларга тақсимланади. 
Тизимли  дастурлар  қаторига  матн  ва  диагностика  дастурлари; 
антивирус дастурлари; операцион тизимлар; команда-файл қобиқлари 
(процессорлар) киради. 
Амалий  дастурлар  орасида  матнли  ҳужжатларни  тайёрлаш 
тизимлари;  шахсий  ахборот  тизимлари;  маълумотлар  тўпламларини 
бошқариш  тизимлари;  матнларни  ўқиш  дастурлари;  ташқи  муҳитга 
чиқиш  дастурлари;  молиявий-иқтисодий  ахборотни  қайта  ишлаш 
тизимлари  ва  бошқа  қатор  ихтисослашган  тизимларни  ажратиб 
кўрсатиш мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет