Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Менежмент функциялари



Pdf көрінісі
бет44/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   124
Menejment

 
29-савол. Менежмент функциялари 
 
1.Менежмент  функциялари  тушунчаси.  Функцияларни 
таснифлаш 
2.Менежмент функцияларининг умумий мазмуни 
 
1.Бошқарув 
жараёни  унинг  бошқарув  соҳасида  меҳнат 
тақсимоти 
ва 
ихтисослашуви 
натижасида 
вужудга 
келган 


44 
 
функцияларида очиб берилади. Бошқарув функциялари — ҳар қандай 
бошқарув жараёнининг таркибий қисмидир. 
Менежмент  функцияси  бу  –  махсус  усуллар  ёрдамида  амалга 
ошириладиган, 
муайян 
бошқарув 
вазифасини 
бажаришга 
йўналтирилган бошқарув фаолияти тури. 
Бошқарув функцияларининг ранг-баранглиги умумий ва муайян 
функцияларга тақсимланади. 
Башорат 
қилиш 
ва 
режалаштириш, 
ташкил 
қилиш, 
мувофиқлаштириш  ва  тартибга  солиш,  мотивация,  назорат  қилиш, 
ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш умумий функциялар ҳисобланади. 
Муайян  функциялар  қаторига  бошқарувнинг  ишлаб  чиқариш 
функциялари  (хомашё  билан  таъминлаш,  технологик,  меҳнатни 
ташкил  қилиш  ва  ҳ.к.),  ишлаб  чиқаришга  хизмат  кўрсатиш  бўйича 
иқтисодий  функциялар,  фан-техника  тараққиётини  бошқариш 
функциялари киради. 
2. Менежмент функцияларининг умумий мазмуни: 
 башорат қилиш ва режалаштириш — фаолият мақсадларини, 
уларга  эришиш  восита  ва  усулларини  аниқлаш.  Башорат-
режалар,  стратегик  режа,  иқтисодий,  илмий-техник  ва 
ижтимоий ривожланиш режаларини тузиш
 ташкил  қилиш  —  бошқарув  тузилмасини  шакллантириш. 
Бошқарув объекти ва субъекти ўртасида алоқани таъминлаш
 мувофиқлаштириш  ва  тартибга  солиш  —  бошқарув 
тизимининг  барча  бўғинлари  (бўлинмалар,  раҳбарлар, 
бошқарув  персонали)  ишида  келишилганликни  таъминлаш. 
Ишлаб чиқаришнинг барқарор ишини таъминлаш. 
 мотивация  —  режаларда  қўйилган  мақсадларни  бажариш 
учун  ходимларни  меҳнат  қилишга  ундаш  мақсадида  уларни 
фаоллаштириш,  ижодий  ишлар  учун  шароит  яратиш  ва 
ходимларнинг 
меҳнат 
натижаларидан 
доимий 
манфаатдорлигини қўллаб-қувватлаш; 
 назорат  қилиш,  ҳисобга  олиш  ва  таҳлил  қилиш  — 
фаолиятнинг барча томонларини текшириш ва таҳлил қилиш 
йўли  билан  меҳнат  натижаларини  сифат  ва  сон  жиҳатидан 
баҳолаш, ҳисобга олиш ва уларни таҳлил қилиш. 
Бошқарув умумий функцияларига хос бўлган хусусият уларнинг 
ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирига киришиб кетиши ҳисобланади.  


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет