ГАСТЕВ Алексей Капитонович (1882—1941) — рус олими,
жамоатчи, шоир.
1919 йилда у «Ижтимоий-муҳандислик фанлари мактаби»ни
ташкил қилди, 1920 йилда Марказий меҳнат институтини бошқара
126
бошлади ва то 1938 йилгача унга раҳбарлик қилди. Институтда
меҳнат жараёнига ўргатиш ва таҳлил усуллари, меҳнатни ташкил
қилиш ва ишлаб чиқаришни қайта ташил қилиш усуллари ишлаб
чиқилган.
А.К.Гастевнинг меҳнатни ташкил қилиш мавзусига бағишланган
асарлари орасида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин: «қандай
ишлаш керак» (1923), «Меҳант кўрсатмалари» (1924), «Меҳнатни
ташкил қилиш ва меъёрлаштириш» (1928) ва б.
Гастевнинг таъкидлашича, техника тараққиётининг керакли
даражада тезлашувини таъминлашга қодир бўлган энг маҳсулдор
меҳнат
ходимларнинг
ижодий
меҳнати,
ишлаб
чиқариш
жараёнларини такомиллаштиришга интилиш ҳисобланади. Унга кўра
«агар бутун борлиғи билан шу машинага берилиб кетадиган,
машинизм тенденциясини ҳар битта болт, ҳар битта қисмга нисбатан
қўллайдиган ва номукаммал нарсадан мукаммал нарса яратишга
қодир ишчилар типи пайдо бўлмаса, энг мукаммал машина ҳам ёрдам
бера олмайди». Яна унинг ёзишича: «Биз ҳаётимизнинг энг яхши
қисмини ишда ўтказамиз. Деак шундай ишлашга ўрганиш керакки,
иш осон бўлсин ва доимий ҳаёт мактабига айлансин».
А.К.Гастевнинг асарлари катта илмий ва амалий аҳамитяга эга, у
ишлаб чиққан таклиф ва тавсиялар ҳозирги пайтгача долзарб
аҳамиятини йўқотмаган.
127
Достарыңызбен бөлісу: |