Тошкент давлат иқтисодиёт университети


    40-савол. Самарали бошқарув қарорлари қабул қилиш усуллари



Pdf көрінісі
бет60/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   124
Menejment

 


60 
 
40-савол. Самарали бошқарув қарорлари қабул қилиш усуллари 
ва моделлари 
 
1.Қарор қабул қилиш усуллари ва моделлари  
2.Бошқарув  қарорларининг  самарадорлик  (оптималлик) 
шартлари 
 
1.  Қарор  қабул  қилиш  усулини  танлаш  бунинг  учун 
ажратиладиган маблағлар, муддат ва муаммонинг характерига боғлиқ 
бўлади. 
Барча  усулларни  уч  гуруҳга  тақсимлаш  мумкин:  ноформал 
(эвристик); жамоавий; миқдорий усуллар. 
Ноформал 
усуллар 
бошқарув 
қарори 
қабул 
қилувчи 
шахсларнинг таҳлил қилиш қобилияти, тажрибалари ва интуициясига 
асосланади. 
Жамоавий  усуллар  ғояларни  ваколатли  шахслар  гуруҳи 
томонидан  ишлаб  чиқиш  ва  кейинчалик  оптимал  қарорни  танлашга 
асосланади (масалан, «ақлий ҳужум» усули, Дельфи усули). 
қарор  қабул  қилишнинг  миқдорий  усуллари  асосида  шахсий 
компьютерлар  ёрдамида  катта  ҳажмдаги  ахборотларни  қайта  ишлаш 
йўли билан оптимал қарор танлашни назарда тутадиган илмий-техник 
ёндашув  ётади.  Моделлар  асосида  ётувчи  математик  функциялар 
типига  қараб,  қуйидаги  модель  турлари  фарқланади:  чизиқли 
моделлаштириш;  динамик  дастурлаш;  эҳтимолий  ва  статистика 
моделлари; ўйинлар назарияси; имитацион моделлар. 
2.Менежернинг муқобил вариантни танлаш муаммоси бошқарув 
фанидаги  энг  муҳим  муаммолардан  бири  саналади.  Самарали 
(оптимал) қарорни танлашнинг аҳамияти ҳам бундан кам эмас. 
Энг  яхши  қарор  вариантини  танлаш  ҳар  бир  вариант 
ташкилотнинг  якуний  мақсадларига  эришишни  қай  даражада 
таъминлашига  қараб  амалга  оширилади.  қарор  ташкилотнинг 
мақсадлари ва ҳал этиладиган вазиятдан келиб чиқадиган талабларга 
жавоб берган ҳолларда у самарали (оптимал) ҳисобланади: 
 қарор  самарали  бўлиши,  яъни  ташкилот  олдига  қўйилган 
мақсадга эришишни энг тўлиқ таъминлаши лозим; 
 қарор  тежамкор  бўлиши,  яъни  мақсадларга  энг  кам 
харажатлар билан эришишни таъминлаши лозим
 қарор  ўз  вақтида  бўлиши,  яъни  вақтида  қабул  қилинишдан 
ташқари мақсадга ўз вақтида эришишни таъминлаши лозим; 


61 
 
 қарор  асосланган  бўлиши  лозим,  жумладан,  ижрочилар  учун 
ҳам; 
 қарор  ҳақиқатдан  ҳам  амалга  ошириладиган  бўлиши  лозим 
(вақт  бўйича,  маблағлар  бўйича,  ижрочилар  жамоасининг 
кучи бўйича); 
 қарор  аниқ  ва  равшан  ифодаланган,  уни  бажариш 
технологияси  ижрочиларга  осон  тушунарли,  ижрочилар 
фаолияти мотивацияланган бўлиши лозим. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет