Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет26/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   124
Menejment

 
 
 
 
 


23 
 
15-савол. Ташкилотнинг миссияси 
 
1. Миссия ташкилотнинг вазифалари сифатида 
2. Миссияни таърифлаш  
 
1.Ҳар қандай ташкилотнинг ҳаёти унинг вазифаларини ёки  яқин 
10-15  йил  ичида  бутун  жамият  ва  у  фаолият  кўрсатаётган  минтақа 
доирасида  маҳсулот  ёки  хизматлар  учун  унинг  нима  бўлиши 
лозимлигини белгилашдан бошланади. Ташкилотнинг асосий умумий 
мақсади  –  унинг  мавжудлиги  аниқ  ифодаланган  сабаби  –  миссия 
сифатида белгиланади. 
Миссия  одамларни  қўйилган  мақсад  сари  ҳаракатланишга 
ундайди,  уларни  бирлаштиради.  У  ходимлар  учун  ҳаётий  аҳамият 
касб  этиши  лозим.  Шу  сабабли  миссияни  таърифлаш  мафкуравий 
маънога  эга  бўлишдан  ташқари  соф  прагматик  характерга  ҳам  эга. 
Миссия ташкилотнинг олий раҳбарияти томонидан белгиланади. 
2.Менежмент 
фани 
томонидан 
миссияни 
ифодалашда 
қўлланадиган  бирон-бир  универсал  қоидалар  ишлаб  чиқилмаган. 
Уларнинг айримларини келтириб ўтамиз: 
 миссия  ташкилотнинг  айни  пайтдаги  аҳволи,  унинг  иш 
усуллари  ва  шаклларига  боғлиқ  бўлиши  лозим,  чунки  у 
келажакка интилган бўлади; 
 миссияда  мақсад  сифатида  фойда  олишни  кўрсатиш  қабул 
қилинмаган.  Асосий  эътиборни  фойдага  қаратиш  ташкилот 
кўриб  чиқаётган  ривожланиш  йўллари  ва  йўналишлари 
доирасини  сезиларли  чеклаши  мумкин,  бу  якуний  ҳисобда 
салбий  оқибатларга  олиб  келади.  Биринчи 
ўринга 
истеъмолчиларнинг  (бугунги  ва  келажакдаги)  манфаатлари, 
ҳоҳиш-истаклари ва қадриятларини қўяди; 
 ташкилотнинг  миссияси  ва  жамият  ўртасида  қарама-
қаршиликлар бўлиши мумкин эмас. 
Менежмент  бўйича  мутахассисларнинг  ҳисоблашича,  ташкилот 
ишлаб  чиқаради,  унинг  келажакда  нима  қилиши,  нима  учун 
курашиши аҳамиятга эга эмас.  
 
 
 
 


24 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет