Тошкент молия институти



бет33/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Касбий етика турлари
Касбий етика турлари — бу касбий фаолиятнинг шундай ўзига хос турларики, улар инсоннинг ҳаётида ва жамиятдаги фаолиятида у ёки бу усулларда бевосита инсонга йўналтирилгандир.
Етика одоб аҳлоқ нормаларининг кўп томонламалигини акс еттиради, касбий аҳлоқий муносабатларнинг турли жиҳатларини очиб беради.
Касб билан боғлиқ аҳлоқий нормалар — бу етик идеаллар асосида шахсий жиҳатларни ички тартибга солиш тартиби, наманаси, қоидалари ҳисобланади.
Касбий етиканинг асосий кўринишлари қуйидагилардир: шифокорлар етикаси, педагогик етика, олимнмнг, актёрнинг, рассомнинг, тадбиркорнинг, журналистнинг, инженернинг ва ҳоказо касбларнинг етикаси.
Бугунги кунга келиб етика кодексларининг бир қанча турлари мавжуд. Улар тадбиркорлик соҳасида, савдо соҳасида ҳам ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар ходимлари учун (масалан, музейлар), муассасалар, халқаро касаба уюшмалари ходилари учун ҳам аҳлоқий кодекслар мавжуд. Улар халқаро мақомга ега.
Иқтисодий етика - бу тадбиркорлик фаолияти ишчиларнинг одоб аҳлоқини акс еттирувчи нормалар мажмуини намоён етади, тадбиркорнинг иш услубига ривожланган жамиятнинг талабларини кўрсатади, тадбиркорлик фаолияти иштирокчилари ўртасида муносабат ва ижтимоий ёндашув қандай бўлиши кераклигини акс еттиради.
Иқтисодий етика бозор муносабатларининг шаклланиши, тарихий анъаналар, оммавий англаб етишнинг кенг намоён бўлиши, инсоннинг меҳнатга бўлган аҳлоқий муносабати мезони натижасида юзага келади.
Иқтисодий етиканинг бир тури иш муомаласи бўлиб ҳисобланади.
Иш етикети — бу ишбилармон кишининг бошқа инсонлар билан муомала қилиш жараёнидаги ўзаро юриш туриши, ҳаракатлари қоидаси хисобланади.
У муайян бир мамлакатнинг тарихий шарт шароитлари ҳамда урф одат, анъаналари билан бевосита боғлиқдир.
Иш муомаласи етикети тадбиркорликнинг кўринишини, корхонани, шахсни кашф етиш, уни пайдо қилиш учун ёрдам беради. Юқори ўзига хос кўринишга ега бўлган ташкилот, муассаса, корхоналар ўзларининг молиявий хўжалик фаолиятларида юқори иқтисодий натижаларни қўлга киритадилар. Улар билан фаолият олиб бориш жуда қулай ва яхши, чунки иш алоқаларини ўрнатиш учун қулай психологик муҳит яратиб қўйилган бўлади.
Ижтимоий соҳа вакилларининг етика кодекси, Ижтимоий хизмат вакилларининг минтақалараро ассоциацияси томонидан 1994 - йилда қабул қилинган бўлиб, ижтимоий хизматда одоб аҳлоқ нормаларини ўзида акс еттиради. Ижтимоий хизмат ишчиларининг аҳлоқий етик нормаларининг ўзига хос ўрни шундан иборатки, ишчиларнинг касбий фаолияти маълум бир шахсларга, оилаларга ҳамда ижтимоий гуруҳларга ёрдам кўрсатиш бўлиб ҳисобланади.
Шу билан бирга етика кодекси ижтимоий хизмат ишчисида шаклланиши лозим бўлган қуйида келтирилган ўзига хос сифатларни ажратиб кўрсатади: булар сабр бардошлилик, мулойимлик, тартиблилик, емоционал турғунлик, ўз ўзини баҳолашнинг шахсий ўхшашлилиги. Ижтимоий соҳадаги ишчи ўзининг шахсий обрўсига бўлган хис туйғуга, касбга бўлган мажбуриятга, виждонга ега бўлиши ва уни ривожлантириб бориши, бошқа шахсларнинг хис туйғуларини ҳурмат қилиши ва самимий бўлиши лозим. Шунингдек, педагогик малакага ҳам ега бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ижтимоий соҳадаги ишчиларнинг ижтимоий иш бўйича етика нормаларига амал қилишлари уларни фаолиятлари давомида салбий оқибатлардан ҳимоя қилади.
Ижтимоий соҳа вакилининг етика принципига мижоз олдидаги жавобгарлик, ҳамкасблар ҳамда касби олдидаги, шунингдек, жамият олдидаги масъулият, жавобгарлик, мажбуриятлар киради.
Ҳозирги кунга келиб касбий етиканинг турлари алоҳида ташкилотлар стандартлари билан таништирса бўладиган етика кодекслари ( корпоратив кодекслар) ҳамда бутун бир соҳа ичидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидалар (касбий кодекслар) билан шакллантирилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет